Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси

21-тур, 11 январь, соат 18:30. Бош ҳакам: Жонатан Мосс

АРСЕНАЛ

Лоран Косельни (6)
Алексис Санчес (33, 49)

3 : 0

СТОК СИТИ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Давид Оспина (Д)
06.Лоран Косельни
18.Начо Монреаль
02.Матьё Дебюши
04.Пер Мертезакер
15.Алекс Окслейд-Чемберлен
07.Томаш Росицки
34.Франсис Коклен
19.Санти Касорла
12.Оливье Жиру
17.Алексис Санчес
  01.Асмир Бегович (Д)
26.Филипп Волльшайд
03.Эрик Питерс
20.Жефф Кэмерон
17.Райан Шоукросс
15.Стивен Н'Зонзи
06.Гленн Уилан
27.Боян Кркич
10.Марко Арнаутович
25.Питер Крауч
19.Жонатан Уолтерс
ЗАҲИРА
01.Войцех Шченсни (Д)
39.Эктор Беллерин
20.Матьё Фламини
11.Месут Ўзил
16.Аарон Рэмзи
28.Хоэль Кэмбелл
14.Тео Уолкотт
  22.Жек Батланд (Д)
05.Муниеса
07.Стивен Айрлэнд
12.Марк Уилсон
16.Чарли Адам
13.Виктор Мозес
21.Стив Сидвелл

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Бугун режаларимидан "МЮ" - "Саутгемптон" (21:00) ва "Барселона" - "Атлетико" (01:00) ўйинларидан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляциялар ўрин олганини таъкидлаб ўтамиз
90+2'
Қўшим берилган дақиқалар якунланди. "Арсенал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига 3 очкони қўшиб қўйди
90+1'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
Санчес тўп билан жарима майдончасига кириб бораётганида сўнгги паллада ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
90'
Вууууҳ, Айрленд 14 метрлардан Оспина дарвозаси томон зарба берди. Олис бурчакка йўлланган зарбани Давид қайтарди
86'
Чап қанотда етказилган тўпни Крауч жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундира олмади.
85'
Алексис ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Аниқ чиқмади зарба
80'
Эҳҳҳҳ, Уолкотт!!! "Арсенал" қарши ҳужумга ўтди ва Росицки Санчесни олдинга чорлади. Алексис аниқ узатма билан Теони бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Уолкотт 16 метрдан зарба йўллашга қарор қилди. Ноаниқ Ваҳоланки, унда олдинга бориш учун бўш зона бор эди
77'
"Сток Сити" ҳужумчиси Кэмерон гол урди. Тўп "девор" тарзда юқоридан дарвозабон майдончасига узатилаётганида ҳужумчи офсайдда эмасди, аммо Крауч бош билан тўпга тегинди, натижада Кэмерон офсайдда олди
73'
"Арсенал"да эътиборга молик ўзгариш: Оливье Жиру ўрнига Месут ЎЗИЛ туширилди
73'
"Сток"да ўзгариш: Боян Кркич ўрнига Стивен Айрленд туширилди
68'
Оҳо! Ҳақиқий арсеналча ҳужум. Касорла Санчес билан девор ўйнаб, дарвозабон майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остида тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга ҳаракат қилди. Тўп дарвоза тўрига юқори томондан келиб тушди
64'
Питер Крауч огоҳлантириш олди. Узун оёқлари билан рақиб футболчисини чалиб йиқитгани учун
63'
"Арсенал" ҳимоячилари қанотда тўпни олдириб қўйишди ва "Сток" футболчиси тўпни дарҳол дарвозабон майдончасига узатди. Крауч тўпни оёғи билан дарвозанинг яқин бурчаги томон бурди, зарба бирозгина ноаниқ бўлди
61'
Кэмерон сариқ карточка олди. У Санчесни қўли билан тортиб йиқитганди.
56'
"Сток" ҳозирча тайинли вазият ярата олмаяпти
49'
ГООООООООООЛ! Алексис Санчееееессс! 3:0! Меҳмонлар жарима майдончаси остонасида чилилик футболчини йиқитишди! Белгиланган жарима зарбасини Санчеснинг ўзи амалга оширди. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза бурчагига кириб кетди. Бегович эгаллаши мумкин бўлган тўпни ўтказиб юборди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+5'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Арсенал" - "Сток Сити" - 2:0. Танаффус
45+3'
Бурчак тўпи ўйинга киритилди ва Алекс жарима майдончаси ташқарисидантўпни эгаллаб, зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди!
45'
Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
43'
Алекс ўнг қанотдан икки ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирган Жируга тўпни етказди. Оливье ҳимоячи билан кичик тўқнашувда йиқилди ва ҳакамга юзланди. Пенальти йўқ
41'
Оҳо! Крауч ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига айлантирди. Уолтерс тўпга бироз ета олмади
36'
"Арсенал"да яна бир жароҳат. Начо Монреалга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг қоши ёрилган кўринади
33'
ГОООООООЛ! Алексис Санчес, 2:0! Санчес ва Росицки чап қанотда рақиб ҳимоячиларига нисбатан прессинг уюштиришди ва улардан тўпни олиб қўйиб, ўзаро "девор" ўйнашди ва Алексис жарима майдончасига кириб келди, ҳамда бир ҳимоячини чалғитиб, кутилмаганда яқин бурчакни ишғол қилди! Катта индивидуал маҳорат эгаси!
28'
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни ўша бурчак томон қайтаришди. Такрорий узатма пайтида Бегович тўпни қўлидан чиқариб юборди, икки нафар лондонликлар ҳужумчиси тўпни дарвозага йўллай олмади. Уларга ҳимоячилар халал беришди албатта
27'
"Сток" жарима майдончасининг ўнг томонида, деярли чизиқ устида жарима тўпини ўйинга киритишди. Узатма Крауч томонга эмас, орқароқда бўш турган Филипп Волльшайд ерлатиб берилди. Аммо 15 метрдан меҳмон футболчиси тўпни осмонга тепиб юборди
25'
Меҳмонлар чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказишди, тўп мезбон футболчиларидан бирига тегиб, дарвозанинг яқин бурчаги томон йўл олди. Давид Оспина тўпга ташланди ва эгаллаб олди!
21'
Бурчак зарбасини ҳимоячилар ортга қайтаришди ва лондонликлар Алексни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришди. Окслейд-Чемберлен 16 метрдан йўлланган зарбасида асосий эътиборни кучга қаратди, аммо унга аниқлик етишмади
20'
Вууууууҳ! Санчас жарима майдончаси чап томонида тўпни орқароқда турган Жируга узатди ва Оливье тўғридан кучли зарба йўллади. Бегович зарбани қайтарди
19'
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ортга қайтарилди. Касорла жарима майдончасига кириб келди ва шерикларига пас берди. Ҳимоячилар тўпни яна қайтаришди
17'
Дебюши ўрнига ўйинни Эктор Беллерин давом эттирмоқда
17'
Матьё Дебюши майдонга қайта олмади. Уни замбилда кийиниш хонаси томон олиб кетишмоқда. Елкасидан жиддий жароҳат олган кўринади
16'
Вуууууҳ! Окслейд-Чемберлен жарима майдончасининг ўнг бурчагида бир ҳимоячини алдади ва 16 метрдан зарба йўллад. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
11'
Дебюши тўп йўлини тўсиб, унинг майдонга чиқиб кетишини назорат қилаётганида Арнаутович ҳимоячини ортидан итариб юборди. Матьё ерга жуда ноқулай йиқилди ва жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди
10'
Ўйин бироз сокинлашди. "Сток"нинг ҳужуми самарасиз якунланди
6'
ГОООООООООЛ! Лоран Косельни, 1:0! Санчес узатган бурчак тўпини ҳимоячи бош билан яна унинг ўзига қайтарди. Алексис дарвозабон майдончаси чизиғи устига тўпни кўтарди. Косельни бош билан дарвозани ишғол қилишига ҳеч ким халал бермади! 6-рақамли Лоран Косельни 6-дақиқада ҳисобни очди!
5'
Вуууууууҳ! Томаш Росицки жарима майдончаси ёриб кирди ва деярли бирга бир вазиятда кучли зарба йўллади. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, майдонни тарк этди
3'
Бурчак зарбаси самарасиз чиқди
2'
Хавфли вазият! Алексис Санчес жарима майдончаси ичидан олис бурчакка тўпни айлантирди. Бегович тўпни қўли билан майдон ташқарисига уриб юборди.
1'
"Арсенал" қизил, "Сток" оч кўк рангли формада ҳаракат қилмоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
Учрашув бошланиши учун барча нарса шай.
'
Англия Премьер-лигасида 21-тур ўйинлари давом этади. "Арсенал" ўз майдонида "Сток Сити"ни қабул қилмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.