Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

17-тур, 4 январь, соат 01:00. Бош ҳакам: Карлос Дель Серро

РЕАЛ СОСЬЕДАД

Хорди Альба (2-автогол)

1 : 0

БАРСЕЛОНА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Херонимо Рульи (Д)
15.Ион Ансотеги
06.Иньиго Мартинес
24.Альберто де ла Белья
02.Карлос Мартинес
08.Эстебан Гранеро
10.Хаби Прието
16.Серхио Каналес
18.Чори Кастро
05.Маркель Бергара
11.Карлос Вела
  13.Клаудио Браво (Д)
24.Жереми Матьё
18.Хорди Альба
02.Мартин Монтойя
05.Серхио Бускетс
14.Хавьер Маскерано
08.Андрес Иньеста
06.Хави Эрнандес
31.Мунир эл-Ҳаддодий
09.Луис Суарес
07.Педро Родригес
ЗАҲИРА
13.Эньяут Зубикарай (Д)
34.Ариз Элустондо
19.Юри Берчиче
23.Жон Гастаньяга
14.Рубен Пардо
29.Пабло Эрвиас
07.Альвред Финнбогасон
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
04.Иван Ракитич
12.Рафинья
10.Лионель Месси
11.Неймар
САРИҚ КАРТОЧКА
Карлос Вела (39)
Карлос Мартинес (43)
Эстебан Гранеро (51)
 
Жереми Матьё (34)
Дани Алвес (76)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
90+4'
Учрашув якунланди! "Реал"нинг кетидан "Барселона" ҳам ютқазди! "Реал Сосьедад"ни эса табриклаймиз! Улар ушбу мавсумда ўз майдонларида "Реал", "Атлетико" ва "Барселона"ни мағлуб этишди
90+3'
Мезбонлар дарвозабони қўлда ушлаб, тўпни ўйинга киритмоқчи бўлганида Неймар оёғини чўзиб, ундан тўпни олиб қўйди. Натижада бразилиялик ҳужумчи сариқ карточка олди
90+2'
Жаримадан етказилган тўп ён томонга қайтарилди. Альба уни яна дарвозабон майдончасига етказди. Яна қайтарилди
90+2'
Мессига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
"Сосьедад"да ўзгариш: Карлос Вела ўрнига Рубен Пардо туширилди.
89'
Карлос Вела Альбани атайлаб чалгани учун, Альба эса унга кескин эътироз билдиргани учун огоҳлантириш олишди
87'
Вууууҳ! Бурчак тўпи ўйинга киритилди ва ХАви тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Суарес бош билан кучли зарба берди. Аргентиналик дарвозабон зарбани қайтарди!
86'
Вуууууҳ! Суарес бирга бир вазиятда дарвозабоннни алдаб ўта олмади!
85'
Неймар жарима майдончаси ичида Суаресдан пас қабул қилди, аммо зарба беришга улгурмади
84'
Бурчак тўпи самарали чиқмади
84'
Альбанинг чап қанотдан узатмасидан кейин мезбонлар тўпни атайлаб майдон ташқарисига чиқариб юборишди
83'
Бурчак тўпи тахликали чиқди, аммо меҳмонлар хавфни бартараф этишди
82'
"Реал Сосьедад" бурчак зарбасини қўлга киритди
79'
Месси жарима майдончаси ташқарисида деярли барча ҳимоячиларни алдаб ўтди, аммо шерикларига тўпни аниқ етказа олмади
78'
Қарши ҳужумда Неймар олдинга ўтди ва тўпни Мессига узатди. Лионель икки ҳимоячидан ўтиб кета олмади
76'
Дани Алвес сариқ карточка олди
75'
"Барса"нинг "штурм"лари энди бошланмоқда! Неймар чап қанотдан деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо зарба беришга улгурмади. Алвеснинг ўнг томондан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди
71'
"Барса" чиройли ҳужум ташкил қилди. Месси майдон марказидан тўпни чап қанотга етказди. Суарес жарима майдончаси чизиғи устида Альбадан келган тўпни Мессига қолдирди. Тўп сакраётгани учун Леонинг зарбаси аниқ чимади
70'
"Барса"да ўзгариш: Жереми Матьё ўрнига Дани Алвес туширилди.
69'
Неймар чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб, Суарес орқали "девор" ўйнаб жарима майдончасига кириб борди. Бироқ тўпни Рульи эгаллаб олди
67'
Уҳ! Хави тўпни чап қанотга узатиб, ўзи жарима майдончасига кирди. Альба узатган тўпни 12 метрлардан дарвозага йўллади. Зарба кучли чиқмади ва мезбонлар дарвозабони тўпни эгаллади
66'
"Валенсия"да ўзгариш: Чори Кастро ўрнига Альвред Финнбогасон туширилди
65'
Мессининг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
64'
Неймарга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
63'
Оҳо! Суаресдан тўпни қабул қилган Месси жарима майдончасига кириб борди, фақат 11 метрли нуқта устида зарба беришга улгурмади!
61'
Уҳҳҳ! Чап қанотдан узатилган тўпга чиқишда Браво хатога йўл қўйди. Унинг бахтига Хаби Приетонинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
59'
Иньеста 20 метрдан зарба йўллашга қарор қилди. Кучли, аммо ноаниқ
58'
"Барса"да иккинчи ўзгариш қилинди. Педро ўрнига Неймар туширилди
57'
Бурчак зарбаси тўғри жарима майдончасига эмас, 2-3та пас орқали жарима майдончаси ташқарисига етказилди. Йўлланган зарба ноаниқ бўлди
56'
"Сосьедад" қарши ҳужум пайтида бурчак зарбаси ишлади
54'
Суарес 17 метрлардан зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди
51'
Матьё майдон марказида ўйин қоидасини бузди. Бироқ ҳакам кечиктирилган фол учун Эстебан Гранерога сариқ карточка берди.
50'
Барча ҳужумлар Месси орқали ўйнала бошланди
49'
Неймар ҳам майдон четида машғулот ўтамоқда
48'
Суарес жарима майдончаси бурчагидан тўпни дарвоза томон айлантирди. Тўп Рульининг қўлига бориб тушди
46'
Месси ўнг қанотдан жарима майдончасидаги Суарес томон пас берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди, юқорига кўтарилган тўпни посбон эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
46'
Лионель Месси майдонга тушмоқда. Мунир эл-Ҳаддодий майдонни тарк этди
'
"Реал Сосьедад" ҳимояда жуда ҳам идеал ўйнаётгани йўқ. Уларда ҳам хатолар кўп. Фақат "Барса" босим уюштира олмади
'
Неймар ва Месси танаффусдан барчадан кейин қайтишди. Улар ҳали 90 дақиқа ўйнашга тайёр бўлмасалар керак. Уларга кўпроқ таътилга беришга қарор қилган мураббийлар штаби хато қилган бўлиши мумкин. Иккинчи тайм барчасини кўрсатиб беради
'
Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб ўйинга мос. Мезбонлар автогол эвазига ҳисобни очишган бўлсалар-да, хавфли вазиятни "Барса"га нисбатан кўпроқ яратишди. Девид Мойес шогирдлари ҳисобдаги фарқни оширишлари ҳам мумкин эди. Каталонияликларнинг ўйини биринчи бўлимда мутлақо қовушмади. Жуда суст ўйин.
45'
Биринчи бўлимга компенсация вақти қўшилмади, танаффус
44'
Бускетс олис масофадан кучли зарба йўллади! Рульи зарбани қайтарди, қайтган тўпга меҳмонлар югуришмади
43'
Эстебан Гранеро Карлос Мартинесга сариқ карточка берилди
41'
Месси машғулотни бошлаб юборди. Усиз жамоанинг ўйини қовушмаяпти. Иккинчи бўлим бошида Лео ўйинга тушса керак
39'
Хаби Прието симуляция учун сариқ карточка олди
36'
Вуууууҳ! Каналес чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва Монтойяни чиройли тарзда алдаб, ўткир бурчак остида бирга бир вазиятда зарба йўллади. Браво зарбани қайтарди!
34'
Жереми Матьё огоҳлантириш олди. Тактик фол учун
33'
Вуууҳ! "Сосьедад" ярим ҳимоячиси чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Хаби Прието қоида бузиш эвазига бўлса-да Альбадан устун келди ва тўпга оёқ чўзди, аммо тўп унинг оёғига тегмай қолди
31'
Суареснинг узатмасидан кейин Педро чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасига пас берди. Тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Ҳакам пенальти бермади
30'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни сан-себастьянликлар қайтаришди
28'
Бурчак тўпидан кейин Иньеста жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Яна бир бурчак тўпи ҳеч нарсани тақдим этмади
27'
Оҳо! "Барса"да илк хавфли вазият. Иньеста-Суарес-Монтойя комбинациясидан сўнг ҳимоячи ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон майдончасидаги Мунирга пас берди. Ҳаддодий зарба бера олмади, тўп майдонни тарк этди
25'
"Барселона" майдон марказида тўпни олиб қўйди ва қарши ҳужумга ўтди. Суарес жарима майдончасига тўп билан бориб, чап қанотдан ичкарига кирган Педрога берди. Ярим ҳимоячининг ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси юқоридан ўтиб кетди!
22'
Дарвозабон Херонимо ўзига узатилган тўпни қанот ҳимоячисига узатаётганида Мунир уни эгаллаб олишига сал қолди!
21'
Хави томонидан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
20'
Мезбонлар жарима майдончаси яқинида Монтойяга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 22-23 метр масофа
20'
Ўйин темпи юқори эмас. "Барса" тўпни назоратда ушлаб турибди, аммо хавфли вазият ярата олмаяпти
17'
Мунир ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Дарвозабон тўпни муштлари билан унчалик узоққа урмади. Хавининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи самарасиз чиқди
14'
Монтойя ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб бораётган Суарес томон узатма берди. Рульи тўпни эгаллаб олди
13'
Бурчак тўпи хавфли чиқмади
13'
Хавининг узатмасини Педро жарима майдончаси ичида кўкраги билан қайтарди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
12'
"Барса" тўпни назорат қилиб, ҳужум ташкил қилиш йўлларини қидирмоқда
10'
Альба томонидан етказилган тўпни "Сосьедад" дарвозабони эгаллаб олди
9'
Мезбон ҳимоячилари каталонияликларнинг ҳужумини бир амаллаб бартараф этишди. Меҳмонлар қисқа паслар орқали жарима майдончасига киришга уринишди
8'
Чап қанотдан жарима майдончаси томон узатилган тўпга Браво эга чиқди
8'
Суарес ҳужумда фол ишлатди
7'
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин каталонияликлар тўпга эгалик қилишда давом этишди, Монтойя ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Посбон тўпни эгаллаб олди
6'
Альба бурчак тўпи ишлади
5'
"Барселона" 2007 йилдан бери ушбу стадионда ғалаба қозона олмай келмоқда...
2'
ГОООООООООЛ! Альба, автогол! 1:0! Оҳоҳоҳоо! "Сосьедад" жуда тез ҳисобни очди! Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Хорди Альба бош билан ўз дарвозасига жойлаб қўйди!
2'
"Сосьедад" тўпни ўйинга киритди. Улар бу ишни яна бир марта бажаришади
1'
Хави майдон марказидан тўпни олдинги чизиққа етказди. Ҳимоячи жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни узоқлаштирди. Суарес тўпга бироз ета олмади
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! Тўпни ўйинга мезбонлар киритишди
'
"Реал-Сосьедад" оқ-кўк йўл-йўл рангли формада, "Барселона" эса ўзининг кўк-аноррангли формада ўйнашади
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
"Реал" ютқазди, демак, бугун "Барселона"да 1-ўринга чиқиб олиш имконияти бор. Каталонияликлар бош мураббийи бошланғич таркибга Месси ва Неймарни киритмади. Улар захирада қолишган. Шунингдек, Алвес ва Пике ҳам захирада. Қисқа қилиб айтганда, "Барса"нинг бошланғич таркибига нисбатан захира таркиби юлдузлироқ.
'
Ухламасдан сайтимизда ўтирган, "Реал Сосьедад" - "Барселона" ўртасидаги ўйиндан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияни кутиб ўтирган мухлисларга алоҳида салом!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.