Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Осиё кубоги-2015

«В» гуруҳи, 3-тур. 18 январь, соат 14:00. Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)

ЎЗБЕКИСТОН

Сардор Рашидов (2, 79)
Воҳид Шодиев (71)

3 : 1

САУДИЯ АРАБИСТОНИ

Муҳаммад ас-Саҳлавий (60-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Игнатий Нестеров
3.Шавкат Муллажонов
5.Анзур Исмоилов
14.Шуҳрат Муҳаммадиев
19.Виталий Денисов
7.Азиз Ҳайдаров
9.Одил Аҳмедов (С)
4.Сардор Рашидов
15.Жасур Ҳасанов
10.Жамшид Искандеров
6.Баҳодир Насимов
  1.Волид Абдуллоҳ
3.Усама Ҳавсавий
5.Умар Ҳавсавий
4.Абдуллоҳ аз-Зорий
13.Ёсир Ал Шаҳроний
7.Салмон ал-Фараж
14.Сауд Каририй (С)
18.Салим ад-Давсарий
20.Навоф ал-Обид
10.Муҳаммад ас-Саҳлавий
9.Наиф Ҳаззозий.
ЗАҲИРА
1.Элдорбек Суюнов
2.Егор Кримец
8.Сервер Жепаров
11.Игорь Сергеев
13.Лутфулла Тўраев
16.Воҳид Шодиев
17.Санжар Турсунов
18.Темур Кападзе
21.Акбар Тўраев
22.Фаррух Сайфиев
23.Акмал Шораҳмедов
 
САРИҚ КАРТОЧКА
Шуҳрат Муҳаммадиев (54)
Анзур Исмоилов (59)
 
Абдуллоҳ аз-Зорий (62)
Муҳаммад ас-Саҳлавий (68)

Матн

'
Сайтдан узоқлашманг! "Хетафе" - "Реал" ўйини онлайн трансляция қиланади.
'
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ ЧОРАК ФИНАЛДА! Чорак финалдаги рақибимиз — Жанубий Корея!
90+6 '
Саудия жарима тўпини ўйинга киритади. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди! ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! ТАБРИКЛАААААААААР!
90+3'
Усама Ҳавсавийга сариқ карточка. Кечиктирилган фол учун
90+2'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90+1'
Саудияда ўзгариш: Навоф ал-Обид майдонни тарк этди. Ал-Муваллад ўйинни давом эттиради
90'
Одил Аҳмедов майдонда ётибди. Футболчиларимз атайлаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
89'
Ўзбекистонда ўзгариш: Сардор Рашидов ўрнига Санжар Турсунов туширилди.
88'
Баҳодир Насимов ҳужумда фол ишлатди. Курашиш керак! КУрашда давом этиш курак! Бундай ғалабалар осонлик билан қўлга киритилмайди, ўртоқлар!
87'
Ўзбекистонда ўзгариш: Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Акмал Шораҳмедов туширилди
84'
Саудияда ўзгариш: Абдуллоҳ ад-Досарий ўрнига Яҳё аш-Шеҳрий туширилди
83'
Захирадаги Фаррух Сайфиевга огоҳлантириш берилди. Учинчи гол пайтида майдонга чиқиб кетгани учун!
82'
Вууууҳ! Нестеров, баракалла! Бизга яримта ҳам гол керакмас ҳозир! Чап қанотдан етказилган тўпга Ҳаззозий бош билан кучли зарба берди. Игнат қайтарди!
79'
ГООООООЛ! ГООООООЛ! ГООООООЛ! Сардор Рашидооооооов!!!!! Яна бир марта ГООООООООЛ! Қарши ҳужумда "Реал" ҳам бунчалик тез гол ура олмайди! Тўп чап қанотдаги Ҳасанов орқали Рашидовга етказилди. Сардор бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!!! Бўларкану!
78'
Воҳид Шодиев огоҳлантириш олди.
77'
Терма жамоамиз тўлиқ қарши ҳужум тактикаси ўтди
76'
Насимов майдон марказида фол ишлатди, зарари йўқ
75'
Саудияда ўзгариш: Сауд Каририй ўрнига Тайсир ал-Жассим туширилди
71'
ГООООООООЛ! ГГОООООООЛ! ГООООООООЛ! Шодиеееев! Ажойиб гол! Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган тўпни Воҳиб бош билан дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди!!!
69'
Эҳҳҳ, Насимооов! Рашидовнинг ўнг қанотдан ерлатиб узатмаси устидан Шодиев сакраб ўтиб кетди ва Баҳодирга тўпга оёқ чўзди. Тўп Баҳодирдан узоқлашиб кетди.
68'
Муҳаммад ас-Саҳлавий Жасурнинг оёғини босди. Сариқ карточка
67'
Бенжамин ҳар қандай майда фолларда Саудия фойдасига қарор чиқаришни бошлади!
66'
Ўзбекистонда ўзгариш: Жамшид Искандаров ўрнига Воҳид Шодиев туширилди
64'
Бенжамин Уильямс ифлослик қилишни бошлади! У иккинчи бўлимга бутунлай бошқача "настрой"да тушиб келди! Рашидов зарба берди, қайтган тўпни Насимов дарвозага йўллади! Аммо Анзур билан жой талашаётган ҳимоячи йиқилгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди!
62'
Абдуллоҳ аз-Зорий огоҳлантирилди. Жарима майдончаси чизиғи устидан жарима зарбаси тепамиз!
60'
Муҳаммад Саҳлавийнинг зарба йўналишини Игнатий топди, аммо зарба бурчакка йўналтирилгани учун дарвозабонимиз уни қайтара олмади
59'
Бенжамин Ўзбекистон дарвозаси томон ноҳақ пенальти белгилади! Ноҳақ!
59'
Анзур Исмоилов огоҳлантириш олди.
58'
Искандаров олдинга ўтаётган Ҳасановга узатма берди, аммо у ҳимоячидан ўтмади
55'
Жаримадан етказилган тўпни Нестеров эгаллаб олди ва дарҳол Ҳасанов томон улоқтириб берди. Жасур катта тезликда олдинга ўтди, аммо жарима майдончасига яқин жойда рақибни алдай олмади
54'
Шуҳрат Муҳаммадиев сариқ карточка олди.
52'
Мана нима учун Муҳаммадиевнинг фойдаси кўпроқ! Жамшид майдон марказига яқин жойда белгиланган жаима тўпини ўнг қанотдаги Шуҳрат орқали ўйнади. Улар ўзаро бир неча марта девор ўйнаб, жарима майдончасига кириб боришди ва "Насаф" футболчиси дарвоза яқинидаги Баҳодирга узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
51'
Ўнг қанотдан жарима майдончамизга узатилган тўпни Исмоилов оёғи билан қайтарди, аммо тўп Ҳаззозийга келиб тушди. Наиф 15 метрдан зарба йўллади. Юқоридан ўтиб кетди
50'
Расмий меҳмонлар чап қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритишди. Анзур бош билан тўпни қайтарди. Тўп яна жарима майдончаси қайтарилди. Тўп Нестеровга борди
47'
Сардор ўнг қанотда Жамшиддан тўпни қабул қилиб олди ва марказ томон сурилди, аммо жарима майдончасиша яқинлашаётганида икки ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Ўзбекистон-Саудия Арабистони - 1:0. Танаффус. Бироз дам оламиз
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
Эҳҳҳҳ, Сардоор! Насимовнинг узатмасидан кейин Рашидов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо у жарима майдончаси чизиғи устида тўпни олдириб қўйиб, кейин қоида бузди
42'
Саудиянинг ҳужумларини бартараф этиб туришимиз керак!
41'
Ҳайдаровнинг хатосидан сўнг арабистонликлар хавфли ҳужум ташкил этишларига бир баҳя қолди. Анзур тўпни тепиб юборишга улгурди
39'
Рақиб марказдан ҳужум ташкил қилди. Ҳаззозий жарима майдончаси остонасида туриб, чап қанотдан ичкарига киришни кўзлаган шериги томон узатма берди. Тўп майдонни тарк этди
37'
Хавфли! Саудияликлар ҳозирча мудофаамизга анча муаммо туғдиришди. Бир неча марта зарбалар берилди. Бир марта Нестеров тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Сўнгги паллада Шавкат тўпни қайтариб юборди
34'
Яхши-яхши! Искандеров ўнг қанотда тўпни эгаллаб, марказдан олдинга ўтган Денисовга узатди. Виталий рақиб жарима майдончасига яқинлашиб борди ва ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда чап қанотга узатма берди. Ҳасановнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. Жасурнинг узатмалари озгина аниқ бўлса, хавф янада кучлироқ бўларди!
33'
Вуууҳ! Жамшид жарима майдончасининг чап бурчагида зарба йўллади. Зарба аниқ чиқмади
30'
Майдон марказида Муллажонов тўпни қайтарди, рақиб футболчиси унинг оёғига урилиб йиқилди. Ҳакам эса фол қайд этди. Шавкат тик оёқ билан чиққанига аҳамият қаратди шекилли
28'
Қарши ҳужум натижасида Саудиянинг 3 нафар футболчиси икки ҳимоячимизга чиқиб боришди. Анзур қоида бузиш эвазига хавфни бартараф этди
27'
Яхши ҳужум ташкил қилдик. Одил тўпни чап қанотдан олдинга ўтган Ҳасановга узатди ва Жасур дарҳол жарима майдончасига пас берди. Тўп ҳеч кимга тегмай нариги қанотга ўтиб кетди. Рашидов тўпни эгаллаб Азизга берди. Ҳайдаровнинг 17 метрдан йўллаган зарбаси офсайдда турган Насимовга тегди...
25'
Бурчакдан узатилган тўпни Нестеров мушт билан олдинга уриб юборди
25'
Виталий Денисов икки рақиб футболчиси қуршовида тўпни бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборишга муваффақ бўлди
24'
Одил Аҳмедов! Жасур билан девор ўйнаб, жарима майдончасига кириб бориб, зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди...
22'
Одилнинг узатмаси бироз кучлироқ чиқди, Насимов тўпга ета олмади
20'
Яшиллар олис масофадан жарима майдончамиз томон узатма бериш орқали ўйнашмоқда. Ҳозирча мудофаада ишончли ўйнаяпмиз. Кўз тегмасин
19'
Одил Аҳмедов чап қанотдан олдинга ўтаётган Ҳасановга узатма берди. Жасур офсайдда қолган экан
18'
Бурчак тўпи хавфли чиқмади, аммо Рашидов майдон марказида тўпни эгаллаб навбатдаги ҳужумга асос солди. Искандаров 20 метрлардан дарвоза томон зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди!
17'
Денисов ўз қанотида ён чизиқдан тўпни жарима майдончасига улоқтириб берди. Бурчак зарбаси ишладик
16'
Шаҳроний ўнг қанотдан даврозабон майдончасига узатма берди. Нестеров тўпни эгаллади
15'
Азиз Ҳайдаров майдон марказида фол ишлатди
14'
Денисовннг фолидан кейин Саудия ўнг қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритди. Тўп чап қанотдаги футболчига борди ва у тўпни жарима майдончасига қайтарди. Усама Ҳавсавий бош билан зарба берди. Ноаниқ
12'
Саудияликлар ўнг қанотдан олдинга ўтиб, тўпни жарима майдончамизга етказишди. Анзурнинг бошига теккан тўп Саҳлавийга бориб тушди. Муҳаммаднинг узатмаси Муҳаммамдиевга тегиб, жарима майдончасини тарк этди
11'
Вуууууууҳ! Шууҳраааааааат! Муҳаммадиев ўнг қанотда Одил билан девор ўйнаб, жарима майдончасига кириб борди. Ҳимоячининг устидан тўпни олиб ўтиб, кучли зарба йўллади! Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! Дарвозабон томошабин вазифасини бажарганди....
10'
Жасур Ҳасанов етказиб берган тўпга Муллажонов бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
10'
Бурчак тўпи ишладик! Денисовнинг узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди!
9'
Саудияликлар тўпни олдинга чизиққа узатишди. Тўп Игнатга насиб этди
8'
Жамоамиз тўпни рақибга қайтариб беришди. Фейр плей
7'
Одил Аҳмедов тўп учун курашда рақиб оёғига тепиб юборди ва ўзи жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Майдон четига чиқди у
5'
Вуууууҳ! Ўйин қайноқ бошланди!
2'
ГОООООООООЛ! ГООООООЛ! ГОООООООЛ! Рашидооооооовввв! Футболчиларимиз чап қанотда рақибни хато қилишга мажбур қилишди ва Сардор чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, чап оёқда зарба берди! Тўп дарвозабоннинг оёқлари орасида ўтиб, тўрга бориб тушди!
1'
Жамшид чап қанотдан узатган тўпга Насимов ета олмади. Волид тўпни эгаллади
1'
Ўйин бошланди!
13:58'
Бугун Одил Аҳмедов бугун жамоа сардори! Одил йигит - Аҳмедов! Олға, Ўзбекистон!
13:56'
Саудия мадҳиячи янграмоқда...
13:55'
Ўзбекистон мадҳияси янграмоқда!
13:54'
Диққат, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ФИФА Фейр плей мусиқаси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда!
13:52'
Саудия бош мураббийи Космин Олариу эса бугун бошқача таркиб ва тактикада ўйнашини маълум қилиб ўтди
'
Осиё кубоги-2015 трансляциясини амалга ошираётган ТВ вакиллари ўйиндан олдин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг қисқача фикрларини эфирга узатди.

"Ўйиндан олдиан ҳаяжон бор. Бу ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда ҳам муҳим ўйин ҳисобланади. Яхши ният қиламан, бугун ғалаба қозонамиз.

Саудия Арабистони терма жамоасида яхши ва тезкор ўйинчилар бор. Улар индивидуал жиҳатдан яхши ҳаракат қилади. Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Бугун тактик жиҳатдан бошқача ўйин қиламиз", - дейди Миржалол Қосимов.
13:42'
Ўйин бошланишига 18 дақиқа қолди. Жамоалар чигалёзди машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олди
'
ЎЗБЕКИСТО-САУДИЯ АРАБИСТОНИ! Ё ҲАЁТ, Ё МАМОТ!
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.