Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Италия «А» серияси

12-тур, 24 ноябрь, соат 00:45

МИЛАН

Жереми Менез (23)

1 : 1

ИНТЕР

Жоел Оби (60)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
23.Диего Лопес
02.Маттиа Де Шильо
13.Одил Рами
17.Кристиан Сапата
05.Филипп Мексес
15.Майкл Эссьен
04.Салли Мунтарий
28.Жакомо Бонавентура
07.Жереми Менез
92.Стефан аш-Шаъровий
09.Фернандо Торрес
  01.Самир Ханданович
22.Додо
55.Юто Нагатомо
23.Андреа Раноккия
05.Жуан Жезус
13.Фредди Гуарин
17.Здравко Кузманович
20.Жоэл Оби
10.Матео Ковачич
09.Мауро Икарди
08.Родриго Паласио
ЗАҲИРА
01.Микаэль Агацци
32.Кристиан Аббьяти
81.Кристиан Дзаккардо
14.Микеланжело
27.Пабло Армеро
18.Рикардо Монтоливо
10.Кейсуке Хонда
28.Марко ван Гинкель
16.Андреа Поли
08.Рикардо Сапонара
19.М Байе Ньянг
11.Жанпаоло Паццини
  30.Хуан Каррисо
46.Томмазо Берни
06.Марко Андреолли
14.Уго Кампаньяро
15.Неманья Видич
33.Данило Д Амброзио
44.Рене Крхин
54.Исаак Донкор
88.Эрнанес
90.Янн Мвила
97.Федерико Бонаццоли
07.Пабло Освальдо
САРИҚ КАРТОЧКА
Филипп Мексес (28)
Боневентура (66)
 
Жоел Оби (32)
Жуан Жесус (69)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
1:1 - ўйинга хос ва мос натижа бўлди
'
Нима ҳам дердик. Майдонда дербига хос кураш кечди, аммо жамоалар турнир жадвалида ўзлари эгаллаб турган ўринга мос - ўртамиёна ўйин намойиш қилишди
90+5'
Ўйин тугади. "Милан" - "Интер" - 1:1.
90+5'
Бурчак тўпидан кейин дарвоза томон зарба берилди. Ноаниқ
90+4'
Вуууууҳ! "Милан" ғалабани илиб кетиши мумкин эди! Одил Рами ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. ҲИмоячиларга теккан тўп Андреа Полига келиб тушди. У зарба берди. Ҳимоячининг оёғига текка тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
90+1'
Тўп ён чизиқдан ўйинга киритилганидан кейин дарвозага яқин жойда турган Освальдога етиб келди. Аммо у тўпни майдонда олиб қола олмади
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
Фредди Гуарин Сапатадан ўтиб кета олмади, акс ҳолда дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борарди
89'
"Интер"да ўзгариш: Икарди ўрнига Падло Освальдо туширилди
88'
Иккинчи бурчак тўпини Ханданович эгаллаб олди
88'
Яна бир бурчак тўпи
87'
"Милан" бурчак зарбасини қўлга киритди
86'
Жарима зарбасини меҳмонлар қайтаришди
85'
Жарима майдончасининг чап қанотида Шаъровийга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
83'
Эҳҳҳҳҳ, "Милан" шундоқ ҳужумни кўкка совурдия! Хонда майдон марказидан ҳужумни бошлади ва Боневентура чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасидаги Шаъровийни тўп билан таъминлади. Стефан қолган ишни қойиллатмади
79'
Вууууҳ, бу сафар Икардининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди! Нагатомо ўнг қанотдан ҳимоячидан ўтиб кетиб, тўпни жарима майдончаси чизиғи устида турган Гуаринга узатди. Фредди ичкарига кириб, сўнгра Икардига тўпни узатганди. Мауро 10 метрлардан зарба берди!
77'
Вуууҳ! Хонда ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва зарба берди. Ханданович тўпни эгаллаб олди
75'
Эҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Шаъровий! Дарвозабон била бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Хандановичнинг устидан тўпни ошириб, дарвозага йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди!
74'
Хонда Япония терма жамоаси сафида 14 ва 18 ноябрь кунлари ўртоқлик ўйинида иштирок этиб қайтгани боис, бугун захирадан тушди
73'
"Милан"да ўзгариш: Фарнендо Торрес ўрнига Кейсуке Хонда тушди
72'
"Интер"да ўзгариш: Жоел Оби ўрнига Эрнанес туширилди
71'
Мексес ўз жарима майдончаси олдидан тўпни Менез томон узатди. Жереми тўпни тўхтата олмади, Ханданович тўпни эгаллаб олди
70'
Менез жарима зарбасини анча муваффақиятсиз амалга оширди
69'
Жуан Жесус огоҳлантириш олди. У жарима майдончаси яқинида Боневентурани чалиб йиқитди
66'
Боневентура огоҳлантириш олди. У Паласиога нисбатан қўпол ўйнади
65'
Паласио ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Мексекс хавфни бартараф қилди
61'
Ўнг қанотдан узатилган тўпни Сапата қайтарди. Жоел Оби жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни эгаллади ва дарвозанинг бурчагига тўпни жойлади!
61'
ГООООООООЛ! Жоел Оби, 1:1!
59'
Тўп Шаъровийга ўз вақтида етказилмади. Натижада Стефан офсайдда қолди
55'
Вуууууҳ! Омад "Милан" томонида бўлди ҳозир! Бурчак тўпидан кейин Паласио дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди. Унинг узатмасини дарвозабон қайтарди, кейинги зарба ҳимоячиларга тегиб, олис устун томонда турган 3 нафар меҳмон футболчиси томон борди. Улар негадир зарба бера олишмади. Мезбонлар тўпни узоқлаштиришди. 15 метрдан яна зарба берилди. Ноаниқ!
54'
Юта Нагатомо жарима майдончасининг ўнг томонида кучли зарбаси Мексесга тегиб, майдонни тарк этди
53'
Мезбонларнинг бурчак тўплари Манчини шогирдларига қийинчилик туғдирмаяпти
52'
Вууууууҳ! Боневентура жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва бир ҳимоячи таъқибидан қочиб, ўткир бурчак остида зарба берди! Хавфли бўлди зарба! Бурчак тўпи
51'
Жарима майдончасига узатилаётган тўпларнинг барчасини Диего Лопес эгаллаб олмоқда
50'
Бурчак тўпини меҳмонлар бартараф этишди
49'
"Милан" қарши ҳудум ташкил этиш имкониятига эга бўлди. Тўп ўнг қанотдан жарима майдончасига келган Боневентурага етказилди. Аммо унинг сўнгги узатмаси аниқ чиқмади, бор-йўғи бурчак тўпи ишланди
47'
Бурчакдан етказилган тўпни Лопес эгаллаб олди
46'
"Интер" бурчак тўпи ишлади
46'
Иккинчи бўлимни "Интер" бошлаб берди
'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда
'
Ҳозирча "Милан" - "Интер" - 1:0. Танаффус
45+1'
Биринчи бўлим якунланди.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
"Интер" бурчак тўпини ўйинга киритди. Жуда муваффақиятсиз - тўп нарига қанотдаги ён чизиқни кесиб ўтди
42'
Паласио ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Лопес тўпни эгаллаб олди
39'
Шаъровий жарима майдончаси остонасида йиқилди, ҳакам унга ишонмади
35'
Ўйин асосан майдон марказида. Ҳар бир қарич ер учун кескин кураш кечмоқда
32'
Жоел Оби сариқ карточка олди. Одил Рамини қўпол тарзда йиқилди
31'
"Интер" бурчак зарбасини амалга оширди. "Милан" хавфни бартараф этди
30'
Одил Рами ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Меҳмон ҳимоячилари тўпни қайтаришди
28'
"Милан" ҳимоячиси Филипп Мексес сариқ карточка олди. Майдон марказида Гуаринни чалиб йиқитди
27'
"Милан" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳозирча Индзаги шогирдларининг бурчак тўплари хавфли бўлмаяпти
26'
Қарши ҳужумла ўйнаётган "Милан" ҳисобни очиб олди. Энди ташаббус мезбонлар томонига ўтди
23'
Аш-Шаъровий ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Жереми Менез тўпга шундоққина оёқ қўйди ва тўп дарвозанинг олис бурчагига бориб тушди!
23'
ГОООООООООООООООООООЛ! Жереми Менез, 1:0!
21'
Де Шильо олис масофадан зарба йўллади. Буни зарба дейишга ҳам тил бормайди...
20'
Гуарин ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига тўпни етказди, тўп дарвозабонники
18'
Менез тўғридан-тўғри дарвозага зарба йўллашга қарор қилди. Тўп юқорилаб кетди
17'
Эсьенга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 30 метрлар...
16'
Ўйин давом этмоқда. "Милан" ҳимояда ўйнамоқда ёки шунга мажбур бўлмоқда.
13'
Ой-ой-оййй... "Интер ярим ҳимоячиси Додонингюзидан қон оқмоқда. У катта тезликда келиб, Мунтарийнинг қўлига урилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
11'
Ҳимоядаги қўпол хато туфайли юзага келган хавфли вазиятдан кейин устунлик "Интер" томонига ўтди. Гуарин 25 метрдан кучли зарба йўллади. Лопес иккинчи уринишда уни эгаллаб олди!
10'
Аввал Нагатомо, кейин Паласио ўнг қанотдан тўпни "Милан" жарима майдончасига етказиб беришди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди
8'
Ууҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Мунтарий ҳимояда тўпни Икардига совға қилди ва Мауро дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва жарима майдончаси ичида зарба берди! Диего Лопес оёғи билан тўпни қайтариб қолди!!!
7'
Бурчак тўпи "Интер"га хавф туғдирмади
6'
"Милан" бурчак тўпи ишлади!
3'
Вуууууҳ! Энди жарима майдончаси Майкл Эсьенга Жесуснинг қўли тегиб кетди ва футболчи йиқилди! БУ сафар ҳам пенальти йўқ!
1'
Дастлабки хавфли вазиятга ўхшаш вазият "Милан" дарвозаси олдида содир бўлди. Олис масофадан узатилган тўпни Паласи бош билан жарима майдончасига кираётган Икардига узатишга ҳаракат қилди. "Милан" ҳимоячиси ҳужумчини елкасидан тортган ҳолда тўпни олиб қўйди. "Интер" аъзоси қўлларини юқорига кўтарганча ўрнидан турди. Ўйин давом этади!
1'
Ўйин бошланди! Кетдик!
'
"Милан" қизил-қора, "Интер" кўк-қора йўл-йўл рангли футболкаларда ўйнашади
'
Жамоалар аллақачон майдонда саф тортишган!
'
Жамоалар таркиби маълум бўлди. Улар билан танишиб улгурган бўлсангиз керак.
'
"Милан" бугун ўз майдонида "Интер"ни қабул қилади. "Нерадзурри" бугун шунчаки расмий жиҳатдан меҳмон. Аслида ҳар иккала жамоа ўзининг уй ўйинларини битта стадион - "Сан-Сиро" (ёки Жузеппе Меацце)да ўтказишидан хабарингиз бор албатта
'
Дунёдаги энг қизиқарли дербилардан бирини бугун эътиборингизга ҳавола қиламиз.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.