Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси

12-тур, 22 ноябрь, соат 20:00

ЧЕЛСИ

Диего Коста (11), Эден Азар (25)

2 : 0

ВЕСТ БРОМВИЧ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Куртуа
Иванович
Терри
Кэйхилл
Аспиликуэта
Матич
Фабрегас
Оскар
Виллиан
Азар
Коста
  Фостер
Бэйрд
Доусон
Уиздом
Лескотт
Сессеньон
Дорранс
Гарднер
Якоб
Брант
Берахино

Матн

'
"Эйбар" - "Реал" ва "Арсенал" - "МЮ" ўйинларидан ташкил қилинадиган онлайн трансляцияларни кузатиб боришга таклиф қиламиз
'
"Челси" 10-ғалабани қўлга киритди ва 32 очко билан пешқадамлик қилишда давом этади
90+3'
Ўйин тугади.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
87'
Дрогба бурчак тўпи ишлади
86'
"Челси"да учинчи ўзгариш: Виллиан ўрнига Рамирес тушди
85'
Қанотдан Дрогба томон узатилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
84'
"Челси"да ўзгариш: Диего Коста ўрнига Дидье Дрогба туширилди
79'
"Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Лоик Реми туширилди
78'
Вест Бромвични ҳозирги ҳисоб қаноатлантиради. Улар учун ҳисоб йириклашиб кетмаса бўлгани. "Стэмфорд Бриж"да бир киши кам бўлиб ўйнаш осон эмас
76'
Виллиан огоҳлантириш олди
75'
Моуриньо шогирдлари яна бир бурчак тўпини ўйинга киритишди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди
74'
Бурчакдан етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди
73'
Вуууҳ, энди Азар бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! Ўткир бурчак остида берилган зарбани Фостер қайтарди!
70'
Вуууууҳ! Чиройли узатмадан кейин Иванович ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. У чап томонга тўпни узатди, аммо у ерда мезбонлардан ҳеч ким йўқ эди...
69'
Ўйин майдон марказига кўчди.
61'
Устунлик "Челси" томонида, аммо ўйин темпи у қадар юқори эмас. Ўйин асосан битта дарвозага бўлмоқда. Мезбонлар яна битта гол уриб олишса, ўйин суръати янада тушса керак.
57'
Ўнг қанотдан узатилган тўпни Диего Коста ҳимоячида олиб ўтиб кетаётганида ҳимоячига урилиб йиқилди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади
55'
Жуда катта устунлик "кўклар" томонида. Виллиан жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди
51'
Виллиан ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, юқорига кўтарилди ва барчадан ўтиб, нарига қанотдан майдонни тарк этди
50'
Бурчакдан етказилган тўпга Терри бош билан зарба берди! Дарвозабон тўпни ён томонга уриб юборди!
49'
Иванович ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ерлатиб узатди. Бурчак тўпи
48'
Оскар жарима майдончасининг ўнг бурчагидан тўпни олис устун томон айлантирди. Диего Коста тўпга ета олмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи тайм тугади. Челси ҳозирча 2:0 ҳисобида олдинда. Бунинг устида майдонда бир киши кўпчилик бўлиб ўйнашмоқда.
45+1'
Азар меҳмонлар дарвозабонини алдай олмади. Яна бир қулай вазият эди.
45'
Биринчи бўлига икки дақиқа қўшиб берилди.
44'
Ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказган бўлса ҳам, айни дамда ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб айнан Вест Бромвич дарвозабонини кўрсатиш мумкин.
42'
Бен Фостердан яна бир қаҳрамонлик. Диего Коста бирга-бир вазиятда дарвозабонни алдай олмади. Азар эса бўш қолган дарвозани ишғол қилиши мумкин эди, агар Фостер чаққонлик қилмаганида....
41'
Яна бир вазият!!!!!! Челси ҳисобни йириклаштириши мумкин эди...Сўнгги вазиятда меҳмонлар ҳимоячилари бунга йўл қўйишмади.
39'
Айни пайтдаги тўпга эгалик қилиш фоизи - 75%-25% Челси фойдасига.
37'
Жозе Моуриньо шогирдлари жуда ҳотиржамлик билан ўйнашмоқда.
36'
Вуууууҳ! Чап қанотдан етказилган тўпни жарима майдончаси ичида дарвозага тескари турган ҳолда қабул қилган Оскар тавани билан зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, ўз тезлигини бироз пасайтирди ва дарвозабон уни эгаллаб олди!
31'
Шундоқ ҳам қийин аҳволда қолган Вест Бромвич футболчиларига энди янада қийин бўлади. Ўйиннинг энди 30 дақиқаси ортда қолди. Ҳисоб 0:2, бир киши кам.....
29'
Оҳҳоо....Вест Бромвич футболчисига қизил карточка... Клаудио Якобга ҳакам ўйлаб ўтирмай қизил карточка кўрсатди..Ҳимоячи Диего Костага нисбатан жуда қўпол ўйнади деб ҳисоблади бош ҳакам Ли Мейсон.
27'
Меҳмонлар ҳозирча фақат узоқ масофалардан зарба беришга мажбур бўлишмоқда. Мезбон ҳимоячилари дарвозага яқинлашишга рақибга имкон беришмаяпти. Брант ҳозир деярли 25 метрлардан зарба берди. Куртуага бу зарба қийинчилик туғдирмади.
26'
Меҳмонларга энди қийин бўлади. Челси деярли куч сарфламай ўйнамоқда ва ғалаба қозонмоқда.
25'
ГООЛ! Эден Азар ҳисобни 2:0га етказди
21'
Вест Бромвич футболчилари деярли ҳеч нарса ўйлаб топа олишмаяпти. Ҳужумда пала-партиш ҳаракат қилишмоқда меҳмонлар.
20'
Диего Костаааааа, дубль муаллифига айланиши мумкин эди. Жуда яқин масофадан испано-бразилиялик ҳужумчи дарвозани ишғол эта олмади.
18'
Яна бир ҳавфли вазият!! Бу сафар Азар ўзига ҳос тарзда қанотда икки футболчини алдаб ўтиб яқин масофадан зарба берган эди, аммо унинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.
17'
Меҳмонлар дарвозабони Фостер қаҳрамонлик кўрсатди. Дастлаб Оскарнинг зарбасини қайтарган дарвозабон, кейинчалик ундан қайтган тўпга қайта зарба берган Костанинг ҳам зарбасини қайтара олди. Ажойиб сейв!
14'
Вест Бромвич футболчилари мезбонларнинг голига ҳавфли ҳужум билан жавоб беришди. Куртуанинг бироз тушунарсиз ҳаракатидан сўнг ҳисоб тенглашиши мумкин эди, аммо меҳмонлар ҳам якуний вазиятда ноаниқ ҳаракат қилишди.
11'
Оскардан тўпни қабул қилиб олган Диего Коста ҳотиржамлик билан Бен Фостерни ортда қолдирди ва Челсини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
11'
ГОООЛЛ! Диего Коста - 1:0
'
9'
Меҳмонларнинг илк ҳужуми. Сессеньон узоқ масофадан ноаниқ зарба берди.
8'
Бен Фостер ҳам Англия терма жамоаси дарвозабони, маълумот учун.
6'
Терриииии ҳозир Челсини олдинга олиб чиқиш учун жуда қулай вазиятни қўлдан бой берди. Бурчак тўпи амалга оширилгач Терри яқин масофадан берган зарбасини Бен Фостер қандайдир ақл бовар қилмас даражада оёқлари билан қайтариб қолди.
5'
Вест Бромвич ҳужумчиси Сейду Берахинога майдонда ёрдам кўрсатилмоқда. Жон Терри қўли билан ҳужумчининг юзига тегиб кетди. Берахино - Англия терма жамоаси ҳужумчиси эканлигини кўпчилигингиз билсангиз керак?!
4'
Жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйинни бошлашди. Илк вазиятни эса мезбонлар яратишди. Аспиликуета ва Оскар чап қанотдан ҳужум бошлашди, аммо якунда аниқ пас бўлмади.
1'
АПЛ пешқадами - Челси ўз майдонида Вест Бромвичга қандай сюрприз тайёрлаганини томоша қиламиз. Балки, аксинча бўлар.
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.