Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси

24-тур, 8 февраль, соат 21:15. Бош ҳакам: Марк Клатенбург

ВЕСТ ХЭМ

Куяте (49)

1 : 1

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Дейли Блинд (90+2)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Кастильо
3. Крессуэлл
18.Женкинсон
5.Томкинс
8.Куяте
30.Алекс Сонг
16.Марк Ноубл
4.Нолан
11.Даунинг
31.Эннер Валенсия
15.Д.Сако
  1.Давид Де Хеа
17.Дейли Блинд
3.Люк Шоу
4.Фил Жонс
5.Маркос Рохо
7.Анхель Ди Мария
11.Аднан Янузай
16.Антонио Валенсия
20.Робин ван Перси
9.Радамель Фалькао
10.Уэйн Руни
САРИҚ КАРТОЧКА
Алекс Сонг (73)
 
Маркос Рохо (43)
Люк Шоу (83)

Матн

'
Бугун 01:00да бошланадиган "Атлетик" - "Барселона" ўйинидан ташкил этиладиган онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг
90+5'
Ўйин якунланди. Қўшиб берилган дақиқаларда "Манчестер Юнайтед" мағлубиятдан қутулиб қолди. Ўйин эса дурангга мос бўлди. Ҳисоб - адолатли
90+5'
"МЮ"да ўзгариш: Фалькао майдонни тарк этди.
90+2'
ГОООООЛ! Дейли Блинд, 1:1! Руни томонидан "стандарт"дан йўлланган зарба ҳимоячининг бошига тегиб қайтди. Тўп яна жарима майдончасига қайтарилди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўп Блиндга келиб тушди ва Дейли 13 метрлардан зарба билан дарвоза бурчагига тўпни жойлади!
90+1'
Жарима майдончаси чизиғи устида "Вест Хэм" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. ВАн Персига нисбатан ўйин қоидаси бузилгани учун
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Вуууҳ! Блинд етказиб берган тўп учун курашда Феллайни жарима майдончаси ичида ҳимоячидан устун келди ва 10 метрлардан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ён томонга уриб юборди
89'
Ўнг қанотдан узатилган тўпга Жарвис бош билан зарба берди. Зарба аниқ чиқмади
87'
Вуууууҳ! Де Хеааа! Ўнг қанотдан ерлатиб узатилган тўпни Ноубл 12 метрлардан дарвоза томон йўллади! Давид тўпни қайтарди. Жарима майдончаси ташқарисидан берилган такрорий зарбани Де Хеа майдон ташқарисига чиқариб юборди
85'
Мезбонлар қарши ҳужум натижасида бурчак зарбасини қўлга киритишди. "Стандарт"дан эса мезбонлар унумли фойдалана олишмади
83'
Люк Шоу огоҳлантириш эвазига рақибнинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатди
83'
Вууууууҳ, Кастильоооо! Блинд 11 метрли нуқта устида турган Фалькаони тўп билан таъминлади, у эса чап томонда очиқ турган Ван Персига пас берди. Робин 7-8 метрлардан йўллаган зарбани дарвозабон оёғи билан қайтарди!
79'
"МЮ"нинг бурчак зарбаси хавфли бўлди. Рохо йўллаган зарбани дарвозабон эгаллаш чоғида ван Перси посбонга халал берди. Қайтган тўпга Феллейни 6-7 метрлардан (ўткир бурчак остида) бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
77'
Эҳҳҳҳ, Фалькааааоооо! Радамель олис масофадан етказилган тўп учун кураш олиб борди ва тўп ҳимоячининг бошидан Рунига борди. Уэйн дарҳол узатма бериб, Фалькаони бирга бир вазиятга чиқарди. Ҳужумчи 7-8 метрлардан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Бу "МЮ"нинг ўйинда энг хавфли ҳужуми бўлди!
74'
Ди Мария томонидан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
73'
Алекс Сонг огоҳлантириш олди. У Рунини чалиб йиқитди
72'
"МЮ"да ўзгариш: Янузай ўрнига Феллайни туширилди
71'
"Болғачилар" қарши ҳужум ташкил қилишди. Сако ўнг томондан 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Аммо узатма аниқ бўлмади
70'
"Вест Хэм" икки марта бурчак тўпидан фойдаланди. Тахликали вазиятлар юзага келди, аммо гол бўлмади
68'
Антонио Валенсия ўнг қанотдан узатиб берган тўп ҳимоячиларнинг бошидан жарима майдончаси ташқарисида турган Янузайга келиб тушди. Унинг зарбаси анча ноаниқ бўлди
66'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Женкинсон бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Яна битта бурчак зарбаси
64'
Вуҳ! Даунинг жарима майдончаси ўнг томондаги чизиғи устидан олис устун томон пас берди. Тўп эса дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! Тўғридан тўғри дарвозага кириб кетишига сал қолди
63'
Мезбонларнинг чап қанотдан узатмани Де Хеа эгаллаб олди
61'
Ди Мария ўнг қанотдан кучли тарзда узатма берди. Ҳимоячилар жарима майдончаси ичида тўпни қайтаришди.
58'
Люк Шоу жамоадоши билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кириб борди ва ҳимоячи билан тўқнашиб кетди.
57'
Вууууҳ, Ван Перси ва Янузай ўзаро "девор" ўйнаб жарима майдончасига кириб боришди ва Робин яқин масофадан зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ўзини ташлади ва зарбани қайтарди
53'
Робин ван Перси олис масофадан зарба йўллади. Тўпни Кастильо эгаллаб олди
52'
Мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди. Учга уч, аммо "Вест Хэм" футболчиси шерикларига пас бериш ўрнига жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдамоқчи бўлди ва тўпни олдирди
52'
"МЮ" тезкор ҳужумга ўтди, Руни ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Ди Марияга узатма берди. Анхель тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Аммо тўпни мезбонлар эгаллаб олишди
49'
ГОООООООЛ! Куяте, 1:0! "Вест Хэм" чап қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритди. Тўп жарима майдончаси ичида меҳмон ҳимоячиларининг бошига тегди, аммо узоққа кетмади. Куяте дарвозага тескари турган ҳолда тўпни эгаллади ва уни ерга туширмасдан айланганча зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Вест Хэм" - "МЮ" - 0:0. Танаффус
45+1'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар рақибга зарба йўллаш имкониятини беришмади
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшди Клаттенбург
44'
Ди Мария бурчак тўпини тўғри дарвозага айлантиришга қарор қилди. Тўп дарвоза тўрига юқори томондан келиб тушди
43'
Орадан 3 дақиқа ўтиб ўйин тўхтади ва Маркос Рохо ўз "насиба"сини олди
41'
Ди Мария олис масофадан кучли зарба йўллади. Кастильо тўпни эгаллаб олди
40'
Мезбонлар қарши ҳужум кўпчиликни ташкил қилишди. Аммо Саконинг ўнг томондан узатмаси ҳимоячига тегиб, Де Хеага борди. Сал аввалроқ "МЮ" футболчиси мезбон жамоаси аъзосини майдон марказида қўполлик билан йиқитганди. Тўп "болғачилар"да қолгани учун ҳакам ўйинни тўхтатмади. Кечиктирилган сариқ карточка бўлса керак
39'
"Вест Хэм" футболчилари чап қанотдан қисқа паслар орқали жарима майдончаси кириб боришди. Узатмаларнинг бирида Ноубл офсайдда қолди
36'
БУрчакдан етказилган тўпга Ноубл бош билан зарба берди. Ноаниқ чиқди зарба
32'
"МЮ" футболчилари яна бир фол ишлатишди. Жаримадан етказилган тўпга "Вест Хэм" футболчиси ҳеч қандай қаршиликсиз зарба берди. Де Хеа оёғи билан тўпни қайтарди!
30'
Ван Перси тўпга сакраш чоғида ортида турган мезбон футболчисининг юзига уриб юборди
27'
Чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни Кастильо эгаллаб олди
26'
Мезбонларнинг хавфли қарши ҳужуми. Сако икки ҳимоячисига қарши жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб олди ва ўнг томондан етиб келган Куяте томон пас берди. Ҳимоячи унга тўпни эгаллаш имкониятини бермади
26'
Руни узатиб берган тўпни Кастильо эгаллаб олди
25'
Ван Гал шогирдлари ташаббусни қўлга киритиб, рақиб дарвозаси томон босимни оширишмоқда. Улар бурчак тўпи ишлашди
20'
Чап қанотдан етказилган узатмани "болғачилар" қайтаришди
17'
"Вест Хэм" чап қанотдан ўйинга киритган жарима тўпи ҳам, такрорий ташкил этилган ҳужум ҳам тахликали бўлди. "Юнайтед" бахтига вазият зарбагача етиб бормади
14'
Вууууҳ, Де Хеааа! Бурчак тўпидан кейин мезбон футболчиларидан бири бош билан тўпни ортга уриб юборди. "Вест Хэм" футболчиси Сако олис устун ёнида дарвозага қайчи услубда зарба йўллади. Даврозабон тўпни юқорига уриб юборди!
13'
Женкинсон йўллаган кучли зарбани Де Хеа майдон ташқарисига уриб юборди
10'
"Вест Хэм" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳаводан етказилган тўпни ҳимоячилар бартараф этишди
8'
Энди Де Хеа ва ҳимоячи дарвозага яқин жойда қўпол хатога йўл қўйишди. "Вест Хэм" ҳужумчиси тўпни эгаллаб олишига бир баҳя қолди
6'
Эҳ, ван Перси! У рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячиларнинг ўзаро узатмалари пайтида тўпни эгаллаб олди, аммо дарвозабон билан юзма юз ҳолатда зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпни ён томонга тепиб юборди. Бурчак зарбаси хавфли чиқмади
4'
Даунинг чап бурчак олдидан тўпни даврозабон майдончасига етказиб берди. Де Хеа тўпни эгаллаб олди
3'
Майдон марказида тезкорлик билан олдинга ўтаётган Янузай чалиб йиқитилди. Ўйиннинг бошланиши учун бўлса керак, ҳакам Сонгни кечирди
1'
Ўйин бошланди!
'
"Болғачилар" эса ғалаба қозониб, ўз очколарини 39та етказиб, "Ливерпуль"га тенглашиб олишга ҳаракат қилади. Шунда улар "МЮ" билан орақадаги фарқни 4 очкога қисқартиришади
'
Бугунги ўйин ҳар иккала жамоа учун муҳим аҳамиятга эга. "МЮ" бугун очко йўқотса, жадвалда 3-ўринни "Саутгемптон"га бериб қўяди
'
"МЮ" оқ рангли формада майдонга чиқиб келган бўлса, "Вест Хэм" тўқ қизил футболкада ўйнайди
'
"Манчестер Юнайтед" жамоаси сафарда "Вест Хэм" меҳмони бўлади
'
Англия Премьер-лигаси 24-тур ўйинлари якунига етиб бормоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.