Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Европа лигаси

«Н» гуруҳи, 5-тур. 27 октябрь, соат 22:00

КРАСНОДАР

Ари (35)

1 : 1

ЛИЛЛ

Нолан Ру (79)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
31.Андрей Дикань
17.Виталий Калешин
05.Артур Енжейчик
27.Рагнар Сигурдссон
33.Маурисио Перейра
98.Сергей Петров
22.Жоаозиньо
07.Павел Мамаев
08.Юрий Газинский
11.Марат Измайлов
09.Ари
  01.Венсан Эньяма
25.Марко Баша
02.Себастьян Коршья
18.Франк Берья
22.Давид Розегнал
10.Марвин Мартин
05.Идрисса Гейе
04.Флоран Бальмон
06.Жонатан Делаплейс
11.Майкл Фрей
26.Нолан Ру
ЗАҲИРА
88.Андрей Синицин
64.Олег Ланин
04.Александр Мартинович
20.Руслан Ажинжал
21.Рикардо Лаборде
14.Вандерсон
19.Никита Бурмистров
  16.Стив Элана
13.Адама Сумаоро
23.Пап Суаре
12.Суалихо Мейте
24.Рио Мавуба
20.Райан Мендеш
09.Ронни Родлен
САРИҚ КАРТОЧКА
Маурисио Перрейра (56)
 

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
"Краснодар" ва "Лилл" бир-бирларини Европа лигасининг гуруҳ босқичида олиб қолишди.
90+4'
Ўйин тугади. "Краснодар" - "Лилл" - 1:1
90+3'
Вандерсон огоҳлантирилди
90+3'
Мезбонлар жарима зарбасини тепишди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
90+2'
Бурчак зарбасидан кейин тўп дарвоза тўрига устки томондан келиб тушди
90+1'
Вандерсон жарима зарбасини дарвоза бурчагига айлантирди! Эньяма тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Рикардо Лаборде икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетаётганида Баша қўли билан тўхтатишга уринди. Сариқ карточка унга
89'
Перейра томонидан узатилган тўпни меҳмонлар қайтаришди
88'
Лабордега нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача анча олис
86'
Сергей Петров огоҳлантириш олди. Тик оёқ билан ўйнагани учун
85'
Вууууҳ! Мендеш чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига кирди, тўпни ўнгроққа олди ва ўнг оёқда зарба йўллади! Дикань тўпни қайтарди!
84'
Нолар Ру огоҳлантириш олди, ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун
83'
Лаборде бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ярим доираси чизиғидан зарба йўллади. Ноаниқ чиқди бу зарба
82'
"Краснодар"да ўзгариш: Павел Мамаев ўрнига Вандерсон туширилди
80'
"Лилл"да ўзгариш: Фрей ўрнига Райан Мендеш туширилди!
79'
Бальмон ўнг қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни чиройли айланма тарзда жарима майдончасига узатди. Нолан Ру бош билан дарвозани ишғол қилди!
78'
ГОООООЛ! Нолан Ру, 1:1!
77'
Бурчак тўпи бартараф этилди
76'
"Лилл" футболчиси Бальмон жарима тўпини жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўпни меҳмон футболчиларидан бири зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
76'
"Краснодар" ўйин суръатини тенглаштиришга муваффақ бўлди
74'
Майдонда кўплаб қоидабузарликлар рўй бермоқда. Муҳими футболчилар жароҳат олишаётгани йўқ
69'
Майкл Фрей офсайдда қолди
68'
"Лилл" бош мураббийи ҳужумкорликни ошириш мақсадида захирадан янги кучларни туширди. Ташаббус тўлалигича меҳмонлар томонида
67'
"Лилл"да ўзгариш: Марвин Мартин ўрнига Ронни Родлен туширилди
65'
"Лилль" футболчиси Идрисса Гейе огоҳлантириш олди.
63'
"Лилл"да ўзгариш: Делаплейс ўрнига Рио Мавуба туширилди
59'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Нолан Ру қайчи услубида дарвозага йўллашга уринди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
57'
Чап қанотдан тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Арига узатилди. Тўп унинг оёғидан қочиб кетди ва хавф йўққа чиқди
56'
Маурисио Перрейра сариқ карточка олди.
50'
"Лилл" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди
49'
Ари чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
48'
Лаборде жарима майдончасига кириб бораёганида ҳимоячига урилиб йиқилди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади
48'
Бурчак тўпидан кейин Марко Баша бош билан тўпни дарвозага йўллади. Бироқ ундан аввал у ўз олдидаги "Краснодар" ҳужумчисини итариб юборгани боис гол инобатга олинмади
47'
"Лилл" футболчиси Марвин Мартин чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Французлардан бири 12 метрдан кучли зарба йўллади! Дикань жамоани голдан қутқарди
46'
"Краснодар"да иккинчи ўзгариш юз берди: Марат Измайлов ўрнига Рикардо Лаборде туширилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Бугун "Вольфсбург" - "Эвертон" ўйинида дуранг қайд этилса, бу жамоалар муддатидан аввал плей-оффга чиқиб бўлишади. "Краснодар" учун 8 очкога эга бўлиб турган "Эвертон" ғалаба қозониши шарт. Немислар ҳисобида 7 очко бор. Шунда Кононов шогирдлари сўнгги турда яна "Вольфсбург"нинг очко йўқотишига умид қилиб, "Эвертон" майдонида ғалаба қозонишга ҳаракат қилиб кўради. Хуллас, имконият жуда паст
'
"Краснодар" бугунги ўйиндан олдин 2 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Улар бугунги ўйинда ғалабани ушлаб қолишса ҳам, кейинги босқичга чиқиш ўз қўлларида бўлмайди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди.
45+2'
"Краснодар" футболчиси Енжейчик жароҳат олди ва уни замбилдан майдондан олиб чиқиб кетилди. Унинг ўрнига Мартинович туширилди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
42'
Французлар босимни оширишмоқда. Ҳозирча россияликлар ҳимояда мустаҳкам ўйнашмоқда
40'
Меҳмонлар ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатишди. Ҳимоячи бир амаллаб тўпни бош билан қайтариб қолди. Акс ҳолда унинг ортида рақиб ҳужумчиси турганди
37'
Нолан Ру жарима майдончасининг чап бурчагидан "Краснодар" дарвозаси томон зарба йўллади. Дикань тўпни ён томонга буриб юборди
35'
Измайлов жарима майдончаси яқинида турган Мамаевга тўпни узатди ва Павел тўпни тўхтатмасдан Арига берди. Ҳужумчи дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни унинг устидан ошириб, дарвозани ишғол қилди!
35'
ГООООООООЛ! Ари, 1:0!
30'
Эҳҳҳҳ, Жоазиньо. Шериклари уни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришди. Ҳужумчи чап қанотдан тезроқ ҳаракат қилиб, ўзи дарвоза томон зарба берса ҳам бўларди, аммо жамоадошларининг келишини кутди ва тўпни узатди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
28'
"Краснодар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Эньяма иккинчи уринишда тўпни эгаллади
24'
Энди "Лилл" бурчак тўпини ўйинга киритди. Дикань тўпни эгаллаб олди
23'
"Краснодар" бурчак тўпини ўйинга киритди. "Лилл" дарвозабони тўпни мушти билан уриб юборди ва меҳмонлар ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарбани Дикань эгаллаб олди
20'
Лилл" футболчилари ҳужум ташкил қилишди. Юқоридан узатилган тўп ҳеч кимга тегмай, нариги қанотга ўтиб кетди
17'
Жоазиньо ҳимоячининг устидан тўпни ошириб, Арини жарима майдончаси ичига бошлади. Ҳужумчини таъқиб қилаётган футболчи тўпни қайтариб қолди
16'
Олег Кононов шогирдлари анча фаол ўйнашмоқда
15'
Ари 11 метрли нуқта атрофидан тўпни тўхтата олмади, акс ҳолда зарба бериш учун яхши имкониятга эга бўларди
10'
Арининг узатмасидан кейин Мамаев жарима майдончасига кириб келди ва ўткир бурчак остидан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
9'
"Краснодар" бугунги ўйинда учинчи марта бурчакдан тўпни ўйинга киритди
6'
"Краснодар" футболчиси Перрейра "Лилл" дарвозасини ишғол қилди. Майдон марказидан тўп узатилган пайтда у ҳимоячилар билан бир чизиқда турганда. Унда офсайдда йўқ эди. Офсайдда турган Ари тўпга ҳаракат қилмадим, аммо Перрейра томон интилаётган ҳимоячига халақит қилгани учун гол инобатга олинмади!
3'
Дастлаб французлар рақиб жарима майдончаси кириб келишди. Чап қанотдан тўп дарвозабон майдончасига етказилди. Аммо краснодарлар хавфни бартараф этишди
2'
Бугун Одил Аҳмедов майдонга туша олмайди. У ҳозирги кунда ЦСКА билан ўйинда олган жароҳатини даволаш билан банд. У 2-3 ҳафтадан кейин майдонга қайта олади
1'
Европа лигаси, 5-тур. "Краснодар" ва "Лилл" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.