Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Онлайн трансляция

Англия лига кубоги

Ярим финал, жавоб ўйини. 28 январь, соат 00:45

ЧЕЛСИ

Бранислав Иванович (94)

1 : 0

ЛИВЕРПУЛЬ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
03.Филипе Луис
02.Бранислав Иванович
26.Жон Терри
10.Эден Азар
04.Сеск Фабрегас
21.Неманья Матич
05.Курт Зума
22.Виллиан
08.Оскар
19.Диего Коста
  22.Симон Миньоле (Д)
37.Мартин Шкртел
17.Мамаду Сако
10.Филиппе Коутиньо
14.Жордан Хендерсон
31.Рахим Стерлинг
23.Эмре Жан
21.Лукас Лейва
18.Альберто Морено
08.Стивен Жеррард
50.Лазар Маркович
ЗАҲИРА
01.Петр Чех (Д)
24.Гэри Кэхилл
28.Сесар Аспиликуэта
06.Натан Эйк
07.Рамирес
11.Дидье Дрогба
18.Лоик Реми
  52.Денни Уорд (Д)
02.Глен Жонсон
06.Деян Ловрен
20.Адам Лаллана
24.Жо Аллен
09.Рики Ламберт
45.Марио Балотелли

Матн

'
"Челси" Англия лига кубогининг ярим финалида ғалаба қозонди (биринчи ўйин 1:1) ва финалга чиқди. Финалда уларга "Шеффилд Юнайтед" – "Тоттенхэм" жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқишади
120+2'
Ўйин якунланди.
119'
Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Рамирес жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб, зарба йўллади. Миньоле зарбани қайтарди
119'
"Челси"да ўзгариш: Виллиан ўрнига Дробга туширилди
116'
Шкртел майдон марказидан ўзидан ўтиб кетаётган Диего Костан чалиб йиқитди. Сариқ!
114'
Эмре Жан ҳам огоҳлантирилди. Азарга нисбатан қўполлик учун
111'
Рамирес жарима майдончаси ичида анча ноаниқ зарба йўллади
110'
Ўнг қанотдан ҳаводан етказилган тўпни Куртув эгаллай олмади. Балотелли тўпни чап қанотда жарима майдончаси ташқарисида эгаллади ва жуда ҳам ўткир бурчак остидан тўпн дарвозабоннинг устидан ошириб дарвозага жойлашга уринди. Уриниш муваффақиятсиз чиқди
109'
Жарима зарбаси амалга оширилган пайтда дарвозабонга нисбатан фол ишлатилди деб топилди
108'
Оскар сариқ карточка олди. Эмре Жанни йиқитгани учун
106'
Рамирес ўнг томондан жарима майдончасига кириб бориб, тўпни орқароқда турган Азарга узатди. Эден эса чапда очилга Диего Костага берди, аммо ҳужумчи ҳимоячини алдаш чоғидан тўпдан маҳрум бўлди
106'
Тўртинчи бўлим бошланди
106'
"Ливерпуль"да Морено ўрнига Рики Ламберт майдонга тушди
105+1'
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритиб, вақтдан ютишга ҳаракат қилди. Танаффус. Жамоалар майдоннинг томонларини алмашишади
105'
Учинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
105'
Чап қанотдаги бурчак яқинида Виллианга нисбатан фол ишлатилди
103'
Балотелли ўнг қанотда икки футболчи орасидан ўтиб кетди ва Моренони тўп билан таъминлади. унинг 15 метрлардан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади
102'
Жерард ва Диего Коста тўп учун курашдан кейин бир-бирларини кураш услубида йиқитишди ва шундан сўнг тортишиб кетишди. Иккаласига ҳам сариқ карточка!
100'
Вууууҳ! Стерлинг чап қанотда икки ҳимоячидан қочди ва дарвоза яқинга узатма берди. Хендерсон бош билан дарвозани ишғол эта олмади!...
99'
"Челси" тўпни назорат қилмоқда
94'
ГОООООООЛ! Бранислав Иванович! 1:0! Виллиан жарима майдончаси бурчагидан жарима зарбасини ўйинга киритди. Иванович баланд сакраб 5-6 метрдан бош билан дарвозани ишғол қилди!
92'
Балотелли томонидан жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба юқорига кетиб қолди
91'
Қизиқ! 90 дақиқада амал қилинмаган "сафардаги гол" қоидаси қўшимча бўлимларда амалда бўларкан! Яъни, мазкур 30 дақиқада ҳисоб очилмаса, финалга "Челси" чиқади, 1:1 ҳисоби қайд этилса, пенальтилар серияси, 2:2 ва ундан кўпроқ гол урилган дурангларда "Ливерпуль" финал йўлланмасини қўлга киритар экан!
91'
Учинчи бўлим бошланди. Биз бугун Англия лига кубогининг дастлабки финалчиси номини билиб олишимиз керак!
90+4'
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Ҳозирча "Челси" - "Ливерпуль" - 0:0. 30 дақиқалик қўшимча бўлимлар белгиланади
90+4'
Қўшиб берилган дақиқаларда "Челси" босим уюштирди, аммо ҳозирча мезбонлар дарвозани ишғол қила олишмади
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Жеррарднинг жаримадан узатмаси нариги қанотга ўтиб кеттди ва Хендерсон бурчак тўпи ишлади
89'
Иванович сариқ карточка олди. Стерлингни тортиб йиқитгани учун. Жарима майдончасининг чап томонидан жарима зарбаси
88'
РАҳим Стерлинг жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
87'
Азар анча олис масофадан зарба йўллади. Миньоле тўпни эгаллаб олди
82'
"Челси"да яхши имконият! Азар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни Костага узатди. Диегонинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди!
77'
"Челси"да жароҳат олган Филипе Луис ўрнига Сесар Аспиликуэта туширилди
72'
Жеррарднинг зарбасини Куртуа эгаллади
70'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Балотелли майдонга тушди
68'
Рамиреснинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади
66'
Тўп "Ливерпуль" футболчисининг қўлига тегди. Жаримадан йўлланган зарбани дарвозабон эгаллаб олди
65'
Вуууууууҳ! Симон Миньоле!!!! Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Диего Коста рақиб жарима майдончаси ичида дарвозабон билан ёлғиз қолди. Дарвзабон оёғи билан тўпни ундан олиб қўйди
65'
Стерлинг "Челси" жарима майдончаси ташқарисидан Марковичга узатма бераётганида тўп манзилга етиб боришига ҳимоячилар йўл қўйишмади!
64'
Оскар ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тавани билан Виллианга тўпни қолдиирди. Виллианнинг дарвозабон майдончаси томон узатмасини ҳимоячига тегиб, дарвозабонга борди...
62'
"Ливерпуль"нинг жавоб ҳужуми! Жеррарднинг зарбасини Куртуа эгаллаб олди!
61'
Вууууууҳ! "Челси" футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасини Миньоле катта қийинчилик билан қайтарди!
59'
Вуууууҳ, Азаааар! Эден жарима майдончаси ташқарисида деярли барчадан ўтди ва 16 метрлардан чап оёқда кучли зарба йўллади! Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
54'
Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
53'
"Ливерпуль" ҳимоячиси Лукас Лейва фол эвазига рақиб футболчисини тўхтатишга мажбур бўлди. Сариқ карточка!
50'
"Ливерпуль" ҳимоячилари навбатдаги бурчак тўпини бартараф этишди
48'
Азар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига пас берди. Шкртел тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Челси" - "Ливерпуль" - 0:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Меҳмонлар ўз жарима майдончалари атрофида тўпни олдириб қўйишди. "Челси" имкониятдан фойдалана олмади
44'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Куртуа тўпни эгаллаб олди
40'
Лондонликлар қисқа пас орқали рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келишди. Азарнинг Оскар томон узатмаси бироз ноаниқ чиқди
38'
Вуҳ! ОСкарнинг зарбаси хавфли чиқди! Тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди
37'
Шундоққина жарима майдончаси остонасида Оскарга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси
35'
"Ливерпуль" майдоннинг "Челси" томонида тўпни эгаллаб, чап қанотдан олдинга ўтди. Коутиньо-Жерард-Хендерсон узатмасидан кейин Жордан 17 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ
32'
"Челси"нинг бурчак зарбаси самарасиз якунланди
30'
Вууууууҳ, Коутиньо! Қойил, Куртуа! "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси икки футболчини алдаб ўтиб деярли бирга бир вазиятдан жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тибо оёғи билан зарбани қайтарди!
27'
Бурчак зарбаси меҳмонлар учун самарали чиқмади
27'
Эҳҳҳҳ, Коутиньо! Жеррарднинг узатмасидан кейин Филиппе чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва деярли бирга-бир вазиятда ўткир бурчак остидан зарба йўллади! Зарба Куртуанинг қўлига тегиб, майдонни тарк этди
22'
Диего Коста жарима майдончаси ичида йиқилди. Шкртел билан контакт бор эди. Ҳакам пенальти белгилашга жазм этмади
21'
Диего Коста жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга чоғланди. Аммо ҳимоячилар бунга имкон беришмади
18'
Иванович ўнг қанотдан ўткир бурчак остида дарвозабон майдончасига хавфли узатма берди. Миньоле тўпни эгаллаб олди
17'
"Ливерпуль"нинг қарши ҳужуми пайтида Стерлинг олдинга ўтди ва жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқмоқчи бўлганида, тўпни олдириб қўйди. Раҳим ўз вақтида ўнг қанотдан ёрдамга келган шеригига тўпни бериши керак эди. Қизғонди
15'
Фелипе Луис жарима майдончасига узатма берди. Тўп дарвозабонга насиб этди
12'
Коста ва Эмре Жан тўп учун кураш олиб боришди ва тўп майдонни тарк этди. Шундан сўнг Коста бутсасининг тишлари билан Эмренинг тўпиғини босиб ўтиб кетди. Ҳакам ҳеч кимга огоҳлантириш бермади
8'
Меҳмонлар ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатишди. Ҳимоячилар хавф ҳужумга имкон беришмади
6'
Диего Коста рақиб жарима майдончасининг ўнг қанотидан тўп билан келиб, Виллианга узатма берди. Унинг зарбаси йўлига ҳимоячи ўзини ташлади, тўп ҳимоячининг қўлига тегиб қайтди. Ҳакам ўйинни тўхтатмади
5'
Ливерпулликлар ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Стерлингга узатма беришди. Раҳим бурчак томон кетган тўпни эгаллади, бир ҳимоячини алдаб, яна жарима майдончасига кираётганида бошқа футболчи тўпни эгаллаб олди
2'
Дастлабки ҳужумни мезбонлар ташкил этишди. Азар тўпга ета олмади. Миньоле эгаллаб олди
1'
Ўйин бошланди!
'
"Челси" ва "Ливерпуль" жамоалари майдонга чиқиб келишди. Англия лига кубогининг ярим финал босқичидан ўрин олган ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Ушбу мусобақада сафардаги гол қоидасига амал қилинмайди, демак, 90 дақиқадан сўнг дуранг қайд этилса, қўшимча бўлимлар белгиланади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.