Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

Ёшлар (U22) ўртасида Осиё чемпионати, Уммон

«D» гуруҳи. 3-тур. 16 январь. соат 21:00

САУДИЯ АРАБИСТОНИ

Закарий ас-Суданий (60)

1 : 0

ЎЗБЕКИСТОН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
21. Муҳаммад ал-Овайс
2. Ҳамад ал-Жайзоний
3. Муҳаммад ал-Фатил
5. Закара ас-Суданий
8. Абдуллоҳ Холид ал-Аммар
12. Абдулфаттоҳ Асирий
14. Мажид ал-Нажроний
16. Абдуллоҳ Отайф (С)
17. Абдуллоҳ ал-Ҳафиз
19. Солиҳ аш-Шеҳрий
23. Абдуллоҳ Маду
  1. Акмал Турсунбоев
13. Даврон Ҳошимов
2. Егор Кримец )C=
7. Владимир Козак
18.Максимилиан Фомин
4. Дилшод Жўраев
6. Аббос Махсталиев
9. Сардор Мирзаев
23. Сардор Рашидов
10. Жамшид Искандеров
11. Игорь Сергеев

Матн

'
БАрчага омад!
'
Дарвоқе, ЎФФ президенти бундан кейин барча терма жамоаларга конкрет вазифа қўйишилишини айтганди! Вазифа эса бажарилмади! Демак, айбдорларга чора қўлланилиши лозим!
'
Футболчилар эса қўлидан, оёғидан, бошидан келган барча ишни қилишди.
'
Нима ҳам дердик. Ўзингизни эҳтиёт қилинг азиз футбол мухлислари! Ахир футбол - бу соғлик. Федерациянинг ҳам бош мақсади юртдошларимизнинг соғлом бўлишини таъминлашдан иборат.
'
Толибжонов сал шошибди-да! Ҳамдўстлик кубогига рад жавобини бермаганида, Уммондан тўғридан-тўғри Санкт-Петербургга учган бўлармиди)
'
Ҳар ҳолда ҳеч бир мусобақа беиз кетмаслиги лозим!
'
Балки бу яхшиликкадир! Балки Мираброр Усмонов шундан фойдаланиб, ўзига яраша хулоса чиқарар ва тегишли "тозалаш"ларни аамлга оширар!
'
Саудия битта аниқ зарба билан барча умидларимизни чиппакка чиқарди!
'
Бугун дуранг ўйнашни ҳам эплолмадик!
'
Терма жамоанинг тайёрларлиги борасида анча олдиндан бошқа қотирмаган ва Шуҳрат Мақсудовни "подстава" қилган ЎФФ ва Терма жамоалар марказига эса алангали саломимизни йўллаб қоламиз!
'
Ўзбекистон терма жамоасининг Уммон эртаги якунланди! Уммонни "кечиб" ўтиш бизга насиб этмади!
90+5'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!
90+4'
Энг сўнгги 60 сония бошланди...
90+3'
Сардор Мирзаевнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди! Афсус!
90+2'
Ал-Ҳафизга сариқ
90+2'
Хавфли жарима зарбасини ишладик! Даврозага 18-20 метр!
90+1'
Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди
90'
Турсунбоев тўпни эгаллай олмади. Бурчак тўпи
89'
Сўнгги дақиқа бошланмоқда. Охиригача курашиш лозим
88'
Олис масофадан нўноқ зарба ижро этдик.
87'
Негадир зарба берган футболчи дарвозанинг бўш томонига эмас, жонли деворга тепди
87'
Вух, саудия жуда қулай вазиятдан гол ура олмади! 5 метрдан а!
86'
Ҳимоячиларимиздан бири ўз дарвозамизга зарба берди! Турсунбоев тўпни қўл билан майдон ташқарисига чиқариб юборди! Натижада 5 метрдан дарвозамизга эркин зарба!
86'
Довдирашни бошладик!
85'
Сўнгги кучлар... Қўшимча куч топиш лозим!
84'
Майдонга яна бир ҳужумчи Абдул Азиз Юсупов туширилди. Дилшод Жўраев ўрнига
82'
Сергеев йўқ жойдан қоида бузиш орқали тўпни йўқотди. У чарчабди
81'
Қанот ҳаками шубҳали равишда Аббосни офсайдда деб топди
80'
Дилшод Жўраев рақибнинг қарши ҳужумини жуда зўр тўхтатди
79'
Қоида бузган Закариёни машинада олиб чиқиб кетишди
79'
Ўнг қанотда Жамшидга нисбатан қоида бузилди. Жарима тўпини тепамиз. Гол урсак ажабмас ушбу вазиятдан сўнг
78'
Жамшиднинг фикрини Абдухолиқов тушунмади
77'
Ҳужум кетидан ҳужум ташкил этяпмиз.
76'
Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган узатма ноаниқ бўлди
75'
Ташаббусни қайтариб олдик. Энди гол уриш лозим!
73'
Мана Ўзбекистоннинг узоқ кутилган ҳужуми! Сардор Мирзаев берган зарбани саудиялик ҳимоячи қўли билан қайтариб қолди! Ҳакам эса жим!
73'
Ўзбекистонликлар эса ўзларини йўқотиб қўйишгандек!
73'
Спортча тилда айтганда, Саудия Арабистони "кураж" ушлаб олди ва жуда зўр ўйнай бошлади
72'
Саудияликларнинг яна бир хавфли ҳужуми! Бахтимизга ҳужумчининг зарбасига аниқлик етишмади
71'
Акмал Турсунбоев бирга-бар вазиятда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди!
70'
Рақиб ҳужум ташкил қилиш имконини бермаяпти ҳозирча
69'
Саудия ўзини анча эркин ҳис қила бошлади
67'
Солиҳ машина олиб чиқиб кетилмоқда. Унинг ўрнига Иброҳим майдонга тушди
66'
Саудиялик 19-рақамли футболчи майдонда чўзилиб ётибди. Шу сабабли Ҳошимов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Шеҳрий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
65'
Даврон Ҳошимовнинг кучли зарбасини дарвозабон эгаллаб олди
65'
Ҳужумларимизга тезлик ва таваккалчилик қўшилгандек
64'
Терма жамоамиз жарима майдончасига ёриб киришди, аммо қанотдан тўп дарвозабон майдончасига етказилганида ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди
63'
Энди Саудия қарши ҳужумдан фойдаланиш пайида бўлади. Бундан ҳам эҳтиёт бўлиш лозим
61'
Ўйин тугашига ярим соат вақт бор. Ҳисобни тенглаштира оламиз!
60'
Ҳимоячиларимиз Закарий ас-Суданийга зарба бериш имконини бериб қўйишди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, бир метр ичкарига тушдию, қайтиб чиқди. Ҳакамлар буни кўра олишди
60'
Гол! Афсуски, ҳимоядаги бироз сусткашлик билан гол билан якунлади
59'
Мақсудов футболчи алмаштирди. Сардор Рашидов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов майдонга туширилди
57'
Эҳ, ҳозир узоқ масофадан етказилган тўп Сергеевга ўтганида борми! Игорь бирга-бир вазиятга чиқиб борарди
56'
Нажроний ўрнига Мадраший туширилди
56'
Сардор Мирзаев майдон марказидаги қўполлик учун огоҳлантириш кўрсатилди
55'
Қанотдан узатилган тўпни Турсунбоев ишонч билан эгаллаб олди
55'
Саудия кўп хато қилмоқда. Ташаббус аста-секин бизникилар томонига ўтаётгандек
54'
Сергеев прессинги остида саудиялик посбон тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
53'
Шеҳрий офсайдд қолди деб топилди
51'
Ҳозирча ҳеч бир жамоанинг ҳужумига охирига етмаяпти
50'
Ҳошимов ўнг қанотдан яхши қочдию, бироқ у тўпни ҳужумчиларга аниқ етказа олмади. Кўпайтириб юборди
49'
Ташаббус учун кураш кечмоқда
48'
Жамоамиз ўз изнига тўлиқ бўйсундира олмаяпти
48'
Иккинчи бурчак тўпи хавфли бўлмади. Тўпни ўйинга Турсунбоев ўйинга киритади
47'
Бурчак тпўпи ҳам бартараф этилди. Яна бир бурчак тўпи
47'
Козак рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этди
46'
Арабистонликлар биринчи ҳужумдаёқ қоида бузишди. Кримецга нисбатан
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида
'
Танаффуснинг ярми ўтди. Иккинчи бўлим бошланишини кутамиз
'
Ҳимояда ёмон ўйнамаяпмиз, рақибга имконият бермаяпмиз
'
Биринчи бўлимда кичик ташаббус биз томонда бўлди. Ҳужумни кескинлаштириш талаб этилмоқда. Шундан кейин имкониятлардан фойдаланиш мумкин бўлади
'
Параллел ўтган ўйин эса Ироқ Хитойни 1:0 ҳисобида мағлуб этмоқда. Ҳаким Шокир шогирдлари 100 фоизли кўрсаткич қайд этишмоқчи шекилли
'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.
45+3'
Яхши қарши ҳужум уюштириш имкониятига эга бўлгандик. Аммо иш зарбагача етиб бормади
45+2'
Ўйинга 2 дақиқа қўшиб берибди
46'
Бугун ҳакам кўп хуштак чалмоқда
45'
Ўзбекистон тезкор қарши уюштираётганида Даврон Ҳошимов тўпни Рашидовга етказишди нўноқлик қилди
42'
Тўп билан муомала қилиш фоизи - 51-49, Ўзбекистон фойдасига
42'
Козак тўпни бош билан қайтарди.
41'
Фомин ўз қанотида рақибга нисбатан қўпол ўйин намойиш қилди
40'
Саудиялик ҳимоячининг оёғидан тўп майдонни тарк этганди. Ҳакам бурчак тўпи бермади.
38'
Томонлар бир мартадан ҳужумни муваффақиятсиз якунлашди
36'
Энди ҳужумлар сериясини амалга ошириш навбати бизга келди шекилли
35'
Буниси эса хавфлироқ чиқди. Бахтимизга саудияликларнинг 19-рақамли футболчиси яқин масофада ўткир бурчакдан ноаниқ зарба берди.
34'
25 метрлардан амалга оширилган жарима тўпи бартараф этилди, аммо яна орқароқдан жарима тўпини ишлаб бердик рақибга
33'
Егор Кримецга огоҳлантириш. Рақиб ҳужумчисини қўлиб билан тўхтатиб қолгани учун. стандарт
32'
Бу сафар жамоамиз бошқачароқ комбинация уюштиришди. Тўп тўғридан тўғри жарима майдончасига эмас, жонли девор ёнидан қочиб борган Рашидовга етказилди. Сардор эса тўпни на дарвозага аниқ йўллади ва на аниқ тўп узатишини амалга оширди...
31'
Искандаров икки футболчи орасидан ўтаётганида уни қўполлик билан тўхтатишди. Жарима зарбаси тепамиз
29'
Энди бизни голдан Турсунбоев қутқарди! Балли, Акмал! Саудияликлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиб, тўпни баландлатиб жарима майдончасининг нариги қанотига етказишди. Югуриб келган футболчи эса тўпни кучли зарба билан йўллади. Турсунбоев оёғи билан тўпни қайтарди!
28'
Акмал Турсунбоев тўпни эгаллаб олиб, ҳужумимизни бошлаб берди
27'
Саудиянинг ҳужуми бартараф этилди
25'
Стандарт вазият ўта хавфли бўлди! Дилшод Жўраев тўпни жарима майдончасига етказиди. Фомин бош билан дарвоза томон зарба берди. Саудиялик дарвозабон тўпни қайтариб қолди
24'
Сардор Мирзаевга нисбатан қоида бузилди. Жарима тўпи тепамиз. 25 метрлар бор
22'
Терма жамоамиз Махсталиевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришганди. Ҳакам офсайд деб топди
22'
Тўп асосан майдон марказида у ёқдан бу ёққа ўтиб турибди
20'
Чап қанотда Махсталиевга нисбатан қоида бузилди
19'
Вакилларимиз ҳужумда аниқроққа ўйнашга ҳаракат қилишмоқда. Мақсад - тўпни бехуда йўқотмаслик. Аммо ҳужумда ўткирлик кўзга ташланмаяпти
16'
Тўп жарима зарбаси орқали жарима майдонасига етказиб берилди. Футболчиларимиз саудиялик дарвозабонга нисбатан қоида бузишди
15'
Ас-Суданий сариқ карточка кўрсатилди
13'
Рақиб майдоннинг ўзи томонида тўпни Сергеевга совға қилганди. Бироқ у тўпни Махсталиевга тўғри етказиб бера олмади
11'
Ўзбекистон ҳужумчилари рақиб жарима майдонаси атрофида тўпни яхши назорат қилишди, ҳужум учун йўналиш қидиришди
9'
Рашидов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган вазиятда ҳимоячи подкат услубида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
8'
Саудиянинг ҳужуми тахликали бўлди. Ҳимоячиларимиз ҳавфни бартараф этишди
7'
Искандаров ўнг бурчак айланаси олдида рақиб футболчиси таъқиби остида тўпни жарима майдонасига етказиб берди. Аммо у ерда бизникилардан ҳеч ким йўқ эди
6'
Рақибга ғалаба керак. Шунинг учун улар тўпни эгаллаган заҳоти тезлик билан олдинга интилишмоқда
5'
Бурчак тўпи хаафли бўлмади. Ҳужум уюштириш энди бизнинг навбатимиз
4'
Рақиблар бурчак тўпи ишлашди
3'
Саудиянинг илк ҳужуми муваффақиятсиз якунланди
2'
Тўп билан ўзбекистонликлар. Термамиз ҳозирча тўпни Саудияга бермаяпти
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Тўп олдида Сергеев ва Искандеров
'
Ўйин бошланишига 60 сониядан камроқ вақт қолди...
'
ЎЗ-БЕ-КИС-ТОН! Бу ҳайқириқ ҳар бир ўйин олдидан терма жамоамиз томонидан янграйди
'
Сингапурлик бош ҳакам ўйинни бошқариб боради
'
Мини-қуръага кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўйинни бошлаб берадиган бўлди
'
Суратчилар дастлаб Ўзбекистон терма жамоасини ўз аппаратларининг хотирасига жойлашди
'
Йигитлар мадҳиямизни баралла куйлашмоқда
'
Энди эса навбат жонажон мадҳиямизга!
'
Саудия Арабистони давлат мадҳияси янграй бошлади
'
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кўк, Саудия эса оқ рангли кийимда ўйнайди бугун
'
ФИФА мадҳияси остида жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Байроқлар майдонга олиб чиқилди. 60 minutes! Don't delay! Play! Тўхтама! Ўйна!
'
Ўзбекистон U-22 "туннелда". Рақиб ҳали чиқиб улгургани йўқ, захирадагилар ва мураббийлар штаби эса майдонда.
'
Жамоалар чигалёзди машғулотларни якунлашди. Ўйин бошланишига 20 дақиқа қолди.
'
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси футболчилари Seeb Sports стадионида ўйинолди машғулотларни ўтказишмоқда.
'
U-22 ОЧ-2013нинг 7 чорак финалчиси номи маълум: Иордания, Жанубий Корея (А), Сурия, БАА (В), Австралия, Япония (С) ва Ироқ (D).
'
Соат 21:00да Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади
'
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг 3-тури доирасидаги матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз!
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҲУРМАТЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.