Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Европа чемпионлар лигаси

«C» гуруҳи, 5-тур. 27 ноябрь, соат 22:00. Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)

ЗЕНИТ

Данни (79)

1 : 0

БЕНФИКА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Юрий Лодигин
06.Николас Ломбертс
24.Эсекьель Гарай
02.Александр Анюков
04.Доменико Кришито
35.Данни
05.Александр Рязанцев
21.Хави Гарсия
28.Аксель Витсель
07.Халк
23.Саломон Рондон
  20.Жулио Сезар
33.Жардел
34.Андре Алмейда
04.Луизао
14.Макси Перейра
35.Энцо Перес
07.Андреас Самарис
30.Талиша
10.Николас Гайтан
11.Лима
18.Эдуардо Салвио
ЗАҲИРА
16.Вячеслав Малафеев
13.Луиш Нету
19.Игорь Смольников
17.Олег Шатов
20.Виктор Файзулин
44.Анатолий Тимошчук
10.Андрей Аршавин
  01.Артур
37.Сезар
23.Лорис Бенито
24.Брайан Кристанте
21.Луиш Пицци
09.Дерлей
15.Ола Жон

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+4'
Ўйин тугади. "Зенит" - "Бенфика" - 1:0. Россияликлар гуруҳ босқичида яна бир марта португалияликларни мағлуб этишди ва ўз очколарини 7тага етказиб олишди.
90+3'
Мезбонлар тўпни жарима майдончасига етказмасдан, қанотнинг ўзида ўйнашга қарор қилишди ва тўни йўқотишди
90+2'
"Бенфика" футболчиси Луизао иккинчи сариқ карточка олди ва майдонни тарк этди. У ўзидан ўтиб кетаётган Шатовни қўполлик билан йиқитди!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
"Зенит" тўпни бурчак яқинида сақлаб, вақтдан ютишга ҳаракат қилмоқда
88'
Халк жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи ўйин киритилди ва яна бир бурчак тўпи ишланди
82'
Виллаш-Боаш шогирдлари сўнгги 10 дақиқада ташаббусни қўлга олиб, бир нечта ҳужумлар ташкил қилди ва охир-оқибат ҳисобни очишди.
79'
Шатов ўнг қанотда тўпни Халкка узатди. Бразилиялик ярим ҳимоячи дарвозабон майдончаси томон Даннининг очилаётганини ўз вақтида пайқади ва тўпни унга узатди. Данни кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди
79'
ГООООООЛ, Данни, 1:0!
78'
Лимага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 22 метрлардан белгиланган жарима тўпини Ола Жон жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
75'
Жарима майдончасига яқин жойда Шатовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Халк жарима тўпини тўғридан тўғри дарвоза томон йўллашга қарор қилди. Ноаниқ
74'
"Бенфика" футболчилар қарши ҳужум пайтида Салвиони дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқаришди. Ўз дарвозасини ташлаб олдинга чиққан Лодигин тўпни тепиб юборишга улгурди
71'
Халк йўллаган зарба ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди. Бурчак тўпини меҳмонлар бартараф этишди
70'
"Бенфика"да ўзгариш: Мариньо ўрнига Дерлей туширилди
69'
"Зенит" бурчак тўпини ўйинга киритди. Жулио Сезар тўпни эгаллаб олди
65'
"Зенит"да ўзгариш: Рязанчев ўрнига Олег Шатов тушди.
63'
Данни жарима майдончасига яқинлашиб келиб, тўпни ичкарига кираётган Халкка узатди. Бразилиялик футболчи бир футболчидан ўтди, аммо иккинчи ҳимоячи тўпни қайтариб юборди!
60'
Вууууууҳ! Жарима майдончасининг чап томонида Анюков тўпни рақибга олдириб қўйди ва "Бенфика" футболчиси тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Тўп ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши қанотга ўтиб кетди
58'
Хави Гарсия ўрнига Виктор Файзулин туширилди
57'
Устунлик меҳмонлар томонида. Улар босим уюштиришмоқда. "Зенит" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда.
53'
"Зенит" футболчиси Хави Гарсия югуриб кетаётган жойида сонининг орқа қисмини ушлаганча йиқилди. Жиддий жароҳат олди шекилли
50'
Вууууҳ, "Бенфика" яна бир имкониятдан фойдалана олмади! Бурчакдан етказилган тўпни петербурглик ҳимоячилар қайтаришди, тўп яна жарима майдончасига қайтарилди ва Луизао дарвозабон билан юзма-юз вазиятда қолди. Аммо у на дарвозага аниқ зарба берди, на шеригига узатма берди...
47'
"Бенфика" футболчиси чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб келди, аммо ҳимоячидан ўтиб кета олмади. Қайтган тўпни эгаллаган бошқа бир португалиялик футболчи дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Тўпни ўйинга "Зенит" киритиб берди.
'
Биринчи бўлим давомида хавф вазиятлар жуда кам бўлди. Биргина энг яхши имконияти "Бенфика"да бўлди. "Зенит" эса яхши ўйнай олмаяпти. Меҳмонлар уларга эркин ўйнаш имкониятини беришмаяпти
45+3'
Никола Риццолининг хуштаги янгради. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Зенит" - "Бенфика" - 0:0. Танаффус.
45+2'
Дарвозабон узатиб берган тўпни Халк жарима майдончасига яқин жойда тўпни қабул қилди ва икки ҳимоячидан ўтиб кетиб, тўпни шеригига узатди. Данни 17 метрдан зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди.
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
44'
Доминико Кришито улгурмади ва рақиб футболчисининг ортидан тепди. Табиийки, сариқ карточка
38'
Вууууууҳ! Лодигин "Зенит"ни муқаррар голдан қутқарди! Гайтан чап қанотдан мезбон футболчиларидан ўтиб кетиб, тўпни жарима майдончасига узатди. Эдуардо Салвио Кришитонинг ортидан келиб, тўпни олиб қўйди ва дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди. Ҳужумчининг зарбасини "Зенит" посбони қайтарди!
37'
Халк рақиб ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
36'
"Бенфика" футболчиси Луизао огоҳлантириш олди.
31'
"Бенфика" бурчак тўпини ўйинга киритди. Жарима майдончаси ичида тахликали вазият юзага келди. Ҳакам ўйинни тўхтатиб, меҳмонлар футболчиси тўпни қўли билан ўйнаганини кўрсатди.
30'
Захирадан майдонга тушган "Зенит" футболчиси Луиш Нету огоҳлантириш олди.
26'
Кришито чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Сезар тўпга эга чиқди
23'
"Зенит"да мажбурий ўзгариш: Ломбертс ўзида оғриқни ҳис қилди ва ўйинни давом эттира олмади. Луиш Нету ўйинни давом эттиради
21'
Андреас Самарис огоҳлантириш олди. У Витселнинг оёғига тепди
6'
Халк кучли тарзда жарима зарбасини тепди. Жулио Сезар тўпни қўлидан чиқариб юборди. Ўша жойда турган 2-3 нафар питерлик футболчилар тўпни дарвозага йўллай олишмади, албатта, уларга ҳимоячилар қаршилик қилишди
1'
Ўйин бошланди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.