Кириш Регистрация
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес 2-2 Жирона
11/05 16:30 Фулхэм 0-4 Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка 1-0 Лас-Пальмас
11/05 19:00 Олимпик 1-2 Пахтакор
11/05 19:00 Металлург 0-0 Қизилқум
11/05 19:00 Вулверхэмптон 1-3 Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут 1-2 Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон 1-0 Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл 1-1 Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм 2-1 Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм 3-1 Лутон
11/05 19:15 Вильярреал 3-2 Севилья
11/05 21:00 Наполи 0-2 Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест 2-3 Челси
11/05 21:30 Гранада 0-4 Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан 5-1 Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио - Эмполи
12/05 17:00 Кадис - Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона - Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Марсель - Лорьян
13/05 00:00 Бетис - Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

18-тур, 10 январь, соат 20:00. Бош ҳакам: Давид Фернандес Борбалан

РЕАЛ МАДРИД

Хамес Родригес (12)
Гарет Бэйл (28)
Начо (77)

3 : 0

ЭСПАНЬОЛ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Икер Касильяс (Д)
03.Пепе
02.Рафаель Варан
05.Фабиу Куэнтрау
17.Альваро Арбелоа
10.Хамес Родригес
11.Гарет Бэйл
23.Иско
08.Тони Кроос
09.Карим Бензема
07.Криштиану Роналду
  13.Кико Касилья (Д)
19.Диего Колотто
22.Альваро Гонсалес
18.Хуан Фуентес
23.Анаитц Арбилла
26.Жоан Жордан
04.Виктор Санчес
24.Пако Монтаньес
14.Каньяс
09.Серхио Гарсия
20.Фелипе Кайседо
ЗАҲИРА
13.Кейлор Навас (Д)
18.Начо Фернандес
12.Марсело
24.Асьер Ильяраменди
06.Сами Хедира
20.Хесе
14.Хавьер Эрнандес
  25.Пау Лопез (Д)
15.Эктор Морено
10.Абрахам Гонсалес
07.Алекс Фернандес
16.Хави Лопеc
32.Хулиан Луке
08.Кристиан Стуани
САРИҚ КАРТОЧКА
Криштиану Роналду (53)
 
Хуан Фуентес (27)
Виктор Санчес (58)
Анаитц Арбилья (70)
Пако Монтаньес (76)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Фабиу Куэнтрау (53)
 

Матн

90+3'
Учрашув якунланди. "Реал" - "Эспаньол" - 3:0. Эътиборингиз учун раҳмат
90+2'
"Эспаньол" жарима майдончасининг ўнг бурчагидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Тўп Пепенинг қўлига тегди, аммо ҳакам бироз аввал ҳимоячига нисбатан ўйин қоидаси бузилган деб топди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
89'
"Эспаньол" ўйинчиси ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Варан бош билан тўпни қайтарди
85'
Ўнг қанотдан етказилган тўп Роналдугача етиб келмади...
81'
"Реал"да учинчи ўзгариш: Кроос ўрнига Хедира тушди
81'
Бэйл-Роналду-Арбелоа-Иско узатмалар кетма-кетлигидан Иско 19 метрдан зарба йўллади. Касилья катта қийинчилик эвазига тўпни майдондан чиқариб юборди
80'
"Реал" қарши ҳужумга ўтди, аммо Начо Роналдуга аниқ пас бера олмади. Криштиану гол ургиси келяпти
77'
ГООООООЛ! Начо! Иско-Арбелоа-Начо комбинациясидан кейин ҳимоячи деярли бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди! 3:0!
76'
Пако Монтаньес майдон марказида Тони Кроосни тортиб қолгани учун огоҳлантирилди
75'
"Реал" камчиликда ўйнаётганига қарамай, ўйин тўлалигича назорат қилмоқда
72'
Эҳҳҳҳҳ, Бэйлллл!!! Гарет (тўп билан) ва Роналду дарвозабонга қарши икки киши бўлиб юзма-юз вазиятга боришди. Бэйл тўпни дарвозабоннинг ёнидан ўтказиб йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан юмалаб ўтиб кетди! Ўзига пас бермагани учун Криштианунинг жаҳли чиқди!
71'
Начо ўнг қанотдан ерлатиб жарима майдончаси ичида турган Бэйлга пас берди. Гарет олдида турган ҳимоячидан ўтиб кета олмади
70'
Анаитц Арбилья огоҳлантирилди, Бэйлни чалиб йиқитгани учун
69'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Бэйл бош билан дарвозага буришга ҳаракат қилди. Зарба аниқ чиқмади
66'
Начо ўнг қанотда ҳимоячилардан қочди ва дарвозабон майдончасига томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан етказилган тўпга Варан бош билан зарба берди. Дарвоза устидан ўтиб кетди
63'
Бензема ўрнига Ильяраменди тушди
61'
"Мадрид"дан ажойиб қарши ҳужум! Бэйл-Бензема-Роналду узатмаларидан кейин Криштиану жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди! БУрчак тўпи
58'
Вуууҳ! Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди
58'
Касильяс тўпни эгаллаганидан кейин унга ҳужум қилгани учун Виктор Санчес огоҳлантириш олди
56'
"Реал" қарши ҳужумга ўтди ва жарима майдончасининг ўнг томонидан ичкарига кирган Роналдуга тўп етказилди. Криштиану қаршисида турган ҳимоячидан тўпни ўнгроққа олди ва зарба беришга ҳаракат қилди. Ҳимоячи тўпга оёқ қўйди
55'
Иско ўз жарима майдончаси ичида тўпни қайтариш чоғида сирпаниб йиқилиб тушди ва тўп унинг қўлига тегди. Ҳакам ўйинни тўхтатмади
54'
"Реал"да ўзгариш бўлди. Хамес ўрнига Начо тушди
53'
Ҳакамга эътироз билдирган Криштиану Роналдуга сариқ карточка берилди
53'
Фабиу Коэнтрау майдондан четлатилди. Рақибга нисбатан ўта хавфли ўйнагани учун
50'
Хамес бурчак зарбасини тепди. Касилья тўпни эгаллади
47'
Каталониялик футболчи ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатмани амалга оширди. Касильяс муаммосиз тўпни эгаллади
46'
Ўнг қанотдан "Эспаньол" футболчилари жарима майдончасига узатма беришди. Кайседо 11 метрли нуқта устида тўпни эгаллай олмади, акс ҳолда Касильяс билан юзма-юз ҳолатда қолган бўларди
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
45'
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус. Ҳозирча "Реал" - "Эспаньол" - 2:0
44'
Чап қанотда олис масофадан етказилган тўпни Роналду жарима майдончаси ичида кўкраги билан қабул қилди. Бир ҳимоячи таъқиби остида ўнг томонга бироз сурилди ва тавани билан тўпни орқага узатди. Дарвоза тўпни эгаллади. Мадридликлар Криштианунинг бундай ўйнашини кутишмаганди
41'
"Эспаньол" бурчак зарбасини ўйинга киритди. Яқин устун олдига етказилган тўпни мадридликлар қайтаришди
38'
Хамесдан тўпни қабул қилган Роналду чап қанотдан 2 ҳимоячидан қочди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтарди
37'
Чап қанотдан "Реал" жарима майдончасига етказилган тўпни Варан қайтарди. Қайтган тўпни меҳмонлар эгаллаб, яна зарба беришди. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Бурчак тўпи эса самарали чиқмади
34'
Чап қанотдан етказилган тўпни Кико Касилья муштлари билан уриб юборди. Унинг муштлари ҳимоячининг бошига тегиб кетди
33'
Арбелоа узатган тўпга Роналду сакради, аммо тўп ҳимоячининг бошидан қарама-қарши қанотга ўтиб кетди. Такрорий узатмага Бэйл бош билан зарба берди. Тўп майдонни тарк этди
30'
"Эспаньол" футболчиси олис масофадан зарба йўллади. Касильяс тўпни қайтарди, аммо эгаллай олмади. Серхио Гарсия тўпга етиб олишига сал қолди. Икер такрорий уриниш билан тўпни эгаллади
28'
ГОООООООООЛ! Фантастик гол! Бэйл, 2:0! Дарвозагача 25 метрлардан йўлланган дарвоза устунига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди!
25'
"Реал" қарши ҳужумга ўтди. Бензема тўпни жарима майдончасининг чап қанотида очилган Хамес узатди. Ярим ҳимоячининг дарвозабон майдончаси томон узатмаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак етказилган тўпга Варан бош билан зарба берди. Даврозабон тўпни эгаллади!
22'
Криштианунинг бу сафарга узатмасини яхши чиқди, аммо Бэйлга нисбатан ҳимоячи чаққонроқ ўйнаб, хавфни баратарф этишди
21'
Роналду чап қанотдан олдинга ўтди ва бурчакка яқин жойдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатди. Узатма муваффақиятсиз чиқди, тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
16'
Бурчакдан етказилган тўпни меҳмонлар қайтаришди
15'
Бензема чап қанотда бурчак зарбаси ишлади
12'
ГОООООООЛ! Хамеессс Родригееееес, 1:0! Бэйл ўнг томонда олис масофадан тўпни жарима майдончасининг чап қанотида очилган Роналдуга узатди. Криштиану тўпни тўхтатмасдан бироз орқароқда ичкарига кираётган Хамесга қолдирди. Родригес тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Даврозабон қўлларининг остидан тўпни ўтказиб юборди
11'
Роналдунинг зарбаси ҳимоячининг оёғидан тезлигини йўқотди ва Касилья тўпни эгаллади
10'
Ууууууҳ!!! Чап қанотдан жарима тўпи дарвоза олдига узатилди. Ҳимоячи қайтарган тўп ўнг қанотда турган Бензамага борди. Карим 14 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп яқин устунга тегиб, ён томонга кетди
9'
Оҳо! Яхши имконият. Роналду чап қанотда Бенземанинг узатмасидан кейин дарвозагача 10 метрлардан зарба йўллади! Ҳимоячи ҳужумчи оёғи остига ўзини ташлади ва зарбани қайтарди!
8'
Арбелоа жарима майдончаси узатмани амалга оширди. Бенземани тўпни қайтариш чоғида тўп юқорига кўтарилиб кетди ва Кико Касилья тўпни эгаллаб олди
4'
Бурчакдан етказилган тўпга Бэйлнинг ўзи бош билан зарба берди. Дарвоза устидан ўтиб кетди
4'
Мезбонларнинг дастлабки ҳужуми Иско етказган тўпни Бэйл жарима майдончаси ичида эгаллади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
2'
Касильяс дарвозаси томон яна бир зарба! Серхио Гарсия жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Икерь тўпни эгаллади
1'
Илк хавфли вазият "Реал" дарвозаси олдида юзага келди. Ҳужумчи чап қанотда Коэнтраудан ўтиб кетди, жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта олдидан ҳимоячи таъқиби остида зарба йўллади. Зарба аниқ чиқмади
1'
"Реал" оқ, "Эспаньол" кўк рангли формада майдонга тушган
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
"Мадрид" кучли таркибда майдонга тушган. Роналду таркибда
'
Анчелотти шогирдлари 2015 йилда 2 марта мағлубиятга учрашди. Улар ўз мухлислари олдида "айб"ларини ювишлари шарт
'
Ла лига, 18-тур. "Реал" - "Эспаньол. Мадрид ва Каталония жамоалари ўртасидаги баҳс
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.