Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания кубоги, ярим финал

Дастлабки ўйин, 11 февраль, соат 23:59. Бош ҳакам: Эрнандес Эрнандес

БАРСЕЛОНА

Месси (41)
Иньеста (49)
Пике (64)

3 : 1

ВИЛЬЯРРЕАЛ

Трегерос (48)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
24.Жереми Матье
18.Хорди Альба
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
08.Андрес Иньеста
12.Рафинья
14.Хавьер Маскерано
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
  01.Серхио Асенхо (Д)
05.Матео Мусаччио
18.Яуме Коста
02.Марио Гаспар
15.Виктор Руис
04.Томас Пинья
06.Жонатан дос Сантос
21.Бруно Сориано
17.Денис Черишев
07.Лусиано Виетто
09.Жованни дос Сантос
ЗАҲИРА
25.Хорди Масип (Д)
35.Педро Херард (Д)
21.Адриано
15.Марк Бартра
06.Хави Эрнандес
05.Серхио Бускетс
04.Иван Ракитич
  25.Хуан Карлос (Д)
16.Хосе Дорадо
22.Антонио Рукавина
19.Мойес Гомес
14.Ману Тригурос
10.Жоэль Кэмбелл
23.Жерар Морено
САРИҚ КАРТОЧКА
Луис Суарес (86)
 
Томас Пинья (66)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+4'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Вильярреал" - 3:1. Каталонияликлар жавоб ўйини олдида 2та тўп фарқи билан устунликка эга бўлиб олишди. Жавоб ўйини 3 ҳафтадан сўнг, 5 март куни ўтказилади
90+3'
Мессининг узатмасига Альба етиб бора олмади
90+1'
Вууууууҳ, Суарееесссс! Луис майдон марказида тўпни эгаллади ва марказдаги айлана ичида дарвоза томон зарба берди! Даврзабон олдинга чиқиб кетганди, бироқ зарба бироз ноаниқ бўлди!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
Мессининг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончаси ичида офсайдда қолди
86'
Луис Суарес сариқ карточка олди. Ҳакам кескин эътироз билдиргани учун
84'
Меҳмонларнинг ҳужуми пайтида Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
84'
Мессининг узатмасидан кейин Суарес тўпни эгаллади ва чап қанотга ўтиб, дарвозабон майдончаси яқинига юқоридан пас берди. Неймар узатмани дарвозага йўллай олмади
82'
Месси ўнг томондан олдинга ўтди, аммо жарима майдончасига кириш чоғида тўпни ҳимоячига олдирди
81'
Вууууҳ! Вильярреал" яхши қарши ҳужум ташкил қилди. Вьеттонинг узатмасидан кейин Гомес 16 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Матьё ўзини тўп йўлига ташлади ва тўп унга тегиб қайтди.
79'
Эҳҳҳҳ, Жованни! Бурчакдан етказилган тўпга чиқишда Тер Штеген хатога йўл қўйди. Дос Сантос яқин масофадан бош билан зарба берди, аммо тўпни дарвозага жойлай олмади
79'
Жованни дос Сантос чап қанотдан жарима майдончасига кираётганида Пике "подкат" орқали тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. БУрчак зарбаси
74'
"Вильярреал"да ўзгариш: Денис Черишев ўрнига Мойес Гомес тушди
71'
"Барселона" футболчиси Ракитичнинг олис масофадан йўллаган зарбасини Асенхо қайтарди. Бурчакдан узатилган тўпни ҳам посбон мушти билан уриб юборди.
71'
Пенальтини Неймар тепишга қарор қилди. Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди! Ҳисоб ўзгармади!
70'
ПЕНАЛЬТИ! "Вильярреал" дарвозасига! Иньеста ҳаводан жарима майдончасига узатиб берди. Суарес бош билан Мессига пас берди. Лионель ҳимоячини алдамоқчи бўлганида тўп ҳимоячининг қўлига тегди
68'
"Барса"да ўзгариш: Рафиньч ўрнига Ракитич туширилмоқда
66'
Томас Пинья огоҳлантирилди. Неймарнинг оёғига тепгани учун
64'
ГООООООЛ! Жерар Пике, 3:1! Месси бурчакдан тўпни ҳаволатиб етказиб берди. Пике бош билан дарвозани ишғол қилди!
59'
Меҳмонлар ҳимояланишмоқда. Ҳозирча қайд этилаётган ҳисобни уларни маълум маънода қаноатлантириши ҳам мумкин
56'
Алвес ҳаводан етказган тўпга Суарес дарвозагача 12 метрлардан бош билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
54'
Маскерано олис масофадан йўллаган зарбасини Асенхо эгаллаб олди
53'
"Барса" бир дақиқа ичида яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо сафарда урилган гол "Вильярреал" маълум устунлик бериши аниқ. Шу боис мезбонлар ҳисобни янада йириклаштиришга ҳаракат қилишига шубҳа йўқ
49'
ГОООООЛ! Андреес Иньестаааа! "Барса"нинг тика-такалари бу сафар фойда келтирди. Суарес чап қанотдан жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва Иньестага узатди. Андрес тўпни яна Луисга қайтараётганида тўп ҳимоячидан Иньестанинг ўзига келди. Андрес зарба билан дарвозани ишғол қилди! 2:1!
48'
ГООООЛ! Трегерос, 1:1! Бурчакдан етказилган тўпни "Вильярреал" футболчиси дарвозага жойлади! Ҳисоб тенглашди!
47'
"Вильярреал" бурчак тўпини кетма-кет иккинчи марта ўйинга киритади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлим статистикаси: тўп назорати: 73-27%, зарбалар: 9-1, аниқ зарбалар: 2-1, бурчак тўплари: 7-1, офсайдлар: 3-0, фоллар: 3-4, огоҳлантиришлар: 0-0.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Вильярреал" - 1:0. Танаффус.
45+2'
Вуууууҳ, Вьетто!!! "Барса" жарима майдончаси чап бурчагида зарба йўллади! Тер Штеген қаҳрамонлик кўрсатиб, олис бурчакка бораётган тўпни майдон ташқарисига буриб юборди!
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Эҳ, яна Суарес! Алвеснинг узатмасидан кейин уругвайлик футболчи дарвозабон майдончаси чизиғи устида тўпни тўхтатди, аммо зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпга оёқ қўйди ва тўп Мессига келиб тушди. Лионель дарвозани ишғол қила олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
43'
Эҳҳҳ, Суареееес! Мессининг узатмасидан кейин Луис ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва кучли зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди....
41'
ГОООООООЛ! Лионееееель Месссиии! 1:0! Суарес прессинг пайтида ҳимоячидан тўпни олиб қўйди, жарима майдончасига кирди ва кичик пауза қилиб, Мессига пас берди. Лео 10 метрлардан чап оёқда зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
40'
"Барселона" қарши ҳужумга ўтиб кетди, амо имкониятдан фойдалана олмади
39'
Айни дақиқаларда меҳмонлар позицион ҳужум ташкил этишмоқда. Улар чап қанотда жарима зарбасини ишлашди
36'
"Барса"нинг босими ошиб бормоқда
33'
"Вильярреал"да ўзгариш: Жароҳат олган Бруно Сориано ўрнига Ману Тригерос туширилди
32'
Жереми Матьё гол урди, аммо у офсайдда қолганди. Рафинья жарима майдончаси ичида икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетаётганида Матьё тўпга тегмаслиги керак эди
29'
Оҳо, Мессси! "Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Неймарнинг узатмасидан кейин Иньеста жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва бир ҳимоячини алдаб, бироз орқароқда турган Мессига пас берди. Леонинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
28'
"Барса" турли йўналишларда ҳужум ташкил қилмоқда. "Сариқ сувости кемаси яхши ҳимояланмоқда
24'
Альба ўнг томондан олдинга ўтди ва тўпни орқароққа узатди. Жарима майдончаси чизиғи устида турган Месси тўпни ерга туширмасдан зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп унинг чап оёғига "ўтирмади".
22'
Вуҳ! Месси ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвоза рўпарасида очилаётган Суарес томон пас берди. Лиу узатмага ета олмади
21'
Суарес жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олди ва ўнг томондан дарвозабон майдончасига пас берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб юқорига кўтарилди ва уни дарвозабон эгаллаб олди
20'
Тўп учун кураш чоғида Маскерано жароҳат олди. Вьетто унинг оёғини бутсасининг тишлари билан босиб олди. Ҳакам буни кўрмай қолди ва ўйинни тўхтатмади
16'
Эҳ, Суарес! Альба чап қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва тўпни олис устун томон кўтарди. Луис бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қила олмади!
15'
Оҳо! Мессининг узатмасига ўнг томондан жарима майдончасига кирган Суарес ва Альба етиб бора олишмади...
15'
Алвес томонидан етказилган тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилиш чоғида Суарес йиқилди. Пенальти йўқ
14'
"Вильярреал" асосан қарши ҳужумга эътибор қаратмоқда. Улар позицион ҳужумга аҳамият беришаётгани йўқ
12'
Вууууҳ! Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Месси жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Дарвозабон тўпни эгаллади
11'
"Барса" ижросида кетма-кет бурчак тўплари. Ҳозирча хавфли бўлаётгани йўқ
10'
Месси жарима майдончасига ўнг томондан кирган Алвесга узатма берди. Данининг дарвозабон майдончаси томон пас бериш ҳаракати бурчак тўпи билан якунланди
9'
Месси тўпни юқоридан Неймар томон узатди. Марказий ҳимоячи тўпни қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида Месси бурчак зарбаси ишлади
8'
Жарима майдончасига етказилган тўпга Неймар ета олмади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
5'
Майдон марказида Алвесни нисбатан қўпол ўйналди. Дани тиббий ёрдамга муҳтож
3'
Тўп назорати тўлалигича, улар разведка орқали ҳужум вариантларини қдиришмоқда
1'
Учрашув бошланди!
'
Ўйин олдидан 1 дақиқалик сукут сақланмоқда
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Барселона" кўк-анорранг, "Вильярреал" эса сариқ рангли формада ўйнайди.
'
Дарвоқе, "Атлетик" бугун "Эспаньол"ни қабул қилади. Бу ўйини "Барса" - "Вильярреал" баҳсидан кейин, Тошкент вақти билан соат 02:00да бошланади.
'
Энрике сўнгги пайтларда бўлаётганидек, бу сафар ҳам майдон марказида ротацияга қўл урган. "Атлетик" билан ўйинда ҳаракат қилган Хави, Ракитич, Бускетс бугун захирада қолиб, Маскерано, Рафинья, Иньеста асосий таркибда ўйнашади.
'
Жамоалар бундан 10 кун аввал Ла лига доирасида ўзаро баҳс олиб боришганди. Жуда қизиқарли кечган ўйинда каталонияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Демак, Кубок доирасидаги ўйинларнинг қизиқарли ўтишини кутиш мумкин
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания кубоги ярим финал босқичига етиб келди. "Барселона" ўз майдонида "Вильярреал"ни қабул қилади
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.