Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси

16-тур, 13 декабрь, соат 22:30

АРСЕНАЛ

Жиру (15, 58)
Санти Касорла (54, 88-пен.)

4 : 1

НЬЮКАСЛ

Айозе Перес (63)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Войцех Щенсни (Д)
03.Киран Гиббс
39.Эктор Беллерин
02.Матьё Дебюши
04.Пер Мертезакер
20.Матье Фламини
19.Санти Касорла
15.Алекс
23.Данни Уэлбек
12.Оливье Жиру
17.Алексис Санчес
  31.Жек Алнвик (Д)
36.Пол Дамметт
22.Дэрил Янмат
06.Майк Уильямсон
02.Фибрисио Колоччини
24.Шейк Тиоте
14.Жек Колбэк
28.Сэмми Амеоби
09.Паписс Сиссе
11.Йоан Гуффран
17.Айозе Перес
САРИҚ КАРТОЧКА
Эктор Беллерин (37)
Алекс Окслейд-Чемберлен (57)
 
Тиоте Шейк (59)
Дэрил Янмат (82)

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Арсенал" - "Ньюкасл" - 4:1.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
88'
Оҳоҳоҳо! Санти Касорло "Зиданча" парашют услубида дарвозани ишғол қилди. Дарвозабон ўзидан чап томонга ташланиб, ерда ётиб қолганди
88'
Пенальти! "Ньюкасл" дарвозасига! Жарима майдончаси ташқарисидан тўп ўнг қанотдан ичкарига кирган Уэлбекка узатилди. Узун оёқли Уэлбек ҳимоячидан деярли ўтиб кетди, аммо ҳимоячи унинг йиқилишига сабабчи бўлди.
86'
"Арсенал"да ўзгариш: Алексис Санчес ўрнига Франсис Коклен туширилди
86'
"Ньюкасл" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Зарба анча ноаниқ бўлди
82'
Дэрил Янмат огоҳлантириш олди
78'
Эҳҳҳҳ! Санчес ва Уэлбек икки киши бўлиб бир ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Алексис Даннига тўпни берди, аммо Уэлбек тўпни ўзида бирозгина узоқлаштирди ва ҳимоячи хавфни бартараф этди
77'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Санчес жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундира олмади, тўп майдонни тарк этди
74'
Бурчак зарбасидан кейин жарима майдончаси ташқарисига чиққан тўпга меҳмонлар футболчиси зарба йўллашга улгурмади
73'
"Ньюкасл" бурчак зарбаси ишлади
69'
Эҳҳҳееее, "Ньюкасл" ҳимоясининг қўпол хатосидан кейин мезбонлар жарима майдончаси ичида бир неча марта зарба йўллашди. Киран Габбс томонидан йўлланган сўнгги зарба устун ёнидан ўтиб кетди!
67'
Беллерин ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди, бир ҳимоячини алдаб, тўпни дарвозабон майдончасида турган Уэлбек томон узатди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
63'
ГОООООЛ! Айозе Перес, 3:1! Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган тўпга Айозе Перес 10 метрлар масофадан бош билан зарба йўллади ва дарвозанинг олис бурчагини ишғол қилди!
60'
Санчес жарима зарбасини тепди, жонли деворга тегиб қайтди
59'
Шейк Тоите жарима майдончаси олдида Чемберлен очиқчасига чалиб йиқитди. Сариқ карточка
58'
ГООООООЛ! Жирууууу, 3:0! Окслейд-Чемберлен жарима майдончасининг ўнг томони ичидан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Жиру тўпга шундай оёқ қўйдики, тўп юқорига кўтарилиб, дарвоза тўсинига тегиб, кейин тўрга бориб тушди!
54'
ГОООООООЛ! Санти Касорлаааа! 2:0! Қисқа паслар натижасида Касорла ҳимоячининг оёғи устидан тўпни олиб ўтди ва ўткир бурчак остида дарвозабоннинг устидан тўпни ўтказиб, дарвозага жойлади. Техник жиҳатдан мураккаб зарба эди!
50'
Мезбонлар юқори тезликда қисқа паслар билан жарима майдончасига кириб боришаётганди, тўпни олдириб қўйишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Бурчак зарбасини Санчес узатди. Ҳужум қайтарилди
43'
Алексис чап қанотдан узатган тўпга Жиру бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
39'
Бурчак тўпини меҳмонлар бартараф этишди
39'
Санчес тўпни жарима майдончасига эмас, унинг ташқарисида турган Касорлага етказди. Сантининг зарбаси енгил рекошет ҳолатида дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
38'
Майк Уильямсон жарима майдончасининг ўнг томондаги чизиғи олдида Санчесни туриб йиқитди. Хавфли жарима зарбаси
37'
Эктор Беллерин огоҳлантириш олди
34'
Вууууууҳ! Қанотдан етказилган тўпга "Ньюкасл" футболчиси бош билан зарба берди. Тўпни дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга Паписс Сиссе 3 метрдан зарба йўллади. Бу сафар мезбон футболчиси зарбани қайтарди!
33'
Қанотдан етказилган тўпни Уэлбек ўз жарима майдончаси ичида бош билан қайтармоқчи бўлганди, тўп унинг бошига тегмай қолди ва қўлига келиб тегди. Ҳакам пенальти белгиламади
31'
Вуууууууҳ, Уэлбеееек! Жарима майдонча ташқарисида турган футболчи ҳимоячининг устидан ошириб Уэлбекка узатди. Дэнни деярли бирга бир вазиятда тўпни ерга туширмасдан дарвозага тепди. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
27'
"Арсенал" бурчакдан 2 марта тўпни ўйинга киритди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди
15'
Ўйиннинг 15-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Санчес ўнг бурчакка яқин жойдан тўпни ҳаволатиб етказди. Жиру бош билан дарвозани ишғол қилди
1'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасидаги АПЛнинг марказий ўйинидан онлайн трансляцияни бироз кечикиб бўлса-да эътиборингизга ҳавола қилишни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.