Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

16-тур, 20 декабрь, соат 20:00

БАРСЕЛОНА

Педро (2)
Луис Суарес (53)
Жерар Пике (80)
Лионель Месси (82, 90+2)

5 : 0

КОРДОБА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Клаудио Браво
Мартин Монтойя
Херард Пике
Хавьер Маскерано
Хорди Альба
Серхио Бускетс
Иван Ракитич
Андрес Иньеста
Педро Родригес
Лионель Месси
Луис Суарес
  Хуан Карлос
Эду Кампабадаль
Иньиго Лопес
Александар Пантич
Хосе Анхель Креспо
Дейвид
Лузо
Патрик Экенг
Борха Гарсия
Федерико Картабия
Набиль Гиля
ЗАҲИРА
Марк-Андре тер Штеген
Жереми Матье
Адриано Коррейя
Рафинья
Хави
Неймар
Мунир эл-Ҳаддодий
  Микель Сайзар
Даниэль Пинильос
Фидель
Хосе Мария Лопес Сильва
Абель Гомес
Фаусто Росси
Флорин Андоне
САРИҚ КАРТОЧКА
Бускетс (66)
 

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Бугун 00:30да бошланадиган "Реал Мадрид" ва "Сан Лоренсо" ўртасидаги клублар ўртасидаги ЖЧ финалидан уюштириладиган онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг
'
"Барселона"нинг 2014 йилдаги сўнгги голи барибир Мессининг ҳисобига ёзилди. Лионель Ла лиганинг ушбу мавсумидаги голлари сонини 15тага етказди. Ла лига тарихидаги голлар сони эса ошиб бормоқда. Ҳар битта гол рекорд эканини яхши биласиз
90+3'
Ўйин якунланди! "Барселона" - "Кордоба" - 5:0!
90+2'
ГООООООООООООЛЛЛ! Лионель Месссссиии! 5:0! Рафинья чап қанотдан жарима майдочнасига кирди ва тўпни юқоридан марказроққа узатди. Тўп ҳимоячининг бошидан ўнг қанотда турган Мессига келиб тушди. Лео ноқулай ҳолатда тўпни чиройли тарзда ўзига бўйсундирди ва ўнг оёқда (!) дарҳол зарба бериб, яқин бурчакни аниқ нишонга олди!
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
Картабия жарима майдончасининг чап бурчагидан чап оёқда кучли зарба йўллади! Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
89'
Мазкур турдан кейин Ла лига жамоалари 2 ҳафталик танаффусга чиқишади. Ўйинда бошқа урилмаса, "Барса"нинг 2014 йилдаги сўнгги голини Месси урган ҳисобланади
86'
Дарвозабон майдончасига етказилган узатмани мезбонлар қайтаришди ва қарши ҳужумга ўтишди. Месси жамоадоши билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кириб бормоқчи бўлганида тўпни йўқотди
85'
Жарима майдончасининг ўнг томонида мезбонлар ҳимоячиси Маскерано "Кордоба" футболчисига нисбатан хавфли ўйин намойиш қилди
82'
ГООООООООЛ! Лионель Мессииии! 4:0! БУрчакдан етказилган тўпни ҳимоячи қайтараман деб Мессига тўғрилаб берди. Лео 11 метрли нуқта устидан ўнг оёқда тўсин остига тўпни йўллади! 14-гол
82'
Суарес бурчак тўпи ишлади
80'
ГООООООООООЛ! Пике, 3:0! Мезбонлар ўнг бурчакка яқин жойда Альбага нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Хави етказиб берган тўпни Пике бош билан дарвозага жойлади!
78'
Педро ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Суарес тўпга оёқ чўзди, аммо бироз ета олмади
76'
"Барса"да ўзгариш: Иньеста ўрнига Рафинья туширилди
75'
"Кордоба"да ўзгариш: Борха Гарсия ўрнига Хосе Мария Лопес Сильва туширилди
73'
Хави жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади! Посбон тўпни эгаллади
71'
"Кордоба"да ўзгариш юз берди. Лузо ўрнига Росси тушди
69'
Меҳмонлар жарима майдончасининг ўнг бурчагидан жарима зарбасини тепишди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
66'
Бускетс сариқ карточка олди. Ҳужум ўтаётган рақиб футболчисини атайлаб йиқитгани учун
65'
"Барса"да ўзгариш: Иван Ракитич ўрнига Хави туширилди
64'
Картабия йўллаган зарба жонли деворга тегди
62'
Педро ўз жарима майдончаси яқинида рақибга нисбатан фол ишлатди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин
60'
"Кордоба"да ўзгариш: Иньего Лопес ўрнига Пинильос тушди
59'
Месси икки марта ҳужумга қўшилди ва жарима майдончасига кириб келди, аммо иш зарбагача етиб бормади
56'
Оҳоҳоҳо! Иван Ракитич томонидан 20 метр масофадан йўлланган зарба натижасида тўп устунга тегди ва ён томонга қараб кетди!
55'
Луис Суарес Ла лига доирасида "Барселона"даги ўзининг дастлабки голини урди!
53'
ГОООООООООЛ! Луис Суареесссс! 2:0! Месси-Иньеста-Педро комбинациясидан сўнг Суарес тўпни қабул қилиб олди ва дарвозабон майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади ва ҳисобни 2:0га етказди!
49'
Месси бир неча ҳимоячилардан ўтиб, жарима майдончасига кириб келди ва зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Ўйиннинг дебютидаёқ гол уриб олган Энрике шогирдлари кейин дақиқаларда бироз хотиржамликка берилишди. Бундан фойдаланган меҳмонлар 1-2 марта "Барса"ни хушёр тортишга мажбур қилишди. Ҳисоб қалтис эканини ҳис қилган мезбонлар яна босим уюштиришди, аммо танаффусга қадар бошқа гол ура олишмади
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. "Барселона" - "Кордоба" - 1:0. Танаффус
45'
Бурчак тўпидан кейин тўп ортга қайтиб, мезбонлар яна ҳужум ташкил қилишди. Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмага Пике бош билан зарба берди. Хуан Карлос тўпни юқорига уриб юборди
44'
Вууууҳ! Альба чап қанотдан икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвоза устунига жуда яқин келди. Унинг зарбаси дарвозабонга тегиб, майдонни тарк этди!
40'
Бўлим сўнгиги келиб каталонияликлар босимни оширишди.
36'
Педро 18 метрлардан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди
33'
Иньеста тўпни Педрога узатиб, ўзи жарима майдончасига кириб борди. Педро тавани билан ҳимоячининг оёқлари орасидан ўтказиб, чиройли тарзда унга етказиб берди. Иньеста дарвозабон майдончасига бориб, Суарес томон узатма бераётганида тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди
31'
Альба чап қанотдан кириб келди ва дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
27'
Монтойя ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва оёғи қайрилиб йиқилди. Рақиб унга халал бермаганди
26'
"Кордоба" футболчиси ўнг қанотдан дарвоза томон зарба йўллади! Браво тўпни қайтарди, аммо ушлаб қола олмади, аммо иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
24'
Иньеста рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни эгаллаб олди ва Мессига узатди. Лео ҳимоячилар қуршовида тезкор қарор қабул қила олмади
22'
Альба чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бироз орқароқда турган Ракитичга тўпни узатди. Иваннинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
19'
Вууууҳ, меҳмонларда ажойиб имконият юзага келди! 14-рақамли футболчи ўнг томонда Маскеранодан ўтиб кетди ва ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди
18'
Ўйин бирмунча сокин ўтмоқда. Мезбонларнинг у қадар босим ўтказмаётганидан фойдаланиб, "Кордоба" ҳам ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда
14'
Майдон марказидан бошланган Месси-Иньеста-Суарес узатмасидан кейин Луис тўпни Педро томон узатмоқчи бўлганди, тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
11'
Вуууууҳ! Чап қанотдан Хорди Альба етказиб берган тўпни Суарес 7-8 метр масофадан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза тўрига ён томондан тегди!
10'
"Барса" тўпни хотиржам назорат қиляпти
7'
Иньеста чап қанотда бир футболчини алдаб, жарима майдончаси кирар-кирмас зарба йўллади. Хуан Карлос тўпни эгаллаб олди
4'
Неймар жароҳат олгани боис асосий таркибдан жой олаётган Педро яхши формада эканини намойиш қилмоқда. У Испания кубоги доирасида "Уэска" дарвозасига 3та гол урганди
2'
ГООООООООООООООЛ! Педро, 1:0! Жуда тезкор гол! 1 дақиқаю 12-сонияда гол урилди! Ракитич чап қанотдан тўпни жарима майдончасига айлантирди. Педро ҳимоячилар ортидан чиқиб келиб бир ҳаракат билан тўпни тўхтатди ва иккинси ҳаракат билан тўпни дарвозага йўллади. Посбон реакция кўрсатишга ҳам улгурмади...
1'
Ўйин бошланди! "Барселона" ўзининг кўк-анорранг, "Кордоба" эса яшил-оқ йўл-йўл формада майдонга тушган. Кетдик!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Ўйин бошланиши учун барча шай
'
Неймар Ла лиганинг 1та, кубокнинг битта ўйинини ўтказиб юборди. У жароҳатидан тўла фориғ бўлди. Аммо у бугун захирада қолди. Катта эҳтимол билан у иккинчи бўлимда майдонга туширилса керак
'
Испания Ла лигасининг 16-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Кордоба" жамоалари ўртасидаги ўйиндан ташкил этилаётган матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.