Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Испания Премьер-лигаси

14-тур, 6 декабрь, 23:59. Бош ҳакам: Ундиано Мальенко

РЕАЛ МАДРИД

Роналду (36-пен., 65, 81)

3 : 0

СЕЛЬТА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Икер Касильяс
04.Серхио Рамос
12.Марсело
15.Даниэль Карвахаль
03.Пепе
11.Гарет Бэйл
08.Тони Кроос
24.Асьер Ильяраменди
10.Хамес Родригес
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
  01.Серхио Альварес
02.Уго Мальо
22.Густаво Кабраль
19.Жонни
06.Неманья Радоха
23.Микаель Крон-Дели
03.Андреу Фонтас
05.Педро Эрнандес
14.Фабиан Орельяна
11.Хоакин Ларривей
10.Нолито
ЗАҲИРА
13.Кейлор Навас
18.Начо Фернандес
02.Рафаель Варан
05.Фабиу Куэнтрау
17.Альваро Арбелоа
26.Альваро Медран
14.Хавьер Эрнандес
  13.Рубен Бланко
21.Карсес Планас
20.Серхи Гомес
24.Аугусто Фернандес
08.Алекс Лопес
09.Чарльз
07.Санти Минья
САРИҚ КАРТОЧКА
Хамес Родригес (38)
Карвахаль (75)
Арбелоа (79)
 
Густаво Кабраль (11)
Педро Эрнандес (77)

Матн

90+3'
Ўйин тугади. "Реал" - "Сельта" - 3:0. Карло Анчелотти "Реал"и кетма-кет 18-ғалабани қўлга киритди ва Райкард давридаги "Барселона" рекордини такрорлади
90+1'
Зарба яна жонли деворга тегди
90+1'
"Сельта" 18 метрдан жарима зарбасини тепади
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Кроос жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
88'
Ларривей жарима майдончаси ичида қайчи услубида зарба йўлламоқчи бўлди, унинг оёғи Рамоснинг бошига тегиб кетди
87'
Асьер Ильярраменди сариқ карточка олди
85'
"Реал"да ўзгариш: Роналду ўрнига Хавьер Эрнандес туширилди
81'
ГОООООООЛ! Криштиану Роналду! Меҳмонлар ўз жарима майдончалари олдида тўпни йўқотишди. Тўпни эгаллаган Бэйл чап қанотдан ҳужумга қўшилган Марселога етказди. Бразилиялик ҳимоячи ўз вақтида Роналдуни тўп билан таъминлади ва Криштиану дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди! Хет-трик! МАвсумдаги 23-гол. Унинг Ла лигадаги голлари сони 200тага етди
80'
Нолитонинг зарбаси хавфли бўлди. Тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб урилди!
79'
Арбелоа сариқ карточка олди
79'
Вууууҳ! Кроос жарима тўпини дарвозабон майдончаси томон узатди. Бэйл бош билан тўпни ортга қараб урди. Олис "тўққизлик"ка йўл олаётган тўпни Альварес эгаллаб олди
77'
Педро Эрнандес огоҳлантирилди
76'
Олис масофадан етказилган узатмани "Сельта" ҳужумчиси рақиб дарвозабон майдончаси яқинида кўкраги билан қайта ишламоқчи бўлди, бироқ тўп Касильяс томон кетиб қолди
75'
Карвахаль ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка олди. Бироз аввал унга нисбатан ишлатилган қўполлик учун МАльенко ўйинни тўхтатмаганди
74'
Вууууҳ! Бензема бирга бир вазиятда дарвозабонни алдай олмади. Карим тўпни посбоннинг қўлига тутқазиб қўйди
73'
Оҳо! Тўп "Реал" жарима майдончасига етказилди. Ҳужумчи бош билан тўпни Фернандес томон узатди. Бу ерда Касильяс чаққонлик қилиб, тўпни эгаллаб олди
73'
Қарши ҳужум пайтида Роналду офсайдда қолди
72'
Бурчак тўпи пайтида тўп учун сакраган Рамос "Сельта" футболчисининг оёғининг ортидан босиб олди. Футболчи жароҳат олди
71'
Нолито жонли девор устидан ошириб, Касильяс учун олис бурчак томон тўпни йўллаганди. Тўп жонли девордаги Бэйлнинг бошидан майдонни тарк этди
70'
"Сельта"да ўзгариш бўлди. Орельяна ўрнига Аугусто Фернандес туширилди
69'
"Реал" дарвоза томон 18 метрдан жарима зарбаси белгиланди. Дарвозанинг тўғрисидан
65'
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 2:0! Кроос жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни Роналдуга узатаётганида ҳимоячининг оёғига тепган тўп юқорига кўтарилди ва Криштиану зарба бериши учун қулай ҳолатга келди. Ҳужумчи яқин масофадан дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди
62'
Қарши ҳужумда Роналду-Бензема-Бэйл комбинациясидан сўнг Гарет жарима майдончасининг чап томонидан, дарвозага 13 метрдан кучли зарба йўллади. Альварес жамоасини қутқарди!
62'
"Сельта" бурчак тўпини майдонга киритиб, қисқа паслар билан жарима майдончасига кириб бораётганида тўпни йўқотди
60'
"Селта" ҳужумчиси Ларривей жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди. Рамос "подкат"да тўпни қайтарди ва тўп ҳужумчининг оёиғидан майдонни тарк этди
59'
Бэйл чап қанотдан икки марта тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди
56'
Ўнг қанотдан узатма билан Бэйл дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарилди. Гарет дарвозани ишғол қила олмади. Ҳакамлар эса офсайд қайд этишди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди
55'
Бэйл чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига айлантирди. Тўп ҳимоячидан ўтганида Бензема зарба беришга тайёр эди
53'
Хамес Родригес жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Арбелоа туширилди
51'
Бензема ҳимоячиларнинг устидан ошириб, тўпни жарима майдончасида турган Роналдуга узатди. Аммо Криштиану офсайдда қолганди
46'
Вууууҳ! "Сельта" ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди! Фабиан Орельяна 15 метрдан олис бурчакка тўпни айлантиришга ҳаракат қилди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Ҳозирча "Реал" - "Сельта" - 0:1. Криштиану Роналду томонидан ишланган шубҳали пенальти (ҳимоячи Роналду жарима майдончаси ташқарисида ушлаб, кейин қўйиб юборган экан. Роналду ичкарига кириб йиқилди)дан урилган гол туфайли мадридликлар ғалаба қозонишмоқда. Танаффус
45+2'
Биринчи бўлим тугади
45+1'
Меҳмонлар ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширишди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба анча ноаниқ бўлди
44'
Карвахаль ҳимоянинг ўнг қанотида қоида бузди.
41'
Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кириб, дарвоза устунига жуда қин келди. Тўпни ўнг қанотда очилаётган Бенземага узатди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди
39'
Ууууҳ! Хамес Родригес 18 метрдан зарба йўллади. Альварес тўпни майдон ташқарисидан чиқариб юборди
38'
Хамес Родригес огоҳлантириш олди
36'
ГОООООЛ! Роналдунинг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди. У мавсумда еттинчи марта пенальтидан гол урмоқда
35'
Ўнг қанотдан тўп жарима майдончасига кираётган Роналду томон етказилди. Хонни Криштиануни ортида ушлади ва дарҳол қўйиб юборди. Буни сезган Роналду дарҳол ўзини ерга ташлади. Шубҳалироқ пенальти
35'
Нолито огоҳлантириш олди
35'
ПЕНАЛЬТИ! "Сельта" дарвозасига! Роналду ишлади!
33'
Аммо "Реал" тўпни эгаллаши билан қарши ҳужумда жуда тез ҳаракат қилмоқда. Роналду ўнг қанотдан жарима майдончасида турган Хамес аниқ узатма берди. Родригес 12 метрлардан тўпни дарвоза бурчаги томон йўллади. Альварес тўпни эгаллаб олди
32'
Тўп назорати яна "Сельта" томонида. Улар ўйин ҳароратини пасайтиришга ҳаракат қилишмоқда
29'
"Реал" футболчиси майдон марказида тўпни йўқотди, меҳмонлар кўпчилиб бўлиб қарши ҳужумга ўтишди. Ильяраменди ўз жарима майдончаси остонасида тўпни эгаллаб олиб, жамоасининг қарши ҳужумига асос солди. "Сельта" тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориш орқали хавфни бартараф этди
27'
Зарбаааа! Марселонинг узатмасидан кейин Роналду тўпни жарима майдончаси ташқарисида қабул қилди ва ичкарига кириб, бир ҳимоячи таъқиби остида зарба йўллади. Альварес яқин бурчагини ёпди, тўп майдонни тарк этди
26'
"Қироллик клуби"нинг дастлабки дақиқаларидаги босимини бартараф этган виголиклар тўпни назорат қилишга, ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишмоқда
24'
Бэйлнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ бўлди
23'
Роналдуга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 27 метрлар бор
21'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бенземанинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп анча юқорига кетиб қолди
20'
Вуҳ! Агар Марсело сўнгги узатмани қайтариб қолмаганида, "Сельта" футболчиси жарима майдончаси ичида Касильяс билан бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
18'
Вуууууҳ, Роналду!!! Ильяраменди ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. 11 метрли нуқтадан 3-4 метр чапроқда Криштиану қайчи услубида зарба берди! Тўп дарвоза тўсини устидан бир неча сантиметр юқоридан ўтиб кетди!
17'
"Сельта" қисқа паслар билан жарима майдончасига кириб келди, аммо сўнги узатма кучли бўлди ва тўп майдоннни тарк этди
13'
ВУуууууҳ! Родригес жарима майдончасига чап қанотдан кириб келди ва ўнг томонда очилаётган Роналдуга тўпни узатди. Криштиану зарба беришга чоғаланаётганида Хонни оёғининг учи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгуриб қолди.
11'
Густаво Кабралга сариқ карточка. Майдон марказида Хамесга нисбатан хавфли ўйин қилди
10'
ВУууууҳ! Рамос яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади! Бурчакдан етказилган тўпга Криштиану бош билан зарба берди. Дарвозабондан қайтган тўпни Серхио Рамос 4 метрдан дарвозага йўллай олмади!
9'
Бензема-Карвахаль комбинациясидан кейин тўп дарвозабон майдончасига етказилди. Роналду зарба беришга чоғланаётганида ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
8'
"Сельта"нинг ҳужуми пайтида меҳмонлар кўпчиликни ташкил қилишди. Фақат ўнг қанотдан етказилган тўп виголиклардан ҳеч бирига насиб этмади
7'
Бэйл жарима майдончасининг ўнг қанотидан тўпни ерлатиб дарвозабон майдончасига узатди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
5'
Роналду ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Бензема тўпни ўзига бўйсундира олмади
2'
Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни нариги қанотга узатди. Узатма кучли чиқди ва тўп ён томондаги чизиқни тарк этди
2'
"Реал" оқ, "Сельта" яшил рангли формаларда ҳаракат қилишмоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
Учрашув бошланишига кўп вақт қолмади
'
Барчангизни Ла лигага таклиф этамиз. "Реал" ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.