Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

15-тур, 13 декабрь, соат 20:00

ХЕТАФЕ

0 : 0

БАРСЕЛОНА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Висенте Гуайта (Д)
05.Налдо
20.Хуан Валера
02.Алексис Руано
04.Эмилиано Веласкез
07.Анхель Лафита
11.Карим Йода
14.Педро Леон
08.Мехди Ласен
21.Мичел
22.Хуан Родригес
  13.Клаудио Браво (Д)
18.Хорди Альба
24.Жереми Матье
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
04.Иван Ракитич
06.Хави Эрнандес
05.Серхио Бускетс
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
07.Педро Родригес
ЗАҲИРА
13.Хорди Кодина (Д)
27.Карлос Вигарай
10.Пабло Сарабия
06.Саммир
17.Диего Кастро
09.Альваро Васкес
15.Бабакар Диавара
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
15.Марк Бартра
21.Адриано
12.Рафинья
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
31.Мунир эл-Ҳаддодий
САРИҚ КАРТОЧКА
Сарабия (65)
 

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Стадиондан узоқлашманг
'
Ўз навбатида "Атлетико"да "Барса"га етиб олиш имконияти юзага келди
'
"Хетафе" - "Барселона" - 0:0. Энрике шогирдлари ўа муҳим бўлган 2 очкодан маҳрум бўлишди. Ҳозирги "Реал"нинг очко йўқотишини кутиш мантиқсизлик. Шундай экан, "Мадрид" ўзаро ўйинда ютқазса ҳам, чемпион бўлиши мумкин эди. Лекин ҳали олдинда ўйинлар кўп. Масалан, 2015 йилдаги илк ўйинда "Реал" "Валенсия"га қарши ўйнайди
90+5'
Ия? Альваро тўпни Иньестадан олиб қўйиб, дарвзабон билан бирга бир вазиятга қочиб кетаётганида ҳакам ҳуштак чалиб, ўйинни якунлади!
90+3'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни мезбонлар қайтиришди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
90+2'
Месси жарима зарбаси ишлади
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Оҳо! Мезбонлар гол уришлари мумкин эди. Икки нафар футболчи ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келишди. Уларнинг ўзаро тўп узатишлари пайтида "Барса" ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди. Иш зарбагача етиб бормади
88'
Мунир тўпни майдонда олиб қола олмади
87'
Энди ҳатто Пике ҳам олдинга ўтмоқда, аммо ҳозирча меҳмонлар ҳеч нарса қила олишмаяпти
86'
Бурчак тўпини Браво эгаллаб олди
85'
Кастро қанотдан етказган тўпни Пике майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
83'
Месси! Альбанинг узатмасидан кейин Месси дарвоза томон кучли зарба берди. Тўп Сарабияга тегиб қайтди!
82'
Суарес офсайдда қолди
81'
Месси чап чанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан 2 марта зарба йўллади. ҳар иккала сафар зарба ҳимоячига тўғри келди
80'
Жароҳат олган Дани Алвес ўрнига Адриано туширилди
77'
"Барселона"да иккинчи ўзгариш: Педро ўрнига Мунир ал-Ҳаддодий туширилди
76'
"Хетафе"да учинчи ўзгариш: Йода ўрнига Педро Леон тушди
75'
Мезбонлар ҳимояда тўпни исталган томонга тепиб юбориш орқали хавфни бартараф этишга ўтишди
72'
Йода ва Валера қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, аммо Пике Йодани тўхтатиб қолди.
'
"Хетафе"да иккинчи ўзгариш: Лафита ўрнига Диего Кастро туширилди
69'
Каталонияликлар икки марта тўпни ҳаводан Мессига узатишди. Лионелнинг биринчи зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетган бўлса, иккинчи узатмага у ета олмади
66'
"Барса"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Иньеста туширилди
65'
Ўйиндаги дастлабки сариқ карточка Сарабияга кўрсатилди. Лео Мессига нисбатан қоидабузарлик учун
63'
Хетафеда ёмғир ёғишда давом этмоқда
62'
"Хетафе"да ўзгариш: Саммир ўрнига Альваро Васкес туширилди
57'
Месси жаримадан яна хавфли зарба йўллади. Дарвоза "тўққизлигига" йўлланган зарбасни Гуаита бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди!
56'
Суаресга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. ЖАрима зарбаси тепилади
52'
Вууууууҳ! Месси жонли девор устидан ўтказиб, дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!!!
51'
Мессига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлим бўйича қисқақа хулоса: "Барселона" тўпни назорат қилиш борасида катта устунликка эришмоқда. Аммо "Хетафе" мудофаасини ёриб ўтишда муаммоларга дуч келмоқда. Биринчи бўлим статистикаси: дарвоза томон зарбалар: 2-9, аниқ зарбалар: 2-4, фоллар: 11-3.
45'
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади, танаффус
44'
"Барса"га нимадир етишмаяпти. Ё шижоат, ё ижодкорлик, ёки Неймар. Луис шунақа пайтларда ўйинга чанқоқ бўлган Ҳаддодий каби футболчиларни майдонга тушириши керак, назаримизда
41'
Ракитич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвозага аниқ бормади
36'
Юқоридаги вазият "Барселона"ни "уйғотиши" керак. Бироқ меҳмонлар фақат танаффусдан кейин бошқа иштиёқ билан майдонга тушсалар керак
34'
Бурчак тўпидан кейин мезбонлар ҳимоячиси бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
32'
Вууууҳ, "Хетафе" ҳисобни очиши мумкин эди. Лафита икки марта Алвесни алдаб ўтди ва зарба йўллади. Браво бармоқларининг учи билан тўпни қайтарди. Ўйиндаги энг хавфли вазият!
30'
Ўйиннинг ярим соати ортда қолди. Ҳозирча "Хетафе" ҳимояланиш бобида муаммога дуч келмаяпти
25'
Хави 22 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
24'
Пике қоида бузгани учун "Хетафе" жарима зарбасини амалга оширди. Хавфли вазият юзага келмади
23'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бу ҳолат каталонияликларга муаммо туғдирмади
21'
Жарима майдончаси ичида тўп "Барселона" ўйинчисининг қўлига тегди. Пенальти йўқ
20'
Ракитичнинг зарбасидан кейин Суарес тўпга оёқ қўйди. Луис тўпни дарвозага аниқ бура олмади
19'
"Барса" бурчак тўпи ишлади. Каталонияликлар учун бурчак тўпи ҳеч нарсани англатмайди
18'
Месси! Ҳимоячидан қайтган тўпни Лео жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон йўллади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди!
15'
Педро офсайдга тушиб қолди, акс ҳолда Месси ва Суарес қулай вазиятларда очилишганди
13'
Дарвоза томон илк марта зарба берилди. Аммо ноаниқ. Суареснинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
10'
"Барса" тики-така орқали рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш йўлларини қидирмоқда
9'
"Хетафе" тўпни назорат қилишга ҳаракат қилди, якунда тўп майдонни тарк этди
7'
Месси жарима тўпини дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячи бош билан хавфни бартараф этди
6'
Суарес чап қанотда икки ҳимоячидан ўтиб кетмоқчи бўлди, аммо уни йиқитишди
5'
Мезбонлар зич ҳимоя ташкил қилиб, мудофааланишга ўтди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас
2'
Педро ўрнидан турди, ўйин давом этади
1'
Ўйин бошиданоқ Педро жароҳат олди
1'
Ўйин бошланди
'
"Хетафе" - "Барселона" ўйинидан ташкил этиладиган онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.