Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси

25-тур, 11 февраль, соат 01:00. Бош ҳакам: Фил Дауд

ЛИВЕРПУЛЬ

Лазар Маркович (15)
Стивен Жеррард (53-пен.)
Марио Балотелли (83)

3 : 2

ТОТТЕНХЭМ

Харри Кейн (26)
Мусса Дембеле (61)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
22.Симон Миньоле (Д)
17.Мамаду Сако
37.Мартин Шкртел
08.Стивен Жеррард
33.Жордан Айб
23.Эмре Жан
10.Филиппе Коутиньо
18.Альберто Морено
14.Жордан Хендерсон
50.Лазар Маркович
15.Даниэль Старриж
  01.Уго Льорис (Д)
05.Ян Вертонген
15.Эрик Дайер
02.Кайл Уокер
03.Дэнни Роуз
23.Кристиан Эриксен
38.Райан Мэйсон
11.Эрик Ламела
42.Набиль Бенталеб
18.Гэрри Кейн
19.Мусса Дембеле
ЗАҲИРА
52.Денни Уорд (Д)
02.Глен Жонсон
06.Деян Ловрен
20.Адам Лаллана
24.Жо Аллен
09.Рики Ламберт
45.Марио Балотелли
  13.Мишел Ворм (Д)
21.Федерико Фацио
33.Бен Дэвис
22.Насер Шадли
08.Паулиньо
17.Андрос Таунсенд
09.Роберто Сольдадо
САРИҚ КАРТОЧКА
Шкртел (40)
Мамаду Сако (45+1)
Стивен Жеррард (60)
 
Райан Мейсон (25)
Кристиан Эриксен (27)
Мусса Дембеле (63)
Кайл Уолкер (73)
Паулиньо (88)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
"Ливерпуль" - "Тоттенхэм" - 3:2. Ушбу ғалабадан кейин "қизиллар" 7-ўринда қолишди, аммо деярли "Тоттенхэм"га етиб олишди
90+5'
"Тоттенхэм"нинг сўнгги уриниши самарасиз чиқди. Ҳакамнинг финал хуштаги янгради
90+3'
Мамаду Сако жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам керак
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
89'
Эмре Жан тўп билан жарима майдончасигача яқинлашиб келди ва ўнг томонда очилган Балотеллига узатма берди. Аммо узатма аниқ бўлмади ва тўп олисга кетиб қолди
88'
Паулиньо сариқ карточка олди
83'
ГОООООЛ! Марио Балотеллиииии! 3:2! Жордан Айб ўнг томондан икки ҳимоячининг орасидан ўтказиб жарима майдончасига кирган Лалланага узатди. Адам кучли узатма билан дарвозабон майдончасига пас берди. Балотелли тўпга оёқ қўйди ва мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди
80'
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Эрикссен ўрнига Носир Шодли туширилди.
79'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Маркович ўрнига Адам Лаллана туширилди
78'
"Ливерпуль" бурчак тўпи ишлади.
74'
Мезбонлар амалга оширган жарима зарбаси меҳмонлар учун тахликали бўлди. Ҳимоячилар тўпни марказ томон қайтаришди
74'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Старриж ўрнига Балотелли туширилди
73'
Уолкер сариқ карточка олди. У Эмре Жанни ағдариб ташлади
70'
Коутиньонинг узатмасидан кейин Морено чап томондан жарима майдончасига кирди ва яқин бурчакка зарба берди. Льорис тўпни эгаллаб олди
69'
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Мейсон ўрнига Паулиньо майдонга тушди
68'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Жеррард ўрнига Деян Ловрен тушди
68'
Коутиньонинг узатмасидан кейин Старриж жарима майдончасига кириб борди ва йиқилди. Ҳакам бурчак зарбаси белгилади
63'
Такрорий лавҳа шуни кўрсатиб бердики, "Тоттенхэм"нинг иккинчи голи урилган пайтда зарба берилаётган лаҳзада Кейн офсайдда турган экан...
62'
Мезбонларнинг қарши ҳужуми пайтида Маркович ўнг томондан жарима майдончаси бурчагигача борди ва чап томондан очилиши кутилган Старрижга пас берди. Даниэль узатмага ета олмади
61'
ГОООООЛ! Мусса Дембеле, 2:2! Жаримаддан йўлланган зарба жуда хавфли бўлди. Миньоле ажойиб сэйв билан тўпни ён томонга уриб юборди. Тўпга югуриб келган Кейн дарвозабон майдончасидаги Дембелега пас берди. Мусса қорни билан дарвозани ишғол қилди!
60'
Жеррард сариқ карточка олди
58'
Кетма-кет иккита бурчак тўпи ўйинга киритилди. Дарвоза томон аниқ зарба берилмади
57'
Харри Кейн жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб, ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
54'
Вууууҳ! Эрик Ламела жарима майдончаси чизиғи устидан йўллаган кучли зарбани Симон Миньоле мушти билан дарвоза юқорисига уриб юборди!
53'
Жеррард, 2:1! Стивеннинг зарбаси Льорис қўлларининг учига тегиб, тўрга бориб тушди
52'
ПЕНАЛЬТИ! "Тоттенхэм" дарвозасига! Старрижни ҳимоячи жарима майдончаси ичида чалиб йиқитди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" - 1:1.
45+2'
Вууууууҳ! Айб ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берганидан кейин ҳимоячи тўпни узоқлаштириш чоғида хатога йўл қўйди ва тўп Старрижга келиб тушди. Даниэль тавани билан зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!!!
45+1'
Мамаду Сако огоҳлантирилди.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
41'
Кейн яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, аммо лайнсмен офсайдни қайд этди
40'
Мартин Шкртел огоҳлантириш олди
38'
Вуууҳ! Жордан Айб чап томондан марказ томон сурилди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Льорис тўпни эгллаб олди
32'
Эҳ, Маркович. Чап қанотдан берилган узатма билан Лазарни жамоадошлари дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаришди, аммо у тўпни ўзига бўйсундиришда техник хатога йўл қўйди ва тўпни олдирди
30'
Жеррард жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди
29'
Лондонликларнинг ҳужумини "Ливерпуль" ҳимоячилари қайтаришди
26'
ГООООЛ! Харри Кейн, 1:1! Қисқа узатмалар орқали марказ бўйлаб ташкил этилган ҳужум пайтида ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
25'
Райан Мейсон огоҳлантириш олди
20'
Эҳҳҳ, Старридж! "Тоттенхэм" ҳимоячилари яна қўпол хатога йўл қўйишди. Натижада Старриж бирга бир вазиятга чиқиб борди ва жарима майдончасига кириб бориб, зарба йўллади. Тўп йўлига Эрик Дайер ташланишга муваффақ бўлди. Тўп унинг оёғидан юқорига кўтарилиб кетди. Аммо ҳакам бурчак зарба бермади
19'
Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан кейин Бентелеб тавани билан уни дарвозага буришга ҳаракат қилди. Яна бир бурчак тўпи
18'
"Ливерпуль" дарвозаси олдида бурчак тўпи
15'
ГООООООЛ! Лазар Маркович, 1:0! Дарвозабон тепиб берган тўп учун Старриж кураш олиб борди. Ҳимоячи тўпни қайтарди ва уни Маркович эгаллаб олди ҳамда жарима майдончасига кириб зарба берди. Тўп Льориснинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди!
14'
Вуҳ! Ўнг қанотдан етказилган тўпни Маркович Айбга тўхтатиб берди. Жорданнинг зарбасини Льорис қайтарди!
12'
Чап қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатилган тўпни Маркович дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Ноаниқ
10'
Жордан Айбга нисбатан ўйин қоидаси бузиди. Жеррард жарима зарбасини тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
9'
Оҳо! "Тоттенхэм" футболчиси майдон марказидан узатилган "пас" орқали Старрижни бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Унинг зарбаси унча кучли чиқмади ва Льорис тўпни эгаллаб олди
8'
Мезбонларнинг қарши ҳужуми пайтида Коутиньо пас орқали Моренони олдинга бошлади. Уго Льорис олдинга чиқди ва тўпни узоқлаштирди
5'
Қарши ҳужум пайтида Старрижнинг узатмаси ноаниқ бўлди
3'
Бурчак тўпи меҳмонлар учун хавфли бўлмади
3'
Жордан Айб бурчак зарбаси ишлади
3'
"Ливерпуль" - қизил, "Тоттенхэм" оқ-қора рангли футболкаларда ўйнамоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
Футболчилар майдонга чиқиб келишди
'
Айни дамда 25-турнинг 3та ўйини бошланди. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" баҳси Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ҳафтанинг ўртаси бўлишига қарамай, АПЛда тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.