Кириш Регистрация
10/05 23:45 Фрозиноне 0-5 Интер
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес 2-2 Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
12/05 15:30 Лацио - Эмполи
12/05 17:00 Кадис - Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона - Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Марсель - Лорьян
13/05 00:00 Бетис - Альмерия

Онлайн трансляция

Испания кубоги, нимчорак финал

Дастлабки ўйин, 9 январь, соат 02:00. Бош ҳакам: Фернандес Борбалан

БАРСЕЛОНА

Неймар (35, 60)
Луис Суарес (40)
Лионель Месси (45+1)
Хорди Альба (56)

5 : 0

ЭЛЬЧЕ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Марк-Андре тер Штеген
18.Хорди Альба
22.Дани Алвес
3.Жерар Пике
15.Марк Бартра
4.Иван Ракитич
14.Хавьер Маскерано
20.Серхи Роберто
9.Луис Суарес
10.Лионель Месси
11.Неймар
  25.Пшемислав Титонь
2.Дамиан Суарес
3.Энсо Роко
18.Серхио Пелегрин
21.Эду Альбакар
8.Адриан Гонсалес
20.Файкал Файр
24.Марио Пашалич
9.Кристиан Эррера
17.Виктор Родригес
10.Коро
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Дамиан Суарес (43)
Энсо Роко (45)
Коро (59)
Пелегрин (78)

Матн

90+1'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Эльче" - 5:0. Каталонияликлар биринчи ўйиннинг ўзида чорак финал тақдирини ҳал қилиб қўйди. Бир ҳафтадан кейин ўтадиган жавоб ўйини шунчаки расмиятчилик учун ўтказилади
90'
Иккинчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
90'
Месси Суарес билан "девор" ўйнади. Луис тавани билан Лионелга тўпни аниқ етказди. Месси 7-8 метрдан зарба беришга улгурмади...
85'
Мессининг узатмасидан кейин Адриано дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни посбоннинг устидан ошириб, дарвозани ишғол қилди, аммо ҳимоячи офсайдда қолганди
82'
Эҳҳҳҳ, Педро! Суарес уни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Чиройли гол ургиси келган Педро "парашют" услубини танлади, аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
79'
Мессининг кучли зарбасини Титонь катта маҳорат эвазига қайтарди. Алвес тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончасига етказди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
78'
"Эльче" ҳимоячиси сариқ карточка эвазига Мессини тўхтатди. Жарима майдончаси бурчагидан жарима зарбаси тепилади
76'
"Барса"да ўзгариш: Жерар Пике ўрнига Серхи Сампер туширилди
72'
"Барса" ўйин темпини бироз туширди
69'
"Эльче" майдон марказидан жарима тўпни жарима майдончасига етказди. Хонатас бош билан зарба берди. Ноаниқ
67'
"Барса"да ўзгариш: Ўйинда дублга эришган Неймар ўрнига Педро майдонга туширилди
63'
"Эльче"да ҳам иккита ўзгариш юз берди
62'
Неймарнинг узатмасидан кейин Адриано чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига томон узатди. Тўп юқоридан майдонни тарк этди
61'
"Барса"да ўзгариш: Альба ўрнига Адриано туширилди
60'
ГОООООООЛ! Неймар! Жуда чиройли гол! Зарба 18 метрлардан йўлланди. Тўп "тўққизлик"ка дарвоза тўсинига теккан ҳолда кирди! 5:0! Неймарга тўпни Месси узатганди
59'
Коро сариқ карточка олди. Мессини қўполлик билан тўхтатгани учун
56'
ГООООООЛ! Хорди Альба! Месси чиройли пас билан уни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Қанот ҳимоячиси имкониятни кўкка совурмади! 4:0!
54'
Мессининг узатмасидан кейин Суарес 16 метрдан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
52'
"Барса" икки марта бурчакдан тўпни ўйинга киритди. "Эльче" зарба беришга имкон қолдирмади
51'
Эҳ, эҳ, эҳ! Мессиннг узатмасидан кейин Неймар посбон билан рандевуга чиқиб борди. Аммо у бироз бўш ҳаракат қилди, имкониятдан фойдалана олмади!
49'
Суарес чап қанотдан тўпни жарима майдончаси узатди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
48'
"Барселона" иккинчи бўлимни ҳам катта босим остида бошлади. Неймар жарима майдончаси чизиғи устида зарба беришга чоғланиб, Суарес томон пас беришга қарор қилди. Тўп дарвозабон томон кетиб қолди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлим статистикаси. Тўп назорати: 60% - 40%; зарбалар 10-0; аниқ зарбалар 6-0; бурчак зарбалари 2-0; офсайдлар 2-0; фоллар 4-6.
'
Каталонияликлар биринчи бўлимнинг ўзида рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилишди. Ҳисоб эса янада йирикроқ бўлиши мумкин эди. Ҳозирча "Барса"нинг ҳужумдаги юлдузли учлиги ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Эльче" - 3:0. Танаффус
45+1'
ГООООООЛ! Месссиии! 3:0! Кучли зарба билан пенальтидан дарвозани ишғол қилди!
45'
ПЕНАЛЬТИ! "Эльче" дарвозасига! Неймарга жарима майдончаси ичида йиқитилди. Ҳимоячи сариқ карточка олди
43'
Мессси! У Алвеснинг узатмасидан кейин дарвозабон майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва ўнг оёқда зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, тўрга бориб тушди. Аммо ҳакам Мессини офсайдда деб топди. Такрорий лавҳада офсайд йўқлиги кўринди
41'
Эҳҳҳҳ, Неймар! Суареснинг узатмасини қайтариш чоғида "Эльче" ҳимоячиси йиқилиб тушиши оқибатида Неймар бирга бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
40'
ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Луииис Суареееес! 2:0! Уругвайлик ҳужумчи индивидуал маҳорати эвазига ҳимоячидан қочиб кетди, иккинчи ҳимоячини чалғитиб, дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди!
39'
Эҳҳҳҳҳ, Суарееес! "Барса" футболчиларининг прессингги ва "Эльче" ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг Луис дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди! Тўпни унинг устидан оширмоқчи бўлди. Титонь қўлларининг учи билан тўпни қайтариб қолди...
35'
ГОООООООООЛ! Мана ўша гол! Нейййммаааар! 1:0! "Эльче" жарима майдончасининг ўнг томонида Месси рақибдан тўпни олиб қўйди, марказ томон сурилди ва Робертога пас берди. Серхи-Суарес-Неймар комбинацияси гол билан якунлади. Бразилия терма жамоаси сардори яқин масофадан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
34'
Мезбоналр "Эльче"ни жарима майдончаси ичига қамал қилишган. Фақат гол етишмаяпти
32'
Бурчак тўпи хавфли вазият тақдим этмади
31'
Алвес жарима майдончаси ичида турган Неймерни тўп билан таъминлади ва 11-рақамли ҳужумчи бош билан тўпни Мессига қолдирди. Леонинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди!
28'
Эҳҳҳҳҳ, Неймааааар! Мессининг чиройли пасидан кейин бразилиялик ҳужумчи дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди, тўпни посбоннинг устидан ошириб йўллашга ҳаракат қилди, аммо зарба аниқ чиқмади!
26'
Майдоннинг "Барса" тарафига узатилган тўп учун Тер Штеген югуриб чиқди, уни кўкраги билан тўхтатди ва майдон ташқарисига тепиб юборди. Уни меҳмонлар ҳужумчиси прессинг остига олганди
24'
Ракитич 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп офсайдда турган Суаресга тегиб қайтди
20'
Месси 17 метрдан чап оёқда юқорилатиб зарба берди. Посбон тўпни эгаллади!
19'
Вууууууҳ! Жарима майдончасининг ўнг бурчагидан белгиланган жарима зарбасини Месси дарвозабон майдончасига айлантирди. Титонь муштлари билан тўпни уриб юборди, Алвес жарима майдончаси ташқарисида тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Дарвоза бўш қолганди, аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
17'
Тўп назорати тўла-тўкис "Барса" томонида. Жамоа жарима майдончаси атрофида анча хавфли ўйнамоқда. Фақат сўнгги пас аниқ бўлмаяпти ёки ҳимоячилар хушёр ўйнашмоқда
13'
Альба чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига кирди, аммо жамоадошларига аниқ пас бера олмади
11'
Месси жарима майдончаси ташқарисида 2 ҳимоячидан ўтиб, ўнг оёқда зарба йўллади. Тўп посбоннинг ўзига борди
10'
Неймар жарима майдончаси ичида шеригига тўпни узатиб, ўзи қулай жойга очилаётганида ҳимоячига урилиб йиқилди. Ҳакам пенальти белгиламади
7'
Месси ўз услубида тўп билан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва Суарес тўпни узатиб, ўзи ичкарига кирди, аммо юқоридан узатилган тўпни ҳимоячи бош билан қайтариб қолди!
6'
Альба чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Титонь тўпни эгаллаб олди
3'
Оҳо! "Барса" гол уришга жуда яқин келди! Неймар жамоадоши Суарес билан "девор" ўйнаб, ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Дарвозабоннинг нариги томонига тўпни узатаётганида ҳимоячи тўпни қайтарди. Ракитич тўп учун кураш олиб борди. Иккинчи ҳимоячи тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди. Такрорий ҳужум пайтида Альба чап қанотдан жарима майдончаси кириб келди. БУрчак тўпи
2'
"Эльче" майдон марказига яқин жойда жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп бош билан дарвозабон майдончасига етказилди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
1'
Ўйинни "Эльче" бошлаб берди!
'
Месси бугун жамоа сардори! "Барса" ўзининг кўк-анорранг, "Эльче" эса оқ рангли формада майдонга тушган
'
"Реал Сосьедад"га қарши ўйинда захирада қолган Неймар ва Месси бугун бошланғич таркибда майдонга тушишди
'
Жамоалар майдонг чиқиб келишди. Камералар Мессига қаратилган
'
Испания кубоги, нимчорак финал дастлабки ўйинлар ичида битта баҳс қолди. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни қабул қилмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.