Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 20-тур

19 январь, соат 23:00

ЛЕВАНТЕ

Винтра (11)

1 : 1

БАРСЕЛОНА

Пике (19)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Навас
П.Лопес
Карабелас
Винтра
Хуанфран
Диоп
Эл-Жар
Симао
Р.Гарсия
Иваншиц
Наварро
  Вальдес
Монтойя
Маскерано
Пике
Альба
Бускетс
Фабрегас
Педро
Хави
Санчес
Месси.

Матн

'
Ўйин тугади. «Барселона» жуда муҳим очколарни йўқотди.
90'
Ўйинда 4 дақиқа қўшиб берилди.
85'
Тельо ўзига хос рейд билан жарима майдончасига яқинлашди. Унинг зарбасини Навас қайтарди. Бурчакдан эса бу гал наф чиқмади.
83'
«Барселона»нинг ҳимоячилари ҳам ҳужумда. Мессини қўполлик билан тўхтатган ҳимоячи сариқ карточка олди. «Барселона» катта куч билан ҳужумда.
79'
Яна ўзгариш. Педро ўрнига Тельо тушди. «Барселона» ғалаба қозонмаса, қийналиб қолиши аниқ.
75'
«Леванте»нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Иваншич устун яқинидан зарба берди, лекин Валдес ўз ўрнида.
71'
Фабрегас ўрнига Серхи Роберто тушди.
66'
Месси ҳужум вақтида қўполик қилди ва ҳужум узулиб қолди. У ҳам асабийлаша бошлади.
62'
«Барселона» голга яқинлашмоқда. Месси жарима майдончасига ёриб кирди. Унинг зарбасини Навас қайтарди. Қайган тўпни Хави эгаллаб тепди, кейин яна Месси, леккин дарвозабон хавфни бартараф этди.
59'
«Барселона» ҳужумларни кўпайтирди Месси Фабрегасни қулай вазиятга чиқариши мумкин эди, лекин ҳимоячилар офсайд чизиғида яхши ўйнашди.
57'
«Леванте»да ўзгариш. Ал Жаар ўрнига Анхел тушмоқда.
57'
Хавининг 27 метрлардам берган забасини Навас қайтарди.
53'
«Барселона» бурчакдан тўп тепмоқда.
51'
Фабрегас жуда чиройли пас билан Санчесни қулат вазиятга чиқарди. Лекин унинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
48'
Алексис Санчес қанотдан ёриб кирди, лекин унга ҳимоячилар қарши чиқишди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Аргентиналик мутахассис иккинчи бўлимда қандайдир ўзгаришларини киритиши лозим. Айниқса, биринчи навбатда тезкорликни ошириш лозим, агар ғалаба қозонишни исташса
45'
Биринчи бўлим тугади.
'
Ҳозирча қайд этилаётган ҳисоб ўйинга мос бўлмоқда. Мартино шогирдлари майдонда рақибдан яққол устунлик қилишаётгани йўқ
'
Ҳозирча ҳисоб - 1:1
45'
Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади ва бўлим якунланди. Танаффус!
42'
Яна бир бурчак тўпидан сўнг тўп Пикенинг бошига тегди, аммо бу сафар у тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади
39'
Фабрегаснинг зарбасига аниқлик етишмади
39'
Месси олис масофадан тщпни дарвозанинг бурчаги томон айлантиришга қарор қилди. Аммо тўп дарвозага аниқ бормади. Боз устига "Леванте" дарвозабони тўпга ташланиб, вазиятни назорат қилаётганди
35'
«Леванте»нинг кам сонли ҳужумларидан бири зарба билан якунланди. Ал Жаар томонидан берилган зарбани Вальдес қайтариб қолди.
34'
Хавьер Маскерано огоҳлантирилди. У Эл-Жарни қўполлик билан тўхтатди
30'
«Барселона» тан олиш керак ҳамон ўша-ўша. Майдон марказидаги монополик тўпни назорат қилиш. «Леванте» футболчилари аста-секин «тика-тика» қопқонига тушмоқда.
26'
«Барселона» ҳозиргача тўрт марта пассив офсайд ҳолатида қолиб айёрона зарба берди. Дарвозабон Навас ҳар гал жамоасини қутқариб қолмоқда.
28'
Ўйин зерикарли тус ола бошлади. Валенсияликлар сўнгги 10 дақиқа давомида биринчи марта майдоннинг иккинчи қисмига ўтишганди. Аммо бундан ҳеч қанақа наф чиқмади
22'
«Барселона» ҳам бурчак зарбасидан унумли фойдалана олишини исботлади. Чап бурчакдан узатилган тўпни Пике бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
20'
Меҳмонлар ҳам ўз голларини бурчак тўпидан сўнг рақиб дарвозасига йўллашди. Хави тўпни дарвозабон майдончасига етказди ва ҳимоячилар Пикени қаровсиз қолдиришди. У эса бош билан дарвозани ишғол қилди.
19'
Гоооооооооооооооолллл! "Барса" барибир ҳисобни тез тенглаштирди! Гол муаллифи Пике!
18'
Гооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооол. Пике
12'
"Барса" дарҳол ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Монтойя қанотдан ҳужумга жуда яхши қўшилди. Хави тўпни юқорилатиб узатганида 3 нафар каталониялик офсайдд этди, бироқ Монтойя офсайдда эмасди. Унинг зарбасига эса Навас тўсиқ бўлди.
12'
«Барселона» Испания чемпионатида жорий мавсумда 13та гол ўтказиб юборди. Шундан олтитаси бурчак тўпидан кейин кузатилди.
11'
Тўп бурчакдан жарима майдончасига етказиб берилди. Валдес унга улгурмади ва ҳимоячи имкониятдан унумли фойдаланди.
11'
«Барселона»нинг ҳужумларига қарамай ҳимоячи Винтра ҳисобни очди.
10'
Гоооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооол. «Леванте» ҳисобни очди.
9'
Месси Санчесдан тўпни қабул қилиб олди. Ҳакамнинг ўйиндан ташқари ҳолат ҳақидаги ҳуштагини эшитмади ва дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон барибир тўпни қайтарди.
5'
Каталонияликлар аста-семкин тўп назоратини ўз томонларига олишмоқда. Ўша биз ўрганиб қолган "дебют система"
4'
Ўйин ҳали қизиб олгани йўқ. Ҳар иккала жамоа ҳозирча секин старт оладиган машинадек ҳаракат қилишмоқда
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ла-лигада 3та жамоа пешқадамлик қилишаётганидан хабарингиз бор. Айни дамда "Барса", "Реал" ва "Атлетико" ҳисобида 50тадан очко бор. Анчелотти шогирдлари 20-тур баҳсини кеча ўтказиб бўлишди. Сиз билан эса "Леванте" - "Барселона" ўйинини кузатиб борамиз
'
Энди эътиборингизни Испания чемпионатига қаратамиз
'
Хайрли оқшом, ҳурматли футбол мухлислари. Европа футболидан матнли онлайн трансляциямизни давом эттирамиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.