Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

12-тур, 22 ноябрь, соат 23:59

БАРСЕЛОНА

Месси (21, 72, 78)
Неймар (49)
Иван Ракитич (65)

5 : 1

СЕВИЛЬЯ

Альба (47-автогол)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Клаудио Браво
3.Жерар Пике
24.Жереми Матье
18.Хорди Альба
22.Дани Алвес
5.Серхио Бускетс
4.Иван Ракитич
6.Хави Эрнандес
9.Луис Суарес
10.Лионель Месси
11.Неймар
  13.Бето
21.Николас Пареха
6.Даниэль Каррису
5.Диогу Фигейраш
23.Коке
22.Алейкс Видаль
17.Денис Суарес
20.Витоло
19.Эвер Банега
4.Гжегож Криховяк
9.Карлос Бакка
ЗАҲИРА
1.Марк-Андре тер Штеген
15.Марк Бартра
21.Адриано
12.Рафинья
20.Серхи Роберто
31.Мунир Эл-Ҳаддодий
7.Педро Родригес
  29.Серхио Рико
15.Тимоте Колодзейчак
10.Хосе Рейес
25.Стефан Мбиа
14.Яго Аспас
7.Кевин Гамейро
18.Жерар Делофеу
САРИҚ КАРТОЧКА
Жереми Матьё (56)
 
Коке (36)
Николас Пареха (48)

Матн

'
"Барселона" кейинги турда "Валенсия" майдонига сафар қилади. Бугунча эса сиз билан хайрлашамиз. Эътиборингиз учун раҳмат!
'
"Барселона" кучсиз бўлмаган рақиб устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Месси хет-трикка эришди ва Ла-лиганинг яққол тўпурари бўлиб олди. Энди унинг ҳисобида 253та гол бор. Ҳали бери унинг рекордини ўзидан бошқа ҳеч ким янгилай олмаса керак
90+2'
Ўйин якунланди!
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
89'
Оҳоҳоҳо дейишга арзийдиган вазият бўлди! Неймар тавани билан тўпни айлантириб, Месси узатди. Лионелнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди
88'
"Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмай, нариги қанотдан майдонни тарк этди
86'
Оҳоҳоҳо! Месси покер қилмоқчи шекилли. Икки ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кириб келди, аммо уёғига тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди
85'
Буёғига энди мезбонлар ўйинни якунлаб қўйиш учун ўйнашмоқда. Неймарнинг 18 метрдан йўллаган зарбасини посбон эгаллаб олди
81'
"Барса"да ўзгариш: Альба ўрнига Адриано туширилди
81'
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди
78'
Мана энди 253-гол! Месси жарима майдончаси ташқариси ҳимоячилар орасидан тўпни Неймарга узатиб, қайта қабул қилди ва 16 метрдан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди!
78'
ГОООООООЛ! Месссииии, 5:1!
77'
"Барса"да ўзгариш: Жамоа сардори Хави майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Рафинья тушди
75'
Месси Ла-лигадаги 252-голини урди ва мутлақ рекордчига айланди! "Барса" футболчилар майдонни ўзида Мессини осмонга отиб, рекордни нишонлашди
72'
"Барса" ижросида қарши ҳужум! Месси майдон марказида тўпни қабул қилди ва чап қанотда Неймар, ўнгда Суарес билан бирга 3 киши икки ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Месси тўпни чапдаги Неймарга узатди ва ўз дарвозабон майдончасига бориб, Неймардан келган келган тўпни дарвоза йўллади! Луис Суарес ҳам "Барса"даги ўзининг илк голини уришга тайёр турганди!
72'
ГОООООООЛ!!!! Мессииии, 4:1!
69'
Вуууууҳ! Луис Суарес "девор"ни боплади! Фақат Альба жарима майдончаси ичида дарвоза аниқ зарба бера олмади!
65'
Луис Суарес ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди, сўнгги чизиқ ёнида тўпни тўхтатди ва нарига қанотдан етиб келган Ракитичнинг бошига тўпни "қўндирди"! Иваннинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни чизиқ ортидан қайтарди. Гол бўлгани қайд этилди! Бу ерда "гол-лайн" системаси шарт эмасди. Гол бўлганини кўз билан пайқаш мумкин эди!
65'
ГООООООООЛ! Иван Ракитич, 3:1!
63'
"Севилья" бурчак тўпи ишлади
60'
"Севилья"да иккита ўзгариш бўлди. Денис Суарес ва Видаль майдонни тарк этди. Кейин Гамейро ва Яго Аспас майдонга туширилди
58'
Месси 3 нафар ҳимоячи орасидан ўтиб кетмоқчи бўлди, тўпни йўқотгандек бўлганди, Луис Суарес тўпни эгаллаб, Ракитичга берди. Ярим ҳимоячининг зарбаси аниқ чиқмади
56'
Жереми Матьё сариқ карточка олди
56'
Алвес кейинги ҳужум пайтида дарвозабон майдончаси яқинида очилган Неймарга тўпни аниқ етказа олмади
55'
Алвеснинг юқорилатиб узатмасини ҳимоячи бош билан қайтарди
53'
Алвеснинг узатмасидан кейин мезбонлар бурчак тўпи ишлашди. Меҳмонлар стандарт вазиятда хушёр ўйнашди
51'
Қизиқарли ўйин, анча қизиқарли ўйин бўлмоқда!
49'
Меҳмонлар Луис Суаресга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Хави тўпни жарима майдончасига айлантирди ва Неймар бош билан дарвозани ишғол қилди!
49'
ГООООООООЛ! Неймар, 2:1!
20'
Витоло чап қанотдан Алвес ва Пикедан ўтиб кетиб, тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Денис Суарес дарвозабонни чалғитди, тўп эса Альбага тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди!
47'
ГОООООООЛ! Хорди Альба тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди, 1:1!
46'
"Камп Ноу" эгалари майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, тезкор ҳужумга ўтишди. Месси тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Алвес томон узатди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.
'
Ҳозирча "Барселона" - "Севилья" - 1:0. Танаффус. Бироз дам оламиз
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшмади.
45'
Вуууҳ! БУрчак тўпидан кейин тўп жарима майдончаси ташқарисида турган Алвесга келиб тушди. У 11 метрли нуқта атрофида турган Неймарга тўпни узатди ва ҳужумчи деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Дарвозани зарбани оёғи билан қайтарди!
45'
Оҳоҳоҳо! Месси майдон марказидан пас бериб, Альбани бирга-бир вазиятга чиқарди! Альба тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказди. ҲИмоячилар дарвоза чизиғи олдидан тўпни қайтариб юборишди!
42'
Вуууууҳ! Суарес тўп билан олдинга интилди. Ўнг Месси, чапда Неймар очилаётганди. У Леони танлади, сўнгги дамда ҳимоячи тўпни қайтариб қолди! АКс ҳолда Месси бирга бир вазиятда қоларди!
38'
Альбанинг чап қанотдан узатмасидан кейин тўп рекошет ҳолатида дарвоза томон бурилди. Бето тўпни эгаллаб олди
37'
Хавининг жарима зарбасидан узатмасини Бето эгаллаб олди
36'
Коке огоҳлантириш олди. Неймарнинг ортида тепгани учун
35'
Ракитич майдон марказидан тўп билан жарима майдончаси яқинигача югуриб келиб, Суарес билан "девор" ўйнади ва ичкарига кирди. Дарвозабон тўпга эга чиқди
33'
Меҳмонлар ўнг қанотдан тўпни ерлатиб, жарима майдончасига етказишди. Матьё тўпни қайтариб юборди
32'
"Севилья"нинг қарши ҳужуми пайтида каталонияликлар ҳимоячилари ўз вақтида жойларини эгаллаб, рақибга имкон беришмаяпти
31'
Алвесга нисбатан ўнг қанотда ўйин қоидаси бузилди. Месси жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдончаси ичида меҳмонлар хушёр ўйнашди
30'
Месси жарима майдончаси ташқарисида турган Суарес орқали девор услубида ўйнамоқчи бўлди. У ерда ҳимоячилар кўпчиликни ташкил қилишди
27'
"Севилья" қарши ҳужумга ўтди. Матьё жарима майдончасига кириб келган Карлос Бакканинг оёғи тагига ташланди. Тўп "Севилья" ҳужумчиси оёғидан майдонни тарк этди
26'
Мессининг узатмасидан кейин Алвес ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бироз пауза ушлаб, тўпни Леонинг ўзига қайтарди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
24'
"Барса" ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдончасига етказилган тўпни андалусияликлар қайтаришди
21'
Дарвоқе, бу Мессининг Испания Ла лигасидаги 251-голи бўлди ва "Атлетик Бильбао"нинг ўтмишдаги футболчиси Тельмо Сарранинг рекордини такрорлади. Демак, яна битта гол орқали Месси Ла лиганинг энг яхши тўпурарига айланиб олади
21'
Лео жарима зарбаси тўғридан-тўғри дарвозанинг юқори бурчагига "михлаб" қўйди!
21'
ГООООООООООООООООООЛ! Лионель Месссииии! 1:0!
20'
Жарима майдончаси доираси чизиғи устида Мессига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
18'
Альба чап қанотда Неймар билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни дарвозабон майдонасига узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
17'
"Барса" ўйин бошидан юқори темп таклиф қилди ва ўйин шу суръатда давом этмоқда
14'
"Севилья" қарши ҳужум ташкил қилишга уринди. Браво тўпни эгаллаб олди
13'
"Барса" чап қанотда Альба-Неймар-Альба-Суарес-Неймар комбиниациясини ташкил қилди. Неймарнинг 16 метрдан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди!
11'
Вуууууҳ! Хавининг узатмасидан кейин Суарес дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо дарвозабонни алдай олмади!
8'
Ракитичнинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб, жарима майдончаси чизиғи устида турган Мессига келиб тушди. У чап оёда зарба берди. Бето тўпни эгаллаб олди
7'
Месси жарима майдончасига келаётганди, Криховяк қоида бузмасдан тўпни олиб қолди. Ҳужум давом этди. жарима майдончаси чизиғи устида Мессига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Хави жарима майдончасига кириб бораётганини кўрган ҳакам ўйинни тўхтатмади. Аммо кейинги вазиятда "Барса"чилар тўпни йўқотишди. Месси ўрнидан туриб, ҳужумга қўшилишга улгурмади
5'
Неймарга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
4'
Неймар ўнг қанотда тўпни эгаллади ва Месси билан "девор" ўйнамоқчи бўлганди, Леонинг узатмаси аниқ бўлмади
3'
"Барса" тўп назорати ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда
1'
"Барса" тўпни ўйинга киритди. Кетдик!
'
"Барса" кўк-анорранг, "Севилья" эса оқ рангли футболкаларда ҳаракат қилади
'
Турнинг марказий баҳсини биз билан бирга кузатиб борасиз деган умиддамиз
'
"Барселона" ва "Севилья" футболчилари майдонга чиқиб келишмоқда. "Камп Ноу" мухлислар билан тўлиб тошган!
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.