Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

20-тур, 2015 йил 24 январь, соат 20:00. Бош ҳакам: Эрнандес Эрнандес

КОРДОБА

Набил Ғилос (3-пен.)

1 : 1

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензама (27)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Хуан Карлос
Хосе Анхель Креспо
Адриан Гунино
Эдимар
Дейвид
Александар Пантич
Федерико Картабия
Фаусто Росси
Набил Гилас
Флорин Андоне
Бебе
  Икер Касильяс
Марсело
Даниэль Карвахаль
Серхио Рамос
Рафаэль Варан
Сами Хедира
Тони Кроос
Гарет Бэйл
Хамес Родригес
Криштиану Роналду
Карим Бензема
ЗАҲИРА
Микель Сайсар
Даниэль Пинильос
Хосе Агульо
Федерико Вико
Лопес Сильва
Абель
Ариц Гарай
  Кейлор Навас
Начо
Фабиу Коэнтрау
Альваро Арбелоа
Асьер Ильяраменди
Хесе
Хавьер Эрнандес
САРИҚ КАРТОЧКА
Фаусто Росси (57)
Федерико Картабия (60)
 
Сами Хедира (62)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Федерико Картабия (87)
 
Криштиану Роналду (83)

Матн

'
"Эльче" - "Барселона" учрашувидан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
90+3'
Ўйин тугади. "Реал" катта қийинчилик эвазига 3 очкони қўлга киритди. Тан олиш керак, ўйин давомида "Кордоба" футболчилари кўпроқ имкониятларга эга бўлишди
90+3'
Вуууҳ! Бебе томонидан ўнг томондан дарвозабон майдончасига етказилган тўпни мезбон футболчиси дарвозага буриб юборишгша улгурмади!
90+2'
Олис масофадан етказилган узатмани Касильяс эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
ГОООЛ! Гарет Бэйл! Уэльслик футболчи "Реал"ни очко йўқотишдан қутқармоқда! Бэйлнинг ўзи жарима зарбаси ишлади, пенальти ишлади ва пенальтидан гол урди!
87'
Картабияга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва у ҳам майдонни тарк этди
87'
"Кордоба" дарвозаси томон пенальти! Жаонли девордан турган Картабия қўли билан Бэйлнинг зарбасини қайтарди
86'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи устида Бэйлга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Хавфли зарба бўлиши мумкин
83'
Роналду майдондан четлаштирилди! Криштиану асабларини жиловлай олмади. "Реал" майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп дарвозага яқин жойда турган Роналдунинг оёғидан дарвозабонга борди ва посбон тўпни эгаллаб олди. Роналду эса кутилмаганда ҳимоячининг юзига уриб юборди. Унга эътироз билдирган бошқа ҳимоячи ҳам Роналдунинг зарбасидан бенасиб қолмади... Натижада Криштиану қизил карточка олди!
81'
"Кордоба" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин қайтарилган тўп Россига келиб тушди. Фаустонинг жарима майдончаси ярим доираси устида йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
80'
Жамоаларда биттадан ўзгариш бўлди. "Кордоба"да Андоне ўрнига Вико, "Реал"да Хамес ўрнига Иско туширилди
80'
Бурчакдан етказилган тўпга Рамос бош билан зарба йўллади. Ноаниқ
79'
Бенземаааа! Жарима майдончаси ташқарисидан дарвозабон учун ўта ноқулай зарба йўллади. Сакраб борган тўпни посбон майдон ташқарисига чиқариб юборди
77'
Хамес юқоридан жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди. Бензема бош билан Роналду томон пас бераётганида ҳимоячи тўпни қайтарди...
76'
Роналдунинг узатмасидан кейин Кросс жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Хуан Карлос тўпни эгаллаб оди
75'
Бурчак тўпидан кейин тўпни эгаллаган мадридликлар қарши ҳужумга ўтишаётганида Бенземага нисбатан ўйин қоидаси бузилди
74'
"Кордоба" яна бир марта бурчак тўпини ўйинга киритади. Тўп 5-6 дақиқадан бери "Реал" жарима майдончаси атрофида айланмоқда
72'
"Реал"да ўзгариш: Марсело ўрниа Коэнтрау туширилди
71'
Жаримадан етказилган тўпни Бенземанинг оёғидан майдонни тарк этдию БУрчак тўпи
70'
Ильяра бурчак ёнида "Кордоба" ҳужумчисини чалиб йиқитди
68'
Вуууууҳ! "Реал"ни голдан дарвоза тўсини қутқармоқда!!! Андоне тўп учун курашда Рамосдан тўп олиб қўйди ва бирга бир вазиятда тўпни Рамоснинг устидан оширди. Тўп ерга тегди ва сакраб, дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Қайтган тўпни Касильяс эгаллаб олди!
67'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳаводаги тўп учун курашда "Кордоба" футболчилари ютқазишмаяпти
64'
"Реал"да дастлабки ўзгариш: Сами Хедира ўрнига Асьер Ильяраменди туширилди
62'
Сами Хедира огоҳлантирилди
61'
Хамеснинг ўзи жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар бош билан хавфни бартараф этишди
60'
Картабия огоҳлантириш олди. Чап қанотдан жарима зарбаси
58'
Роналду томонидан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди
57'
Фаусто Росси огоҳлантириш олди. У Роналдуни чалиб йиқитда. Жарима майдончаси бурчагидан жарима зарбаси тепилади
56'
Яна бир марта вууууҳ! Бебе майдон марказидан бошлаб ўз йўлида учраган "Реал"нинг барча футболчиларидан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Касильяс қийинчилик эвазига зарбани қайтарди!
55'
Вуууууууҳ! Андоне мадридлик ҳимоячилардан ўтиб кетди ва 17 метрдан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. Касильяс тўпга ташланишга улгурмаганди
53'
"Кордоба" майдон марказида жарима тўпини ўйинга киритди. Олис устун олдидаги футболчи бош билан тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Ҳужумчи зарба беришга улгурмади, тўпни Варан қайтарди
52'
Бурчак тўпи пайтида бу сафар мезбонлар хушёр ўйнашди
51'
Хамес жарима майдончасига яқинлашиб борди ва узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
49'
Бебе жарима майдончаси ташқарисида тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва зарба йўллади. Ўта ноаниқ зарба бўлди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Жамоалар майдонга қайтишди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Кордоба" - "Реал" - 1:1. Танаффус
45'
"Кордоба" футболчилари 4га 3 чичиб боришди, аммо яна сўнгги узатмада хатога йўл қўйишди
42'
Хамеснинг узатмасидан кейин Бэйл бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо офсайдда қолган экан
40'
Флорин Андоне тўп учун елкама-елка курашда Рамосдан устун келди ва жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
38'
Бензема жамоадошлари билан қисқа паслар орқали жарима майдончасига киришга уринди, сўнгги пас ноаниқ бўлди
37'
"Реал" дарвозаси томон жарима майдончаси бурчагидан жарима зарбаси белгиланди. Бебе томонидан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
'
Негадир 2015 йилдан бошлаб 2014 йилдаги "Реал"ни кўрмаяпмиз. Кетма-кет 22та ўйинда ғалаба қозонган "Мадрид" яхлит механизм эди. Ҳозир эса футболчилар ўша эски инерция орқали ўйнаётгандек тасаввур уйғотмоқда.
31'
Мезбон ярим ҳимоячиси чап қанотдан зарба йўллади. Бу Икерга муаммо туғдирмади
27'
ГОООООООЛ! Карим Бензема! 1:1! Хамес бурчак зарбасини амалга оширди. Бэйл бош билан тўп йўналишини бироз ўзгартирди ва у дарвозабон қаршисида турган Бензамага бориб тушди. Карим яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!
26'
"Кордоба"нинг 4 футболчиси 4 ҳимоячига қарши чиқиб боришди, аммо узатма ноаниқ бўлди
24'
Роналду "регбича" зарба йўллади... Дарвоқе, у бугун клуб доирасиди бугун 600-ўйинни ўтказмоқда
23'
Хамесга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвоза рўпарасидан жарима зарбаси. Дарвозагача 25 метрлар...
20'
Оҳо! "Кордоба" футболчиси 22 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп тўғри Икернинг ўзига борди
18'
Вууууҳ! "Кордоба"нинг 29-рақамли футболчиси жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди!
12'
Хедира ўнг қанотдан ерлатиб етказиб бурган узатмасини Бэйл дарвозабон чизиғи устида дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Зарба аниқ чиқмади
10'
"Реал" бурчак зарбасидан фойдалана олмади
9'
"Реал" мудофаасида парокандалик! Икки нафар мезбонлар футболчиси бир ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Аммо улардан бири Рамосдан тўпни ўтказиб, шеригига аниқ пас бера олмади!
7'
Ўйин кутилмаган тарзда бошланди. "Реал" ҳимоячилари кетма-кет хатога йўл қўйишмоқда
4'
Бурчак тўпидан кейин "Мадрид" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо мезбонлар ўз вақтида хавфни бартараф этишди
3'
ГООООЛ! Набил Ғилос ҳисобни очди! Унинг зарбасини Касильяс қайтара олмади!
1'
"Реал" дарвозасига пенальти! Ҳакам бироз паузадан кейин "нуқта"га ишора қилди! Дарвоза томон берилган зарба Рамоснинг қўлига тегди!
1'
Ўйинни "Кордоба" бошлаб берди!
'
Ўйин олдидан 1 дақиқалик сукут сақланмоқда
'
"Кордоба" оқ-яшил йўл-йўл, "Реал" қора рангли формада ўйнайди бугун
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Испания Ла лигасида иккинчи давра ўйинлари бошланмоқда. "Реал" бугун сафарда "Кордоба" меҳмони бўлади
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.