Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

13-тур, 1 декабрь, соат 01:00. Бош ҳакам: Фернандес Борбалан

ВАЛЕНСИЯ

0 : 1

БАРСЕЛОНА

Бускетс (90+4)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Диего Алвес
31.Хосе Гайя
19.Антонио Барраган
05.Шкодран Мустафи
23.Николас Отаменди
10.Даниэль Парехо
18.Хави Фуэго
21.Андре Гомес
08.Софьян Фегули
07.Альваро Негредо
17.Родриго
  13.Клаудио Браво
18.Хорди Альба
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
24.Жереми Матье
06.Хави Эрнандес
05.Серхио Бускетс
14.Хавьер Маскерано
10.Лионель Месси
11.Неймар
09.Луис Суарес
ЗАҲИРА
20.Родриго Де Поль
13.Йоэл
02.Жоао Кансело
06.Лукас Орбан
04.Филипе
11.Пабло Пьятти
09.Пако Алькасер
  01.Марк-Андре тер Штеген
21.Адриано
15.Марк Бартра
04.Иван Ракитич
12.Рафинья
07.Педро Родригес
31.Мунир эл-Ҳаддодий
САРИҚ КАРТОЧКА
А.Барраган (20)
Ш.Мустафи (27)
 
Жереми Матьё (8)
Пике (20)
Хорди Альба (29)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Бугунги ўйинда мезбонлар Мессига имкон беришмади. Аммо, шунга қарамай, сўнгги сонияларда унинг чиройли пасидан кейин каталонияликлар ғалабани илиб кетишди
'
"Барселона" жуда қийин ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритди ва "Реал"н қувишда давом этади.
90+5'
"Валенсия" тўпни ўйинга киритиши ҳакам баҳсни якунлаб берди
90+4'
Вуууууҳ, қандай ўйин! "Барселона" энг сўнгги имкониятдан фойдаланиб қолди! Бурчак тўпидан кейин тўп жарима майдончаси ташқарисидаги Алвесга келиб тушди. У жарима майдончасининг ўнг қанотида очилган Мессига узатма берди. Лео дарвозабон майдончасига тўпни чиройли тарзда етказди. Неймарнинг яқин масофадан бош билан берган зарбасини даврозабон қайтарди. Қайтган тўпни Бускетс кучли зарба билан ишғол қилди!
90+4'
ГОООООООООООООЛЛЛ! Бускетс, 0:1!
90+3'
"Барса" кетма-кет учинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритмоқда
92'
Вууууҳ! Отаменди тўпни қайтариш чоғида Мессини дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқариб қўйди. Лионельнинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
88'
Альбанинг узатмаси дарвозабон майдончасида турган Педрога аниқ етиб борди. Аммо у зарба беришга тайёр эмасди
84'
"Валенсия"да учинчи ўзгариш: Парехо ўрнига Филипе туширилди
83'
Чап қанотдан Месси томон чиройли узатма берилди. Лионель жарима майдончаси ичида тўпни ўзга бўйсундира олмади
82'
"Валенсия"да ўзгариш: Альваро Негредо ўрнига Пако Алькасер тушди.
81'
Неймарга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини Месси амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди
80'
"Барселона"да иккита ўзгариш: Хави ва Суарес ўрнига Рафинья ва Педро туширилди
78'
Вуууууҳ! Клаудио Браво жамоасини қутқармоқда! Месси майдон марказида тўпни йўқотганидан кейин мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди. Чап қанотдан етказилган узатмани Негредо кучли тарзда дарвоза томон йўллади. Браводан ажойиб сэйв, ажойиб реакция!
76'
Ракитич бурчак зарбаси ишлади
74'
Мессининг жарима майдончаси ичи томон берган узатмасини қабул қилган Суарес офсайдда қолганди
71'
Вуууууҳ, "Валенсия" қарши ҳужумда дарвозани ишғол қилиши мумкин эди! Суфён Фигулий ўнг томондан жарима майдончаси кириб келди 6-7 метр масофадан зарба йўллади! Браво оёғи билан зарбани қайтарди!
70'
Гооол эмас! Мессининг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончаси чизиғи устида зарба йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб, ўнг қанотдан ёрдамга келган Алвесга тушди. Унинг узатмасидан кейин Суарес дарвозани ишғол қилди. Аммо лайнсменни офсайдни кўтариб, голни бекор қилди. Такрорий лавҳа эса офсайд йўқлигини кўрсатди!
69'
"Барселона"да дастлабки ўзгариш: Жереми Матьё ўрнига Иван Ракитич туширилди. Маскерано ҳимоя марказига сурилади
66'
Оҳо, "Валенсия" Неймарга зарба беришга қаршилик қила олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
65'
Мессига жарима майдончаси чизиғи устидан зарба бериш имконияти берилмади
64'
Андре Гомешга нисбатан жарима майдончасининг чап томонида қоида бузилди. Тўп узитилган пайтда мезбон жамоа ҳужумчилари рақиб ҳимоячиларига нисбатан қоида бузишди ва ўйин тўхтатилди
62'
Жарима майдончасига узатилган тўпни Суарес чапроқда қабул қилди ва шерикларининг очилишини кутди. Орқароқда очилган Хавига тўп етказилди. Ярим ҳимоячининг зарбаси аниқ бўлмади
60'
ВУуууууҳ! Пике дарвоза чизиғи устида жамоасини голдан қутқарди! БУрчак тўпидан кейин Родриго зара йўллади. Тўп Браводан ўтиб кетди, Жерар уни қайтариб қолди
58'
Вуууууҳ! Суарес! Дарвозабон майдончасига томон берилган узатма ҳимоячи бош билан ён томонга урди. Суарес тўп учун курашда дарвозабондан устун келди, аммо бир ҳимоячи қўриқлаётган даврозага тўпни аниқ йўллай олмади!!! Луис бироз шошиб қолди. Уругвайлк футболчи ўйиндаги иккинчи имкониятни қўлдан чиқармоқда
57'
Гомешнинг узатмсидан кейин тўпни Браво эгаллади
57'
Бурчак тўпидан кейин Суарес бош билан зарба берди. Тўп Пикега теккан ҳолда дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
54'
Оҳо! Чап қанотдан берилган узатмадан кейин Негредо бош билан зарба берди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди
53'
Хавининг узатмасидан кейин Алвес тўпни қабул қилиб, Мессига берди. Лео дарвозабон билан юзма-юз вазиятда қолди, аммо Данни офсайдда қолган экан
51'
Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумдан сўнг Матьё тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан кейин Парехо яқин масофадан зарба йўллаш имкониятига эга бўлди, аммо тўп унинг оёғига тегмай қолди
49'
Энди мезбонлар чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказишди. Негредо тўпни дарвоза томон бура олмади
48'
Альба чап қанот байроқчаси ёнидан тўпни узатди. Тўп дарвоза тўри устига келиб тушди
46'
Иккинчи тайм бошланди.
'
Жамоалар майдонга қайтишди
'
Дастлабки 45 дақиқаликда ҳисоб очилмаган бўлса-да, ўйин ҳарорати анча юқори. Учрашув қизиқарли ўтмоқда
45+2'
Биринчи бўлим тугади
45+1'
Вуууууҳ, "Валенсия" гол урган ҳолда танаффусга чиқиб кетиши мумкин эди. Қарши ҳужум натижасида Андре Гомеш чап қанотдан жарима майдончасига кириб келиб, тўпни қабул қилди, Бравони алдаб ўтди ва анча ўткир бурчак остидан дарвоза томон зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрига ён томондан тегди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
42'
Месси жарима майдончасига кириб келган Неймарга тўпни узатди. Тўп дарвозабон Диего Алвесга насиб қилди
39'
"Валенсия" футболчиси чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасининг нариги томонига узатиб берди. Фегули бош билан тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Пике тўпни вазиятдан узоқлаштирди
38'
Суареснинг узатмасидан кейин Альба чап қанотдан тўпни дарвозабн майдончаси томон узатди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
37'
Месси жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва ўнг қанотда очилган Бускетсга берди. Серхио тўпни ўша заҳоти Леога қайтарди, аммо ҳужумчи тўпни тўхтата олмади
35'
ВУуууууҳ! Андре Гомеш жарима майдончаси ташқарисидан тўпни дарвоза томон тепди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
33'
"Барселона"дан яна бир хавфли ҳужум зарбачага етиб бормади. Хави ўнг қанотдан жарима майдончасига етиб келган Алвесга тўпни узатди. Данни зарба бериш ўрнига рақиб алдашга қарор қилди ва тўпни йўқотди
30'
"Валенсия" бурчак тпўини ўйинга киритди. Парехо 6-7 метр масофадан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
29'
Хорди Альба сариқ карточка олди
27'
Хавининг узатмаси тўғридан тўғри майдонни тарк этди
27'
Неймарни чалиб йиқитгани учун Шкодран Мустафига огоҳлантириш кўрсатилди
21'
Хави бурчак тўпини тўғридан-тўғри дарвозага айлантирди. Диего Алвес муштлари билан тўпни узоқлаштирди
20'
Ўйинда асабий вазият юзага келди. Месси жарима майдончаси чап томондан кирган Неймарга тўпни узатди. Ҳимоячи Барраган тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди, Неймар унинг оёғига урилиб йиқилди. Ерда ўтирган ҳужумчининг олдига борган ҳимоячи эгилди ва унга нимадир деди. "Барса" футболчиси бошини енгил қимирлатганди, ҳимоячи юзини ушлаб, ўзини ерга ташлади. Бироз "разбор"лардан кейин ҳакам "Валенсия" аъзоси Барраган ва Жерар Пикега огоҳлантириш берди
19'
"Валенсия" футболчиси жарима зарбасини амалга оширди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
14'
ВУуууууҳ! Ўйндаги энг хавфли вазият юзага келди! БУскетснинг майдон марказидан берган узатмасини Неймар жарима майдончаси ичида тўхтатди. Унинг ортидан етиб келган Луис Суарес 11 метрли нуқта атрофида дарвоза томон зарба йўллади! Тўп Диего Алвесга тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди!!!
10'
Меҳмонлар тўпни назорат қилишмоқда. "Валенсия" ҳимояланишга мажбур
5'
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида майдонда тенгкураш кечмоқда
2'
"Валенсия" оқ, "Барселона" ёрқин қизил рангли формада ўйнамоқда
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! "Валенсия" - "Барселона" учрашуви бошланди!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.