Кириш Регистрация
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес 2-2 Жирона
11/05 16:30 Фулхэм 0-4 Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка 1-0 Лас-Пальмас
11/05 19:00 Олимпик 1-2 Пахтакор
11/05 19:00 Металлург 0-0 Қизилқум
11/05 19:00 Вулверхэмптон 1-3 Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут 1-2 Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон 1-0 Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл 1-1 Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм 2-1 Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм 3-1 Лутон
11/05 19:15 Вильярреал 3-2 Севилья
11/05 21:00 Наполи 0-2 Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест 2-3 Челси
11/05 21:30 Гранада 0-4 Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан 5-1 Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио - Эмполи
12/05 17:00 Кадис - Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона - Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Марсель - Лорьян
13/05 00:00 Бетис - Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад

Онлайн трансляция

Испания кубоги, нимчорак финал

Дастлабки ўйин, 8 январь, соат 01:00

АТЛЕТИКО

Рауль Гарсия (58-пенальти)
Хосе Мария Хименес (76)

2 : 0

РЕАЛ МАДРИД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Ян Облак
Хесус Гамес
Хосе Мария Хименес
Диего Годин
Бернар Лукас-Франсуа
Сауль
Марио Суарес
Габи
Рауль Гарсия
Антуан Гризманн
Фернандо Торрес
  Кейлор Навас
Рафаэль Варан
Серхио Рамос
Марсело
Альваро Арбелоа
Сами Хедира
Иско
Тони Кроос
Хамес Родригес
Гарет Бэйл
Карим Бензема
ЗАҲИРА
Мигель Анхель Мойя
Хуанфран
Арда Туран
Коке
Тьягу Мендеш
Марио Манджукич
Рауль Хименес
  Икер Касильяс
Фабиу Коэнтрау
Даниэль Карвахаль
Начо
Асиер Илльярраменди
Криштиану Роналду
Хесе
САРИҚ КАРТОЧКА
Хесус Гамес (61)
Антуан Гризманн (65)
Габи (73)
Диего Годин (87)
 
Марсело (27)
Хедира (31)
Карвахаль (89)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Диего Симеоне шогирдлари жавоб ўйини олдидан жуда катта устунликка эга бўлиб олишди. Жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади
90+5'
Учрашув якунланди. "Атлетико" - "Реал" - 2:0!
90+4'
Роналду томон етказилган узатман ҳужумчи эгаллай олмади. Тўп майдонни тарк этди
90+3'
"Атлетико" бурчак яқинида 1 дақиқага яқин вақтни ютишди
90+1'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
"Атлетико" ҳимоячисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
89'
Карвахаль сариқ карточка олди.
87'
Диего Годин сариқ карточка олди.
86'
Чап қанотдан ҳаводан етказилган тўп учун курашда Годин Роналдудан устун келди. Исконинг зарбасини эса Облак эгаллади
85'
"Реал"нинг бурчак зарбаси жуда муваффқиятсиз чиқди. Мезбонлар тўпни эгаллашди, қарши ҳужумга ўтишлари мумкин эди.
82'
Исконинг олис масофадан йўллаган зарбаси рекошет ҳолатида ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Хесега келиб тушди. У дарвозабон майдончаси томон пас берди, ҳимоячи тизза билан тўпни қайтарди
81'
Хесе ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар қайтаришди
76'
ГООООООООООЛ! Хосе Мария Хименес, 2:0! Бурчакдан етказилган тўпга ҳимоячи баланд сакради ва бош билан олис бурчакни аниқ нишонга олди! ATLETIKOOOO DE MADRIIID!!!
76'
Рауль Гарсия 20 метрлардан кучли зарба берди. Тўп Рамоснинг бошига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди. Бурчак тўпи
75'
"Реал"да ҳам ўзгариш бўлди. Бензема ўрнига Хесе тушди
75'
"Атлетико"да сўнгги ўзгариш: Гризманн майдонни тарк этди, Марио Манжукич туширилди
74'
Роналдунинг жаримадан зарбаси футболчилар орасидан ўтиб, олис бурчакдаги байроқча томонга кетди
73'
Габи огоҳлантириш олди. У Бенземани чалиб йиқитди
72'
Марсело тўпни йўқотиши натижасида "Атлетико" хавфли ҳужум уюштириши мумкин эди. Жарима майдончасига узатилган тўпни Рамос қайтариб қолди
71'
Марсело бу сафар ҳаводан тўпни етказди. Бэйл 11 метрли нуқта атрофида бош билан зарба йўллади. Юқоридан ўтиб кетди
69'
Анчелотти шогирдлари тўпни назорат қилишди. Марсело чап қанотдан тўпни ўнг қанотдаги устун томон ерлатиб етказди. Бэйл тўпга ета олмаган бўлса-да, жамоадошига миннатдорчилик билдирди
68'
"Атлетико"да ўзгариш: Сауль ўрнига Арда Турон туширилди
65'
Антуан Гризманн огоҳлантирилди. У Кроосга нисбатан хавфли ўйнади
63'
Криштиану Роналду майдонда пайдо бўлди! У Хамеснинг ўрнига тушди!
62'
Кроос жарима зарбасини ўйинга киритди. Гарсия бош билан тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Бензема дарвоза томон тепди. Ҳимоячи зарбани қайтарди
61'
Хесус Гамес сариқ карточка олди. У жарима майдончасининг бурчагида Бензамани йиқитди
58'
"Атлетико"да ўзгариш: Торрес ўрнига Коке туширилди
58'
ГООООООООЛ! Рауль Гарсия, 1:0! Жабрланувчининг ўзи дарвозабоннинг чап томонига зарба берди. Посбон тўп йўналишини топди, аммо тўпга йўллари етмади.
57'
ПЕНАЛЬТИ! "Реал" дарвозасига! Рамос жарима майдончаси ичида Рауль Гарсияни кураш услубида ерга йиқитди!
56'
Вуууууҳ! Торрес Рамосдан тўпни олиб қўйди ва мезбонлар жарима майдончасига кириб боришди. ЖАрима майдончасига етказиб берилган тўпни ҳимоячилар қайтиришди. Қайтган тўпга берилган зарба майдонни тарк этди
55'
Яна бир бурчак зарбаси тепилди. Яна посбон яхши ўйнади. Қайтган тўпни Хамес 20 метрлардан дарвоза томон тепди. Ноаниқ
55'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Облак мушти билан тўпни уриб юборди
52'
Хавфли вазият! Марсело тўпни юқоридан жарима майдончасига етказди. Бэйл нарига устун томонда очилаётган Бензема тўпни узатди. Аммо Карим тўпга ета олмади, тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
51'
Арбелоа ўнг қанотдан амалга оширган узатмаси Бэйлга борди, аммо Гарет тўпни ўзига бўйсундира олмади
51'
Гризманн 22 метрлардан зарба йўллади. Зарба аниқ чиқмади
50'
Рамос Торресга нисбатан ўйин қоидасини бузди
49'
Тўп жарима майдончасидаги Марио Суаресга етказилди. Аммо тўп унинг қўлига теккани учун ўйин тўхтатилди
46'
Хамес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, чап томонга қараб ўтди ва зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди. Лайнсмен эса негадир байроғини кўтарди. ОФсайд йўқ эди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар катта иштиёқ билан ўйнашмоқда, аммо биринчи бўлимда голга тортадиган вазиятлар кўп бўлмади.
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус
45'
Бэйл олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
43'
Кетма-кет фоллар...
42'
Бурчак тўпидан кейин Торрес тўп билан олдинга ўтди, бироқ Марселога нисбатан фол ишлатди
41'
"Реал" узоқ вақт тўпни назорат қилди ва Иско ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
39'
Бензема! 20 метрдан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Ян Облак зарбани қайтарди
37'
"Атлетико" ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Диего Годин "Реал" жарима майдончаси ичида тўп учун сакраш чоғида Рамосга нисбатан ўйин қоидасини бузди
36'
Арбелоа ўнг қанотдан етказиб берган узатмани Хедира 6-7 метрлардан бош билан дарвоза томон бурди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
36'
Хамес ўзига нисбатан ишлатилган фол натижасида белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди
34'
Бурчак тўпни "Реал" учун муаммо туғдирмади
33'
Вууууууҳ! "Атлетико" чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Марсело бош билан қайтарган тўп Саульга келиб тушди. У 12 метрлардан дарвозанинг олис бурчаги томон зарба берди. Марсело тўпга оёқ қўймаганида, дарвозабон қайтара олмаслиги мумкин эди.
31'
Хедира сариқ карточка олди. Торреснинг юзидан ургани учун
29'
Хамес Родригес жарима майдончасига кириб бораётганида йиқилди, ҳакам қоида бузилмаган деб топди
27'
Марсело сариқ карточка олди. Қўпол ҳаракати учун
25'
Олис устун томон етказилган тўпни Сауль дарвозабон майдончасига қайтарди. Торресдан кўра Навас чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллади
22'
Гризманн тўпни Варандан олиб қўйди ва жарима майдончасига кириб борди. Рафаэлнинг ўзи ортдан келиб, "подкат" қўйди. Тўп майдонни тарк этди. Ҳакамлар дарвоза олдидан эркин зарба белгилашди
21'
Бу сафар мезбонлар Рамосга зарба беришга имкон беришмади
20'
"Қаймоқранглилар" бурчак тўпи ишлашди
17'
Кейлор Навас тўпни олдинга тепиб юборди. Уни кўкраги билан қабул қилган Бэйл офсайдда деб топилди
14'
Тўп бурчакдан ўйинга киритилган пайтда Рауль Гарсия Хедирани туртиб йиқитди. Фол
14'
Ууҳҳҳҳҳҳ! Ҳакам офсайдни кўрсатган заҳоти мезбонлар тўпни ерга қўйиб, дарҳол олдинга чизиққа етказишди. Антуан Гризман тўпни эгаллаб, шеригига узатиб, яна қайта қабул қилди ва 16 метрдан зарба йўллади. Яқин бурчакка кираётган тўпни Навас майдон ташқарисига уриб юборди
13'
ГООООЛ ЭМАС! Хамес томонидан етказилган тўпни Бэйл бош билан олис бурчакка жойлади! Бироқ! Тўп ўйинга киритилаётганида Гарет офсайдга кириб улгурган экан!
13'
"Реал" чап қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритади
11'
Торрес яна офсайдда қолди
10'
"Реал" анча фаол, рақиб мудофаасини ёриб ўтиш учун турли вариантларни қидирмоқда. Аммо ҳозирча "матрасчилар" бўш келишаётгани йўқ
5'
Олис масофадан тўп Торресга етказилди. Фернандо офсайдда қолган экан
3'
"Атлетико" тўлиқ икки қаватли ҳимояда. Тўп "Қироллик клуби"да
1'
Вууууууҳ! Хамес бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос бош билан кучли зарба йўллади. Ян Облак ажойиб сэйв билан зарбани қайтарди!
1'
Иско узатиб берган тўпни Бензема жарима майдончасининг чап томонидан қабул қилди ва дарвозабон майдончасига узатаётганида ҳимоячдан майдонни тарк этди
1'
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга Фернандо Торрес киритиб берди!
'
Диққат, Мадриднинг икки жамоаси аъзоалари майдонг чиқиб келишмоқда. "Висенте Вальдерон" эса қайнамоқда!
'
Ҳар ҳолда бу ҳақда ОАВда ҳеч қандай маълумот тарқатилмаганди
'
Карло Анчелотти негадир Роналду захирада қолдирди. Балки, машғулотда кичик жароҳат олгандир
'
Қуръага кўра, Испания кубогининг 1/8 финал босқичидаёқ Мадриднинг икки жамоаси — "Атлетико" ва "Реал" жамоалари тўқнаш келиб қолишди. Боз устига, ушбу жуфтликда ғолиб чиққан жамоа чорак финалда "Барселона" - "Эльче" жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.