Кириш Регистрация
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес 2-2 Жирона
11/05 16:30 Фулхэм 0-4 Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка 1-0 Лас-Пальмас
11/05 19:00 Олимпик 1-2 Пахтакор
11/05 19:00 Металлург 0-0 Қизилқум
11/05 19:00 Вулверхэмптон 1-3 Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут 1-2 Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон 1-0 Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл 1-1 Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм 2-1 Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм 3-1 Лутон
11/05 19:15 Вильярреал 3-2 Севилья
11/05 21:00 Наполи 0-2 Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест 2-3 Челси
11/05 21:30 Гранада 0-4 Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан 5-1 Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Марсель - Лорьян
13/05 00:00 Бетис - Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад

Онлайн трансляция

Осиё кубоги-2015, 09.01.2015

. Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

АВСТРАЛИЯ

Тим Кэйхил (33)
Массимо Луонго (45)
Майл Единак (62-пен.)
Троиси (90+2)

4 : 1

ҚУВАЙТ

Ҳусайн Фозил (8)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.М.Раян
2.И.Франжич
6.М.Спиранович
13.А.Бехич
20.Т.Сейсберри
4.Т.Кейхил
7.М.Лекие
10.Р.Круз
15.М.Единак
21.М.Луонго
14.Я.Троиси
  23.Ҳамид Юсуф
4.Ҳуссайн Фозил
6.Холид лл-Қаҳтоний
12.Султон ал-Эназий
13.Муса ал-Эназий
21.Али ал-Мақсуд
5.Фаҳад лл-Ҳажирий
8.Солиҳ аш-Шейх
10.Абдулазиз ал-Мишан
11.Фаҳад ал-Ансорий
16.Файсал Зайд ал-Ҳарбий
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Ҳусайн Фозил (19)
Файсал Зайд ал-Ҳарбий (47)

Матн

'
Ўйинни яхши бошқариб борган ҳакамларимизга эса миннатдорчилик билдирамиз
90+4'
Ўйин якунланди! Австралия - Кувайт - 4:1. Мезбонлар турнирни жуда ишончли тарзда бошлашди
90+2'
ГООООЛ! Троиси, 4:1! Лекки чап қанотдан жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячидан ўтди ва зарба берди. Тўп иккинчи ҳимоячига тегиб, тезлигини пасайтирди ҳамда кутилманада Троиси зарба йўллади. Дарвозабон яқин бурчагидан тўпни ўтказиб юборди!
90+1'
Эҳҳҳ, унинг ёши ўтиб қолгани боис тезлиги пасайган шекилли. Акс ҳолда дарвозабон билан бирга бир вазиятда тўпни эгаллаганида гол уриши мумкин эди!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Кувайт 20 метрлардан яхши зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
87'
Чап қанотдан кучли тарзда етказилган тўпни Ҳамид Юсуф эгаллаб олди
87'
Кувайт ярим ҳимоячисининг чап қанотдан узатмасини ҳеч ким эгаллай олмади
85'
Вуууууҳ! Австралия қисқа вақт ичида иккита ҳужум уюштирди ва 3 марта зарба йўллади. Учала зарбани Кувайт дарвозабони қайтарди. Айниқса, учинчи зарба пайтида Австралия ҳужумчиси бирга-бир вазиятда яқин масофадан зарба йўллаганди!
84'
Австралияда ўзгариш: Массимо Луонго ўрнига Марк Брешиано туширилди
83'
Кувайт жарима тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни қайтаришди
82'
Кувайт чап томондан ҳужум ташкил қилиб, жарима майдончаси ичидаги ҳужумчига узатма берилди. Футболчи тўпни ўзига бўйсундира олмади
79'
Вуууууууҳ! Мутавааааа! Ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди, зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди, тўп яна унинг ўзига келди. Бадр яна зарба берса бўларди, аммо у пас беришга қарор қилди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
78'
Ўйин жуда чиройли ва юқори суръатда давом этмоқда.
77'
Кувайт бурчак тўпини ўйинга киритди. Кенгурулар тўпни эгаллаб олдинга ўтишганди, аммо тўпни йўқотишди
75'
Вуууууууҳ! Ўйинда учинчи марта дарвоза тўсини зарбани ўзига қабул қилди. Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпга Натан Бёрнс бош биан зарба берганди!..
74'
Кувайтда ўзгариш бўлди: Холид ал-Қаҳтоний майдонни тарк этди. Тажрибали Бадр ал-Мутава туширилди
72'
Австралияда ўзгариш: Робби Круз ўрнига Натан Бёрнс туширилди
71'
Вуууууууҳҳҳ! Кувайтнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. Такрорий ҳужум пайтида Ансорийнинг 18 метрдан йўллаган зарбаси тўсинга тегди...
68'
Уҳҳҳҳҳҳ, Австралия қарши ҳужумга ўтди ва Круз бирга бир вазиятга чиқарилди. Робби жарима майдончасига кирди, аммо зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпга оёқ чўзиб, тўпни ён томонга тепди, Круз эса унинг оёғига тегиб йиқилди. Табиийки, бундай паллада пенальти берилмайди, пенальти йўқ
65'
Австралияда дастлабки ўзгариш: Тим Кэйхилл ўрнига Томи Журич туширилди!
64'
Уууҳҳҳҳ! Кувайт футболчиси ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Райан зарбани қайтарди
63'
Кувайтда ўзгариш: Адулазиз ал-Мишъан ўрнига Юсуф Носсир майдонга тушди.
62'
ГООООЛ! Майл Единак, 3:1! Дарвозабонни алдай олди!
61'
Пенальти! Кувайт дарвозасига! Круз чалиб йиқитилди
60'
Вууууууҳ! Леккининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Мэтью ўнг қанотда жарима майдонча ичида тўпни қабул қилди ва чап оёқда кучли зарба йўллаганди! Ҳамид бу сафар зарбани қайтармади, тўпни тўсин қайтарди!
59'
ВУуууҳ, Ҳамид Юсуф! Австралия футболчиси жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо тўп Кэйхиллга келиб тушди. У 14 метрдан кучли зарба йўллади. Бурчакка бораётган тўпни дарвозабон қайтарди!
59'
Бурчак тўпи хавфли вазиятни содир этмади, аммо Кувайт ҳам ҳужумга ўтиб кета олмади
58'
Кувайтда ўзгариш бўлди. Ҳусайн Фозил ўрнига Амир ал-Фозил туширилди
57'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишади
54'
Австралиялик футболчи чап қанотдан жарима майдончасига кира олмади. ҳимоячи подкат услубида тўпни олиб қолди
52'
Лекки томон етказилган тўпга футболчи ета олмади
50'
Кувайтлик футболчи жароҳат олиб, майдонда чўзилиб ётибди. Ҳусайнни замбилда майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишлари керак
48'
Троиси жарима зарбасини шундай йўналтирдики, у на пас бўлди, на аниқ зарба. Тўп дарвоза тўсини ва устуни кесишган жой юқорисидан ўтиб кетди
47'
Файсал Зайд ал-Ҳарбий огоҳлантирилди. У ўнг томондан жарима майдончаси кираётган ҳужумчини ортидан чалиб йиқитди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Ҳозирча Австралия-Кувайт - 2:1. Танаффус.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди.
45'
Биринчи бўлимга Эрматов 2 дақиқа қўшиб берди
45'
ГОООООООЛ! Массимо Луонго! 2:1! Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни футболчи бош билан дарвозага жойлади!
44'
Майдон марказидан Круз томон узатма берилди. Дарвозабон олдинга чиқди ва тўпни эгаллаб олди
41'
Бурчакдан тўп ўйинга киритиланидан сўнг Единак ва Кувайт ҳимоячиси тўқнашиб кетишди. Майл қоида бузди деб топилди
41'
Австралия бурчак зарбаси ишлади
36'
Австралияликлар жарима майдончаси ичида икки марта йиқилишди. Ҳар иккала вазиятда Эрматов пенальти йўқ дея ҳисоблади
33'
ГОООООООЛ! Тим Кэйхил, 1:1! Австралияликлар ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб боришди ва қулай вазиятда турган Кэйхилга узатма беришди. Тим яқин масофадан дарвозани ишғол қилди
32'
Австралия жарима майдончаси ичида зарба беришга ҳаракат қилди. Зич ўйнаган кувайтликлар бунга имкон беришмади. Ҳимоячи тўпни тепиб юбораётганида мезбон жамоа футболчисига тегиб, офсайдда турган Крузга бориб тушди
30'
Кувайт футболчиси Ҳажрий жароҳат олганини маълум қилмоқда. Тиббий ёрдам майдон ташқарисида кўрсатилади
27'
Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан сўнг "соккеруз" футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Зарба аниқ чиқмади
26'
Мэтью Лекки жарима майдончаси ичида икки ҳимоячи орасидан қочиб кетаётганида сўнгги паллада ҳимоячи тўпга оёқ чўзди ва унинг йўналишини ўзгартирди. Лекки йиқилди. Пенальти эмас! Эрматов хато қилмади
25'
Бурчакдан етказилган тўпга берилган зарба аниқ чиқмади
24'
Австралия бурчак зарбасини тепади
23'
Майдон марказига яқин жойдан тўп жарима майдончаси ичидаги Кэйхил томон етказилди. Ҳамид Юсуф ўпни эгаллаб олди
21'
Бурчакдан етказилган тўпни кувайтликлар қайтариб юборишди
20'
Майл Единак зарбани яқин "тўққизлик"ка томон йўллади. Тўп жонли девордагилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди!
19'
Эрматов учун қалтис вазият юзага келди. Робби Круз тўпни ҳимоячидан ўтказиб, жарима майдончасига кираётганида гол муаллифи Ҳусайн Фозил уни чалиб йиқитди. Ҳужумчи ичкарига кириб йиқилди, аммо ҳимоячи уни ташқарида чалганди. Эрматов яхши позиция танлагани унга қўл келди. Фозил "сариқ" олди
18'
Ҳакамлар бугун оч кўк яшилсифат футболка, қора шортикда майдонга тушишган!
17'
Мезбонлар чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказишди, кувайтликлар тўпни қайтаришди. Кувайт ҳимоявий тактика танлаган
15'
Кувайт футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Посбон тўпни эгаллади
13'
Жаримадан етказилган тўпга мезбонлардан бири бош билан зарба берди. Зарба кучли чиқмади, дарвозабон тўпни эгаллади
12'
Кувайтнинг чап қанот ҳимоячиси ўзидан ўтиб кетаётган мезбон футболчисини чалиб йиқитди. Абдуҳамидулло Расулов байроқчасини кўтариб, фол бўлганини кўрсатди
8'
ГОООООООЛ! Ҳусайн Фозил! 0:1! Бурчак тўпи деярли ерлатиб амалга оширилди. Сакраб келган тўпни яқин устунда турган икки ҳимоячи ўтказиб юборишди. Уларни кувайтлик футболчи чалғитди. Дарвозабон майдончасига яқинлашиб келган Ҳусайн Фозил ётган ҳолда бош билан дарвозанинг яқин бурчагина ишғол қилди!
7'
Кувайт ярим ҳимоячиси чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди, аммо узатма ҳимоячига тегиб, майдонн тарк этди. Бурчак тўпи
4'
Бурчак тўпи ўша қанот бўйлаб бироз орқароққа узатилиб, шундан сўнг дарвозабон майдончасига узатилди. Ҳужумчилардан бири бош билан зарба берди. ҲИмоячи тўпни ён томон қайтарди
4'
Ўйиндаги илк бурчак тўпини Австралия ўйинга киритади. Чап қанотдан етказилган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чикариб юборди
3'
Мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда.
1'
Австралия сариқ-яшил, Кувайт эса кўк рангли формада майдонга тушишган!
1'
Ўйин бошланди!
'
Бугунги учрашувни ўзбекистонлик ФИФА рефериси бошқариб боради. Унга Абдуҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришади
'
Демак, Австралия ва Кувайт терма жамоалари майдонда саф тортишди. Ҳар иккала мамлакат мадҳиялари янгради!
'
БАРЧАНГИЗНИ ОСИЁ КУБОГИ-2015 МУСОБАҚАСИ БОШЛАНАЁТГАНИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.