Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси

14-тур, 03 декабрь, 00:45

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Маруан Феллайни (21)
Хуан Мата (59)

2 : 1

СТОК СТИ

Стивен Н`Зонзи (39)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Де Хеа
Смоллинг
Рохо
Кэррик
Валенсия
Янг
Эррера
Феллайни
Мата
Уилсон
ван Перси.
  Бегович
Бардсли
Шоукросс
Уилсон
Питерс
Кэмерон
Нзонзи
Айрленд
Кркич
Ассаиди
Диуф
ЗАҲИРА
Линдегор
Блэккетт
Макнейр
Флетчер
Янузай
Фалькао
Кин
  Батленд
Муньеса
Паласиос
Арнаутович
Адам
Крауч
Шентон.
САРИҚ КАРТОЧКА
Хуан Мата (60)
Эшли янг (90+1)
 
Фил Бардсли (41)
Эрик Питерс (58)
Стивен Айрлэнд (72)
Марк Уилсон (90+5)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+6'
Учрашув якунланди. "Манчестер Юнайтед" катта машаққат эвазига ғалабани сақлаб қолди
90+5'
Марк Уилсон сариқ карточка олди
90+4'
Вуҳ, яна вууууууҳ! Бу сафар Диуф 1 метрдан дарвозани ишғол қила олмади! Бу кеча "МЮ" фақат омад туфайлигина 3 очкони қўлга киритмоқда. Тўп чап қанотдан диагонал узатма билан жарима майдончасининг ўнг қанотига етказилди. Арнаутович зарба берди. Де Хеа тўпни ўз олдига қайтарди. Диуф қайтган тўпга зарба берди. Дарвоза чизиғи устида пайдо бўлган Валенсия тўпга оёқ қўйди. Тўп чизиқни кесиб ўтди, аммо тўлиқ эмас. Буни компьютер системаси ҳам тасдиқлади!
90+3'
Вуҳ, Де Хеа жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди! Боян Кркич чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Маме Диуф бош билан зарба берди. Де Хеа даҳшатли сэйв намойиш қилди!
90+2'
"Манчестер Юнайтед"да ўзгариш: Хуана Мата ўрнига Аднан Янузай майдонда пайдо бўлди
90+1'
Эшли Янг сариқ карточка олди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
87'
Кркич чап қанотдан аниқ пас бера олмади.
86'
"Манчестер Юнайтед" ўзгариш: Андер Эррера ўрнига Даррен Флетчер тушди
84'
Антонио Валенсия ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Робин ван Перси бош билан зарба бера олмади
80'
"Сток Сити"да ўзгариш. Стивен Айрлэнд ўрнига Арнаутович туширилди
79'
Кркич чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига узатма берди. Жамоадошларидан ҳеч бири тўпни эгаллай олмади
78'
"Манчестер Юнайтед"да ҳам ўзгариш6 Жеймс Уилсон ўрнига Радамель Фалькао туширилди
77'
"Сток Сити"да ўзгариш: Уссама Ассайди ўрнига Питер Крауч туширилди
77'
Хавфли вазият! Андер Эррера ерлатиб берилган пас билан Феллайнини тўп билан таъминлади. Маруаннинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди
75'
Мезбонлар ишончли ўйнаб, рақибга имконият беришмаяпти
73'
Эшли Янг ўнг қанотдан тўпни ерлатиб Феллайнига узатди. Маруан яқин бурчакка узатма берди. Ван Персининг зарбаси эса дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
72'
Стивен Айрлэнд майдон марказида Уилсонга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка
70'
Вууууҳ, Уилсон! Жеймс майдон марказидан тўпни эгаллаб, жарима майдончаси яқинигача яқинлашиб келди ва кучли зарба йўллади! Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
69'
Боян Кркич 30 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ
68'
Робин Ван Перси рақиб жарима майдончаси яқинида фол ишлатди ва ўйин тўхтатилди
66'
Крис Смоллинг ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди, аммо ҳимоячиларни алдаш чоғида тўпни йўқотди
65'
Боян Кркич ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасида турган Диуф томон узатди. Де Хеа дарвозани ташлаб чиқди ва тўпни эгаллади
62'
Андер Эррера ўнг қанотдан хавфли узатмани амалга оширди. Феллайни қулай вазиятга чиқаётган пайтда ҳимоячи Фил Бардсли бироз чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни қайтариб қолди
60'
Хуан Мата огоҳлантириш олди. Майдон марказидаги очиқча қўполлик учун
59'
ГООООООООЛ! Хуан Мата, 2:1! Мата ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини дарвозабон майдончаси томон айлантирди. Тўпга Маркос Рохо сакради, аммо ета олмади. Шунга қарамай, тўп дарвоза тўрига бориб тушди. Дарвозабон чалғиб қолди
58'
Эрик Питерс огоҳлантириш олди. Эшли Янгни қўполлик билан тўхтатгани учун
55'
Ван Персининг оёққа берган зарбасидан кейин Эрик Питерс жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
53'
Эшли чап қанотдан узатмасидан кейин меҳмонлар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Янг бурчак тўпин амалга оширди. Асмир Бегович муштлар билан тўпни узоқлаштирди
50'
Эррера чап қанотдан ҳужумга қўшилган Янгга тўпни узатди. Эшлининг узатмаси эса анча ноаниқ бўлди
48'
Матага қарши ишлатилган фол учун жабрланувчининг ўзи жарима зарбасини амалга оширди. Бегович тўпни эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Ҳозирча "МЮ" - "Сток Сити" - 1:1. Танаффус. Иккинчи бўлим қизиқроқ ўтади деган умиддамиз
45'
Ҳакам биринчи бўлимни якунлаб берди
43'
Эшли Янг чап қанотдан зарба беришга қарор қилди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
42'
Эшли Янг олис устун томон тўпни узатди. Қайтарилган тўпни Крис Смоллинг эгаллаб олди. Ҳимоячи муваффақиятли зарба бера олмади, бироқ тўп рекошет ҳолатида Маруан Феллайнига келиб тушди. Ярим ҳимоячининг яқин масофадан берган зарбасини Асмир Бегович қайтарди ва жамоасини голдан қутқарди!
41'
Фил Бардсли огоҳлантириш олди. У чап қанотдан ҳужумга ўтган Эшли Янгни чалиб йиқитди. Мезбона жарима зарбаси тепишади
39'
ГООООООЛ, Стивен Н`Зонзи, 1:1! Вуҳ, меҳмонлар кутилмаганда ҳисобни тенглаштиришди! Маруан Феллайни майдон марказида тўпни йўқотди. Боян Кркич дриблинг орқали жарима майдончасига кириб келди ва унинг зарбасидан кейин тўп Смоллингга тегиб, Стивен Н'Зонзига борди. У эса кучли зарба билан Де Хеа дарвозани ишғол қилди.
35'
Яна аввалги вазиятнинг "нусхаси": Янгдан узатма, Бегович тўпни ушлаб олди
33'
Эўли Янг чап қанотдан ҳаволатиб узатмани амалга оширди. Бегович тўпни осонлик билан эгаллаб олди
32'
Уссама Ассайди томонидан бурчакдан етказилган тўп тезлиги юқори бўлди. У ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши томонга ўтиб кетди
31'
Қанотдан етказилган узатмадан кейин меҳмонлар бурчак тўпи ишлашди
28'
Ўйин назорати тўлалигача "МЮ" томонида. "Сток Сити" ҳимояланишдан бошқа чора топа олмаяпти
24'
Уссама Ассайди жарима майдончасининг чап қанотида тўпни қабул қилди ва ичкарига кирмоқчи бўлди, аммо Маруан Феллайни ундан тўпни олиб қўйди.
23'
Мезбонлар муҳим гол уриб олишди ва энди "Сток Сити" қийин аҳволда қолди. Улар очилишга мажбур бўладилар
21'
ГОООООООЛ! Маруан Феллайни, 1:0! Андер Эррера чап қанотдан тўпни чиройли тарзда олис устун томонга узатди. Маруан Феллайни бош билан дарвозани ишғол қилди!
16'
!!! Эррера ҳисобни очиши шарт эди! Дарвозабон Асмир Бегович ўз жамоадоши уўатган тўпни кутилмаганда ван Персига бериб қўйди. Робин ўткир бурчак остидан дарвозабон билан юзма-юзз вазиятга яқинлашиб келди ва тўпни марказроқда турган Эррерага узатди. Андер должен 13 метрдан бўш қолган дарвозани ишғол қилиш ўрнига тўпни мухлисларга совға қилди!
10'
Устунлик Ван Гал шогирдлари томонига ўтмоқда
6'
Мезбонлар футболчиси ҳам чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Бегович тўпни ушлаб олди
5'
"Сток Сити" битта ҳужум пайтида тўпни икки марта чап қанотдан мезбонлар жарима майдончасига узатди. Манчестерликлар хавфни бартараф этишда
3'
"МЮ" қизил-оқ, меҳмонлар кўк рангли формада ҳаракат қилишмоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 14-тури доирасида "Сток Сити"ни ўз майдонида қабул қилмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.