Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси

23-тур, 7 февраль, соат 17:45. Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия)

ТОТТЕНХЭМ

Ҳарри Кэйн (55, 86)

2 : 1

АРСЕНАЛ

Месут Ўзил (11)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Уго Льорис (Д)
05.Ян Вертонген
15.Эрик Дайер
02.Кайл Уокер
23.Кристиан Эриксен
11.Эрик Ламела
38.Райан Мэйсон
03.Дэнни Роуз
19.Мусса Дембеле
42.Набиль Бенталеб
18.Ҳарри Кейн
  13.Давид Оспина
4.Пер Мертезакер
6.Лоран Косельни
18.Начо Монреаль
39.Эктор Беллерин
16.Аарон Рэмзи
34.Франсис Коклен
11.Месут Ўзил
19.Санти Касорла
12.Оливье Жиру
23.Данни Уэлбек
САРИҚ КАРТОЧКА
Ҳарри Кейн (36)
 
Начо Монреаль (42), Дэнни Уэлбекк (45), Лоран Косьелни (52)

Матн

'
Тоттенҳэм Лондон дербисида Челси кетидан Арсеналн ҳам мағлуб этди. Ҳарри Кэйн кутилганидек қаҳрамон!
90+6'
Ҳакам ҳуштаги чалинди!! Ўйин тугади!
90+5'
Ўйиннинг сўнгги сонияларида, Тоттенҳэм кутилганидек сўнгги ўзгаришни амалга оширмоқда. Райан Мэйсон ўрнига Паулиньо майдонга тушади....
90+4'
Яна бир сариқ карточка. Бу сафар Аарон Рэмси огоҳлантирилди. Бенталебни ушлаб қолгани учун. Бу фол Тоттенҳэмга анча фойда бўлди.
90+4'
Ўзилнинг жаримадан етказиб берган тўпи ҳам ноаниқ бўлди. Мезбон ҳимоячилари рақибга имкон беришмаяпти.
90+3'
Тўп кутилганидек Арсенал футболчиларида.
90+2'
Набиль Бенталеб огоҳлантирилди.
90'
Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Тоттенҳэм сафида ҳам ўзгариш. Эрик Ламеланинг ўрнига Бенджамин Стамбули майдонга тушмоқда.
88'
Арсенал дарҳол янги кучларни майдонга ташламоқда. Чупа Акпом майдонга тушмоқда. Франсис Коклен ўрнига.
87'
Ҳарри Кэйнни тўхтатиб бўлмаяпти. Тоттенҳэм ҳужумчиси ҳозирча учрашув қаҳрамони. Бенталебнинг қанотдан узатган тўпини Кэйн боши билан дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди.
86'
ГООООЛ!! Ҳарри Кэйндан дубль!
84'
Оливье Жиру ҳам сариқ карточка олди. Ўйин анча асабий тарзда ўтмоқда.
82'
Ҳужум уюштириш навбати Тоттенҳэмга келди. Эриксен рақиб жарима майдонига кириб бораётган Шадлига тўпни узатди, аммо Оспина бу тўпга биринчи бўлиб улгурди.
80'
Ўзил ва Начо Монреаль қанотдан яхши ҳужум бошлашган эди, аммо Монреаль томонидан амалга оширилган сўнгги тўп узатилиши ноаниқ бўлди
78'
Тоттенҳэм сафида Райан Мэйсон огоҳлантирилди.
76'
Тео Уолкотт майдонга тушмоқда. Кутилганидек Дэнни Уэлбек ўрнига....
75'
Тоттенҳэм сафида ҳам ўзгариш. Мусса Дембеле ўрнига Носир Шадли майдонга тушди.
73'
Жиру тўпни қулайроқ турган Уэлбекка ташлаб берди, аммо Арсенал ҳужумчсига зарба бериш учун имкон беришмади.
70'
Эриксеннинг жарима майдонига яқин жойдан амалга оширган жарима тўпи бироз юқоридан ўтиб кетди.
68'
Арсенал ҳимоячилари марказга кириб борган Ламелага зарба бериш имконини беришмади. Айни дамда ўйинда Тоттенҳэм бироз устунликка эришмоқда.
66'
Арсеналда ўзгариш. Санти Касорланинг ўрнига Томаш Росицки майдонга тушмоқда.
62'
Оспина!! Арсенал дарвозабони учрашувдаги энг яхши сэйвни амалга оширди, Аввалига Бенталебнинг кучли зарбасини қайтарган дарвозабон, кетидан Кэйннинг ҳам зарбасини қайтаришга эришди. Ажойиб ўйин.
61'
Арсенал кетма-кет иккита ҳужум уюштирди. Дастлаб, Уэлбекнинг ҳавфли зарбасини Льорис қайтарган бўлса, кейинги ҳужумда Косьелни қанотдан узатилган тўпга боши билан зарба берди. Бу зарбани ҳам Льорис ушлаб олди.
56'
Тоттенҳэм тўпурари Оспинадан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
55'
ГОООЛ! Ҳарри Кэйн! Тоттенҳэм кетма-кет ҳужумлардан сўнг ҳисобни тенглаштирмоқда!
51'
Арсеналда навбатдаги сариқ карточка. Бу сафар Лоран Косьелни огоҳлантирилди. Ўйин темпи анча ошди, жамоалар кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда.
49'
Арсенал жуда ҳавфли қарши ҳужум уюштирди. Касорла чамаси 20 метрлардан зарба берди, аммо Льорси ҳозир қаҳрамонлик кўрсатди ва тўпни қайтариб қолди.
47'
Дэнни Уэлбек рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Аммо ҳакам бу вазиятда Арсенал ҳужумчисини аяди. Уэлбекда сариқ карточка бор.
49'
Мезбонлар иккинчи бўлим анча фаол бошлашди. "Арсенал" рақибнинг босимларини бартараф этишди
46'
Иккинчи тайм кутилганидек мезбонлар ҳужуми билан бошланди. Бенталебнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди
45+2'
Жаримадан етказилган тўпни Оспина эгаллаб олди
45+2'
Уэлбек огоҳлантирилди
45'
Икки дақиқа қўшилди
43'
Начо Монреал огоҳлантириш олди
42'
Ҳарри Кэйн ўнг томондан узатилган тўпни қабул қилиб, ўткир бурчак остида хавфли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Аммо лайнсмен офсайд қайд этди. Баҳсли вазият
40'
Кейн жарима майдончаси чизиғи устидан зарбани ноаниқ йўллади
36'
Ҳарри Кейн огоҳлантириш олди.
36'
"Арсенал"нинг қарши ҳужуми пайтида Ўзил жарима майдончаси ичида тўпни ҳимоячига олдириб қўйди
34'
Эрикссен ўнг қанотдан ерлатиб узатган пасни Ламела ётган ҳолатда дарвозага йўллашга уринди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
33'
"Арсенал"нинг кам сонли қарши ҳужумлардан бирини "шпорлар" бартараф этишди
31'
Бурчак зарбаси пайтида "канонирлар" рақибга ҳеч кандай имконият қолдиришмаяпти
30'
Тўп назорати, ҳужумлар сони бўйича ташаббус "Тоттенхэм" томонида. Мэйсон жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Оспина ажойиб сэйв билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
23'
Роуз фаол ўйнамоқда. У ҳозир жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасини кўзлаб берган паси жуда кучли чиқди. Нариги томонга ўтиб кетди
22'
Оҳо! Роуз жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва кучли зарба йўллади. Тўп Оспинанинг қўлидан майдонни тарк этди
21'
Бенталеб бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди
20'
"Тоттенхэм" бурчак тўпини ўйинга киритди. Аммо ундан самара чиқара олмади
16'
"Арсенал"нинг қарши ҳужумлари хавфли бўлмоқда. Шу билан бирга Венгер шогирдлари ҳимояда мустаҳкам ўйнашмоқда
14'
Бурчакдан етказилган узатмани дарвозабон эгаллади
14'
Дэнни Роуз жарима майдончаси чап бурчагидан зарба йўллади. Оспина қайтарган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди
11'
ГОООООООЛ! Месуууууут Ўзииииил! Жуда чиройли гол! Уэлбек ўнг қанотда бир ҳимоячининг ёнидан тўпни ўтказиб, ўзи уни айланиб ўтди ва жарима майдончасига яқинлашиб, 11 метрли нуқта атрофидаги Касорлага пас берди. Санти тўпни тўхтатмасдан чап қанотда очилган Ўзилни тўп билан таъминлади, Месут тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлади!
10'
Чап қанотдан олдинга ўтган Роуз тўп билан таъминланди. Дэннининг узатмасини Оспина эгаллаб олди
7'
Мезбонлар томонидан амалга оширилган 2та бурчак тўпи "канонирлар" учун хавфли бўлмади
5'
"Тоттнехэм"нинг илк хавфли ҳужуми. Ҳарри Кейн жарима майдончасининг чап бурчагидан олис бурчак томон айланма зарба берди. Давид Оспина бармоғи билан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди.
5'
"Арсенал" майдон маркзида тўпни эгаллаб олиб, кўпчилик бўлиб қарши ҳужумга ўтди. Чап қанотдан дарвозабон майдончасига етказилган тўпни икки ҳужумчи қаршисида турган ёлғиз марказий ҳимоячи эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.
4'
Ҳарри Кейн томон юқоридан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди
2'
"Тоттенхэм" футболчиси Эрикссеннинг кесиб ўтувчи узатмаси меҳмон ҳимоячиларидан ўтмай қолди
1'
Ўйин бошланди!
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Англия Премьер-Лигаси 24 турининг марказий ўйинларидан бирига старт берилади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.