Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Онлайн трансляция

Испания кубоги, чорак финал

Жавоб ўйини, 30 январь, соат 01:00. Бош ҳакам: Гонсалес Гонсалес

АТЛЕТИКО МАДРИД

Фернандо Торрес (1)
Рауль Гарсия (30-пен.)

2 : 3

БАРСЕЛОНА

Неймар (9, 41)
Жоао Миранда (38-автогол)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Ян Облак
Миранда
Хуанфран
Хименес
Сикейра
Габи
Марио Суарес
Раул Гарсия
Арда Турон
Антуан Гризманн
Фернандо Торрес
  1.Тер Штеген
3.Жерар Пике
4.Иван Ракитич
5.Сержи Бускетс
8.Андрес Иньеста
9.Луис Суарес
10.Лионель Месси
11.Неймар
14.Хавьер Маскерано
18.Хорди Альба
22.Дани Алвес
ЗАҲИРА
Мойя
Манжукич
Хименес
Сауль
Гамес
Кани
Люка
  Хави
Педро
Рафинья
Бартра
Адриано
Матьё
Масип
САРИҚ КАРТОЧКА
Рауль Гарсия (15)
Габи (43)
Арда Турон (48)
Марио Суарес (69)
Сикейра (76)
Хосе Хименес (83)
 
Хавьер Маскерано (29)
Лионель Месси (43)
Дани Алвес (74)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Габи (танаффусда)
Марио Суарес (84)
Кани (86)
 

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
"Атлетико" - "Барселона" - 2:3 (икки ўйин натижаси - 2:4). Каталонияликлар ярим финалга чиқишди. Ушбу босқичда уларнинг рақиби "Вильярреал" - "Хетафе" жуфтлиги ғолиби бўлади.
90+2'
Ўйин якунланди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
90'
Иньеста 19 метрлардан кучли зарба йўллади. Облак тўғри жой танлади ва тўпни эгаллади
86'
Кани атайлаб Мессини ортдан чалди ва у ҳам "сариқ"дан бебаҳра қолмади
85'
Месси жарима зарбасини даврозага айлантирди. Ян Облак тўпни эгаллаб олди
84'
Мана "Атлетико" 9 киши бўлиб қолди. Марио Суарес Мессининг оёғидан ортдан туриб босди. Иккинчи сариқ карточка ва четлатиш
83'
Хосе Хименес сариқ карточка олди. У ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди
81'
Вуууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Иньеста бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба йўллади! Дарвозабон зарбани қайтарди. Педро чап қанотда тўпни эгаллади ва бир ҳимоячинии алдаб 15 метрдан яқин бурчакка зарба берди. Облак тўпни эгаллаб олди
79'
Рафиньянинг чиройли узатмасидан кейин Алвес ўнг қанотдан жарима майдончасигача яқинлашиб келди, унинг юқоридан дарвозабон майдончаси томон узатмаси ҳимоячилардан ўтмади. Қайта ташкил этилган ҳужум пайтида Рафинья йиқитилди
77'
"Барселона"да ўзгариш: Неймар ўрнига Педро туширилди
76'
Сикейра огоҳлантирилди. У тўпсиз қолган Алвеснинг оёғига тепди
74'
Дани Алвес огоҳлантириш олди
72'
Неймар жарима майдончасигага яқинлашиб келди ва ўнг томонда очиқ турган Мессига тўпни узатди. Лео яқин бурчакка унчалик кучли бўлмаган зарба йўллади. Облак тўни эгаллаб олди
71'
Вууууууҳ! "Атлетико" ҳисобни тенглаштиришига сал қолди! Ўнг қанотдан етказилган тўп ҳимоячиларнинг боши орқали чап қанотдан очиқ турган Канига келиб тушди. Кани кучли зарба йўллади. Тер Штеген катта реакия кўрсатиб, тўпни юқорига урди, кейин Пике бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
70'
"Барса"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Рафинья туширилди
69'
Ҳакам ўйинни қизиқ бошқармоқда. Унинг тажрибасизроқлиги сезилмоқда. Ҳа, Марио Суарес Бускетсга нисбатан қоида бузди, шубҳасиз бу сариқ карточка. Аммо Месси ҳимоячилардан ўтиб, яккама-якка вазиятга чиқиб бораётгандику!
67'
Мессининг узатмасини Марио Суарес бош билан қайтарди
67'
Жарима майдончаси бурчагида Мессига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
63'
"Атлетико"да ўзгариш: Арда Турон ўрнига Кани ўйинни давом эттиради
62'
"Барселона"да ўзгариш: Маскерано ўрнига Матьё туширилди
61'
"Барса" ўйин темпини тушириб, тўпни назорат қилишга ўтди
59'
Суарес икки ҳимоячи орасидан ўтмоқчи бўлганида тўп дарвозабонга борди...
58'
"Атлетико"да ўзгариш: Хуанфран ўрнига Хесус Гамес туширилди
57'
Вууууҳ! Иньестанинг олис масофадан узатмасидан кейин Месси жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни ўзига бўйсундирди ва кичик пауза қилиб, Суарес томон пас берди. Луиснинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди!
55'
Месси Неймар билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кириб бораётганида ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди
54'
"Атлетико" футболчилари қўпол ўйнашдав давом этишмоқда. Биз ҳали яна қизил карточка кўрамиз шекилли
48'
Яна қизиқ! Арда Туран тўпни олдириб қўйганидан кейин шартта оёғидаги бутсани ечди ва уни лайнсмен томон улоқтирди. Ҳакам эгилиб қолди ва бутса унинг устидан ўтиб кетди. Ҳакам унга сариқ карточка берди. Агар туркиялик футболчи атайлаб ҳакамга бутса улоқтирган бўлса, аслида бу қизил карточка бўлиши керак!
46'
Қизиқ! "Атлетико" футболчиси Габи майдондан четлатилибди! Қачон? Балки танаффус пайтидаги тартибсизлар пайтида? Хуллас, Симеоне шогирдлари иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб ўйнайди.
46'
"Атлетико"да ўзгариш бўлди. Майдонга Сауль туширилди, Гризманн ўрнига
'
Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ гол уриб олган "Атлетико" руҳий жиҳатдан кўтаринкиликка эга бўлиб олганди. Улар кетма-кет ҳужум қилишиб, пенальтидан яна олдинга чиқиб олишди. Аммо "Барса" ўйин давомида 3та гол урди ва олдинга чиқиб олди. Мадридликлар ярим финалга чиқиш учун 3та гол уришлари талаб этилади, албатта, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган ҳолда.
'
Биринчи бўлим статистикаси. Тўп назорати: 39% - 61%, зарбалар: 6-6, аниқ зарбалар: 3-4, бурчак тўплари: 2-4, офсайдлар: 1-1, фоллар: 7-7.
'
Ўйин жуда чиройли ўтмоқда. Ҳар 8-9 дақиқада биттадан гол. "Барселона" бугун қарши ҳужумда ўта хавфли кўринмоқда. Ўта хавфли!
'
Футболчиларнинг майдондан чиқиб кетишлари қийин бўлди. Аввалига Торрес ҳакам пенальти бўлганини тушунтиришга ҳаракат қилди. Кейинчалик Торрес ва Неймар негадир тортишиб кетишди. Барча футболчилар уларни ажратишга ҳаракат қилишди
45'
30 ёшли ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшиб ўтирмади
45'
"Барса"нинг яна бир қарши ҳужуми. Неймар бир ҳимоячи қаршисида жарима майдончасига яқинлашиб келиб, нариги қанотдаги Мессига узатди. Лионель тўпни тўхтата олмади ва хавфли вазият йўққа чиқарилди
43'
Лионель Месси сариқ карточка олди.
41'
ГОООООООООЛ! Неймааааааар, 2:3! Аслида, аслида! "Барселона" дарвозасига пенальти белгиланиши керак эди! Ўнг қанотдан етказилган тўпни Торрес яқин масофадан дарвоза томон тепди. Тўп Альбанинг тирсагига тегди! Аммо ҳакам ўйинни тўхтатмади ва каталонияликлар қарши ҳужумга ўтишди. Тўп Мессига узатилди, Лео тўп билан жарима майдончаси яқинига келди ва чап қанотдан жарима майдончасига кирган Альбага узатди. Хорди дарвозабон майдончасидаги Неймарга узатма берди ва бразилиялик футболчи осонлик билан дарвозани ишғол қилди!
38'
ГООООООООЛ! Миранда, автогол, 2:2! Бурчакдан етказилган тўпга Бускетс бош билан зарба берди. Тўп олис устунга яқин жойда турган Мирандага тегиб, сўнгра устун орқали тўрга бориб тушди!
37'
Вууууууҳ! Ракитииииич! Алвеснинг узатмасидан Иван жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба йўллади. Тўп Хименеснинг оёғидан майдонни тарк этди!
35'
Луис Суарес ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ҳимоячига урилиб йиқилди, ҳакам эса Суарес йиқилганидан кейин қўлига тўп теккани учун ўйинни тўхтатди
35'
"Барса" сўнгги дақиқаларда ташаббусни рақибга бериб қўйганди. Улар аста-секин тўп назоратини ўз оёқларига олишмоқда
32'
Ракитич ўнг қанотдан бир ҳимоячидан ўтмоқчи бўлганида "Атлетико" футболчиси тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
30'
ГОООООЛ! Рауль Гарсия кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! 2:1!
29'
Пенальти! "Барселона" дарвозасига! Арда Турон меҳмонлар жарима майдончаси ичида жароҳат олгандек ётиб қолди. Ҳамма Хуанфран тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишини кутаётганида у ўнг қанотда бирданига икки футболчи орасидан ўтди ва жарима майдончаси ташқарисида турган Маскеранога урилиб, ичкарига йиқилди. Ҳакам эса пенальти белгилади.
27'
Вууууҳ! Сикейра чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Гризманн 5-6 метрлардан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди. Зарба у қадар кучли чиқмади
26'
Гризманн бурчакдан тўпни яқин бурчакка айлантирди. Тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб тушди
26'
Гризманн бурчак зарбасини ишлади
24'
Жаримадан етказилган тўпни каталонияликлар қайтаришди
24'
Иньеста жарима майдончаси ташқарисида Ардага нисбатан қоида бузди.
21'
Альба майдон ташқарисига чиқиб кетди ва лайнсменни айланиб, майдонга қайтаётганидан қанот ҳакамининг байроқчасига боши билан урилиб кетди...
18'
Дарвозабонинг узатмасидан кейин Неймар дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол қилди. Аммо офсайд туфайли чалинган ҳуштакни эшитмай қолганди
15'
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Рауль Гарсия огоҳлантириш олди. Хорди Альбага нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун. Фоллар бўйича кўрсаткич 6-1га етди...
14'
Демак, бугунги ўйинда битта нарса аниқ. Ўйинда қўшимча бўлимлар бўлмайди. Барча нарса 90 дақиқада аниқ бўлади
12'
Мессини чалиб йиқитишда мадридликлар
9'
ГООООООООЛ! Нейммаааааар! 1:1!! "Атлетико" қарши ҳужумда гол ўтказиб юборди! Месси майдоннинг "Барселона" томонида тўни эгаллади ва икки рақиб футболчисидан ўтиб, Суаресга пас берди. Луис ўз вақтида Неймарнинг очилаётганини кўрди ва унга пас берди. Бразилиялик ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқиб борди ва осонлик билан дарвозани ишғол қилди!!!
8'
Неймарга нисбатан яна бир фол. Бу сафар дарвозагача масофа анча олис
6'
Бурчак тўпини мезбонлар бартараф этишди
5'
Ракитич жарима зарбасини олис юқори бурчак томон йўналтирди! Облак тўпни майдон ташқарисига уриб юборди. Бурчак тўпи
4'
Альбага нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида белгиланган жарима зарбасини меҳмонлар ўйинга киритишди. Тўпни каталонияликлар эгаллаб, такрорий ҳужум ташкил қилишаётганида бу сафар Неймарга нисбатан қоида бузилди
3'
Ўйин бошиданоқ иккита ўйин натижасига кўра ҳисоб тенглашди!
1'
ГОООООООООЛ! Фернандо Торрес, 1:0! Вуҳҳҳҳ! Ўйиннинг 30-сонияларида ҳисоб очилди! Маскерано ҳимоядан туриб майдон маркази томон тўпни тепди. Мезбон жамоа футболчиси тўпни жарима майдончаси ташқарисида турган Торресга узатди. Фернандо Маскеранони алдади ва олис бурчакка зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди!
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! КЕТДИК! Тўпни ўйинга "Барса" киритиб берди.
'
Энди дарвозалардан бирида тўрнинг таги очилиб қолгани аниқланди
'
Ҳакамлар алоқа воситаларини тартибга келтириб олишлари учун 2 дақиқа вақт кетди
'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишга тайёр. "Барса" сарғиш рангли формада, "Атлетико" эса қизил-оқ йўл-йўл рангли формада майдонга тушишади
'
Ҳисоб кичик кўринишда бўлса-да, "Барса" жиддий устунликка эга. Биринчидан, Энрике шогирдлари ўз уйларида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишди. Демак, Мадридда уриладиган ҳар бир гол "Атлетико"ни қийин аҳволга солиб қўяверади. "Матрасчилар" меҳмонларнинг ҳар битта голига 2та гол билан жавоб беришларига тўғри келади
'
"Камп Ноу"да бўлиб ўтган дастлабки ўйинда каталонияликлар Мессининг голи эвазига ғалабани қўлга киритишганди. Ёдингизда бўлса, Бускетсга ишлатилган қўполлик натижасида белгиланган пенальтини Месси тепганди, аммо дарвозабон зарбани қайтарганди. Леонинг ўзи қайтган тўпни дарвозага йўллаб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этганди
'
Мадриддаги "Висенте Вальдерон" стадионида мезбонлар "Атлетико" "Барселона"ни қабул қилмоқда
'
Испания кубогида чорак финалнинг жавоб ўйинлари бошланмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.