19/11 17:00 | Хитой | - | Япония | ||
19/11 17:00 | Индонезия | - | Саудия Арабистони | ||
19/11 17:00 | КХДР | - | Ўзбекистон | ||
19/11 19:00 | Фаластин | - | Жанубий Корея | ||
19/11 19:00 | Қирғизистон | - | Эрон | ||
19/11 21:00 | Уммон | - | Ироқ | ||
19/11 21:00 | БАА | - | Қатар | ||
19/11 23:15 | Баҳрайн | - | Австралия | ||
19/11 23:15 | Кувайт | - | Иордания | ||
20/11 01:00 | Боливия | - | Парагвай | ||
20/11 04:00 | Колумбия | - | Эквадор | ||
20/11 05:00 | Аргентина | - | Перу | ||
20/11 05:00 | Чили | - | Венесуэла | ||
20/11 05:45 | Бразилия | - | Уругвай |
Англия Премьер-лигаси
18-тур, 26 декабрь, соат 22:30. Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия) | ||
АРСЕНАЛАлексис Санчес (37)
Томаш Росицки (65) |
2 : 1 |
КПРЧарли Остин (79-пен.)
|
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
01.Войцех Щенсны (Д) 04.Пер Мертезакер 18.Начо Монреаль 02.Матьё Дебюши 03.Киран Гиббс 07.Томаш Росицки 19.Санти Касорла 20.Матье Фламини 17.Алексис Санчес 23.Данни Уэлбек 12.Оливье Жиру |
01.Роберт Грин (Д) 15.Недум Онуоха 14.Маурисио Исла 03.Арман Траоре 04.Стивен Колкер 05.Рио Фердинанд 20.Карл Генри 17.Жордон Матч 19.Нико Кранчар 09.Чарли Остин 24.Эдуардо Варгас |
|
ЗАҲИРА | ||
13.Давид Оспина (Д) 21.Калум Чамберс 39.Эктор Беллерин 20.Франсис Коклен 09.Лукас Подольски 28.Хоэль Кэмбелл 14.Тео Уолкотт |
12.Алекс Маккарти (Д) 06.Клинт Хилл 10.Лерой Фер 11.Шон Райт-Филлипс 25.Бобби Замора 07.Мэттью Филлипс 23.Дэвид Хойлетт |
|
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА | ||
Оливье Жиру (53)
|
Матн
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
90+5' |
|
Ўйин якунланди. "Арсенал" қийин ва муҳим ғалабага эришди |
90+4' |
|
Жаримадан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди |
90+4' |
|
"Арсенал" ҳимоячиси огоҳлантириш олди. Рақиб футболчиси фол ишлатгани учун |
90+3' |
|
Нико Кранчар огоҳлантирилди. У майдон марказида ўзидан ўтиб кетаётган Санчесни йиқитди |
90+2' |
|
"КПР" ярим ҳимоячиси чап қанотдан зарба йўллади. Зарба аниқ чиқмади |
90+1' |
|
Қалтис вазият юзага келди. Тўп чап қанотдан "Арсенал" дарвозабон майдончасига узатилди. Тўпга интилаётган Бобби Замора ҳимоячи билан тўқнашувда йиқилди. Аткинсон пенальти белгилаш учун асос топмади |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
90' |
|
Бурчак тўпига меҳмон футболчиси бош билан зарба берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
89' |
|
Меҳмонлар бурчак зарбаси ишлади |
88' |
|
"КПР" футболчиси олис масофадан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
87' |
|
Венгер шогирдлари ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнамоқдалар. |
85' |
|
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Войцех Шчесни эгаллаб олди |
81' |
|
Чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатилган тўпга "КПР" футболчилари ета олишмади |
79' |
|
Чарли Остин марказ бўйлаб зарба берди ва дарвозани ишғол қилди! 2:1! |
78' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Арсенал" дарвозасига! |
76' |
|
Мезбонлар бурчак тўпини киритишди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборишга чоғланаётганида ортдан Мертезакер тўпга оёқ чўзди. Ҳимоячи эса Перни тепиб йиқитди. Пенальти учун асос бор эди. Ҳакам бунга журъат этмади |
75' |
|
Меҳмонлар чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказишди. "КПР" футболчиси ҳимоячини йиқитган ҳолда бош билан зарба беришга уринди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди. Ҳакам хуштак чалиб ўтирмади |
74' |
|
Худди шунга ўхшаш комбинацияда Уэлбек аниқ зарба берди. Тўп дарвозабоннинг ўзига борди |
73' |
|
Ўнг қанотдан олдинга ўтган Дебюшига тўп узатилди. Матьё жарима майдончаси кирди ва тўпни Санчесга узатди. Алексиснинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди |
70' |
|
Дэвид Хойлетт сариқ карточка олди. Дарвозагача 23 метрлар масофада у ўйин қоидасини бузди |
69' |
|
Маурисио Исла ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда унчалик кучли бўлмаган зарба йўллади. Шчесни тўпни эгаллади |
65' |
|
ГООООООООЛ! Томаш Росицки, 2:0! Санчес майдон марказида тўпни эгаллади ва бир муддат тўпга эгалик қилиб, жарима майдончаси яқинигача борди ва ўз вақтида ўнг томонда очилган Росицкини тўп билан таъминлади. Томаш унчалик кучли бўлмаган, аммо аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди! "Арсенал" учун жуда керакли гол! |
62' |
|
"КПР"да иккита ўзгариш амалга оширилди |
61' |
|
Алексис чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади |
59' |
|
Гиббс чап қанотдан ҳужумга қўшилди, жарима майдончасига кириб борди ва тўпни орқароққа узатди. Ҳимоячи узатмани қайтариб юборди |
59' |
|
"Арсенал" камчиликда ўйнаётганига қарамай, ташаббусни ўзида сақлаб турибди |
53' |
|
Оливье Жируга тўғридан-тўғри қизил карточка! Жиру олдинга ўзатилган тўпга югуриб бораётган эди, ҳимоячи уни ён томонга туриб юборди. Дарвозабон тўпни тепди, тўп Жируга тегиб, майдонни тарк этди (дарвозага кириши ҳам мумкин эди). Жиру ўрнида турди ва ўзини туртиб юборган ҳимоячининг юзига бош билан зарба берди. Ҳимоячи ҳам шуни кутиб тургандек шартта ерга йиқилди. "Арсенал" бир киши кам бўлиб, ўйинни давом эттиради |
49' |
|
Ҳозирча меҳмонлар кўпроқ тўпни назорат қилишмоқда |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Арсенал" - "КПР" - 1:0. Танаффус |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
40' |
|
Жиру офсайдда қолиб кетди |
37' |
|
ГООООООЛ, Алексис Санчес, 1:0! Росицки чап томондан ҳужумга қўшилган Гиббсга тўпни узатди. Кирон ўз вақтида қарама-қарши томон узатма берди ва Санчес бош билан дарвозани ишғол қилди! Алексисни ҳимоячилар кўздан қочиришди |
35' |
|
11 метрли нуқта атрофида турган Уэлбекка тўп етказилди. Данни тўпни қабул қилмасдан аввал йиқилиб тушди |
33' |
|
Бурчакдан тўп етказилганидан кейин "Арсенал" футболчиси бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
32' |
|
Алексис Санчес жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилди ва дарвозабон майдончаси томон узатди. Ҳимоячи хавфни бартараф этди |
28' |
|
Уҳҳҳҳҳ, кутилмаганда зарбани Жиру амалга оширди. Бурчакка бораётган тўпни Грин қайтарди! |
27' |
|
Шундоққина жарима майдончаси остонасида Уэлбек йиқитилди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин |
23' |
|
Санчес ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
19' |
|
Бурчак тўпидан кейин хавфли вазият юзага келмади |
19' |
|
Росицкининг узатмасидан кейин Уэлбек чап ыанотдан жарима майдончасига кириб борди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
17' |
|
Дебюши ўнг қанотдан узатмани жуда кучли амалга оширди. Унга ҳеч ким ета олмади |
15' |
|
Росицкининг узатмасидан кейин Санчес жарима майдончасига кириб борди. Бу сафар Траоре Санчесга нисбатан ишончли ўйнади ва тўпни олиб қўйиб, хавфни бартараф этди |
14' |
|
Ўйин сурати ўзгармаяпти. Мезбонлар ҳужум қилмоқда. "КПР" ҳимояланмоқда. Ҳозирча хавфли вазият йўқ |
9' |
|
Эҳҳҳ, Санчес! Пенальтидан зарбани ерлатиб, унчалик кучли бўлмаган зарба билан йўллади. Дарвозабон Роберт Грин тўпни эгаллаб олди! |
8' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "КПР" дарвозасига! Арман Траоре жарима майдончаси ичида Алексис Санчесни йиқитди! |
7' |
|
Кичик устунлик "Арсенал" томонида. Меҳмонлар ишончли ҳимояланишмоқда |
3' |
|
Алексис Санчес жамоадоши билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кириб бораётганида тўпни ҳимоячилар қайтариб қолишди |
1' |
|
"Арсенал" футболчиси ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
1' |
|
Қадрли футбол мухлислари! "Арсенал" ва "КПР" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди! Онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|