Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

18-тур, 12 январь, соат 01:00. Бош ҳакам: Ундиано Мальенко

БАРСЕЛОНА

Неймар (12)
Луис Суарес (35)
Лиоенель Месси (87)

3 : 1

АТЛЕТИКО

Марио Манжукич (57-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Клаудио Браво (Д)
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
22.Дани Алвес
04.Иван Ракитич
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
05.Серхио Бускетс
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
  01.Мигель Мойя (Д)
20.Хуанфран
24.Хосе Хименес
02.Диего Годин
18.Хесус Гамес
07.Антуан Гризманн
14.Габи
05.Тьягу
06.Коке
10.Арда Турон
09.Марио Манжукич
ЗАҲИРА
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
15.Марк Бартра
21.Адриано
20.Серхи Роберто
12.Рафинья
07.Педро Родригес
31.Мунир эл-Ҳаддодий
  13.Ян Облак (Д)
03.Гильерме Сикейра
23.Жуан Миранда
08.Рауль Гарсия
04.Марио Суарес
17.Сауль Нигуес
19.Фернандо Торрес
САРИҚ КАРТОЧКА
Луис Суарес (59)
Маскерано (74)
Лионель Месси (81)
 
Хесус Гамес (22)
Марио Манжукич (33)
Хуанфран (49)
Тьягу Мендеш (65)
Антуан Гризманн (69)
Диего Годин (83)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
"Барселона" жуда чиройли ўйин намойиш қилди (айниқса, биринчи бўлимда) ва ўта муҳим ўйинда ғалаба қозонди. Натижада каталонияликлар "Реал"ни таъқиб қилишда давом этадиган бўлишди.
90+3'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Атлетико" - 3:1!
90+3'
"Атлетико" ўнг қанотда майдон марказига яқин жойда жарима зарбасини ўйинга киритди. Браво тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва тўп ундан ўтиб кетди. Рафинья тўпни вазиятдан узоқлаштиришга муваффақ бўлди!
90+1'
Луис Суарес ўрнига Педро Родригес туширилди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
87'
ГОООООООООООЛ! Мессссииии! 3:1!!! Гол қарши ҳужум натижаси бўлди. Олис масофадан чап қанотдаги Суаресга тўп етказилди. Луис тўпни қарама-қарши қанотдаги Мессига узатди ва Лео ўнг томондан Ракитичнинг олдинга ўтишини кутиб, унга пас берди. Иван тўпни жарима майдончасига кирган Мессини ўзига қайтарди, тўп эса ундан ўтиб кетди, аммо ҳимоячининг оёғига тегиб, ўзига қайтиб келди. Лионель яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!
84'
"Атлетико"да ўзгариш: Хесус Гамес ўрнига Гильерме Сикейра туширилди
84'
Неймар чап қанотдан ҳимоячилардан қочиб, олдинга ўтди ва тўпни орқароққа - жарима майдончаси чизиғи устига қайтарди. Месси тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Мойя тўпни эгаллади
83'
Диего Годин ватандоши Суаресга нисбатан қоидабузарлиги учун огоҳлантириш олди
81'
Месси тўпни Алвесга узатиб, ўзига жарима майдончасига кирди. Юқорида узатилган тўпга Месси оёқ чўзди ва дарвозабонга урилиб кетди. Сариқ карточка!
80'
Вуууууҳ! Меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришларига сал қолди. Бурчакдан етказилган тўпни Пике бош билан қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида Арда Турон тавани билан Пикенинг оёқлари орасидан ўтказиб, Торресга пас берди. Фернандонинг зарбасини дарвозабон қайтарди ва ҳимоячилар тўпни жарима майдончасига ташқарисига қайтаришди. "Атлетико" футболчисининг зарбасини Браво эгаллаб олди!
77'
Вууууҳ! Дарвозалар олдида биттадан хавфли вазият юзага келтирилди! Месси жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни эгаллаб, чап оёққа тўпни тўғрилаётганида ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди. Қарши ҳужумда эса ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Торрес томон пас берилди. Браво чаққонлик қилиб, тўпни эгаллаб олди!
75'
Меҳмонлар жарима зарбасини ўйинга киритишди. Пике бош билан тўпни қайтарди ва каталонияликлар тезда қарши ҳужумга ўтишди. Суарес томон олис масофадан етказилган тўпни ҳимоячи қайтариб қолди
74'
Маскерано огоҳлантириш олди
74'
"Атлетико"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Рауль Гарсия туширилди
73'
Ўйин темпи яна ошиб бормоқда. Мезбонларда чиройли ҳаракатлар кузатилмоқда. Месси чап қанотдан олдинга ўтаётган Суаресни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқармоқчи бўлди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди, Месси баланд сакраб қайтган тўпни ўнг томонга узатди. Аммо Суарес кейинчалик қоида бузди
69'
Антуан Гризманн огоҳлантирилди
68'
"Атлетико"да ўзгариш: Габи ўрнига Фернандо Торрес туширилди
66'
Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
65'
Тьяго Мендеш огоҳлантириш олди. Неймар бир эмас, икки эмас, 3-4 нафар рақиб футболчисидан ўтиб кетаётганди, Мендеш охири уни қўли билан тортиб қолди
64'
Вуууууҳ! Неймар жарима майдончасининг чап бурчагида тўпни қабул қилди ва тўпни бироз ўнгроққа олиб зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, 11 метрли нуқта атрофида турган Мессига келиб тушди. Мессининг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди
63'
Хуанфран ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига кўтарди. Пике тўпни қайтарди, Месси тўпни эгаллаётган пайтда унга нисбатан қўполлик ишлатилди
59'
Луис Суарес ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка олди. Иван Ракитич йиқитилгани учун Суарес ҳакамдан пенальти сўради
57'
Марио Манжукиииич! Кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! 2:1! Ўйин давом этади!
56'
Пенальти! "Барса" дарвозасига! Месси айбдор! Тўп оёқ чўзиб, Хесус Гамесни жарима майдончаси ичида чалиб йиқитди
51'
Мессининг зарбасини Годин бош билан қайтарди ва Лео бурчакка яқин жойда тўпни эгаллаб, икки ҳимоячидан ўтиб кетаётганида тўп майдонни тарк этди
50'
Алвесга нисбатан қоида бузилди. Жарима майдончасининг ўнг бурчагидан жарима зарбаси тепилади
49'
Хаунфран тўпни қабул қилаётган Неймарга қўполлик ишлатди ва огоҳлантириш олди
48'
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди ва бош билан зарба берилди. Дарвоза тўрига юқоридан келиб тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Статистика: тўп назорати - 69%-31%, Зарбалар - 11:1, Аниқ зарбалар - 5:0, Бурчак тўплари - 1:0.
'
"Барселона" Луис Энрике қўлостида ўзининг энг яхши ўйинини намойиш қилмоқда. "Атлетико" яқин орада ҳали бунчалик заиф кўринмаганди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - Атлетико" - 2:0. Танаффус.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
43'
"Атлетико" футболчиси чап қанотдан жарима майдончасига кирди, икки ҳимоячининг орасидан ўтмоқчи бўлганида Пике тўпга оёқ қўйди, ҳужумчи тўпга қоқилиб йиқилди. Қоида бузилмади
38'
"Атлетико" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Пике бош билан тўпни қайтарди...
35'
ГООООООООЛ! Луис Суареееееессссс! 2:0! Месси майдон марказида тўпни ҳимоячининг устидан ўтказиб, олдинга ўтди ва жарима майдончасига яқинлашиб келиб, чап қанотда очилган Суарес тўпни узатди. Луис яқин масофадан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! Аммо! Такрорий лавҳада Месси майдон марказида тўпни қўли билан ўзига бўйсундиргани кўзга ташланди. Ҳакам буни кўрмай қолибди
33'
Бускетс ва Манжукич ўртасида тушунмовчилик юзага келди. Натижада Марио сариқ карточка олди
32'
Яна бир хавфли ҳужум ва комбинация. Узатмалардан кейин Ракитич ўнг томондан ерлатиб дарвозабон майдончасига пас берди. Суарес тўпга ета олмади, Мойя тўпни қўлига олди
30'
Яна бир қарши ҳужум! Месси ўнг қанотдан олдинга борди ва жарима майдончаси кириб борган Ракитичга узатма берди. Иван ҳимоячини ортда қолдирди ва юқоридан узатма берди. Мойя тўпни эгаллади
29'
Вууууууҳ! "Барселона" қарши ҳужумда ўта хавфли ўйнамоқда. Худди биринчи голда бўлгани каби Неймар жарима майдончасига яқинлашиб келди ва Мессига тўпни берди. Лионель бир ҳимоячини алдаб, нариги қанотга пас берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди, Месси дарвозанинг устидан ошириб Неймарга пас берди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди, боз устга ҳакам ҳужумда фол ишлатилди деб топилди
27'
Чап қанотда Туронга нисбатан қоида бузилди. Меҳмонлар ўша жойнинг ўзида қисқа масофадан тўпни ўйинга киритишди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди
23'
Нейммммммаар! Мессининг узатмасидан кейин Суарес ўнг томондан олдинга ўтди, йўл-йўлакай бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва дарҳол қарама-қарши қанотдаги Неймарга ҳаводан узатма берди. Бразилиялик ҳужумчи бош билан зарба берди, аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди!
22'
Хесус Гамес сариқ карточка олди. Мессига нисбатан ишлатилган фол учун
20'
Майдон марказида Мессига нисбатан фол ишлатилди
18'
Неймарнинг оёғидан оқаётган қон гетранинг устига сизиб чиқмоқда... Қизиқ, бу яққол қизил карточка эди! Мальенко ҳаттоки ўйинни тўхтатмади...
16'
Ой-ой-ойййй..... Ракитич жарима тўпини жарима майдончаси ташқарисида зарба бериш учун чоғланган Неймарга узатди. Ҳимоячи тик оёқ билан унган ташланди. Неймар унга урилиб, жуда хунук йиқилди. Ундиано Мальенко ҳаттоки ўйинни тўхтатмади
15'
Мессига нисбатан фол ишлатилди
13'
Альбааааа! Жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга Суарес ета олмади...
12'
ГОООООл!!!!! Неймаааар! 1:0! Барча иш жарима майдончаси ичида бўлди ва у ўнгдан чапга қараб ривожланди. Комбинация ва узатмаларга аҳамият беринг: Месси-Алвес-Месси-Суарес-Неймар! Чиройли ва мураккаб комбинация. Кўп сонли мадридлик ҳимоячилар қаршилик кўрсата олишмади
9'
Эҳҳҳҳҳ, Месссииии! Неймар жарима майдончаси яқинлашиб келди ва Мессига тўпни берди. Лионель бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, ўнг оёқда зарба йўллади. Зарба ноаниқ чиқди
7'
"Барса" тўпни назорат қилишга ўтди
5'
Альба чап қанотда тўпга етиб олди ва жарима майдончасига қайтарди, Неймар тўп учун курашда ҳимоячидан устун келди, аммо ўзи йиқилди. Тўпни Мигель Мойя эгаллаб олди.
4'
Бурчак тўпи ўйинга киритилди. Ҳимоячи Пикега урилиб йиқилди, ҳакам ҳужумда фол ишлатилди деб топилди
3'
Альба чап қанотдан тўпни жарима майдончасига кираётган Неймар томон узатди. Ҳимоячи ётган ҳолда тўпни қайтариб юборди
2'
"Барселона" кўк-анорранг, "Атлетико" эса оқ рангли формада ҳаракат қилмоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
Кимнингдир хотирасига 1 дақиқа сукут сақланди
'
Ўйин бошланишидан олдин Ла лига раҳбарияти Мессига — Испания чемпонатининг энг яхши тўпурарига махсус совринни тақдим этишди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
"Барса"да шундай вазият юзага келганки, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Бундай аҳволда футболчилар қандай ўйин кўрсатишади, буни ўйин давомида кузатиб борамиз
'
Марказий учрашувдан ташкил қилинаётган матнли трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
"Барселона" Ла лиганинг 18-турида ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилмоқда
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.