Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

20-тур, 2015 йил 24 январь, соат 22:00

ЭЛЬЧЕ

0 : 6

БАРСЕЛОНА

Жерар Пике (35)
Лионель Месси (55-пенальти, 88)
Неймар (69, 71)
Педро (90+3)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Пшемислав Титонь (Д)
02.Дамиан Суарес
03.Энсо Роко
18.Серхио Пелегрин
05.Доминго Сисма
24.Марио Пашалич
07.Аарон Ньигес
20.Файсал Фажр
08.Адриан Гонсалес
22.Жонатас
17.Виктор Родригес
  13.Клаудио Браво (Д)
02.Мартин Монтойя
03.Жерар Пике
15.Марк Бартра
18.Хорди Альба
14.Хавьер Маскерано
12.Рафинья
06.Хави Эрнандес
11.Неймар
07.Педро Родригес
10.Лионель Месси
ЗАҲИРА
01.Ману Эррера (Д)
14.Хосе Алонсо
04.Давид Ломбан
21.Эду Альбакар
10.Коро
09.Кристиан Эррера
19.Альваро Хименес
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
21.Адриано
22.Дани Алвес
20.Серхи Роберто
08.Андрес Иньеста
05.Серхио Бускетс
09.Луис Суарес
САРИҚ КАРТОЧКА
Адриан Гонсалес (20)
Аарон Ньигес (27)
Серхио Пелегрин (35)
Жонатас (40)
Файсал Фажр (41)
Давид Ломбан (79)
 
Маскерано (62)
Хорди Альба (62)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Файсал Фажр (58)
 

Матн

'
Месси ўз голлари сонини 21тага етказиб олди. Роналду ҳисобида эса 28та гол борлигини эслатиб ўтамиз
90+4'
Ўйин якунланди. "Эльче" - "Барселона" - 0:6.
90+3'
ГОООЛ! Педро, 0:6! Қарши ҳужум пайтида Неймар олдинга ўтди, ҳимоячини ортда қолдирди ва чап қанотдан етиб келган Педрога пас берди. Педро осонлик билан бўш дарвозани ишғол қилди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
88'
ГОООООЛ! Месси, 0:5! Бартранинг узатмасидан кейин Лео жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ҳимоячининг оёқлари орасидан ўтказиб зарба йўллади. Тўп олис бурчакка бориб тушди
86'
Бускетс ва Жонатас тўқнашиб кетиши оқибатида ҳар иккала футболчи жароҳат олди
82'
"Эльче"да ўйинчи алмашди: Ньгес ўрнига Коро туширилди
80'
Мессининг жаримадан йўллаган зарбасини Тотонь эгаллаб олди
79'
Давид Ломбан сариқ карточка олди. Неймарни ағдаргани учун
74'
"Барселона"да ўзгариш: Хави ўрнига Серхи Роберто туширилди
74'
Эҳҳ, бу сафар Месси Неймарга узатма беришга қизғанди. Акс ҳолда узатма-гол бўйича ўзига хос "хет-трик" қайд этиларди...
71'
ГООООЛ! Неймар! 0:4! Мессидан яна бир суперпас, яна бирга бир вазият ва гол!
69'
ГОООООЛ! Неймааар! 0:3! Мессининг идеал пасидан кейин Неймар бирга бир вазиятга чиқди ва осонлик билан дарвозани ишғол қилди!
66'
Хорди Альба сариқ карточка олди.
64'
Эҳҳҳ, "Эльче" футболчиси 11 метрли нуқта устида дарвозага аниқ зарба бера олмади!
62'
Маскерано огоҳлантирилди. Қарши ҳужумга ўтаётган рақиб футболчисини чалиб йиқитди
61'
Эҳҳҳ, Педро! БИрга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! Титон зарбани қайтарди!
60'
"Эльче"да ўзгариш: Жароҳат олган Сисма ўрнга Эду Ал-Бакар туширилди
59'
Монтойя ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб келиб, пас берди. Ҳимоячилар узатмани қайтаришди
58'
"Эльче" футболчиси Файсал Фажр иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди
55'
ГОООЛ! Месси! Даврозабонни осонлик билан алдай олди. 0:2!
54'
Пенальти! "Эльче" дарвозасига. Қарши ҳужум натижасида Неймар жарима майдончасига кириб келди ва ҳимоячини алдаб ўтаётганида рақибни қоида бузишга мажбур қилди!
53'
Оҳо! Мессининг юқоридан берган узатмасини жарима майдончасига кириб келган Альба бош билан Неймарга узатди. Бразилиялик футболчи бирга бир вазиятда гол уриши учун унга бироз бўшлиқ етишмади. Дарвозабон тўпни қайтарди!
51'
Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон майдончаси томон пас берди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди
48'
Мезбонлар илк дақиқалардан олдинга ўтишди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни ҳимоячилар эгаллашди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшмади. Танаффус. Ҳозирча "Эльче" - "Барселона" - 0:1.
43'
Мессининг узатмасидан кейин Педро дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди, аммо офсайд
41'
Ой-ой-ой... Фажр оёғини баланд кўтариб, Рафиньянинг юзидан тепиб юборди. Сариқ карточка
40'
Жонатас ҳам огоҳлантириш олди
40'
Энди Мессининг "юриш"лари ҳам ўхшагандек бўляпти. У "девор" ўйнаб жарима майдончасига кираётганида ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди
39'
Педро жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо пенальти йўқ. Ростда ҳам пенальти йўқ эди
37'
Пашалич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Рекошет ҳолатида борган тўпни Браво эгаллади
35'
ГООООООЛ! Жерар Пике! 0:1. "Барселона" жонига "стандарт" оро кирди. Пике тўпни кўкраги билан қайтарди ва яқин масофадан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
35'
Серхио Пелегрини огоҳлантирилди. Жарима зарбаси
34'
Месси жарима майдончаси ташқарисидан тўпни Неймар қанотига айлантирди. Неймарнинг оёғига тўп ўтирмади
34'
Каталонияликлар ҳақиқий маънода пиёда футбол ўйнашмоқда
29'
Бугун "Эльче" футболчилари Мессини жуда қаттиқ қўриқлашмоқда. Лионель алдаб ўтиш чоғида тўпни фақат йўқотмоқда
27'
Бурчак тўпидан кейин Месси тўпни эгаллаб олдинга ўтаётганида Аарон Ньигес уни қўли билан тўхтатди ва огоҳлантириш олди
26'
Жарима зарбаси хавфли бўлди. Браво бурчакка бораётган тўпни ён томонга уриб юборди
25'
Монтойя фол ишлатди. Дарвозагача 25 метрлардан жарима зарбаси тепади
25'
Вууууҳ! мезбонларда яна бир хавфли вазият! Жонатас ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва кучли зарба йўллади! Браво оёғи билан тўпни қайтарди!
23'
Вууууҳ! Олис масофадан етказилган тўпни Жонатас жарима майдончаси ичида эгаллади ва кучли зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
21'
Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли бўлди, аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди
20'
Адриан Гонсалес сариқ карточка олди. У Мессини тўхтатиб қолди, акс ҳолда у дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
18'
"Барса" ярим куч билан ўйнамоқда. Бунақада очко йўқотиб қўйиши мумкин
14'
"Барселона" жарима майдончасининг ўнг бурчагидан жарима зарбасини амалга оширди. ХАви тўпни чап бурчакдаги Альбага узатди. Хорди тўпни ерга туширмасдан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
12'
"Эльче" жарима тўпини ўйинга киритиб берди. Жонатас узатган тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
10'
Неймар чап қанотдан бир футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасидаги Месси томон узатди. Тзп Лионелга ўтмади
8'
Олис масофадан жарима майдончасига етказилган тўпга Месси ета олмади, Титон тўпни эгаллади
5'
"Эльче" чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп ҳужумчидан майдонни тарк этди
2'
Хави юқоридан дарвозабон майдончасига тўпни узатди. Марказий ҳимоячилар қайтаришди
2'
"Барселона" кўк-анорранг, "Эльче" эса оқ-яшил рангли формада ўйнамоқда
1'
Учрашув бошланди!
'
Хайрли оқшом, қадрли сайтимиз мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.