Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси

15-тур, 9 декабрь, соат 01:00

САУТГЕМПТОН

Грациано Пелле (31)

1 : 2

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Робин ван Перси (12, 71)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
23.Фрейзер Форстер
06.Жозе Фонте
03.Майя Йошида
02.Натаниэль Клайн
21.Райан Бертран
11.Душан Тадич
10.Садио Мане
12.Виктор Ваньяма
08.Стивен Дэвис
07.Шейн Лонг
19.Грациано Пелле
  01.Давид де Хеа
51.Патрик МакНейр
12.Крис Смоллинг
05.Маркос Рохо
16.Майкл Кэррик
25.Антонио Валенсия
18.Эшли Янг
08.Хуан Мата
31.Маруан Феллайни
10.Уэйн Руни
20.Робин ван Перси
ЗАҲИРА
01.Кельвин Дэвис
33.Мэтт Таржет
05.Флорин Гардош
27.Ллоид Исгрув
28.Харрисон Рид
24.Эммануэль Маюка
  13.Андерс Линдегор
06.Жонни Эванс
21.Андер Эррера
11.Аднан Янузай
24.Даррен Флетчер
49.Жеймс Уилсон
09.Радамель Фалькао

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+5'
Ўйин тугади! "Саутгемптон" - "МЮ" - 1:2
90+3'
Эррерага нисбатан Фонте ҳужумда фол ишлатди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
89'
Садио Мане огоҳлантириш олди. У байроқча ёнида Ван Персини қўполлик билан йиқитди
88'
"МЮ"да ўзгариш: Хуан Мата ўрнига Даррен Флетчер туширилди
87'
Бурчак тўпини меҳмонлар бартараф этишди
86'
Бертран чап қанотдан зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди.
85'
"Авлиёлар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Тўп жарима майдончаси ташқарисида турган Клайнга етказилди. ҲИмоячининг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
84'
Жарима майдончаси томон етказилган жарима зарбасини ҳимоячилар қайтаришди, такрорий узатмани дарвозабон эгаллади
81'
Пелле томон олис масофадн етказилган тўп ўтиб кетди ва уни Де Хеа эгаллаб олди
79'
"Саутгемптон"да ўзгариш: Шейн Лонг ўрнига Эммануэль Маюка туширилди
77'
Вуууууҳ! Де Хеа жамоасини голдан қутқарди! Мане чап қанотдан яқинлашиб келди ва жарима майдончаси ичида очилган Пеллега узатма берди. Унинг зарбасини Де Хеа қайтарди
71'
ГООООООООЛ! Робин ван Перси, 1:2! Руни ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини дарвозанинг олис устунига айлантирди. Ҳимоячиларнинг ортидан чиқиб келган Ван Перси чап оёқда бир амаллаб тўп йўналишини ўзгартирди. Тўп дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди!
70'
"Саутгемптон"да ўзгариш: Душан Тадич ўрнига Жейк Хескет тушди
68'
Ўйин тенглашди. Жамоалар навбатма-навбат ҳужум ташкил қилишмоқда, аммо хавфл вазиятлар ҳозирча йўқ
62'
Чап қанотдан ерлатиб узатмадан кейин "МЮ" ҳимоячиси тўпни қайтарди. Унинг ортида Лонг турганди
61'
Руни бурчак тўпини ўйинга киритаётганида қизиқ вазият юзага келди. Уэйн югуриб келиб, чап оёғини таянч шаклида тўп яқинига қўймоқчи бўлганида, унинг чап оёғи тўпга тегиб кетди ва ердан бироз кўтарилди. Ўнг оёқда берилган зарба натижасида тўп майдонни тарк этди
61'
Эшли Янг чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига айлантирди. Тўп ҳимоячининг бошидан майдонни тарк этди.
59'
Вууууууҳ, Пеллеееее! "МЮ" ҳимоячиси Маркос Рохонинг тўп йўқотишидан кейин Тадич жарима майдончасига кириб келган Пеллега тўпни узатди. Грациано бир ҳимоячи таъқиби остида кучли зарба йўллади. Тўп тўсин устидан бир неча сантиметр юқоридан ўтиб кетди
55'
Руни яхши вазиятга чиқди. У жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди. Унинг ўзи бир ҳимоячини алдаб, чап томондан ичкариига кириши ҳам мумкин эди, аммо у ўнг томондан яқинлашиб келган шеригига тўпни узатишга қарор қилди. Тўп ҳимоячидан ўтмади
54'
Манчестерликлар икки марта ҳужум ташкил қилишди. Мезбон ҳимоячилари яхши ҳимояланишди
52'
Вууууууҳ! ЧАп қанотдан етказилган тўпга Шейн Лонг 7-8 метрдан бош билан зарба берди. Де Хеа тўпни қайтарди. Қайтган тўпни ҳимоячилар вазиятдан узоқлаштиришди
51'
Иккинчи бўлимда ҳам фаоллик ва устунлик Куман жамоаси томонида
47'
Вуҳ, Майя Йошида ўнг томондан узатилган тўпни қабул қилиб, Матани алдаб ўтди, аммо унинг зарбаси иккинчи ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Ҳакам негадир бурчак тўпи бермади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Ҳозирча "Саутгемптон" - "МЮ" - 1:1. Танаффус.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди
45+2'
Ван Перси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади! Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
45+1'
Хавфли-хавфли, мезбонлар ҳужуми хавфли. Яна ўша қисқа паслар орқали жарима майдончаси кирилди, аммо Лонг томон узатилган пас узун бўлиб кетди. Де Хеа тўпни эгаллаб олди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Куман шогирдлари қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келишди. Янг бурчак тўпи эвазига хавфни бартараф этди
44'
Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган тўпга Садио Мане бош билан зарба беришга уринди. Бироқ паст бўйли футболчи тўпга бироз ета олмади
41'
Янгнинг узатмаси ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
40'
Мезбонлар футболчиси рақиб жарима майдончаси чизиғи устида дарвозага тескари турган ҳолда тўпни қабул қилди ва ўнг қанотдан етиб келган шеригига тўпни тавани билан узатди. Аммо у узатмадан бироз аввалроқ у жойдан ўтиб кетди
39'
"МЮ"да ўзгариш: МакНейр ўрнига Андер Эррера туширилди
35'
Вууууҳ, "МЮ" омад туфайли навбатдаги голдан қутулиб қолди. Яна ўнг қанотдан етказилган узатмага Ваньяма бош билан зарба берди. МакНейр тўпни қайтариш чоғида уни Шейн Лонгга совға қилиб қўйди. Лонг сакраб турган тўпга 7-8 метрдан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
31'
ГОООООООООЛ! Грациано Пелле, 1:1! "Саутгемптон" марказ бўйлаб ҳужум ташкил қилди ва тўп ҳимоячининг оёғидан ўнг томонга кетди. Ярим ҳимоячи тўпни дарҳол 11 метрли нуқта атрофига етказди. Тўпни эгаллаб олган Тадич зарба йўллади. Тўп "МЮ" ҳимоячисининг оёғига тегиб, унинг ортида турган Пеллега тушди. Ҳужум яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!
27'
"Саутгемптон" яхши ҳужум ташкил қилди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилган Пелле яқин бурчакка зарба йўллади. Де Хеа зарбани қайтарди
25'
Вууууҳ, Садио Мане жарима майдончаси ичида 3 нафар ҳимоячини алдаб ўтди, аммо дарвозабон билан ёлғиз қолганида йиқилиб тушди ва тўпни йўқотди!
24'
"МЮ" қарши ҳужумда ўйнамоқда
21'
Янг чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига айлантирди, ҳимоячи бош билан қайтарди
18'
Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди
12'
ГОООООООООЛ! Ван Перси, 0:1! Руни чап қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтди, аммо иккинчи ҳимоячи тўпни эгаллаб олди. Ўша заҳоти Ван Перси дарвоза томон югура бошлади. Ҳимоячи буни кўрмай қолди ва тўпни дарвозабонга етказган пайтда Робин тўпни эгаллаб, бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
10'
"Саутгемптон" бу сафар ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Де Хеа тўпни эгаллаб олди
8'
Ҳозирча мезбонлар бироз фаолроқдек
4'
Мезбонлар чап қанотдан жарима майдончасига тўпни етказишди. Бош билан берилган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
3'
Мезбнлар оқ-қизил йўл-йўл рангли формада, "МЮ" эса кўк рангли футболкада ҳаракат қилмоқда
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
'
"Саутгемптон" - "МЮ" учрашуви бошланиш арафасида. Сиз билан биргаликда ушбу ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.