Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

13-тур, 29 ноябрь, соат 23:59. Бош ҳакам: Иньяки Биканди

МАЛАГА

Роке Санта Крус (90+2)

1 : 2

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (18)
Гарет Бэйл (83)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Карлос Камени
21.Серхио Санчес
03.Велигтон
19.Артур Бока
18.Роберто Росалес
29.Самуэль Кастильехо
17.Дуда
14.Реcио
30.Серхи Дардер
07.Саму Гарсия
09.Роке Санта Круc
  01.Икер Касильяс
03.Пепе
04.Серхио Рамос
12.Марсело
15.Даниэль Карвахаль
23.Иско
11.Гарет Бэйл
10.Хамес Родригес
08.Тони Кроос
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
ЗАҲИРА
13.Гильермо Очоа
05.Виторино Антунеш
15.Маркос Ангелери
22.Луис Альберто
28.Юнпи Анор
16.Эзекиэль Рескальдани
10.Рикардо Орта
  13.Кейлор Навас
02.Рафаель Варан
34.Диего Льоренте
05.Фабиу Куэнтрау
18.Начо Фернандес
24.Асьер Ильяраменди
14.Хавьер Эрнандес
САРИҚ КАРТОЧКА
Серхи Дардер (30)
Велигтон (90+3)
 
Тони Кроос (44)
Иско (71)
Марсело (80)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
 
Иско (83)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
"Реал" жадвални бошқаришда давом этади.
'
"Реал" осон бўлмаган 3 очкони қўлга киритди. Бугунги ўйинда йирик ҳисоб қайд этилмади. Бугун Роналду гол ура олмади. Лекин унда гол уриш учун 2та юз фоизли имконият юзага келганди
90+4'
Ўйин тугади!
90+3'
Велигтон сариқ карточка олди
90+2'
Чап қанотдан етказилган тўпга Роке Санта Крус бош билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди!
90+2'
ГООООООЛ! Роке Санта Крус, 1:2!
90+1'
Вуууҳ, Марсело ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди. Мезбонлар жарима майдончасига кириб келишди. Марсело эса тўп майдон ташқарисига чиқариб юбориш чоғида қалтис ҳаракат қилди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
89'
"Реал"да ўзгариш: Бэйл ўрнига Чичарито тушди
87'
Вуууууҳ! Ҳозир фақатгина омад туфайли тўп "Мадрид" дарвозасига бориб тушмади! Юнпи Анор жарима зарбасини шундай айлантирдики, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Касильяс дарвозача ичида ётганди, "Малага" футбочлиси 5 метрдан бўш қолган дарвозага тўпни йўллай олмади. Тўп юқорилаб кетди!
86'
Иско иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. У жарима майдончаси яқинида ўзидан ўтиб кетаётган футболчини қўполлик билан тўхтатди
83'
"Реал" ижросида ажойиб қарши ҳужум. Марселонинг олис масофадан узатмасидан кейин Роналду бош билан тўпни Бэйлга узатди. Гарет жарима майдончасига кирар-кирмас кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
83'
ГООООООЛ!!! Гарет Бэйл, 0:2!
81'
Вууууууҳ! "Реал" гол ўтказиб юборишига сал қолди. Саму Гарсия чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда унчалик кучли бўлмаган зарба йўллади. Касильяс тўпни эгаллай олмади, қайтган тўпга "Малага" футболчиси биринчи бўлиб етиб келди, аммо у ҳам икки нафар "Реал" ҳимоячиси таъқиби остида яхши зарба бера олмади. Кучсиз зарбани Касильяс қайтарди!
80'
Марсело огоҳлантириш олди
78'
Тўп чап қанотдан юқорилатиб жарима майдончасига етказилди. Роналду ҳимоячининг ортидан баланд сакраб, бош билан зарба беришга чоғланаётганда, ҳимоячига эгилиб қолди ва Криштиану йиқилди. Қоида бузилмади
77'
"Малага"да учинчи ўзгариш бўлди.
76'
Вуууууууҳ! Роналду мезбонларнинг "совға"сидан фойдалана олмади! Марсело чап қанотдан муваффақиятсиз узатмани амалга оширди. Икки ҳимоячи бир бирига ишониб, думалаб келаётган тўпни ўтказиб юборди. Роналду тўпни эгаллаб олди ва дарвозагача 9 метр масофадан зарба берди. Камени ушбу зарбани қайтарди!
75'
Марсело чап қанотдан етказган тўпни Камени эгаллади
73'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Ильяраменди тушди
72'
Жаримадан етказилган тўпни химоячилар қайтаришди. Қайтган тўпга берилган зарба ноаниқ бўлди
71'
Иско сариқ карточка олди. Жарима майдончасининг чап томонидан жарима зарбаси тепилади
69'
"Реал" тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужумга ўтди. Роналду чап қанотдан тўпни Бенземага узатди. Карим жарима майдончасига кираётганида тўпни йўқотди!
67'
Бурчакдан етказилган тўпга Санта Крус бош билан зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
67'
"Малага"да яна бир ўзгариш бўлди. Майдонга Марков Ангелери туширилди
67'
"Малага" бурчак тўпи ишлади
65'
"Малага"да ўзгариш: Дуда ўрнига Рикардо Орта туширилди
64'
Бензема ҳимоячилар орасидан ўтиб, жарима майдончасига кираётганида ҳимоячи тўпни қоида бузмаган ҳолда олиб қолди
60'
"Малага" футболчиси 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп ерга урилиб, Касальяснинг кўкрагига тегди. Икер иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
59'
Иско яхши ҳаракат қилиб, Роналдуни бирга бир вазиятга чиқарди. Тўпни Камени эгаллаб олди
58'
Чап қанотдан етказилган узатма пайтида Бэйл жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам ўйинни тўхтатмади. Тўп ўнг қанотдаги Роналдуга келиб тушди. Унинг зарбаси дарвозага аниқ бормади
56'
Вуууууҳ! Искоооо! Ярим ҳимоячи жарима майдончасининг ўнг қанотида турган Бэйлга тўпни узатиб, ўзи жарима майдончасига кириб борди. Гарет жамоадошини яхши вазиятга чиқарди. Исконинг юзма-юз вазиятда берган зарбаси дарвозабон кўкрагига тегиб қайтди. Агар Иско тўпни ўтказиб юборганида Бензема янада қулайроқ вазиятга чиқаётганди!
55'
Мезбонлар рақиб жарима майдончаси ичида ва атрофида тахликали вазиятни юзага келтиришди
53'
Вуууууҳ! Иско бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасининг ўнг қанотидан кириб келди ва тўпни дарвозабон майдончасининг нарига қанотида очилган Роналдуга узатди. Криштиану қайчи услубида зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди!
52'
Бэйлнинг узатмасидан кейин Рамос бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
51'
Бэйл жарима майдончасининг ўнг томонидаги чизиғи ва майдоннинг сўнгги чизиғи кесишга жойда йиқитилди. Жарима зарбаси
48'
Хамес чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Рамоснинг бош билан зарбасидан кейин Бэйл тўпни дарвозага тўғирлаб қўймоқчи бўлди, аммо Гарет офсайдда қолганди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Ҳозирча "Малага" - "Реал" - 0:1. Роналдунинг узатмасидан кейин Бензема ҳисобни очди. Танаффус
45'
Биринчи бўлим якунланди.
44'
Тони Кроос огоҳлантириш олди
43'
Вуууууууҳ! Касильясни дарвоза тўсини голдан қутқариб қолди! Дарвозага 25 метрлардан белгиланган жарима зарбаси тўғридна тўғри дарвозага йўлланди. Тўп дарвоза тўсинидан майдонни тарк этди!
41'
Бурчак тўпидан кейин Рамос ҳимоячининг елкасига қўлини қўйиб сакрагани учун ўйин тўхтатилди
40'
ВУууҳ! Роналду чиройли пас билан Бэйлни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Гаретнинг зарбаси Камени кўкрагидан майдонни тарк этди
38'
"Малага" футболчиси жарима тўпини жарима майдончасига етказди. Икер тўпни осонлик билан эгаллади
36'
Бэйлнинг ўнг қанотдан узатмаси ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди
35'
Мезбонлар ҳужум натижасида тўпни чап қанотдан жарима майдончасига етказишди. Рамос тўпни қайтариб қолди
33'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни "Малага" посбони эгаллаб олди
30'
Роналду тўпни жонли деворнинг ёнидан ўтказиб, дарвоза томон йўллади. Камени тўпни қайтарди. Қайтган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бироқ тўп учун курашга қўшилган Бензма офсайдда қолган экан
30'
Серхи Дардер огоҳлантирилди
30'
Роналдуга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 23 метр масофа бор
28'
Бурчакдан тўпидан кейин бош билан зарба натижасида тўп дарвоза тўрига юқори томондан келиб тушди
28'
Хамес тўпни жарима майдончаси етказди. Рамос тўпга сакраш чоғида йиқилди, тўпни ўнг томондаги Бензема эгаллади. Каримнинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
27'
Марсело чап қанотдан йиқитилди. Жарима зарбаси тепилади
25'
"Малага" футболчиси офсайдда бўлмаганида яккама-якка вазиятга чиқиб кетарди...
23'
Вууууууҳ! "Реал"ни дарвоза устуни голдан қутқариб қолди! Чап қанотдан жарима майдончаси томон узатма оширилди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. "Малага" футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Тўп Касильяснинг қўлидан чиқиб кетди ва дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди
21'
Моуриньо офсайдда қолди
18'
Роналду жарима майдончасининг ўнг томонида бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Карим ўзини таъқиб қилаётган ҳимоячидан қочиб кетди дарвозани ишғол қилди!
18'
ГООООООЛ! Бензема, 0:1!
17'
Бэйл тўпни бош билан Роналдуга узатиб, қайта қабул қилди ва 12 метрдан зарба берди. Криштиану офсайдда қолганди
15'
"Малага" ҳимоядан тезда чиқиб кетди ва кўпчилик бўлиб олдинга интилди. Олис масофадан тўп ўнг қанотда очилган ҳужумчига очилди. Аммо зарба кучлирок бўлганиу учун тўп майдонни тарк этди
13'
Вууууҳ! Саму Гарсия чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Роке Санта Крус бош билан зарба йўллади. Касильяс тўпни дарвоза тўсини устидан ошириб юборди
12'
Вуууууууҳ! Роналдуууу! Каменииии! Бэйлнинг яқин масофадан Роналдуга узатма берди. Криштиану дарвозагача 6 метр масофадан зарба берди. Карлос Камени тўпни қайтарди!!! Қойил!
10'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп Бенземага келиб тушди, аммо Каримга зарба бериш имконияти берилмади
10'
Мезбонларнинг ҳужуми. МАйдон марказидан етказилган тўпни Касильяс эгаллаб олди
8'
Чап қанотдан жарима зарбасини Хамес ўйинга киритди. Рамос баланд сакраб бош билан зарба берди. Камени тўпни эгаллаб олди
6'
"Реал" ижросидаги бурчак тўпи хавфли тус олмади
6'
Мадрид майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва тезкор қарши ҳужумга ўтди. Роналду тўпни чап қанотдан жарима майдончаси келган Хамесга узатди. Родригеснинг зарбаси ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
2'
Бэйл чап оёқда дарвоза томон аниқ зарба берди. Камени тўпни ён томонга уриб юборди! Бугун ушбу дарвозабонга кўп юмуш топилишини тахмин қилиш қийин эмас
2'
"Малага" оч кўк-оқ, "Реал" қора рангли формада ўйнашмоқда
1'
"Малага" дастлабки ҳужумни ташкил қилди. Жарима майдончаси остонасида турган ҳужумчи бош билан тўпни ортга урди. Касильяс тўпни эгаллаб олди
1'
Учрашув бошланди! Кетдик!
'
Малага ҳозирда 6-ўринда бормоқда. Жамоа ушбу мавсумда "Барселона"дан очко тортиб олганини унутмаслик керак. Қизиқ ўйин кутилмоқда
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
'
Карло Анчелотти бошчилидаги мадридликлар кетма-кет 15та ўйиндан бери (Ла Лига, ЕЧЛ, Испания кубоги) ғалаба қозониб келишмоқда. Бу борада италиялик мутахассис Жозе Моуриньо ва Мигель Муньоз билан тенглашиб олди. Бугунги ўйинда ғалаба қўлга киритилса, Анчелотти рекорд ўрнатади
'
Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Малага" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйиндан ташкил этиладиган онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.