Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

ФИФАнинг 2014 йил лауреатларини тақдирлаш маросими

12 январь, соат 22:30

:

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
 

Матн

'
Криштиану Роналдунинг мухлисларини табриклаймиз! У ҳақли равишда совринни қўлга киритди
'
Роналду совринни Блаттердан қабул қилиб олди ва сўзга чиқиб, кўпчиликка миннатдорчилик билдириб ўтди
00:02'
ДИҚҚАТ! 2014 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ — КРИШТИАНУ РОНАЛДУУУУУ!
23:59'
Саҳнага Тьерри Анри таклиф этилди. У "Олтин тўп" номини ўқиб эшиттиради. Даъвогарлар яна бир марта эслатиб ўтилмоқда
23:56'
Диққат! Надин Кеслер "Олтин тўп" соврини эгаси! Германия терма жамоаси ва "Вольфсбург" жамоаси футболчиси
23:53'
"Олтин тўп"га учинчи даъвогар Мануэль Нойер саҳнага таклиф этилди. Гвардиола дарвозабон ҳақидаги фикрларини баён қилди, унинг дўсти Нойерга савол берди ва Ману саволга жавоб берди
23:51'
Эслатиб ўтамиз, Пушкаш номидаги совринга Стефания Роше (Ирландия) ва Робин ван Перси (Голландия)нинг голлари ҳам даъвогарлик қилишганди.
23:48'
Пушкаш номидаги энг яхши гол соврини Хамес Родригесга топширилди. У ЖЧ-2014да Уругвай дарвозасига чиройли гол урди. У жарима майдончаси ташқарисидан тўпни кўкраги билан қайтариб, уни ерга туширмасдан зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, чизиқни кесиб ўтганди
23:45'
Кристиан Карамбёга саҳнага таклиф этилди. Ушбу футболчи Пушкаш номидаги энг чиройли гол соҳиби номини ўқиб эшиттиради
23:43'
Саҳнага аёллар ўртасида "Олтин тўп" даъвогарлари — Надин Кеслер, Марта, Эбби Уэмбах таклиф этилишди. Соврин ким насиб этади. Бироздан кейин билиб оламиз
'
Швейцариялик қўшиқчи Бастиан Бейкер куйламоқда
'
Аёллар ўртасидаги "Олтин тўп"га даъвогар футболчилар ҳам навбати билан яқиндан таништирилмоқда. Кеслер, Марта, Уэмбах...
23:25'
Саҳнага "Олтин тўп"га яна бир номзод Лионель Месси таклиф этилди. Луис Энрике ўз шогирди ҳақида фикрларини билдириб ўтмоқда.
23:17'
ФИФАнинг "Fair Play" соврини ЖЧ-2014да ишлаган барча волонтёрларга бағишланди. ФИФА бош котиби Жером Вальке сўзга чиқиб, бу ҳақда маълум қилди
23:10'
2014 йилнинг энг яхши мураббийи — Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв! Унга совринни Отмар Хитцфельд топширди
23:09'
"Йилнинг энг яхши мураббийи" номинациясига навбат келди. Йоахим Лёв, Карло Анчелотти, Диего Симеоне.
'
Ральф Келлерман — "Фольсбург" аёллар клуби бош мураббийи аёллар футболида жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унга совринни Отмар Хитцфельд топширди!
23:05'
"Аёллар жамоасида энг яхши мураббий" номинациясида ғолиб номини билиб оламиз. Номзодлар номлари эълон қилинмоқда
23:02'
"Олтин тўп"га даъвогар футболчилардан бири Криштиану Роналду яна бир марта саҳнага таклиф этилди. Унинг ўйинларидан лавҳалар намойиш этилди, Анчелотти футболчи ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтилди. Роналдунинг ўзи ҳам Анчелотти ҳақида илиқ фикрларни билдирди. "Реал" билан 10-ЕЧЛнинг бош совринини қўлга киритганимиз фантастик лаҳзалар эди", - дейди Роналду
22:56'
"Нуфузли совринни қўлга киритиш мен учун катта бахт. 1979 йилда илк марта Блаттер билан суҳбатлашгандим. 2014 йилга келиб унинг қўлидан махсус совринни қўлга киритдим", - дея ўз фикрларини баён қилди Хироши Кагава.
22:52'
Япониялик спорт журналисти Хироши Кагава ФИФА президенти соврини билан тақдирланди! Бу ҳамкасбимиз 90 ёшга тўлибди. Қойил
22:47'
Жаҳоннинг 2014 йилдаги рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олди: Нойер — Рамос, Лам, Сильва, Давид Луиз — Ди Мария, Иньеста, Кроос — Роббен, Роналду, Месси
22:45'
4-3-3 тактик схемасида 3 нафар ҳужумчи билан танишинг: Арьен Роббен (Голландия, "Бавария), Криштиану Роналду (Португалия, "Реал"), Лионель Месси (Аргентина, "Барселона")!
22:42'
Йил терма жамоасига киритилган 3 нафар ярим ҳимоячи: Анхель Ди Мария (Аргентина, "МЮ"), Иньеста (Испания, "Барселона") ва Тони Кроос (Германия, "Бавария)
22:39'
Рамзий терма жамоадаги 4 нафар ҳимоячилар: Серхио Рамос (Испания, "Реал"), Филипп Лам (Германия, "Бавария), Тиагу Сильва (Бразилия, "ПСЖ"), Давид Луиз (Бразилия, "ПСЖ").
22:38'
Жаҳоннинг 2014 йилдаги рамзий терма жамоасини аниқлаймиз. Даврозада — Мануэль Нойер (Германия, "Бавария)
'
Биринчи соврин эгасини билиб оламиз. Пушкаш номидаги йилнинг энг чиройли голи!
'
Улар залдаги ўз жойларини эгаллашди
22:32'
Эркаклар ва аёллар ўртасидаги "Олтин тўп"га даъворгарлар саҳнага кириб келишди. Эслатиб ўтамиз, эркаклар ўртасидаги совринга Роналду, Месси ва Нойер даъвогарлик қилишмоқда
22:28'
2014 йилдаги йирик мусобақалар баҳсларидан видеолавҳалар намойиш этилмоқда
'
"Франс Футбол" бош муҳаррири ҳам сўзга чиқмоқда
'
Блаттер француз тилидаги нутқини якунлади
'
ФИФА президенти маросимни кириш сўзи билан очяпти
'
Бугун бир нечта йўналишларда 2014 йилнинг энг яхшиларини аниқлаб оламиз
'
Маросимдан ташкил этилаётган матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
ФИФАнинг 2014 йилнинг энг яхшиларига соврин топшириш маросими бошланиш арафасида
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.