Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

15-тур, 13 декабрь, соат 00:45. Бош ҳакам: Альварес Искьердо

АЛЬМЕРИЯ

Верза (39)

1 : 4

РЕАЛ МАДРИД

Иско (34)
Бэйл (42)
Роналду (81, 88)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Рубен
Мичел
Химо Наварро
Анхель Трухильо
Фран Велес
Верза
Томас
Эдгар Мендес
Себастьян Дубарбьер
Фернандо Сорьяно
Томмер Хемед
  Икер Касильяс
Даниэль Карвахаль
Рафаэль Варан
Пепе
Марсело
Асиер Илльярраменди
Тони Кроос
Иско
Гарет Бэйл
Криштиану Роналду
Карим Бензема
САРИҚ КАРТОЧКА
Верза (11)
Фернандо Сорьяно (52)
Фран Велес (63)
 
Бэйл (24)
Варан (43)
Марсело (58)
Ильяраменди (61)
Роналду (76)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
"Реал" навбатдаги йирик ғалабани қўлга киритди. Энди жамоа Марокашга йўл олади.
90+2'
Ўйин якунланди.
90+1'
Мезбонлар катта машаққат эвазига ўз дарвозаларига бешинчи гол киритилишининг олдини олишди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
89'
Вууууҳ! Бэйл жарима майдончасига кириб келди ва зарба йўллади. Тўпни дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни посбоннинг устидан ошириб дарвозага йўлламоқчи бўлди Гарет. Тўп дарвозага кирмади
88'
ГОООООООЛ! Роналду, 1:4! Бу голда барча ишни Карвахаль бажарди. Ҳимоячи ўнг қанотдан олдинга ўтиб, ҳимоячилардан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб бориб, тўпни Роналдуга узатди. Ҳужумчи дарвозанинг яин бурчагини аниқ нишонга олди! 25-гол!
88'
"Альмерия" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди
85'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Коэнтрау туширилди
81'
ГООООООООООООООООООООЛ! Роналду! 1:3! Бэйлдан тўпни қабул қилган Криштиану чап қанотдан олдинга ўтган Бенземани дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Карим ўзи дарвозага зарба бериши мумкин бўлган вазиятда жарима майдончасига кириб келган Роналдуга тўпни қайтарди. Португалиялик ҳужумчи бўш дарвозани осонлик билан ишғол қилди! Ла лигадаги 24-гол!
80'
Вуууууҳ! Ҳозирги ҳужумда Марсело жуда зўр ўйнади. Аввал майдон марказида "Зиданча" финт билан ҳимоясидан тўпни олиб қўйиб, қанотдаги Искога узатди. Кейин жарима майдончасида яхши очилди ва тўпни қабул қилди. Аммо дарвозабон майдончаси томон узатма бераётганида ҳимоячига теккан тўп майдонни тарк этди
79'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рубен мушти билан тўпни уриб юборди. Тўп яна Кроосга узатилганидан лайнсменни уни офсайдда деб топди
76'
Роналду огоҳлантириш олди. Тўпни бош билан уриб юбораётган мезбонлар футболчисига нисбатан хавфли тарзда урилди
75'
Эдгар Мендес 21 метрдан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
74'
Вуууууҳ! Қарши ҳужум пайтида Бенземанинг узатмасидан кейин Пепе дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди! "Альмерия" ҳимоячиси унинг ортидан етиб келиб, жарима майдончаси ичида тўпни ундан олиб қўйди. Пепе зарба йўллашга улгурмади
72'
Марсело чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни орқароққа — жарима майдончаси ташқарисига узатди. Роналду зарба беришга ҳаракат қилди, тўп унинг оёғига "ўтирмади"
70'
Роналду жарима майдончасининг чап бурчагидан зарба йўллади. Яқин бурчакка йўлланган зарбани Рубен эгаллади
68'
Веллингтон ўнг қанотдан узатган тўпни Эдгар Мендес дарвозабон майдончасида дарвозага аниқ бура олмади!
67'
"Альмерия"да ўзгариш: Фернандо Сорьяно ўрнига Веллингтон да Сильва туширилди
63'
Крооснинг жаримадан узатмалари ҳамиша хавфли. Тўрт нафар мадридлик орасида турган ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
63'
Фран Велес сариқ карточка олди. Роналдуга нисбатан хавфли ўйнади
62'
Вууууҳ, Касильяс! Верзанинг зарбасини Икер қайтарди! Ҳисоб ўзгармади!
61'
Пенальти! "Реал" дарвозасига! Марсело жарима майдончасига кириб борган Дубарбьерни чалиб йиқитди!
60'
"Альмерия" очиқ ўйин қилаётганини такрорлаш лозим. "Реал" яхши ҳимояланмоқда, рақибга имконият бермаяпти
59'
"Альмерия"да ўзгариш бўлди
58'
Роналду жарима майдончаси ичида йиқилди. Аммо бу ўйинда ҳакам унга пенальти бермоқчи эмас. Аввалги ўйиндаги симуляциядан ҳакамлар хулоса чиқаришган шекилли
57'
"Альмерия" очиқ ўйинга ўтди, катта куч билан олдинга ўтмоқда. Натижада мадридликлар катта бўшлиқларга эга бўлиб, кетма-кет хавфли вазиятлар яратишмоқда. Ҳозир Роналду жарима майдончасининг ўнг бурчагида кучли зарба йўллади. Олис бурчак томон кетаётган тўпни Рубен эгаллади
56'
Роналду-Иско-Бензема комбинациясидан кейин тўп дарвозабон майдончасига яқин келган Криштиануга қайтарилди. Аммо марказий ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
54'
Вууууууҳ, Эҳҳҳҳҳҳ! Қарши ҳужум натижасида Бэйл дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, нариги томонда у билан параллел Роналду югураётганди, аммо Гарет на ўзи аниқ зарба берди, на Криштиануга аниқ пас берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
52'
Фернандо Сорьяно огоҳлантириш олди. У Пепени чалиб йиқитди
49'
Бурчак тўпи амалга оширилаётганида Роналдуни ҳимоячилардан бири қучоқлаб олганди. Хавф бартараф этилди, пенальти йўқ
48'
Қарши ҳужум натижасида рақиб жарима майдончасининг чап қанотида очилган Роналдуга етказилди. Криштиану бир ҳимоячини алдаб, чап оёқда зарба берди. Ҳимоячининг оёғига теккан тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45'
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус. Ҳозирча "Альмерия" - "Реал" - 1:2.
43'
Варан огоҳлантириш олди. Рақиб футболчисини йиқитгани учун. Дарвозагача 20 метрдан жарима зарбаси
42'
ГООООООООЛ! Гарет Бэйл, 1:2! Кроос чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Бэйл бош билан олис бурчакка тўпни аниқ йўллади!
39'
ГОООООООООЛ! Верза, 1:1! Мезбонлар ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказишди. Варан бош б билан уни қайтарди. Верза ярим айлана чизиғи олдидан кучли зарба бериб, дарвозанинг бурчагини аниқ нишонга олди!
34'
ГОООООООЛ! Иско, 0:1! Роналдунинг узатмасидан кейин Бензема ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасининг чап томонига етказди. Иско тўпни кўкраги билан қайтарди, ерга туширди ва бироз орқароққа ўтиб, кучли айланма зарба билан олис бурчакни аниқ нишонга олди! Чиройли гол!
30'
Роналдунинг пасидан кейин Марсело чап қанотдан дарвозабон майдончасига тўпни етказди. Рубен тўпга эга чиқди
27'
Марсело чап қанотдан икки ҳимоячи орасидан ўтиб, жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячилардан бири тўпни тепиб юборишга улгурди
24'
Гарет Бэйл ва "Альмерия" футболчиси тўп учун кураш олиб бориб, ҳар иккаласи майдон ташқарисида йиқилишди. Гарет ўрнидан тураётган рақибини оёғи билан чалди ва яна йиқитди. Натижада огоҳлантириш олди
23'
Яна Бэйл чап қанотдан нариги устун томон тўпни оширди. Бензема бош билан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Тўп Роналдуга эмас, ҳимоячиларга насиб этди
21'
Бэйл чап қанотдан узатма берди, Роналду тўпни тўхтата олмади
17'
Мезбонлар чап қанотдан жарима майдончасига тўпни узатишди. Марсело тўпни қайтарди
15'
Оҳо! Ўнг қанотдан узатилган тўпга "Альмерия" футболчиси жарима майдончаси ичида бош билан кучли зарба берди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
14'
"Мадрид"да яна бир хавфли вазият! Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига яқинлашиб келган Бенземага тўпни узатди. Карим посбон билан юзма-юз вазият зарба берди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди! Роналду тўп узатаётгани пайтда Бензема офсайдда қолганини лайнсмен қайд этди
13'
Вууууҳ! Бурчак тўпидан кейин Рубен мушти билан тўпни уриб юборди. Кроос жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячилардан бирининг бошига тегиб, дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Роналду қайчи услубида қайтган тўпга зарба йўллашга ҳаракат қилди. У офсайдда қолганди
13'
Роналду ўнг қанотдан олдинга ўтди ва чап томондан жарима майдончасига кирган Иско томон узатмани амалга оширди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
11'
Роналдуга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун Верза огоҳлантириш олди
10'
Крооснинг узатмасидан кейин Роналду офсайдда қолди
8'
Крооснинг жаримадан узатмаси мезбонлар учун тахликали бўлди. "Реал" футболчилари зарба беришга улгуришмади
8'
Чап қанотда Бенземага нисбатан ўйин қоидаси бузилди
7'
Трухильо 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп юқорилаб кетди
3'
Бурчак тўпи меҳмонларга хавф туғдирмади
3'
Вууууууҳ! Дастлабки хавфли вазиятни мезбонлар юзага келтиришди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни 23-рақамли футболчи эгаллаб олди ва зарба йўллади. Тўп Пепега тегиб, нариги қанотдаги турган "Альмерия"нинг бошқа футболчисига келиб тушди. Унинг зарбаси йўлига Карвахаль ғов бўлди. Бурчак тўпи
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
"Альмерия" оқ-қизил йўл-йўл, "Реал" қора рангли футболкада ҳаракат қилишади.
'
Дарвоқе, ушбу ўйин олдидан "Альмерия" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига ёрдамчиси бугунги ўйинда жамоани бошлаб тушган
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди, ўйин бошланишига кўп вақт қолмади. Мини-қуръага кўра ўйинни "Альмерия" бошлаб берадиган бўлди
'
Анчелотти доимгидек жанговор таркибни майдонга туширган.
'
Учрашувдан ташкил қилаётган матнли трансляцияни кузатиб борасиз деган умиддамиз
'
"Реал" ноодатий тарзда ўзининг тур ўйинини жума куни ўтказмоқда. Бунга ўзига хос сабаб бор албатта. Мадридликлар ушбу ўйиндан кейин Марокашга — клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўл олишади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.