Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

19-тур, 18 январь, соат 16:00

ХЕТАФЕ

0 : 3

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (63, 79)
Гарет Бэйл (67)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Кодина, Перейра, Лаго, Руано, Веласкес, Родригес, Сарабия, Леон, Саммир, Кастро, Васкес.   Касильяс, Рамос, Карвахаль, Варан, Марсело, Иско, Хамес, Бэйл, Кроос, Бензема, Роналду.

Матн

90+2'
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 2 дақиқа якунига етди. "Хетафе" - "Реал" - 0:3.
87'
Мезбонлар кетма-кет тўртинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритишади
85'
Эҳҳҳҳ! "Хетафе" ҳужумчиси яқин масофадан дарвоза устунини пойлади!
79'
ГООООООЛ! Криштианууууу Роналду! 0:3! Хамес томонидан етказилган тўпни Роналду бош билан дарвозага жойлади!
77'
"Хетафе" футболчиси жарима майдончаси ичида зарба бермоқчи бўлганида йиқилиб тушди ва хавф йўққа чиқди
72'
Вууууҳ! Роналду томонидан жаримадан йўлланган зарба дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
67'
ГООООООЛ! Гарет Бэйл! 0:2! Роналду-Хамес-Бэйл комбинациясидан кейин Гарет дарвозабон билан бирга бир вазиятдан дарвозани ишғол қилди!
63'
ГООООООООООЛ! Криштиану Роналду! 1:0! Барча ишни Бензема бажарди. Хамесдан тўпни қабул қилган Карим икки ҳимоячидан чиройли тарзда ўтиб кетди ва Роналдуга пас берди. Криштиану бўўш дарвозани осонгина ишғол қилди!
59'
Бэйл жарима зарбасини ўта ноаниқ йўллади
57'
Бэйл чап қанотдан рақиб ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончаси остонасида урган Хамесга узатди. Родригеснинг зарбасини Кодина эгаллаб олди!
53'
"Хетафе" дарвозабони Кодина Бензема томонидан деярли бирга бир вазиятда йўлланган зарбани қайтарди!
50'
Иско ва Бензема жарима майдончасининг ўнг томонида бир бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишди. Аммо ҳимоячилар гол уришга йўл қўйишмаяпти
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Учрашувда ҳисоб очилмади ҳозирча
45'
Вуууууҳ! Кроос томонидан йўлланган зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди!
43'
Мезбонлар ҳужумга ўтишдан тортиниб ўтиришмаяпти. Уларга сўнгги зарбани аниқ йўллаш насиб этмаяпти
43'
Мезбонлар ҳужумга ўтишдан тортиниб ўтиришмаяпти. Уларга сўнгги зарбани аниқ йўллаш насиб этмаяпти
39'
"Хетафе" қарши ҳужумда ажойиб имкониятга эга бўлди. Тўрт нафар мезбон футболчиси 4 ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Аммо 9-рақамли футболчининг зарбаси ўта ноаниқ бўлди!
37'
Иско жарима майдонча ташқарисидан олис "тўққизлик" томон зарба берди. Дарвозабон зарбани қайтарди!
34'
Тони Кроос огоҳлантириш олди
34'
Тони Кросс огоҳлантириш олди.
29'
Мана голли вазият! Бензема чап қанотдан жарима майдончасига кирди, сўнгги чизиқ бўйлаб юриб, 11 метрли нуқта олдидаги Криштиануга пас берди. Роналдунинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
27'
Ҳисоб ҳамон 0:0. "Реал" гол уриш яққол имкониятга эга бўлган йўқ ҳозирча
22'
"Хетафе" номдор рақибга жиддий қаршилик кўрсатмоқда. Улар ҳимояда тартибли ўйнаб, ҳужумга ҳам ўтиб туришибди
22'
"Хетафе" номдор рақибга жиддий қаршилик кўрсатмоқда. Улар ҳимояда тартибли ўйнаб, ҳужумга ҳам ўтиб туришибди
15'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос бош билан зарба берди. Тўп юқрига кўтарилди ва уни дарвозабон эгаллаб олди
9'
Мадридликлар ўйин назоратини ўз қўлларига олишмоқда. Ҳозирча голга тортадиган вазият яратишмади
5'
Сайтда юзага келган техник носозликлар учун узр сўраймиз. Барчанинг кайфияти яхши. Шундай кайфиятда Ла лига ўйинини кузатишда давом этамиз. "Хетафе" кўк, "Реал" оқ рангли формада ўйнамоқда
1'
"Хетафе" - "Реал" ўйини бошланиб кетди. Ҳозирча ҳисоб 0-0!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.