Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси

24-тур, 7 февраль, соат 22:30

ЭВЕРТОН

0 : 0

ЛИВЕРПУЛЬ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Жоэль Роблес (Д)
17.Муҳаммад Бешич
26.Жон Стоунз
06.Фил Жагелка
14.Стивен Нэйсмит
23.Шимус Коулмэн
18.Гарет Бэрри
08.Брайан Овьедо
16.Жеймс МакКарти
11.Кевин Миральяс
10.Ромелу Лукаку
  22.Симон Миньоле (Д)
37.Мартин Шкртел
17.Мамаду Сако
21.Лукас Лейва
18.Альберто Морено
08.Стивен Жеррард
33.Жордан Айб
10.Филиппе Коутиньо
14.Жордан Хендерсон
31.Рахим Стерлинг
23.Эмре Жан
ЗАҲИРА
45.Рассел Гриффитс (Д)
27.Тиэс Браунинг
30.Антолин Алькараз
20.Росс Баркли
25.Аарон Леннон
04.Дэррон Гибсон
09.Аруна Коне
  52.Денни Уорд (Д)
06.Деян Ловрен
02.Глен Жонсон
24.Жо Аллен
50.Лазар Маркович
15.Даниэль СтарриЖ
09.Рики Ламберт
САРИҚ КАРТОЧКА
Жеймс МакКарти (37)
Брайан Овьедо (73)
Муҳаммад Бешич (78)
Стивен Нэйсмит (78)
 
Жордан Хендерсон (78)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+3'
Учрашув якунланди. Мерсисайд дербисида ҳисоб очилмади
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Леннон ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
88'
Оҳо! Энди "Ливерпуль"нинг қарши ҳужуми натижасида Жеррард жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Зарбага аниқлик етишмади
87'
Бурчакдан етказилган тўпни меҳмонлар қайтаришди
87'
Вууууууҳ! Коулмен ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва тўпни қабул қилиб, кучли зарба йўллади! Миньоле зарбани қайтарди!
85'
"Эвертон"да ўзгариш: Нейсмит ўрнига Росс Баркли туширилди
84'
Оҳо! Жеррард чиройли тарзда Ламбертга тўпни ўтказиб юборди. Рикки 12 метрлардан зарба йўллади, аммо кучли эмас
83'
Қарши ҳужум натижасида Ламберт жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ҳимоячи зарбани ўзига қабул қилди
82'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Стерлинг ўрнига Ламберт тушди
82'
"Ливерпуль" бурчак тўпи ишлади.
78'
Икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келди. Натижада Хендерсон, Бешич ва Нейсмит огоҳлантирилишди
77'
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин йўлланган зарба ноаниқ бўлди
76'
ЛУкаку чап қанотда Эмре Жандан тўпни олиб қўйиб, жарима майдончаси кириб борди, Хендерсон сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
73'
Брайан Овьедо сариқ карточка олди. У рақиб футболчисини чалиб йиқитди. Жарима зарбаси
70'
Вууууҳ! "Ливерпуль" кетма-кет икки марта рақиб жарима майдончаси томон жиддий босим уюштирди! Кетма-кет берилган зарбаларни ҳимоячилар қайтаришди. Жеррард томонидан берилган сўнгги зарба юқорилаб кетди
67'
"Эвертон" юқоридан тўпни Лукаку томон етказди. Шкртел бош билан тўпни қайтарди. Ромелу офсайдда қолган экан
61'
Хендерсон ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Айб томон узатма берди. Жордан тўпга ета олмади
60'
"Эвертон"да ўзгариш: Кевин Миральяс ўрнига Аарон Леннон тушди
59'
Тўп назорати тўлалигича "қизиллар" томонида. "Эвертон" хушёрлик билан ҳимояланмоқда
53'
Вууууҳ, Жерраааард! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Стивен акробатик услубда зарба йўллади. Тўп Нейсмитнинг бошига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди!
52'
Эҳ, Стерлинг! Раҳим икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва ўткир бурчак остида яккама якка вазиятда дарвозабоннинг ўзига зарба йўллади. У шерикларига пас берганига гол бўлиш имконияти юқори эди
49'
"Эвертон" футболчиси Кейин Миральяс жарима зарбаси меҳмонлар дарвозаси томон йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Найсмит тўп учун баланд сакради ва "Ливерпуль" футболчисининг устидан ошиб ўтиб, ерга боши билан тушди...
43'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
41'
Тўпни назорат қилиш борасидаги устунлик меҳмонлар томонида. Ҳеч бир жамоа ҳимоявий ўйин қилмаётганин таъкидлаш лозим
37'
"Эвертон" футболчиси Жеймс МакКарти огоҳлантирилди.
35'
Коутиньо томонидан жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарбани Роблес эгаллаб олди
33'
Жеррарддан тўпни қабул қилиб олган Стерлинг жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп ҳимояилардан ўтмади
29'
"Эвертон" футболчиси ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб келиб, 11 метрли нуқта олдидаги шеригига тўпни етказаётганида Шкртел тўпни қайтариб қолди
26'
Вуууууҳ! Жордан Айб жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарба дарвоза устунига тегиб, ён томонга кетди!
22'
Эҳҳҳ, Найсмит! Ўнг қанотдан етказилган тўпни дарвозабон майдончаси яқинида кўкраги билан қайтарди, аммо тўп Миньоле томон кетиб қолиши натижасида "Эвертон" футболчиси ҳисобни очиш имкониятини йўққа чиқарди
18'
"Эвертон" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди
17'
Вуууҳ! Жордан Айб! Стерлинг чап қанотдан йўллаган зарба/узатмаси ўнг қанотдан дарвоза олдига келган Айбга келди. Бироқ Жоэль Роблес маҳорат кўрсатиб, хавфни бартараф этди!
13'
Томонлар навбати билан Ҳужум ташкил қилишмоқда. Аммо хавфли вазиятлар юзага келмаяпти
9'
Жарима майдончасига яқин жойда Коутиньога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жераррд томонидан йўлланган зарба яқин "тўққизлик"ка кираётганди. Даврозабон тўпни юқорига кўтариб юборди!
8'
Вуууҳ! Коутиньонинг узатмасидан кейин Стерлинг ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва бир ҳимоячини алдаб, зарба йўллади. Тўп дарвозага аниқ бормади...
6'
"Эвертон"нинг ҳужуми самарасиз якунланди. Тўп узатилган жойда мезбонлардан ҳеч ким йўқ эди
2'
"Ливерпуль" яхши ҳужум ташкл қилди. Жеррард чап қанотдан жарима майдончасига кириб келган ярим ҳимоячини тўп билан таъминлади. У тўпни Стерлингга узатди. Раҳимнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
1'
"Эвертон" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.