Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Онлайн трансляция

18.02.2012. Осиё Чемпионлар лигаси. Саралаш плей-оффи

Ўйин тугади

Аш-Шабоб (Дубай)

Исо Убайд (6, 61)
Азиз Алижонов (90+3-автогол)

3 : 0

Нефтчи (Фарғона)

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Исмоил Жума
Волид Аббос
Исо Муҳаммад
Муҳаммад Марзуқ
К.Вильянуэва
Азизбек Ҳайдаров
Абдуллоҳ Аббос
Жасим Муҳаммад
Сьел
Исо Убайд
Кьеза
  Х.Чилматов
Д.Эрматов
Ф.Холмуродов
Ш.Пўлатов
М.Саидов (С)
И.Акромов
С.Мирзаев
А.Алижонов
Б.Ёқубов
А.Бердиев
О.Нурбоев

Матн

90+4'
Учрашув якунлангани хусусида ҳуштак чалинди. "Нефтчи" йирик ҳисобда мағлубиятга учради ва ОФК кубогининг Д гуруҳига йўл олди. "Аш-Шабоб" эса ОЧЛнинг "Д" гуруҳига
90+4'
АВТОГООООЛ!!!Нефтчи ниҳоят гол урди - фақат ўз дарвозасига. Бу вазиятда Азизбек Ҳайдаров бурчакдан тўпни оширди. Тўп Азиз Алижоновнинг елкасидан Чилматов дарвозасига йўл олди.
90+3'
Сўнгги дақиқада Шабоб бурчак тўпи тепади
90+2'
Отабек Исроиловга сариқ. Қўпол ўйнагани учун. Рақиб учун айни муддао
90+2'
Сурур Салим майдонга туширилди. Кьеза ўрнига.
90'
Ўйингаяна 3 дақиқа қўшиб берилди. Бу орада Волид Аббос Д7 зонадан Чилматов ҳушёрлигини синаб кўрди.
90'
Носир Маъсуд Карлос Вильянуэва ўрнига майдонга тушди.
87'
Сьел ўрнига Довул ал-Балуший майдонга тушди
86'
Аш-Шабоб майдон марказида тўпни назорат қилмоқда. Тўғри-да, шошилиш учун важ йўқ
84'
Сардор Мирзаев ўрнига Шерзод Ҳакимов майдонга туширилди. Мезбонлар ҳозирча ўзгаришларсиз ҳаракат қилишмоқда...
84'
Л2 зонадан яна бир стандарт ижро этади НЕФТЧИ
83'
Ғайрат Жумаевга сариқ карточка кўрсатилди.
82'
Мансур Саидовнинг аниқ зарбасини Исмоил Робиаъ Жума қайтариб борди.
81'
Нефтчи М3 зонадан жарима зарбаси амалга оширади.
80'
Нефтчи иккинчи қаватда рақибларига ютқазмоқда. Шу сабабли рақиб қанотлан ёриб кириб жарима майдонига тўп ҳаволатмоқда. Икки гол ҳам деярли шундай вазиятда киритилгани эътиборга молик.
78'
Е7 зонадан Шабоб жарима зарбаси ижро этди. Ноаниқ
77'
Иқбол Акрамов ўрнига Ғайрат Жумаев туширилди...
76'
Хавф бартараф этилди ва Шабобнинг бразилиялик ҳужумчилари қарши ҳужумда... Йўқ, взият бой берилди.
76'
Нефтчи ўнг томондан яна бурчакдан тўп киритади...
75'
Исроиловнинг зарба беришига имкон беришмади.
74'
Мезбонларнинг Ҳайдаров бошлаб берган ҳужумидан сўнг Нефтчи жарима майднида палапартишлик юзага келди. Хислат Чилматов кучли бир зарбани тўсиб қолди
73'
Мансур Саидов ўнган тўпни қабул қилиб олиб К7 зонадан жуда кучли зарба йўллади. Бироз баланд, бироз... Нефтчининг голи етиляпти.
70'
Азизбек Ҳайдаровнинг Д7 зонадан йўллаган кучли зарбасини Чилматов қўлидан чиқариб юборди ва иккинчи уринишда ушлади.
68'
Яна Нефтчининг позицион ҳужуми.Бирок Алижонов Л5 зонадан зарбани рисоладагидек амалга ошира олмади
66'
Нефтчи ўнг қанотда анча вақт тўпни аниқ ошириб эгаллаб турди бироқ вазиятни самарали якунлашда аниқлик етишмади
64'
Азиз Алижонов J7 зонадан зарба берди. Кучли бироқ ноаниқ
62'
Д7 зонада Вильянуэвага қарши қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси.
61'
ГОЛ! Исо Убайддан дубл. Аввалига Азизбек Ҳайдаровнинг Д7 зонадан берган зарбаси устунга тегиб қайтди, пайдо бўлган палапартишликдан сўнг Исо Убайд ҳисобни 2-0 га етказди.
60'
Отабек Исроилов Исо Муҳаммадга жароҳат етказганга ўхшаяпти J7 зонада
59'
Жамоалар шошилмасдан ҳужумга ўтишмоқда галма галдан
57'
Карлос Вильянуэва ўйин қоидасини бузди. Д6.
54'
"Аш-Шабоб" дарҳол ҳужумга отланиб ўнг қанотдан тўп ҳаволатилди. "Нефтчи"ҳимоячилари тартибли ўйнашди.
53'
Нефтчи ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Қоида бузилди. М8 зонада... Мезбонлар жарима тўпи тепишади.
50'
Н6 зонадан мезбонлар жарима тўпи тепишади. Азиз Алижонов жароҳат олганга ўзшаяпти. Тўп учун курашда
48'
Жарима зарбаси жуда чиройли ижро этилди, мезбонлар қайтара солиб қарши ҳужумга ўтишди ва фосайдга тушиб қолишди. Сьел!
48'
"Нефтчи" С2 зонадан жарима ижро этади.
47'
Карлос Вильянуэва "Нефтчи" жарима майдони ичида симуляция ишлатди. Ҳакам беэътибор қолдирди бу қилмишини!
47'
Экарнларингизнинг чап томонида "Нефтчи" дарвозаси, ўнг томонида "Аш-Шабоб" дарвозаси бўлади. Биринчи бўлимни шарҳлагани учун Муҳрим Аъзамхўжаевга миннатдорчилик билдирамиз. Ноутбук олдида Шуҳрат Шокиржонов
46'
Иккинчи бўлим бошлаб берилди
46'
Иккинчи бўлим бошида "Нефтчи"да футболчи алмаштирилди. Анвар Бердиев ўрнига Отабек Исроилов туширилди
45+1'
Биринчи бўлим якундангани ҳақида ҳуштак чалди Туркий
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди...
42'
"Нефтчи" асосан ўнг қанотдан ташкил этмоқда, аммо ҳозиргачам ташкил этилган энг хавфли ҳужум чап қанотдан бошланган эди.
41'
Озиб-ёзиб бир яхши ҳужум бўлиб қолганди, зарба ҳам ёмон берилмади, дарвозабон ўтказиб юборди ҳам. Аммо ҳаддан ташқари кучли зарба билан тепилган тўп дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
39'
Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Фойдалана олишмади.
39'
Одил Абдуллоҳ Бахтиёр Ёқубовга нисбатан жуда бир яхши ўйин қоидасини бузди. Мансур Саидов, гол урармикинсан?
36'
"Нефтчи"нинг ўйини муҳокама учун, ҳозирча, кўп ҳам арзимаётгани учун асосан унинг формаси муҳокама қилиняпти. Таҳририятда ҳам, Фейсбукда ҳам, Твиттерда ҳам, хуллас, ҳаммаёқда. "Қоп кийиб олишганми?". Ҳа, бош қисми, калласини ёпиб қўйса, қопга ўхшайди-қолади.
36'
Дилёрбек Эрматовга қўполлик қилгани учун Жосиел Да Силва оладиганини олди.
34'
Агар "Аш-Шабоб" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолди, деб ҳисобланмаганида эди, ҳисоб 2:0га етарди.
33'
"Нефтчи"да қарши ҳужумлар учун яхши имкониятлар бўлаяпти, лекин қарши ҳужумларнинг ўзи бўлмаяпти. Чунки тезкор қарши ҳужумларни ташкил этиш учун керак бўладиган тезлик, маҳорат, шижоат етишмаяпти. Очиқчасига.
31'
"Нефтчи"дан биринчи зарба! Иқбол Акрамов. Нисбатан хавфли! Айланма зарба. Узоқдан. Шунақа тентак зарбаларнинг бирортаси ўхшаб қолиши мумкин!
30'
Мурод Ризаев: "Нефтчи" ўзига келмоқда". Бир ҳужум қилиб қолди-да энди, лекин рақиб дарвозабони ҳали безовта қилингани йўқ ҳали.
28'
Ҳисоб атиги 1:0, ҳозирча, лекин "Нефтчи"нинг ўйинига қараб, умид учқунини кўриш ҳам қийин бўлаяпти-да. Ирода кўрсата олармикин ё, Саркисян шогирдлари?!
28'
Фахриддин Холмуродов рақиб қарши ҳужумини тўхтатиб қолгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "мукофотланди".
27'
Азиз Ҳайдаров Бахтиёр Ёқубовга қўполлик қилиб, ҳакамга: "Тўпга ўйнадим-ку!", деб турибди-да! :)
23'
"Спорт" телеканали ўтказаётган сўровномага кўра, ОЧЛда ҳаммадан ҳам "Нефтчи" клубимиз муваффақиятли иштирок этаркан. Кейин "Насаф", ундан кейин "Пахтакор". "Бунёдкор" эса муваффақият масаласида тўртинчи бўлар экан. Таркибга қараб бундай ўйламайсан, киши.
20'
Яхши ҳам Ҳислат Чилматов бор дарвозада!
19'
Майдон марказида тўп билан Азиз Ҳайдаров!
18'
Даҳшат, "Аш-Шабоб" "Нефтчи" қўриқлаши керак бўлган марказдан жуда ва жуда осонлик билан ўтиб кетмоқда: иккита тўп узатиш ва "Шабоб" ҳужумчилари "Нефтчи" жарима майдончаси ичида тўп билан!
18'
"Нефтчи" ҳам ўйланган комбинация орқали ҳужум ташкил қилмоқчи, майдон марказида ёриб кириб. Ҳозирча ўхшамаяпти.
17'
Учрашувни эронлик ҳакам Муҳсин Туркий бригадаси бошқариб бормоқда.
15'
Шу вақтгача "Аш-Шабоб" футболчилари "Нефтчи" дарвозаси томон 4 та зарба йўллашибди. Фарғоналикларда ҳали бирорта ҳам зарба бўлгани йўқ.
15'
Ўйин суръати анча тушди. "Нефтчи" футболчилари ўзларига келиб олишди, шекилли.
11'
Мансур Саидов, Сардор Мирзаев ҳам Анвар Бердиевдан умид қилишдан бошқа чора йўқ. Ҳимоя бироз ишончлироқ ҳаракат қилса бўлди эди...
10'
"Нефтчи" қўпол ҳам пала-партиш ўйин намойиш этмоқда.
9'
Учрашувдаги биринчи карточка: рақиб футболчисига нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилган Иқбол Акрамов сариқ карточка билан жазоланди.
8'
"Нефтчи" Дубай клубини фақат қўполлик эвазига тўхтатиб қола олмоқда, холос.
6'
24-рақам остида ҳаракат қилаётган Исо Обайд "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилди. Ҳеҳе, бошланиши ёмон. Аммо биз воқеаларнинг бундай ривожига ҳам тайёр эдик-ку, тўғрими? "Аш-Шабоб" - "Нефтчи" 1:0. Ҳозирча.
6'
"Аш-Шабоб"! ГОЛ!
5'
"Нефтчи" асосан ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилмоқда. Ҳозир ҳам ҳимоячи деярли ўз нуқтасида рақиб жарима майдончасига қадар етиб келди.
5'
"Стадион" таҳририятида "Нефтчи"нинг либоси "Насаф"нинг ўтган йилги формасига ҳаддан ташқари ўхшашлиги қизғин муҳокама қилинмоқда. Ҳа, ҳозирча бундан қизиқроқ мавзу йўқ, ўйин атрофида.
4'
Азиз Ҳайдаров катта экранда. "Нефтчи" ўнг қанотдан яхшироқ ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилди-ю, лекин самарасиз якунланди. Бахтиёр Ёқубовнинг тўп узатиши кўп ҳам яхши чиқмади...
2'
Тўп билан кўпроқ "Аш-Шабоб" футболчилари. БАА клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп сурмоқда.
2'
Муҳаммад Марзуқ "Нефтчи" сардори Мансур Саидовга қарши жуда қўпол ўйнади; карточка йўқ.
2'
"Нефтчи" футболчилари рақибнинг 44-рақамли футбочлисини бир марта яхшилаб йиқитишга ҳам улгуришди.
1'
Биринчи ҳужум "Аш-Шабоб"дан. Жуда ҳам қийшиқ зарба.
1'
Ўйинни "Нефтчи" бошлади.
1'
Ўйин бошланди!
'
Ассалому алайкум! "Нефтчи" ўйинни бошлашга тайёр! :)
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.