26/12 17:30 | Манчестер Сити | - | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | - | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | - | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | - | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | - | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | - | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | - | Ман. Юнайтед | ||
27/12 01:00 | Ливерпуль | - | Лестер |
Англия Премьер-лигаси
19-тур, 28 декабрь, соат 17:00. Бош ҳакам: Жонатан Мосс | ||
ТОТТЕНХЭМ |
0 : 0 |
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
01.Уго Льорис (Д) 06.Влад Kирикеш 25.Бенжамин Стамбули 33.Бен Дэвис 05.Ян Вертонген 21.Федерико Фацио 22.Носир Шодли 38.Райан Мэйсон 17.Андрос Таунсенд 23.Кристиан Эриксен 18.Гэрри Кейн |
01.Давид де Хеа (Д) 51.Патрик МакНейр 04.Фил Джонс 06.Жонни Эванс 18.Эшли Янг 16.Майкл Кэррик 08.Хуан Мата 25.Антонио Валенсия 20.Робин ван Перси 10.Уэйн Руни 09.Радамель Фалькао |
|
ЗАҲИРА | ||
13.Мишел Ворм (Д) 02.Кайл Уокер 15.Эрик Даер 08.Паулиньо 11.Эрик Ламела 19.Мусса Дембеле 09.Роберто Сольдадо |
13.Андерс Линдегор (Д) 12.Крис Смоллинг 02.Рафаэл 03.Люк Шoу 24.Даррен Флетчер 44.Андреас Перейра 49.Жеймс Уилсон |
Матн
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. Бироздан кейин "Саутгемптон" - "Челси" учрашувидан матнли онлайн трансляция бошланади |
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" - 0:0. |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
89' |
|
"Тоттенхэм" ғалабани кўпроқ истамоқда ва ҳужумга ўтмоқда. Ўнг қанотдан етказилган тўп ҳеч кимга тегмай ўтиб кетди |
86' |
|
Жарима тўпини меҳмонлар бироз қийинчилик билан бартараф этишди |
85' |
|
Рафаэль ҳам огоҳлантириш олди |
84' |
|
Қанотда белгиланган жарима тўпи жарима майдончасига етказилди. "Тоттенхэм" футболчиси бош билан зарба берди. Ноаниқ |
83' |
|
Фалькао сариқ карточка олди. |
83' |
|
"Тоттенхэм" бурчак тўпини қўлга киритди. "Қизил иблислар" тўпни қайтаришди |
82' |
|
ВУуууууҳ! Ҳарри Кейн майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, жарима майдончаси олдигача келди ва чап қанотдан олдинга ўтган Мэйсон нозик узатма берди. Райан бирга ир вазиятда зарба берди, аммо тўпни юқорилаб кетди |
79' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Носир Шодли ўрнига Эрик Ламела, Таунсенд ўрнига Мусса Дембеле туширилди |
78' |
|
Эриксен тўпни жонли девор устидан ошириб, яқин бурчак томон тепди. Де Хеа зарбани қайтарди |
77' |
|
"МЮ" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Даврозагача 23 метрлар... |
72' |
|
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган тўпни "МЮ" жарима майдончаси мезбон жамоа футболчиси ичида қабул қилди ва зарба йўллади. Де Хеани тўпни эгаллаб олди |
68' |
|
Эҳҳҳҳ, Матааааа! Валенсия ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди. Хуан Мата 10 метрлардан зарба йўллашига ҳеч ким халал бермаётганди. Аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
66' |
|
Вуҳ! Таунсенд икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Де Хеа зарбани қайтарди |
65' |
|
"Тоттенхэм" ўнг қанот ярим ҳимоячиси тўпни жарима майдончаси чизиғи томон узатди. Ҳужумга тўпга бироз ета олмади, акс ҳолда дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борарди |
62' |
|
Ўйин тенгма-тенг курашлар остида кечмоқда Ҳозирча ҳеч бир жамоани устун эканини таъкидлай олмаймиз |
58' |
|
Мезбонлар майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, кўпчилик бўлиб олдинга ўтишганди. Чап қанотдан олдинга ўтаётган футболчи томон етказилган тўп "МЮ" ҳимоячисидан ўтмади |
55' |
|
Оҳоҳоҳо! Рафаэлнинг узатмасидан кейин Мата чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди дарвозабон майдончасига яқинлашган Ван Персига тўпни узатди. Робин тўпни дарвозага аниқ тарзда бура олмади — тўп юқорига кўтарилиб кетди |
52' |
|
"МЮ" тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштирди |
52' |
|
"Тоттенхэм" ўзининг дастлабки бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп қайтарилди, аммо яна ҳужум ташкил қилинди. Яна бурчак тўпи |
50' |
|
Эшли Янг сариқ карточка олди. У Носир Шодлига нисбатан қўпол ҳаракат қилди |
50' |
|
Бурчакдан етказилган тўпга Кэррик бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячининг елкасидан майдонни тарк этди. Такрорий бурчак тўпини Льорис эгаллаб олди |
49' |
|
"МЮ" ўнг қанотдан жарима майдончасига тўпни узатди. Вертонген уни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
46' |
|
"МЮ"да дастлабки ўзгариш: Валенсия ўрнига Рафаэль туширилди |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ўйинда ҳисоб очилмади ҳозирча |
45+1' |
|
Янгнинг оёғига тўп тегмай қолди. Эшли қайтган тўпни 14 метрлардан дарвозага йўлламоқчи бўлганди |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Уго Льорииииис! "Тўққизлик"ка йўлланган зарбани қайтармоқда!!! |
44' |
|
"Тоттенхэм" чап қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритди. Ҳарри Кейн дарвоза олдидан тўпга сакраб ета олмади. Тўп бироз юқоридан ўтиб кетди |
43' |
|
Янг чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Уэйн Руни 11 метрли нуқта устидан бош билан зарба бериб, тўпни олис бурчакка йўналтирди. Яна Льорис тўпни эгаллади. Қойил яна бир марта |
36' |
|
Вууууууҳ, Льорис! Қойил! Олис масофадан тўп жарима майдончасига етказилди. Ван Перси тўпни дарвозабон майдончаси чизиғи устида тўхтатди ва Уго қаршисида ёлғиз қолди. Робин тўпни ён томонга олиб, зарба бермоқчи эди, "Тоттенхэм" посбони ўз вақтида тўпга оёқ қўйди. Юқорига кўтарилган тўпни Льорис эгаллаб олди |
35' |
|
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси жарима майдончасининг чап бурчагидан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
34' |
|
Мата майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва Фалькаога узатди. Радамель чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва олдида бир ҳимоячи бўлишига қарамай, олис бурчак томон зарба беришга улгурди. Льорис тўпни эгаллаб олди! |
32' |
|
"Тоттенхэм" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Меҳмон ҳимоячилари тўпни қайтаришди |
25' |
|
Андрос Таунсенд огоҳлантириш олди. У Эшли Янгни ортидан тепиб йиқитди |
23' |
|
"Тоттенхэм" дарвозаси олдида яна бир ўта тахликали вазият юзага келди. Бурчак тўпидан кейин бош билан бир неча марта зарба берилди. Сўнгги зарбани Руни берди. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, ҳавода чизиқни кесиб ўтганидан сўнг ҳимоячи уни дарвоза ичидан чиқарганини такрорий лавҳа кўрсатди. Бироқ лайнсмен Руни офсайдда қолганини кўрсатди |
22' |
|
Вууууууҳ! Мата томонидан жаримадан йўлланган зарба жонли девордаги футболчининг бошига тегиб, дарвоза устунига урилди. Вазиятга яқин турган ван Перси ва Фалькао тўпни дарвозага йўллай олишмади. Ҳимоячи катта қийинчилик эвазига дарвозани голдан сақлаб қолди! |
21' |
|
Ван Перси тортиб йиқитилди. Фол. Дарвозагача 22 метр масофа |
20' |
|
Мезбонларда бир дақиқа ичида 2та хавфли вазият юзага келди. Ҳар иккала вазиятда Таусенд яхши ўйнади. Де Хеа ҳар доимгидек хушёр |
19' |
|
Оҳо! Мата узатма орқали Фалькаони бирга бир вазиятга чиқарди. Радамель бир ҳимоячи таъқиби остида зарба йўллади. Уго Льорис зарбани қайтарди! |
18' |
|
Янг чап қанотдан дарвозабон майдончаси узатмани амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
16' |
|
Мезбонлар ўйин суръатини тенглаштиришга ҳаракат қилишмоқда |
12' |
|
"Тоттенхэм" жарима майдончаси ташқарисида Робин ван Персига нисбатан ўйин қоидаси бузилганди. Ҳакам ўйинни тўхтатмади |
12' |
|
Чап қанотдан дарвозабон майдончасига юқорилатиб узатилган тўпга Гэрри Кейн ета олмади |
11' |
|
Руни томонидан ўйинга киритилган бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди |
10' |
|
Кэррик чап қанотда белгиланган жарима зарбасини олис устун томон етказди. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
6' |
|
"Тоттенхэм" футболчиси 2-3 нафар манчестерлик футболчи орасидан эсон омон чиқиб кетди ва тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Кейнга узатди. Ҳужумчининг зарбаси кучли чиқмади, Де Хеа тўпни эгаллаб олди |
5' |
|
Мезбонлар ҳимояви ўйин услубини танлашган. "МЮ" биринчи рақам остида ўйнамоқда |
3' |
|
Валенсия ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказишга ҳаракат қилди. Зарба кучлироқ чиқди ва тўп чап қанотдаги Эшли Янгга келиб тушди. Чап қанот ҳимоячиси ҳам тўпни жарима майдончасига узатмоқчи бўлганида, тўп ҳимоячидан сўнг ўзига тегиб, майдонни тарк этди |
2' |
|
"Тоттенхэм" оқ, "МЮ" қизил рангли формада ҳаракат қилишмоқда |
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
' |
|
Ўйинни бошлаш учун деярли барча нарса шай |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди |
' |
|
Икки кун аввал "Ньюкасл"ни мағлуб этган (3:1) "Манчестер Юнайтед" бугун "Тоттенхэм" меҳмони бўлади. Учрашувдан ташкил этилаётган матнли онлайн трансляцияни кузатиб бораётганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз |
' |
|
Англия Премьер-лигасида "Боксинг дей" давом этади. |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|