Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси

14-тур, 04 декабрь, 00:45. Бош ҳакам: Майк Дин

ЧЕЛСИ

Эден Азар (19)
Дидье Дрогба (22)
Лоик Реми (73)

3 : 0

ТОТТЕНХЭМ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа
2.Сезар Аспиликуэта
26.Жон Терри
24.Гэри Кэхилл
2.Бранислав Иванович
16.Оскар
22.Виллиан
4.Сеск Фабрегас
21.Неманья Матич
10.Эден Азар
11.Дидье Дрогба
  1.Уго Льорис
5.Ян Вертонген
21.Федерико Фасио
6.Влад Кирикеш
33.Бен Дэвис
18.Харри Кейн
7.Аарон Леннон
42.Набиль Бенталеб
38.Райан Мэйсон
23.Кристиан Эриксен
11.Эрик Ламела
САРИҚ КАРТОЧКА
Неманья Матич (50)
 
Влад Кирикеш (48)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+3'
Ўйин якунланди. "Челси" - "Тоттенхэм" - 3:0.
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
84'
Бурчак тўпини Моуриньо шогирдлари қайтаришди
83'
Аспиликуэта жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳимоячи унинг ортидан итариб юборди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади
80'
Кирикеш посбон Куртуанинг олдинга чиқиб кетганини кўрди ва ўнг қанотда дарвоза томон зарба йўллади. Тибо тўпни эгаллаб олди
76'
Фабрегас майдонни тарк этди. Ўрнига Оби Микел тушди
74'
Вуууҳ! Оскар 15 метрдан ноаниқ зарба йўллади
73'
ГОООООООЛ! Лоик Реми, 3:0! Азар чап қанотдан биргина пас билан ҳужумчин жарима майдончасига бошлади. Реми Вертонгендан ўтиб кетди ва дарвозани ишғол қилди
72'
"Тоттенхэм" мезбонларнинг зич ҳимоясини ёриб ўтишга қийналмоқда
68'
Кирикеш ўнг қанотдан узатмани амалга оширди. Кучлироқ чиқди бу узатма
67'
"Челси"да ўзгариш: Дрогба ўрнига Лоик Реми тушди
64'
"Парашют" услубида етказилган тўпни Куртуа эгаллаб олаётганди, Шодли унга урилди. Тибо иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди
63'
"Шпорлар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ян Вертонген бош билан аниқ зарба бера олмади
60'
Азар чап қанотдан тўпни қабул қилиб, Оскарга берди. ОСкар эса дарвозабон майдончаси яқинида турган Дрогба томон узатди. Дидьенинг оёғига тўп ўтирмади. Такрорий зарба эса ҳимоячидан майдонни тарк этди
57'
"Тоттенхэм"да иккита ўзгариш юз берди. Леннон ва Мэйсон ўрнига Шодли ва Паулиньо туширилди
51'
Кэйн жарима майдончасига кириб келиб, тўпни чап томондаги Леннонга узатди. Аарон бир ҳимоячини алдаш чоғда тўпни йўқотди
51'
"Тоттенхэм" футболчиси 22 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
50'
Энди Неманья Матич огоҳлантириш олди
48'
Кирикеш сариқ карточка олди. Эден Азарнинг формасидан тортиб тўхтатгани учун
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Челси" - "Тоттенхэм" - 2:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Вууҳ! "Челси" ҳисобни биринчи бўлимнинг ўзидаёқ йирик кўринишга келтириши мумкин эди. Оскар бурчакдаги байроқча ёнида ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончасига кириб бориб, бироз орқароқда турган Виллианга узатма берди. Виллианнинг кучли зарбасини Льорис эгаллаб олди
44'
"Челси" футболчилари тўпни юқоридан жарима майдончасига етказишди. Рақиб хавфни бартараф этди
41'
Чап қанотдан ташкил қилинган ҳужум марказга кўчди ва Виллиан 18 метрлардан зарба йўллад. Льорис тўпни эгаллади
40'
Кейн жарима майдончасига кириб бориб, бирга бир вазиятда йўллаган зарбасини Куртуа бартараф этди, аммо Харри офсайдда қолган экан
38'
Иванович етказиб берган тўпга Дрогба жарима майдончаси ичида бош билан зарба берди. Аммо Дидье офсайдда қолганди
37'
Дрогба жарима зарбасини амалга оширди. Ааааанча ноаниқ
33'
Райан Мэйсон жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Куртуа муаммосиз тўпни эгаллаб олди
29'
Леннон шериклари орқали қисқа пас ўйнаб, жарима майдончасига кириб бормоқчи бўлди. Мезбон жамоа ҳимоячилари тўпни қайтаришди
25'
Ўйин бошидан меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишлари керак эди, энди эса Моуриньо шогирдлари ҳисобни мустаҳкамлаб олишди. Бунинг номини "класс" ёки маҳорат дейишади
22'
ГОООООООЛ! Дидье Дрогба, 2:0! "Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис қўпол хатога йўл қўйди. У тўпни узоқлаштириш чоғида Азарга тўпни бериб қўйди. Эден жарима майдончасига кириб бораётган Дрогбага узатма берди. Дидье бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
21'
Бенталаб 30 метрлардан зарба йўллади. ноаниқ
19'
ГОООООООЛ! Эден Азар, 1:0! Бельгиялик футболчи жарима майдончаси ичида турган Дрогба билан "девор" ўйнади ва деярли бирга бир вазиятга чиқиб, кучли зарба билан ҳисобни очди!
17'
Вуууҳ! Виллиан чап қанотдан жарима майдончаси чизиғи устида турган Дрогбага тўпни узатди. Дидье уни Фабрегасга тўхтатиб берди ва Сеск 17 метрдан зарба йўллади. Уго Льорис зарбани қайтарди
14'
"Тоттенхэм" анча дадил ўйнамоқда. "Шпорлар" 2 марта ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлишди
11'
Вуууууууҳ! Харри Кейн "Челси"ни яна бир марта кечирмоқда! У Ивановичдан тўпни олиб қўйди, жарима майдончасига кириб келди, Аспиликуэтадан ҳам ўтди ва ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
10'
Фабрегас чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳимоячи уни қайтарди
7'
Вууууууҳ! "Челси"ни дарвоза тўсини голдан қутқармоқда! Ўнг қанотдан етказилган тўпга Харри Кейн бош билан зарба берди. Куртуа тўпга ета олмади. Тўп дарвоза тўсинидан майдонга қайтди
3'
Жарима тўпи ҳеч кимга тегмай, жарима майдончасининг нариги қанотига ўтиб, тўп жарима майдончасига қайтарилди. Вертонген бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
2'
Жарима майдончасининг чап қанотида "Тоттенхэм" футболчисига нисбатан Иванович ўйин қоидасини бузди. Жарима тўпи
1'
Ўйин бошланди
'
Жамоалар майдонда саф тортишди. Ўйин бошланиш арафасида
'
"Челси" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги АПЛнинг 14-тур баҳсини кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.