Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Евро-2016 саралаш

«В» гуруҳи, 4-тур. 16 ноябрь, соат 22:00

БЕЛЬГИЯ

0 : 0

УЭЛЬС

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Тибо Куртуа
Ян Вертонген
Энтони Ванден Борре
Николас Ломбертс
Тоби Альдервейрельд
Кевин де Брюйн
Маруан Феллайни
Аксель Витсель
Эден Азар
Насер Шадли
Дивок Орижи
  Уэйн Хенесси
Эшли Уильямс
Крис Гантер
Нил Тейлор
Жеймс Честер
Аарон Рэмзи
Гарет Бэйл
Жо Ледли
Хал Робсон-Кану
Жо Аллен
Дэвид Коттерилл
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Жо Лейдли (33)
Жо Аллен (73)
Уэйн Хёнесси (90+4)

Матн

90+7'
Компенсация вақти 7 минут давом этди. Ўйин якунланди
90+6'
ВУУууҳ! Бурчак тўпидан кейин бельгияликлар дарвоза томон бир неча марта зарба беришди. Уэльс футболчилалари деярли дарвоза чизиғи устидан зарбаларни қайтаришди
90+6'
Янузай бурчак тўпи ишлади
90+5'
Уэльсда ўзгариш: Хал Робсон-Кану ўрнига Хувс туширилди
90+4'
Уэльс дарвозабни Уэйн Хёнесси тўпни ўйинга киритишда вақтни чўзгани учун огоҳлантириш олди.
90+3'
Вууууҳ! Бельгиялик футболчи ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва кучли тарзда тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячини тўпни қайтарди
90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди
89'
Мертенсга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин у замбилда майдондан олиб чиқиб кетилди. Унинг ўрнига Аднан Янузай туширилди
85'
Эҳҳҳҳҳ, Мертенс ва Уэльснинг 23-рақамли футболчиси ҳаводаги тўп учун курашда бош билан тўқнашиб кетди. Мертенснинг аҳволи яхши эмас. Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
84'
Вуууууҳ! Аарон Рэмзи 18 метрдан кучли зарба йўллади! Куртуа зарбани қайтарди!
83'
Жарима майдончаси ташқарисидан узатмадан кейин Бентеке дарвозабон билан юзма-юз вазиятда бош билан зарба берди. Тўпни Хёнесси қайтарди. Аммо ҳужумчи офсайдда қолган экан
82'
Вертонген чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатди. Феллайни бош билан берган зарба аниқ чиқмади
81'
Бельгия бурчак тўпини ўйинга киритди. Бентеке бош билан зарба берди. Ноаниқ
79'
Қанотдан улоқтириб берилган тўпни меҳмон ҳимоячилари қайтаришди. Мертенс 15 метрдан тўпни дарвозага йўллашга уринди. Ноаниқ бўлди зарба
78'
Бельгия босимни оширмоқда. Уэльс энди дуранг учун ўйнай бошлади
76'
Мертенс ўнг қанотда ҳимоячини чалғитиб, тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Хёнесси тўпни эгаллаб олди
74'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Уэльсликлар тўпни қайтаришди, аммо бу билан улар учун хавф бартараф этилиб қолгани йўқ. Кейинги ҳужумларни бартараф этиш учун курашишларига тўғри келди
74'
Бельгияда ўзгариш: Дивок Орижи ўрнига Дрис Мертенс тушди
73'
Жо Аллен огоҳлантириш олди.
73'
Меҳмон футболчисининг кучсиз зарбаси Куртуа учун муаммо туғдирмади
72'
Энди бельгияликлар ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда. Ўнг қанотдан дарвозабон майдончаси яқинидаги Феллайни томон тўп узатилди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
67'
Жо Алленнинг бурни қонамоқда. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
65'
Уэльслик футболчи жарима майдончаси чизиғи устидан дарвозага аниқ зарба бера олмади
62'
Бельгияда ўзгариш: Носир Шодли ўрнига Бентеке туширилди
61'
Бэйл жарима майдончасининг ўнг бурчагидан жарима зарбасини тўғри дарвозага айлантирди. Куртуа иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
58'
Уэльсликлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни дарвозабон майдончасига узатишди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
56'
ВУУУУҲ! Бэйл чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
54'
Иккинчи бўлимда ўйин мутлақо тенг. Уэльс ҳам гол уриб олишга ҳаракат қилмоқда
51'
Бельгия бурчак тўпини ўйинга киритди. Вертонген бош билан зарба берди. Ноаниқ
50'
Имкон бўлганда меҳмонлар ҳам ҳужумлар ташкил қилишга уринишмоқда
47'
Мезбонлар рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни эгаллаб олишди. Азар 16 метрдан зарба берди. Зарба кучсиз чиқди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус
45'
Де Брюйне жарима тўпини дарвоза тўсини остига йўллади. Уэйн Хёнесси тўпни ушлаб олди
44'
Уэльс дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Дарвозагача 25 метр
42'
Бир ҳолатга кўзга ташланяпти. Стандарт пайтида қўллари узун бўлган Куртуа тўпни эгаллаган заҳоти дарҳол уни ҳужум чизиғи вакилларига узатишга ҳаракат қилмоқда! Ҳозир ҳам бурчак тўпидан сўнг шундай бўлди
41'
Уэльс бурчак зарбаси ишлади
40'
Олис масофадан жарима майдончасига узатилган тўпни Уэльс посбони осонлик билан эгаллаб олди
34'
Де Брюйне етказиб берган тўпни Феллайни бош билан зарба беришга уринди. Ноаниқ
34'
Азар жарима зарбасини тўғридан-тўғри дарвоза томон йўллашга уринди. Тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
33'
Уэльс футболчиси Жо Лейдли огоҳлантириш олди
30'
Азар жарима майдончасининг ўнг қанотида икки ҳимоячини чалғитиб, тўпни дарвозабон майдончасига узатди. ҲИмоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
26'
ВУУУУУҲ! Бурчак тўпидан кейин Ломбертс жарима майдончаси ичида зарба бериб, дарвоза устунини нишонга олди!
25'
Мезбонларнинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини Бэйл жамоадошлари бартараф этишди
23'
ВУУУУҲ! Бельгия ҳисобни очиши шарт эди! Де Брюйненинг узатмасидан кейин Орижи тавани билан Шодлини дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Носирнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни ҳимоячи жарима майдончасидан узоқлаштирди!
22'
Бельгияда ёмғир ёқмоқда
18'
ЎЙин темпи ошиб бормоқда. Айниқса, бельгияликлар ҳужумда ранг-барангликни оширишмоқда. Уэльс эса асосан қарши ҳужумга таянмоқда
15'
Бурчак тўпини Куртуа эгаллаб олиб, жамоасининг ҳужумига асос солди. Уэльслик ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
14'
Гаретнинг зарбаси анча хавфли бўлди! Куртуа маҳорат билан тўпни қайтарди. Қайтган тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди
13'
Аарон Рэмзига нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метрдан жарима зарбаси. Тўп олдида Бэйл
11'
Бельгияликлар ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатишди. Феллейни тўпга бироз ета олмади
8'
Уэльсликлар ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишди. Ҳозирча хавфли вазият юзага келмади
6'
Азар 3 футболчи орасидан ўтиб, жарима майдончасидаги Орижига тўпни узатди. Ҳужум ўнг қанотга кўчирилди, аммо қанотдан узатма анча ноаниқ бўлди
4'
Майдонда тенгкураш. Ҳозирча ҳеч бир жамоа режаларини ошкор қилганича йўқ, аммо ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнаши аниқ
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
'
Бельгия қизил, Уэльс сариқ рангли футболкаларда ўйнайди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди, мадҳиялар янгради
'
Евро-2016 саралаш босқичи доирасида бугун бўлиб ўтадиган марказий ўйин - Бельгия - Уэльс учрашувидан матнли онлайн трансляцияни эътиборингизга ҳавола қиламиз
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.