Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Онлайн трансляция

Осиё кубоги-2015

«В» гуруҳи, 2-тур. 14 январь, соат 14:00. Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА)

ХИТОЙ

Ву Си (55)
Сун Ке (68)

2 : 1

ЎЗБЕКИСТОН

Одил Аҳмедов (22)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
23. Ван Далэй
10.Чжэн Чжи
4.Цзян Чжипэн
5.Чжан Линьпэн
15.У Си
2.Жэнь Хан
7.У Лэй
3.Мей Фанг
21.Ю Хай
18.Гао Линь
17.Чжан Чэндонг
  12.Игнатий Нестеров
23.Акмал Шораҳмедов
3.Шавкат Муллажонов
5.Анзур Исмоилов
19.Виталий Денисов
7.Азиз Ҳайдаров
9.Одил Аҳмедов
18.Тимур Кападзе
17.Санжар Турсунов
8.Сервер Жепаров
11.Игорь Сергеев
САРИҚ КАРТОЧКА
Жен Хан (35)
 
Шавкат Муллажонов (18)

Матн

'
Қолган фикр-мулоҳазаларн сайтда бериладиган мақолалар орқали ўқиб борамиз
90+4'
Ўйин якунланди. Бугун Ўзбекистон эмас, бош мураббий Миржалол Қосимов ютқазди.
90+3'
Рашидов ўнг томондан жарима майдончаси ичида тўпни дарвозабон майдончасига етказди. ҲИмоячилар муаммосиз хавфни бартараф этишди
90+2'
Сергеев чап қанотдаги Ҳасановга тўпни етказди. Жасурнинг дарвозабон майдончаси томон узатмасини ҳимоячилар қайтаришди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. Хитой эса шу вақтдаям хавфли ҳужум ташкил қилишда давом этмоқда
88'
Хитойлик ҳужумчи чап қанотдан Исломдан ўтиб кетди, Анзурдан ўтди, бахтимизга Тўхтахўжаевнинг ўзи ортдан етиб келиб, тўпни қайтарди. Агар ҳужумчи нариги қанотдан очилган шеригига узатма берганида, вазият анча хавфли бўларди
87'
На ўйин бор, на паслар аниқ, на тўпни назорат қиляпмиз. Нима қилишни билмаяпмиз
86'
Хитой ҳам ҳужум қилмоқда
84'
Йўқ, бундай ўйин билан дурангга ҳам эриша олмаймиз. Чунки ўйиннинг ўзи йўқ
82'
Денисов ўйин қоидасини бузди
81'
Чжан Чендонг ўрнига Лиу Бинбин туширилди
80'
Аҳмедовнинг узатмасига Акмал ета олмади
79'
Хитой ҳужумчиси кечирди! Анзур хато қилди, футболчи Нестеров билан бирга бир вазиятда гол ура олмади!
77'
Бизда ўйинчи алмаштириш имконияти қолмади. Ваҳоланки, ҳужум ташкил қилишимиз керак, ҳужумчи керак бизга...
75'
Жарима зарбаси бурчакка қараб кетиб қолишига қарамай, хитойликлар тўпни эгаллаб, жарима майдончасига қайтаришди. Нестеров тўпни эгаллаб олди
74'
Виталий Денисов жарима майдончаси бурчагида қоида бузди.
73'
Жасур Ҳасанов ўнг қанотга ўтди, жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни қарама-қарши томондаги Рашидов томон етказди. Узатма ҳимоячидан ўтмади
71'
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Санжар Турсунов ўрнига Жасур Ҳасанов туширилди
69'
Мана Хитой бош мураббийи Ален Перреннинг стратегияси! Ҳозиргина майдонга тушган футболчи гол урди!
68'
ГООООЛ! Хитой - Ўзбекистон - 2:1! Сун Ке жарима майдонмиз ташқарисидан чиройли зарба билан олис бурчакни нишонга олди! Икки марказий ҳимоячимиз унга халал бера олишмади
67'
Яхши, Сардор! У чап қанотдан жаарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини алдади ва зарба йўллади. Зарба унча кучли чиқмади. Дарвозабон эгаллади
66'
Хитойда ўзгариш: Гао Лин ўрнига Сун Ке туширилди
65'
Сардор Рашидов жарима зарбасини тепди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Боз устига, БААлик ҳакам ҳужумда фол қайд этди
65'
Турсуновга нисбатан ўнг қанотда фол ишлатилди
64'
Бурчак тўпини хитойлик футболчининг бошидан қарама-қарши қанотга ўтди ва тўпни рақибларимиз эгаллаб, уни дарвозабон майдончасига узатилди. Нестеров тўпни эгаллади
63'
Тезликдан ютқазиб қўйяпмиз. Хитой бурчак тўпи ишлади.
62'
Сардорлик боғичи Одил Аҳмедов билагига ўтди
62'
Ўзбекистонда ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Сардор Рашидов майдонга туширилди
59'
Ўтказиб юборилган голдан кейин ҳамон ўзимизга кела олмаяпмиз. Хитой эса юқори прессинг ва тезлик эвазига бизни ўйин борасида мағлуб этмоқда
57'
Тушунарсиз, ҳаммаси тушунарсиз. Қосимов нимани мақсад қилган ўзи? Ахир Саудия КХДРни ютганидан кейин биз Хитойни йирикроқ ҳисобда ютишимиз керак эмасмиди? Таркиб тушунарсиз, тактика тушунарсиз, ўйин тушунарсиз, тезлик ноль...
55'
ГОООЛ! Ву Си, 1:1! Чап қанотдан берилган узатмага чиқишда Нестеров қўпол хатога йўл қўйди. Тўп қарама-қарши қанотга ўтиб кетди. Нестеров жойига қайтишга улгурмади. ХИтойликлар тўпни тезда дарвозабон майдончаси олдига узатилди ва Ву Си бўўш дарвозани ишғол қилди!
52'
Фақат ҳимояланяпмиз, фақат ҳимоя. Тўпни назорат қилишни ҳам эплай олмаяпмиз
51'
Тўхтахўжаев майдон марказида фол ишлатди
48'
Хитой босим уюштириб ётибди. Ўнг қанотдан, чап қанотдан узатмалар. Ҳозир ҳужумчи 13 метрлардан зарба йўллади! Нестеров тўпни эгаллаб олди
46'
Ўзбекистонда мажбурий ўзгариш: Шавкат Муллажонов ўрнига Ислом Тўхтахўжаев туширилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Барчамиз таркибда ўзгаришлар кутгандик. Масалан, Шуҳрат Муҳаммадиев, Рашидов каби футболчиларни ўйин бошидан тушириш мумкин эди. Бош мураббий таркибни ўзгартирмай, ўз имкониятларини чеклаб қўйди. Боз устига, Муллажоновда битта расмий огоҳлантириш ва битта оғзаки огоҳлантиришга эга. Уни ҳам алмаштириш керак ҳали...
'
Биринчи бўлим ҳақида нима дейиш мумкин. Ўйинимиз жуда суст, биргина рекошет орқали ҳозирча ҳисобда олдиндамиз. Қосимов рақибга қараб тактика ва таркиб танламаган. Шундай таассурот уйғоняптики, гўёки, асосий мақсадимиз — ўйин темпини ўлдиришдан иборат...
45+1'
Қизиқ вазият юзага келди. Захира ҳаками "1" рақами акс эттирилган таблони кўтарди, аммо бош ҳакам вақт қўшиб ўтирмасдан бўлимни якунлаб қўя қолди
45'
Вуҳ! Чап қанотдан тўп жарима майдончамиз томон узатилди. Нестеров катта маҳорат эвазига тўпни қайтариб юборди
44'
Бўлим охирида Хитой босимни оширмоқда. Жарима майдончамиз ичида икки марта тахликали вазият юзага келди.
42'
Муллажонов майдон марказида рақибни тўхтатиб қолди. Ҳакам вазиятни тактик фол сифатида баҳолаб, Шавкатга сариқ карточкага бериши ва иккинчи сариқ қизилга айланиши мумкин эди...
41'
Турсуновнинг узатмасидан кейин Шорахмедов ўнг қанотда олдинги ўтди, аммо чап қанот ҳимоячисидан ўтиб кета олмади
39'
Эҳҳҳ, Сервер. Кападзе жарима майдончаси чап томонида тўпни эгаллади ва Жепаровга пас берди. Сардоримиз тўпни тўхтата олмади. Акс ҳолда 15 метрлардан зарба йўллаши мумкин эди
39'
Тўпни назорат қилиш кўрсаткичи - 50-50
37'
Эҳҳҳҳ, Одил! Жонли девор зарбани ўзига қабул қилди.
35'
Жен Хан шундоққина жарима майдончаси чизиғи устида Сервер Жепаровни қўли билан тортиб қолди. Сариқ карточка! Хавфли жарима зарбаси!
35'
Хитойликлар жарима майдончамиз олдидаги ҳужумчига тўпни етказишди, Муллажонов тўпни қайтариб қолди
34'
Сергеев томон етказилган тўпга Игорь ета олмади
32'
Кападзе майдон марказидан олдинга чизиққа тўпни узатди. Сергеев тўпга сакради, уни эгаллай олмади. Далей тўпга эга чиқди
29'
Томонлар навбати билан тўпни назорат қилишмоқда
26'
Гао Лиль жарима майдончамизга кирди ва дарвозабон майдончасининг чап томонида тўпни эгаллаган заҳоти дарвоза томон зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп майдонни тарк этди
25'
Ўз вақтида киритилган гол орқали Хитойнинг шаштини бироз пасайтирдик деб ўйлаймиз, аммо ҳали бўшашишга асло ҳақимиз йўқ!
22'
ГООООООООЛ! ГООООЛ! ГОООООЛ! Одиииииил Аҳмедоооооовв! 0:1! Ярим ҳимоячимиз жарима майдончаси ташқаридан ўнг оёқда кучли зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида Хитой дарвозасининг олис бурчагига бориб тушди!
20'
Энди майдон марказида рақиб футболчиси Муллажоновга нисбатан тирсак ишлатди. Аммо карточка йўқ
18'
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Шавкат Муллажонов жарима майдончаси ташқарисида ҳаводаги курашда рақибига нисбатан тирсак ишлатди деб ҳисобланди ва ҳакам уни огоҳлантирди
18'
Акмал Шораҳмедовнинг жарима майдончаси бурчасидан йўллаган зарбаси рекошет ҳолатида дарвозабон учун ноқулай зарба айланди. Ван Далей тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди
17'
Чап ён чизиқдан тўп ўйинга киритилганидан сўнг 11 метрли нуқта атрофида Жепаров зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди
16'
Жамоамиз майдон марказида тўпни йўқотиши оқибатида Хитой олдинга ўтди ва ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Нестеров тўпни эгаллаб олди
14'
Илк марта тўпни рақиб жарима майдончасига олиб кирдик. Ўнг қанотдан етказилган узатмага Жепаров бош билан зарба беришга уринди. Зарба муваффақиятсиз чиқди. Боз устига, у ҳимоячига урилиб кетиб, енгил жароҳат олди
13'
Хитой терма жамоаси бош мураббийи Ален Перрен ўйинолди матбуот анжуманида Ўзбекистонга қарши ўйинга қарши махсус режа тайёрлаб қўйганини таъкидлаганди. Демак, режа маълум. Хитой ўйин бошидан босим уюштириб, Ўзбекистоннинг ўз ўйинини топиб олишига йўл қўймаслик! Биладики, Ўзбекистон тўпни ўз назоратига олса, унда рақибга қийин бўлади
12'
Хитой чап қанотдан жарима зарбасини жарима майдончасига узатди. Нестеров мушт билан тўпни ён томонга уриб юборди
11'
Хитойликлар чап қанотдан тўпни жарима майдончасига ҳаводан етказишди. Денисов бош билан тўпни қарама-қарши қанотга уриб юборди
10'
Ўзбекистон ижросида илк ҳужумга ўхшаган ҳужум. Жепаров жарима майдончасига яқинлашаётган Денисовга тўпни узатди. Виталий тўпни эгаллашига ҳимоячи йўл қўймади
8'
Ўйинимиз қовушаётгани йўқ, ҳали ҳужум ҳақида гап-сўз йўқ. Тўпни тезда йўқотяпмиз
7'
Турсунов ўзи томон узатилган тўпга ета олмади, тўп майдонни тарк этди. Дарвоза олдидан эркин зарба
7'
Навбатдаги бурчак тўпини вакилларимиз қайтаришди
6'
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин хитойликлар жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашди. Яна бир бурчаак тўпи
5'
Оҳоҳоо! Хитой чап қанотдан ҳужум ташкил қилди ва тўпни жарима майдончасига узатишди. Ву Лейнинг оёғига тўп тегди, аммо у тўпни ўзида олиб қола олмади, акс ҳолда Нестеров билан бирга бир вазиятга чиқиб кетарди. Бурчак тўпи
4'
Хитойнинг навбатдаги ҳужумини бартараф этдик. Денисов тўпни шерикларига узатаётганида рақибга тегиб, майдонни тарк этди
2'
Ўйин бошида Хитой бироз фаолроқ. Улар ўнг қанотдан олдинги ўтмоқчи бўлишди. Тўп ён чизиқдан майдонни тарк этди
1'
Футболчиларимизнинг майдон марказидаги хатосидан сўнг хитойлик футболчи узооооқ масофадан ўта ноаниқ зарба йўллади!
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Мини-қуръа натижасига кўра тўпни ўйинга хитойликлар киритадиган бўлишди
'
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун КЎК, Хитой эса ОҚ рангли формада ҳаракат қилишади.
'
Энди эса навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига
'
Хитой мадҳияси янграмоқда
'
Қадрли футбол мухлислари! Австралиянин Брисбен шаҳри! Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари майдонга чиқиб келишди.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.