Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси

23-тур, 31 январь, соат 22:30. Бош ҳакам: Марк Клатенбург

ЧЕЛСИ

Лоик Реми (41)

1 : 1

МАНЧЕСТЕР СИТИ

Давид Силва (45)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Тибо Куртуа
Жон Терри
Бранислав Иванович
Сесар Аспиликуэта
Курт Зума
Рамирес
Неманья Матич
Виллиан
Эден Азар
Оскар
Лоик Реми
  Жо Харт
Бакари Санья
Венсан Компани
Мартин Демикелис
Гаэль Клиши
Фернандиньо
Хесус Навас
Фернандо
Жеймс Милнер
Давид Сильва
Серхио Агуэро
ЗАҲИРА
Петр Чех
Жамол Блэкмен
Натан Аке
Гари Кэхилл
Андреас Кристенсен
Рубен Лофтус-Чик
Дидье Дрогба
  Вилли Кабальеро
Пабло Сабалета
Александр Коларов
Дедрик Боята
Фрэнк Лэмпард
Эдин Жеко
Стеван Йоветич
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Давид Силва (52)

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Челси" - "Манчестер Сити" - 1:1.
90+4'
Навас бурчак тўпи ишлади
90+2'
"Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Рубен Лофтус-Чик тушди
90+1'
Меҳмонлар бурчак тўпидан самара чиқара олишмади
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
"Сити"да учинчи ўзгариш: Давид Силва майднни тарк этди. Унинг ўрнига Стеван Йоветич туширилди
88'
Силва нозик пас билан Милнерни жарима майдончасига ичига бошлади. Жеймснинг чап қанотдан пас/зарбаси ҳеч кимга тегмай нариги томондан майдонни тарк этди
87'
"Челси"да ўзгариш: ҳужумчи Лоик Реми ўрнига ҳимоячи ТИм Кэхилл туширилди
86'
Сўнгги дақиқаларда тўп назорати тўлалигича "шаҳарликлар" томонида. "Челси" катта куч билан ҳимояланиб, рақибга хавфли вазият яратиш имкониятини бермаяпти
84'
"Ман.Сити"да ўйинчи алмашди. Агуэро ўрнига Эдин Жеко туширилди
82'
"Кўклар" жарима тўпини ўйинга киритишди. Меҳмонлар яхши ҳимояланишди
80'
"Челси"да ўзгариш: Виллиан ўрнига Дидье Дрогба туширилди
78'
Ёдингизда бўлса, биринчи даврадаги ўйинда Лэмпард "Сити"ни мағлубиятдан қутқариб қолганди
77'
Майдонга Фрэнк Лмэпард туширилди! Фернандиньо ўрнига
72'
Уҳ! Силва ва Навас нозик паслар орқали жарима майдончасига кириб боришди, сўнгги паллада ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
68'
Жарима тўпи ўйинга киритилди. Фернандиньо тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Рамиресдан тўпни олиб қўйди ва 25 метрлардан зарба йўллади. Куртуа зарбани эгаллашда муаммога дуч келмади
66'
"Сити" жарима зарбаси ишлади. Дарвозагача 25-26 метр...
65'
Навас ўнг қанотдан ҳаволатиб етказган узатмага Милнер бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
63'
Виллиан жарима зарбасини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
61'
"Сити" ўнг томондан жарима майдончасига кириб келишди, Силва йиқилиб тушиши оқибатида хавф йўққа чиқди
58'
Жарима зарбасидан кейин такрорий ҳужум пайтида лайнсмен Милнерни офсайдда деб топди. Бироз адашди, офсайд йўқ эди
57'
Бурчак тўпини мезбонлар қайтаришди, аммо Силвага нисбатан ўйин қоидаси бузилди
56'
Оҳо! Силванинг узатмасидан кейин Навас ўнг қанотдан олдинги ўтди ва юқоридан жарима майдончасига пас берди. Меҳмон ҳимоячиларидан бири (Фернандиньо бўлса керак) бош билан берган зарба ерга тегиб, дарвоза тўсини остига йўл олаётганида Куртуа тўпни юқорига ўтказиб юборди
52'
Иккинчи бўлимда фоллар сони ошиб бормоқда. Давид Силва сариқ карточка билан жазоланди
47'
Фрэнк Лэмпард "Стемфорд Бриж" майдони четида енгил югуришни бошлади. Мухлислар уни олқишлашди. Фрэнк уларга миннатдорчилик билдирди
46'
Иккинчи бўлимни мезбонлар бошлаб беришди
'
Жамоалар кийиниш хонасига йўл олишди. Ҳозирча "Челси" - "Манчестер Сити" 1:1. Лоик Реми томонидан 41-дақиқада урилган голга манчестерликлар тезда жавоб қайтаришди ва биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Танаффус.
45+3'
Биринчи бўлим якунланди
45+1'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
ГОООООООЛ! Давид Силва, 1:1! Меҳмонлар ўнг қанотдан олдинга ўтишди. Навас ҳаводан етказган тўпни мушт билан уриб юборишди Куртуа ишончсиз ўйнади. Агуэро 14 метрлардан зарба йўллади ва Силва дарвоза ёнидан ўтиб кетиши мумкин бўлган тўпни даврозага буриб юборди!
41'
ГОООООЛ! Лоик Реми, 1:0! Иванович жарима майдончасига чап томондан кирган Азарга узатма берди. Эден тўпни ерга туширмасдан дарвозабон майдончасига қайтарди. Компани тўпни ўтказиб юборди ва Лоик Реми бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди! "Челси" илк хавфли вазиятни голга айлантирди!
38'
Тўп жарима майдончасидан жарима майдончасигача бориб келяпти, аммо ичкарига кирмаяпти. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ
32'
Эҳҳҳҳҳ, Агуэроооо! Олис масофадан узатилган тўпни қабул қилган Серхио дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
30'
Энди меҳмон ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйган Лоик Реми олдинга интилди ва Оскарга пас берди. Бразилиялик ярим ҳимоячининг зарбасини Жо Харт эгаллаб олди
28'
Бурчак тўпи ўйинга киритилган пайтда Агуэро ҳимоячига нисбатан ўйин қоидасини бузди
28'
Яна бир марта бурчак тўпи тепилади
27'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. "Сити" бурчак зарбаси ишлади
24'
Вуууҳ! "Челси" футболчилар яна ҳимояда тўпни олдириб қўйишди. Агуэро чап қанотдан жарима майдончасига кириб, ўткир бурчак остида зарба йўллади. Куртуа зарбани қайтарди
21'
Виллианнинг майдон марказидан узатмасидан кейин Лоик Реми дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиққанди, аммо у офсайдга киришга улгурган экан
17'
Агуэро бурчак зарбаси ишлади. Милнер томонидан етказилган тўпни "Челси" футболчилар эгаллаб олишди
14'
Бурчакдан етказилган тўпга Терри бош билан аниқ зарба бера олмади
14'
Эден Азар ўнг қанотдан олдинга ўтди ва бурчак тўпи ишлади
11'
Айни дақиқаларда "Сити" кўпроқ ҳужум ташкил қилмоқда, тўпни кўпроқ назорат қилмоқда. Очколар орасидаги 5 очколик фарқ Моуриньо жамоасига 2-рақамли жамоа сифатида ўйнашга имкон берар балки
8'
Вууууҳ! "Челси" ҳимоядаги хато туфайли гол ўтказиб юборишига сал қолди! Силва жарима майдончасининг ўнг томонига ўтган Фернандиньони тўп билан таъминлади. Унинг дарвозабон майдончасига берган узатмаси рекошет ҳолатида олис устун ёнидан ўтиб кетди...
4'
Ўйин бошидан эҳтиёткорлик асосий планда. Ҳар иккала жамоа аввало ҳимояни мустаҳкамлаб, сўнгра ҳужумга ўтишни мақсад қилган. Табиийки, бугун мезбонлар бироз фаолроқ бўлишлари керак
1'
Дастлабки ҳужумни меҳмонлар ташкил қилишди. Хесус Навас жарима майдончасининг ўнг бурчагидан зарба йўллади. Куртуа зарбани қайтарди...
1'
"Манчестер Сити" ўйинни бошлаб берди. Кетдик!
'
"Челси" тўқ кўк, "Сити" оч кўк рангли формаларда ҳаракат қилишади
'
Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай.
'
Мусобақа жадвалида 1 ва 2-ўринни эгаллаб турган жамоалар ўртасидаги жанг! 6 очкога қиёсланадиган ўйин. "Челси" ғалаба қозонса, орадаги фарқни 8тага етказиб олади. "Сити" ғалабага эришса, чемпионлик учун интригани кескин ошириб юборади. Табиийки, дуранг орқали орадаги 5 очколик фарқ сақланиб қолади
'
Англияда йил жанги! "Челси" - "Манчестер Сити" ўйини бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.