Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

22-тур, 9 февраль, соат 01:00. Бош ҳакам: Матеу Лахос

АТЛЕТИК БИЛЬБАО

Микель Рико (59)
Ариц Адурис (66)

2 : 5

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (15, 62)
Луис Суарес (26)
Неймар (64)
Педро (86)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1. Хорка Ираисос
4. Эмерик Лапорт
24. Микель Баленсиага
6. Микель Сан-Хосе
16. Хабьер Этксейта
14. Сусаета
10. Оскар де Маркос
17. Микель Рико
29. Унай Лопеш
19. Икер Муниаин
20. Ариц Адурис
  13. Клаудио Браво
3. Жерар Пике
24. Жереми Матье
18. Хорди Альба
22. Дани Алвес
6. Хави Эрнандес
4. Иван Ракитич
5. Серхио Бускетс
9. Луис Суарес
11. Неймар
10. Лионель Месси
САРИҚ КАРТОЧКА
Микель Баленсиага (40)
Унай Лопес (69)
Карлос Гурпеги (90+1)
 
Дани Алвес (45)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Хабьер Этксейта (75)
 

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Биз билан бирга бўлганингиз учун ташакур.
'
Бугунги ўйин кўрсатдики, "Барселона" ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда. Жамоа кетма-кет тўққизинчи ўйинда ғалаба қозонди. Натижада каталонияликлар ўз очколарини 53тага етказишди. Энди "Реал" ва "Барселона" орасидаги фарқ атиги 1 очкони ташкил қилмоқда. "Атлетико" эса 50 очко билан икки грандни қувишда давом этади.
90+2'
Ўйин якунланди. "Атлетик Бильбао" - "Барселона" - 2:5!
90+1'
Карлос Гурпеги огоҳлантирилди
90+1'
Неймар бошқа гол ургиси келмаяпти. Педронинг ўнг қанотдан узатмасини у 11 метрли нуқта устидан қабул қилди ва хотиржам зарба йўллади. Ираисос зарбани қайтарди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
90'
Неймар бугун фақат чиройли гол учун ҳаракат қилмоқда. Бу сафар у 25 метрлардан "парашют" услубида зарба берди. Даврозабон тўпни эгаллаб олди
86'
ГОООЛ! Педро, 2:5! Яна барчасини Месси ҳал қилди. У жарима майдончаси ташқарисида тўп билан у томондан бу томонга юрди ва ўнг томондан жарима майдончасига кирган Бускетсни тўп билан таъминлади. Уёғи оддий: Сержининг узатмасини Педро бўш дарвозага жойлаб қўйди
82'
"Барселона" ҳужум ташкил қилишда давом этмоқда. Бош ролда - Месси. Каталонияликлар агар исташса яна гол урадигандек ўйнашмоқда
80'
"Барса"да ўзгариш: Суарес ўрнига Педро туширилди
79'
Неймар дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ўткир бурчак остида тўпни дарвозабоннинг устидан оширмоқчи бўлди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтариб юборди
78'
"Атлетик"да ўзгариш: Икер Муниаин ўрнига Карлос Гурпеги туширилди
75'
Хабьер Этксейта майдондан четлатилди. У майдон марказида бутсасининг тишлари билан Суареснинг оёғидан тепди.
74'
"Барса"да ўзгариш: Хави ўрнига Рафинья туширилди
73'
Вууууҳ! Адрианонинг узатмасидан кейин Хорди Альба 6-7 метрлардан бош билан тўпни дарвоза томон бурди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
69'
Пикени тортиб қолгани учун Унай Лопес огоҳлантириш олди
69'
"Атлетик"да ҳам ўзгариш: Сусаэта ўрнига Беньят Эчебаррия туширилди
69'
"Барса"да ўзгариш: Дани Алвес ўрнига Адриано туширилди
68'
Ўйин анча очиқ ва қизиқарли бўлмоқда
66'
ГООООООЛ! Адурис, 2:4! Ариц ўнг томондан жарима майдончаси кириб келди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! Браво оёқлари орасидан тўпни ўтказиб юборди
64'
ГОООООЛ! Неймааааар! 1:4! Яна қарши ҳужум, яна Мессининг узатмасидан кейин Неймар олис бурчакни аниқ нишонга олди!
62'
ГОООООЛ! Месссиии! 1:3! Суарес ўнг томондан олдинга ўтди ва юмшоқ тарзда Мессига пас берди. Леонинг зарбаси унчалик қовушмади, аммо тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди
61'
"Атлетик" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Каталонияликлар катта қийинчилик эвазига хавфни бартараф этишди!
60'
Вуууҳ! Месси орадаги фарқни ошириши мумкин эди, аммо унинг 12 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
59'
ГОООООЛ! Микель Рико, 1:2! Ўнг томондан берилган зарбани Браво қайтарди, қайтган тўпни Рико дарвозага жойлади!
54'
Ўнг томондан уюштирилган Алвес-Месси комбинациясидан кейин тўп Суаресга етказилди. Луис дарвозага яқин масофадан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди
52'
Оҳо! Чап томондан ривожланган Неймар-Суарес комбинациясидан кейин узатилган пасга Месси бироз ета олмади...
51'
Неймар Хави билан "девор" ўйнаб дарвозабон майдончасига яқинлашиб борди ва Ракитичга пас берди. Иваннинг зарба беришига ҳимоячи йўл қўймади
48'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни қабул қилиш чоғида Адурис Пикенинг туртишидан кейин йиқилди ва дарҳол ўрнидан туриб, ўйинни давом эттирди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлим статистикаси: тўп назорати - 30%:70%, зарбалар - 6:8, аниқ зарбалар - 2:5, бурчак зарбалари - 4:3.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Атлетик" - "Барселона" - 0:2. Танаффус
45'
Дани Алвес сариқ карточка олди.
43'
Месси жарима майдончаси чизиғи устидан чап оёда зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
43'
Эҳҳҳҳ, Неймаааар! Каталонияликларнинг қарши ҳужумидан кейин Месси жарима майдончасига яқинлашиб келди ўнг томонда очилган Неймарга пас берди. Бразилиялик ҳужумчи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда ҳимоячини алдамоқчи бўлди ва тўпни йўқотди!
41'
"Барса" қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб борди, аммо Суареснинг сўнгги паси ноаниқ чиқди
40'
Микель Баленсиага огоҳлантирилди. У майдон марказида ўзидан ўтиб кетаётган Суаресни икки қўли билан тортиб қолди
38'
"Барса" ҳимоядаги рақибнинг прессингида чиройли чиқиб кетди ва тезкор ҳужум уюштирди. Алвес ўнг қанотдан олис устун томон очилаётган Суаресга пас берди. Луис бош билан зарба йўллади. Муваффақиятсиз
35'
"Барселона" бундан 84 йил аввал, 1931 йил 8 февраль куни айнан "Атлетик Бильбао"га ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятига учраган экан - 1:12...
32'
Вуууууҳ! "Барса"ни дарвоза устуни голдан қутқарди! Дастлаб ўнг қанотдан узатилган тўпга чиқишда Браво хатога йўл қўйди. Ҳимоячининг бошидан юқорига кўтарилган тўпга Адурис бош билан зарба берди. Тўп эса дарвоза устунига тегиб қайтди. Кейинчалик Альба тўпни тепиб юборди!
30'
Вуууууҳ! "Барса" қандай қилиб ҳозир вазиятдан фойдалана олмади, барча ҳайрон! Ракитичнинг узатмасидан кейин Хави дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозабонни алдаб ўтди, аммо ўткир бурчакка ўтиб қолганди. У Неймарга пас берди ва унинг бош билан берган зарбасини чизиқ устида турган ҳимоячи қайтарди! Суареснинг зарбасини эса ҳимоячи қайтарди!
26'
ГОООООЛ! Луис Суарес! Каталонияликларинг иккинчи голи қарши ҳужум натижаси бўлди. Суарес майдон марказида тўпни эгаллаб, ўнг томондан олдинга ўтган Мессига берди. Лео жарима майдончасига кирар-кирмас пауза қилди ва ортдан келган Сураеснинг ўзини зарбавор вазиятга чиқарди. Луиснинг оёғига тўп "ўтирди" ва посбоннинг қўлига тегиб, дарвозага бориб тушди!
24'
Олис устун томон берилган узатмани Браво қайтарди.
23'
Пике жарима майдончаси бурчагида Адурисни чалиб йиқитди. Хавфли нуқтадан жарима тўпи
22'
Оҳо! "Барса"нинг босими ошиб бермоқда. Неймар етказган узатмага Хави бош билан зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
20'
Вууууууҳ! Энди Хорка Ираисосга тасанно!!! Неймар тавани билан чиройли пас бериб чап томондан Мессини жарима майдончасига бошлади. Лео ажойиб узатма билан олис устун ёнида турган Суареснинг бошига тўпни "қўндирди"! Луис зарбасини даврозабон қайтарди ва тўп юқорига кўтарилиб кетди!
19'
Вуууууҳ! Клаудио Браво! Чап қанотдан етказилган тўпни Адурис дарвоза томон бурди. "Барса" посбони қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбора олди
18'
"Барселона" бир тепар услубда яхши ҳужум ташкил қилди. Суарес бирга бир вазиятга қочиб кетиши мумкин эди, аммо ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди
17'
Адурис жарима майдончаси ташқарисидан ўта ноаниқ зарба йўллади
15'
ГОООООООЛ! Мессссссииииии! 0:1! "Атлетик" футболчиси тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакам жарима зарбаси белгилади. 25 метрлардан Месси йўллаган зарба рекошет ҳолатида дарвозабоннинг қўлига тегиб, дарвозага тўрига бориб тушди!
14'
"Барса"нинг дастлабки хавфли ҳужуми. Ракитичнинг ҳаводан узатмасини Суарес жарима майдончаси ичида Мессига қолдирда. Тўп эса Леонинг оёғидан олдинга кетиб қолди ва ҳимоячи тўпни тепиб юборди
11'
Каталонияликлар чап қанотдан тезкор ҳужумга ўтишди. Тўп жарима майдончаси ичидаги Суаресга етказилди. Луис қаршисидаги ҳимоячидан ўтиб кета олмади
8'
Мезбонлар "Барса"га ўз ўйинини топишга имконият бермасликка ҳаракат қилмоқда.
8'
"Атлетик" прессинг уюштириш эвазига, каталонияликлар ҳимоясини тахликада ушлаб турибди.
7'
Вууҳ! Бурчакдан етказилган тўпни Адурис оёқ билан дарвоза томон тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
6'
Олис масофадан узатмадан кейин тўп Альбанинг оёғидан майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси
5'
Мессининг майдон марказидан узатмасини Неймар чап бурчак яқинида қабул қилди, аммо у ҳужумни ривожлантира олмади
4'
"Барса" тўпни назорат қилмоқда. Ҳужум йўлларини изламоқда.
2'
Бильбаоликлар ўйин бошида "Барса"га нисбатан прессинг уюштиришмоқда
1'
Ўйинни "Атлетик Бильбао" бошлаб берди. Кетдик!
'
Ҳакамлар ва сардорлар иштирокида танга ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Атлетик" оқ-қизил йўл-йўл рангли формада ўйнаса, "Барселона" ёрқин сариқ рангли формани танлаган
'
Тан олиш керак, "Барселона" мухлислари кечадан бери бу ўйинни кутишмоқда. Улар бугунги "Барселона" ғалаба қозониб, "Реал" билан орадаги фарқни 1 очкога қисқаришини исташаётгани бор гап. Шу билан кейин чемпионлик масаласи 22 мартда бўладиган "эл-классико"да ҳал бўлади... Бу ҳақда кейинроқ яна тўхталамиз. Ҳозир эса 90 дақиқалик ўйинни кузатишни бошлаймиз
'
Сўнгги ўйинларда "Барса" бош мураббийи Луис Энрике асосан майдон марказида ротация қилмоқда. Бу сафар Бускетс-Хави-Ракитич учрашувни бошланғич таркибдан бошлайди. Шунингдек, марказий ҳимоячда Маскерано ўрнини Матьё эгаллади. Ҳужумда эса ўша учлик - Неймар-Суарес-Месси.
'
Бугунги учрашув Хави Эрнандеснинг фаолиятидаги расман 1000 - юбилей учрашуви бўлади.
'
Испания Ла лигасининг 22-тури доирасида марказий ўйинлардан бири "Атлетик" ва "Барселона" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин роппа-роса ярим соатдан сўнг бошланади.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.