26/12 17:30 | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | 1-2 | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | - | Ман. Юнайтед | ||
27/12 01:00 | Ливерпуль | - | Лестер | ||
28/12 00:30 | Брайтон | - | Брентфорд | ||
28/12 01:15 | Арсенал | - | Ипсвич | ||
28/12 19:00 | Эмполи | - | Женоа | ||
28/12 19:00 | Парма | - | Монца | ||
28/12 22:00 | Кальяри | - | Интер |
Англия Премьер-лигаси
22-тур, 18 январь, соат 21:00 | ||
МАНЧЕСТЕР СИТИ |
0 : 2 |
АРСЕНАЛСанти Касорла (24-пен.)
Оливье Жиру (66) |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
01.Жо Харт (Д) 05.Пабло Сабалета 04.Венсан Компани 26.Мартин Демичелис 22.Гаэль Клиши 25.Фернандиньо 06.Фернандо 15.Хесус Навас 21.Давид Силва 07.Жеймс Милнер 16.Серхио Агуэро |
13.Давид Оспина (Д) 39.Эктор Беллерин 04.Пер Мертезакер 06.Лоран Косельни 18.Начо Монреаль 16.Аарон Рэмзи 34.Франсис Коклен 19.Санти Касорла 15.Алекс 17.Алексис Санчес 12.Оливье Жиру |
|
ЗАҲИРА | ||
13.Вилфредо Кабальеро (Д) 20.Эльяким Мангала 03.Бакари Санья 11.Александр Коларов 18.Фрэнк Лэмпард 10.Эдин Жеко 35.Стефан Йоветич |
01.Войцех Шченсни (Д) 03.Киран Гиббс 21.Калум Чамберс 07.Томаш Росицки 20.Матье Фламини 11.Месут Ўзил 14.Тео Уолкотт |
|
САРИҚ КАРТОЧКА | ||
Винсен Компани (41)
Серхио Агуэро (86) |
Аарон Рэмзи (38)
|
Матн
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. "Депортиво" - "Барселона" учрашувидан ташкил этиладиган онлайн трансляцияни кузатишга таклиф этамиз |
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Манчестер Сити" - "Арсенал" - 0:2. |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
90' |
|
Эҳҳҳҳ, Фламинииии! Росицкининг кесиб узатмасидан кейин Фламини ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабоннинг нариги томонида очилган Жируга пас бераётганида Компани тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
89' |
|
"Шаҳарликлар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Компани бош билан зарба йўллади! Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
87' |
|
Жеко чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади! Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
86' |
|
Ҳакам Серхио Агуэрога сариқ карточка кўрсатди |
86' |
|
Қарши ҳужум натижасида Гиббс чап қанотдан олдинга ўтди, Компани тўпни ёмон томонга тепиб юборди |
84' |
|
"Арсенал"да иккита ўзгариш: Санчес ўрнига Гиббс, Рэмзи ўрнига Фламини туширилди |
83' |
|
БУрчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди, такрорий узатма пайтида Оспина тўпни эгаллаб олди |
80' |
|
Вууууҳ! Йоветич яқин масофадан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! |
74' |
|
"Сити"нинг навбатдаги бурчак зарбани самарасиз якунланди |
72' |
|
Вуҳ! Санчес жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтарди |
71' |
|
Мезбонлар олис масофадан йўллаган зарбани "Арсенал" ҳимоячилари қайтаришди |
66' |
|
ГОООООООООЛ! Оливье Жиру! 0:2! Санчес жаримадан тўпни кўтариб берди, Жиру бош билан дарвозани ишғол қилди! |
66' |
|
"Арсенал"да ўзгариш: Оксленд-Чемберлейн ўрнига Томаш Росицки туширилди |
64' |
|
Сабалета томонидан ўнг қанотдан узатилган тўпни Оспина эгаллаб олди |
63' |
|
"Сити"да ўзгариш бўлди. Фернандиньо ўрнига Лэмпард туширилди |
62' |
|
Бурчак зарбаси самара бермади |
60' |
|
Вууууууҳ! Милнер дарвозабон майдончасининг ўнг томонидан узатма берди. Тўп ҳимоячига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди. Унга на Агуэро, на Йоветич оёқ қўйишга улгуришди! |
56' |
|
Вуууҳ! Жиру бир амаллаб тўпни жарима майдончасининг чап томонидан кирган Санчесга етказди. Алексиснинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди! |
53' |
|
Санчес чап қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб келди. Дарвозабон майдончаси томон кучли пас/зарба берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди |
52' |
|
Давид Силванинг жарима майдончаси йўллаган ичида йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, Фернандиньога келиб тушди. Унинг чалқанча услубда йўлламоқчи бўлган зарбаси ўхшамади. Фернандонинг зарбаси эса дарвоза устидан ўтиб кетди |
51' |
|
Милнер ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Тўп йўлига ғов бўлди |
48' |
|
Бурчакдан етказилган тўпни меҳмонлар қайтаришди |
47' |
|
Агуэро томонидан йўлланган зарбани Давид Оспина қайтарди. Бурчак тўпи |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+1' |
|
БИринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Манчестер Сити" - "Арсенал" - 0:1. Танаффус |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
41' |
|
Винсен Компани сариқ карточка олди. Пенальти белгиланган вазиятда унга огоҳлантириш бермаганди. Энди берилди |
40' |
|
Майдон эгаларининг бурчак зарбасини меҳмонлар бартараф этишди |
38' |
|
Аарон Рэмзи огоҳлантирилди. Майдон марказида қоида бузгани учун |
35' |
|
Мезбонларнинг бу галги бурчак тўпи ҳам самарали чиқмади |
32' |
|
"Сити" ҳали дарвоза томон аниқ зарба бера олмади |
28' |
|
Мезбонлар ҳозирча лондонликларнинг мудофаасини ёриб ўта олишмаяпти. "Канонирлар" қарши ҳужумда хавфли кўринмоқдалар |
24' |
|
ГООООЛ! Санти Касорла! 0:1! Дарвозабон йўналишни топди, аммо тўп юқорига йўналтирилгани учун тўпни қайтара олмади! |
23' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Сити" дарвозасига! Начо Монреаль жарима майдончасининг чап томонида Жиру билан "девор" ўйнаб, олдинга ўтаётганида Компани уни гавдаси билан йиқитди! |
19' |
|
Бурчак тўпи тахликали бўлди. Харт мушти билан тўпни уриб юборди |
18' |
|
Вууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган тўпга Жиру 5-6 метрдан бош билан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи |
18' |
|
Санчес 3-4 нафар футболчи қуршовида жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, аммо мақсадига ета олмади |
15' |
|
Венгер шогирдлари ҳимояда мустаҳкам ўйнаб, мезбонлар ҳужумларини бартараф этишмоқда |
12' |
|
"Арсенал"нинг яна бир ҳужуми бу сафар жарима майдончаси бурчагидан Жиру нариги қанот томон узатма берди. Санчес тўпга ета олмади |
7' |
|
"Арсенал" қарши ҳужумга ўтди. Жарима майдончасининг чап бурчагида Санчес тўпни эгаллаб, ичкарига кирмоқчи бўлганида ҳимоячидан ўтиб кета олмади |
3' |
|
Бурчак тўпи самарали чиқмади |
3' |
|
"Манчестер Сити" бурчак зарбаси ишлади. Агуэро ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келиб, тўпни дарвозабон майдончасига етказаётганида тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди |
1' |
|
Ўйинни ҳаворанг формадаги "Сити" бошлаб берди. "Арсенал" эса сариқ рангли кийимда ўйнамоқда |
' |
|
Манчестердаги "Иттиҳод" стадиони. Мезбон "Манчестер Сити" "Арсенал"ни қабул қилмоқда! |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли Англия футболи мухлислари! |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|