Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси, 22-тур.

19 январь, соат 21:00

ЧЕЛСИ

Это'О (17, 44, 49)

3 : 1

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Эрнандез (77)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Чех
Давид Луиз
Терри
Кэйхилл
Аспиликуэта
Виллиан
Рамирес
Иванович
Оскар
Эдин Азар
Это′О
  Де Хеа
Видич
Ж.Эванс
Жонс
Эвра
Рафаэл
Кэррик
Эшли Янг
Янузай
Валенсия
Уэлбек

Матн

'
Ўйин якунланди. Якуний ҳисоб 3:1. Эслатиб ўтамиз Это'Онинг учта голига Чичарито гол билан жавоб берди.
90+1'
Асабларини тутиб тура олмаган Видич қизил карточка билан сийланди. Майдон марказида Азарни жуда қўполлик билан йиқитган сардор айбини ўзи тан олмоқда.
90'
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.
86'
Виллиан ўрнига Неманя Матич тушди. Матичнинг Лондонга қайтгандан кейинги биринчи ўйини.
80'
Ўйин қаҳрамони бўлиши ҳақиқатга яқин бўлиб бораётган Самуэль Это'О майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Торрес майдонга тушди.
78'
Чичарито «МЮ»ни ўйинга қайтарди. Дарвоза яқинига етказиб берилган тўпни офсайд чизиғида жуда яхши ўйнаган Эрнандес ҳисобни қисқартирди.
77'
Гооооооооооооооол. Чичарито.
72'
«МЮ» қанотлардан ўйнашга ҳаракат қилмоқда, лекин ҳар сафар тўп узатишлар ноаниқ бўлмоқда.
69'
«МЮ» бурчакдан тўп тепди. Уэлбекнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
68'
Оскар майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жон Оби Микел тушди.
65'
«Челси» навбатдаги бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.
63'
Ўйин жуда секинлашиб кетди.
60'
Виллиан ҳисобни шармандали ҳолатга келтириши мумкин эди, лекин унинг зарбасини Де Хеа қайтарди.
57'
Ўйиндаги биринчи ўзгариш. Эшли Янг ўрнига Чичарито тушди.
56'
Ўйинни Дэвид Бекхэм ҳам кузатиб бормоқда.
54'
Учинчи гол «МЮ»ни бутунлай чўктириб қўйди. Футболчиларда хоҳиш ҳам қолмагандай. Кўзларидан ўйинни тезроқ якунлаш истаги сезилмоқда. Нима бўлишини вақт кўрсатади.
50'
Иккинчи бўлимни ҳужум билан бошлаши кутилган «МЮ» Этo'Одан яна бир гол қабул қилиб олди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Кэйхил бош билан дарвозага йўллади. Қайтган тўпни Это'О голга айлантирди. У бугун хет-трикга эришди.
49'
Гоооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооол
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Самуэль Этo'Онинг иккита голи ҳозирча «Челси»га ғалаба келтирмоқда.
45+1'
Буни Самеуль Это'О дейишади. У катта ўйинларга қандай ўйнаш керак эканини билади. Азар ўнг қанотдан тўпни ҳужумчига етказиб берди ва Самуэль зарбада адашмади. 2:0.
45'
Гоооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооол
42'
Уххххххххххх. «Челси» дахшатли ҳужумни амалга оширди. Ҳимоядан тўпни қабул қилиб олган Виллиан майдон марказини бир ўзи бособ ўтди ва уни чапроқдаги Азарга узатди. Азар зарба беришга имкон қидирди, лекин иложи бўлмагач қанотга ўтиб тўпни Рамиресга узатди унинг дарвоза яқинига етказган тўпини Оскар Папен услубида дарвозага йўллади, лекин зарбага озгина аниқлик етишмади.
38'
Янузай худди бир неча дақиқа аввалгидай ҳимоячиларни чалғитган ҳолда тўпни дарвоза яқинига узатди. Бу ерда Уелбек тўпнинг ҳимоячилардан ўтишини кутмади ва имкониятни бой берди.
36'
«Челси» тезкор қарши ҳужумга кетаётганидан Эшли Янг Рамиресни ушлаб қолди ва Фил Даут ўйиндаги иккинчи сариқ карточкани Янгга кўрсатди.
34'
Азар рақиб жарима майдонига яқин тўпни Валенсиядан олиб қўйди. Ҳужумни давом эттириши мумкин эди, лекин бу учун Валенсияни йиқитишга тўғри келди ва ҳакам жарима белгилади.
31'
Аднан Янузай Давид Луисни ажойиб тарзда алдаб ўтди ва тўпни дарвоза яқинига етказиб берди, лекин ҳужумчилардан ҳеч ким кўринмади. Руни ҳамда ван Персининг ўрни билина бошлади.
26'
Янузай жарима майдончаси ичида тўпни ўзида сақлаб турди. Зарба беришга ҳаракат қилди, ҳимоячилардан қайтган тўпни эгаллаб олган Эвра қанотдан туриб кучли зарба берди, леки тўп дарвоза тўрига орқа томондан бориб тегди.
23'
«Челси» жуда тезкор қарши ҳужум уюштирди. Рамирес ва Это'Олар майдон марказини ажойиб тарзда босиб ўтишди, лекин Иванович тўпни узатишда хатога йўл қўйди.
21'
Эден Азар қанотдан ажойиб тарзда ҳимоячиларни ортда қолдирди, лекин ҳал қилувчи дақиқада ҳимоячилар яхши ўйнашди. «Челси» бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
19'
Ўйиндаги биринчи сариқ карточка Давид Луисга кўрсатилди. Ўйинга гол етишмаётган эди. Ҳар икки жамоа ҳам голдан кейин жонланиб қолишди.
18'
Этo'О. Самуэль чап қанотдан жарима майдончаси томон ёриб келди ва дарвоза томон зарба берди. Йўл-йўлакай Майкл Керрикга теккан тўп «МЮ» дарвозасидан жой олди.
17'
Гоооооооооооооооооооооооооолллллллл
13'
Айни вақтларда ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Моуриньо бугун Дэвид Луисни таянч ярим ҳимоясида ўйнатмоқда. Бу эса ўз самарасини бермоқда.
11'
«Челси» биринчи марта 10-дақиқага келиб зарба берди. Рамиреснинг жарима майдончаси ташқарисидан туриб берган зарбаси жуда кучсиз чиқди.
9'
«МЮ» рақибни ўз усулида ушламоқда. Дэвид Мойес жамоаси майдоннинг «Челси» ўйнаётган ярмидаёқ прессингда.
6'
Аднан Янузай жуда фаол ўйнамоқда. 6-дақиқага келиб «МЮ» иккинчи марта бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлди.
3'
Ҳар икки жамоада ҳам ҳаяжон бор экани биринчи дақиқаларданоқ билиниб турибди. Ҳозирча айтарли тактикалар амалга оширилмаяпти. Тўп гоҳ «Челси», гоҳ «МЮ» дарвозаси олдида айланмоқда. 2-дақиқага келиб «МЮ» илк хавфли зарбани беришга мувоффақ бўлди.
1'
Ҳакам ҳуштак чалди ва ўйин бошланди.
'
Ассалому алайкум, Англия футболи мухлислари. Барчангизни «Челси» ҳамда «МЮ» жамоалари ўртасидаги ўйинни онлайн кузатиб боришга таклиф қиламиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.