Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

23-тур, 15 февраль, соат 21:00. Бош ҳакам: Марио Мелеро

БАРСЕЛОНА

Неймар (17)
Месси (38, 59, 65-пен.)
Луис Суарес (73)

5 : 0

ЛЕВАНТЕ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Клаудио Браво
2.Мартин Монтойя
15.Марк Бартра
14.Хавьер Маскерано
21.Адриано
4.Иван Ракитич
5.Сержи Бускетс
6.Хави
7.Педро
10.Лионель Месси
11.Неймар
  13.Мариньо
3.Тоньо
4.Наварро
14.Рамис
2.Лопес
23.Диоп
24.Симао
17.Шуметра
11.Моралес
5.Калу Уче
7.Барраль
ЗАҲИРА
1.Тер Штеген
3.Пике
9.Луис Суарес
12.Рафинья
18.Хорди Альба
20.Серхи Роберто
24.Жереми Матьё
  1.Хесус
6.Винтра
10.Рубен Гарсия
12.Хуанфран
18.Виктор Касадесус
25.Хосе Мари
30.Жейсон
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Иван Рамис (67)
Баррал (68)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Стадиондан узоқлашманг!
'
Лионель Мессининг ўзининг Ла лигадаги 300-ўйинида хет-трик қайд этди
90+2'
Ўйин якунланди! "Барселона" - "Леванте" - 5:0.
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
89'
Оҳо! "Леванте" битта жавоб тўпини киритиши мумкин эди. Касадесуснинг узатмасини Баррал жарима майдончаси ичида қабул қилди ва зарба йўллади. Браво тўпни эгаллаб олди
86'
Вууууҳ! Месси покер қайд этиши ҳам мумкин эди! Унинг жарима майдончаси чизиғи устидан йўллаган зарбасини Мариньо қўли билан дарвоза устидан кўтариб юборди!
83'
Узун пас орқали Педро чап томондан жарима майдончасига кириб келди, аммо ҳимоячини алдаб ўта олмади
82'
Суарес жарима майдончаси ичида бирга бир вазиятга чиқди, аммо офсайдда қолиб кетганди
78'
"Леванте"да ўзгариш: Диоп ўрнига Хосе Мари тушди
73'
ГОООООООЛ! Луис Суарес! Фантастик гол! Чап қанотда Адриано томонидан етказилган тўпга уругвайлик ҳужумчи қайчи услубида зарба берди ва жуда чиройли гол муаллифига айланди!
71'
Месси бугуннинг ўзида Роналдунинг 2та рекордини такрорлади. Иккала футболчи ушбу мавсумда 4тадан хет-трик қайд этишган. Шунингдек, Мессининг Ла лигадаги хет-триклари сони худди Роналдуникидек 23тага етди. Бу борада ҳар иккала футболчи пешқадам!
70'
Хави жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
68'
Барралга сариқ картчка кўрсатилди. Монтойяга нисбатан қўпол ўйнади
67'
"Барса"да ўзгариш: Неймар ўрнига Луис Суарес туширилди
67'
Месси Ла лиганинг ушбу мавсумидаги голлар сони бўйича Роналдуга етиб олишига 2та гол қолди
65'
ГООООООЛ! Месси кучли бўлмаган зарба билан дарвозани ишғол қилди! 4:0!
64'
"Леванте" дарвозасига пенальти! Ҳимоячи жарима майдончаси ичида Неймарни чалиб йиқитди
63'
Мессининг юқоридан узатмасини Адриано дарвозабон майдончасига қайтарди. Мариньо тўпни эгаллаб олди
62'
"Барса"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Серхи Роберто туширилди.
59'
ГОООООООЛ! Мессссссииии! Аввалгиси ўхшамаса, буниси голга айланди. Ракитич юқоридан тўпни жарима майдончасига кирган Педрога узатди. Педро эса Мессини пас билан таъминлаб, голга ассистентлик вазифасини бажарди
58'
Оҳоҳоҳоо! Қойил! "Барса"дан суперкомбинация! Фақат комбинация голга айланмади!
55'
Эҳҳҳҳҳ, Мессиии! Неймар ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончасига кирди ва ўнг қанотдан ёрдамга келган Леога пас берди. Месси ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда дарвоза олдида турган Педрога пас берди. Мариньо тўпни эгаллаб олди!
53'
Эҳҳҳҳҳҳ! Ракитичнинг майдон марказидан берган узатмасидан кейин Неймар даврозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Мессига пас беришга қарор қилди, аммо узатма аниқ чиқмади ва тўп Мессидан ўтиб кетди...
52'
Ўрганиб қолганимиз Мессининг чап оёқда чап томондаги Неймар томон узатмаси бу сафар ҳимоячидан ўтмади
51'
Мессининг узатмаси томон ҳаракат қилган Педро жарима майдончаси ичида тўпни тўхтата олмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Неймар ва Месси томонидан киритилган голлар каталонияликларга устунликни тақдим этмоқда. Мессининг Ла лигадаги голлари 24тага, Неймарники эса 17тага етди. Лионел яна 4та гол урса голлар сони бўйича Роналдуга тенглашиб олади
45+1'
Биринчи бўлимга қўшимча дақиқалар қўшилмади. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Барселона" - "Леванте" - 2:0. Танаффус
45'
Вуҳ! Месси ўнг қанотдан марказ томон сурилиб келди ва Хави билан "девор" ўйнаб даврозабон майдончаси бурчагида тўпни қабул қилди ва ўнг оёқда зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди...
44'
Хави томонидан ҳаводан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
43'
Жарима майдончаси бурчагида Неймарга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
41'
Эҳҳҳҳҳ, Мессссиииии! Леонинг ўзи тўпни юқоридан узатиб чап қанотдан жарима майдончасига кирган Неймарни тўп билан таъминлади. Унинг узатмаси Педро яқин масофадан зарба берди, аммо тўп дарвозабон тегиб қайтди. Қайтган тўпга Месси ўнг оёқда зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди...
38'
ГОООООООООЛ! Мессссссиииии! 2:0! Мезбонларнинг ҳужуми пайтида "Леванте" футболчилари тўпни эгаллашгандек бўлишганди, аммо Бартра тўпни дарҳол эгаллади ва Мессини бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Лео дарвозани ишғол қилди. 300-ўйинда Месси майдонни голсиз тарк этмайдиган бўлди
35'
Адриано ўйин қоидасини бузди. "Леванте" жарима тўпини ўйинга киритди, аммо тўпни эгалаган мезбонлар тезда олдинга ўтишди. Месси Неймар билан "девор" ўйнаб бирга бир вазиятга чиқди, аммо лайнсмен ўта қўпол хатога йўл қўйиб, йўқ офсайдни қайд этди...
34'
Ракитичнинг узатмасидан кейин жарима майдончасига ўнг томондан кирган Месси тўпни чап оёғига тўғирлаб зарба берди. Дарвозабон бундай зарбани кутди ва тўпни эгаллади
32'
Месси томонидан йўлланган зарба дарвоза ёнидан ўтиб кетди
31'
Мессига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 27 метрлар...
30'
Меҳмонлар ҳимоячиси 2-3 нафар "Барса" футболчиси орасидан чиқиб кетди ва олис масофага пас бериб ҳужумчини бирга бир вазиятга чиқарди, аммо Браво ўз вақтида олдинга чиқди ва тўпни тепиб юборди
29'
"Леванте" ўйинда тўртинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳозирча уларнинг "стандарт"лари хавфли кўриниш олаётгани йўқ
28'
Хави чап қанотдан жарима майдончасига кирган Неймарга узатма берди. Буни кутиб турган Мариньо олдинга чиқди ва тўпни эгаллаб олди
25'
Калу Уче жарима майдончаси ташқарисидан йўланган зарбаси Бартранинг юзига тегиб, ён томонга кетди. Қанотда отиб берилган тўпни Симао бош билан Барралга қолдирди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
24'
Каталонияликларнинг прессинги оқибатида "Леванте" футболчилари тўпни йўқотишди. Месси тўпни Неймар узатиб, ўзи жарима майдончаси ичига кираётганида икки ҳимоячининг орасига қисилиб, йиқилди. Ҳакам жарима зарбаси белгиламади
22'
"Леванте" дарвозабони ўзига узатилган тўпни тезда узоқлаштирмади, Педро эса прессинг уюштирди ва тўп "Барса" ҳужумчисининг оёғидан майдонни тарк этди. Ҳакам бурчак тўпи белгилаб, хатога йўл қўйди
20'
Неймар ушбу мавсумдаги ўзининг 17-голини урди. Мессидан навбатдаги ассистентлик
17'
ГОООООООЛ! Неймааааааар! 1:0! Месси жарима майдончасининг ўнг бурчагидан ҳаволатиб Неймар томон пас берди. Бразилиялик ҳужумчи ҳимочилар орасидан чиқиб келди ва дарвозагача 2 метр масофадан йўллаган зарбаси парашют шаклида дарвоза чизиғин кесиб ўтди!
16'
"Леванте" бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Месси бир ҳимоячидан ўта олмади, такрорий ҳужум пайтида эса жарима майдончасининг чап қанотидага Педро тўп билан таъминланди. Ҳужумчининг даврозабон майдончасига узатган пасини ҳеч ким дарвозага йўллай олмади
15'
Олис масофадан етказилган узатмани Баррал қабул қилди, аммо у Бартрадан ўтиб кета олмади. Марк тўпни майдон марказига қайтарди, меҳмонлар такрорий ҳужум пайтида бурчак тўпи ишлашди
13'
"Леванте" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан йўлланган зарбани Браво эгаллаб олди
12'
"Барса" ҳужумчиси Лионель Месси бугун Ла лигадаги ўзининг 300-ўйинини ўтказмоқда
11'
Ракитич олис масофадан чап оёқда зарба йўллади. Ноаниқ
9'
"Барса"нинг тика-така ҳужуми охирига етмай қолди
7'
Неймар икки ҳимоячидан ўтиб, Мессига пас берди. Лео 3 ҳимоячи қуршовида жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба йўллади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди.
6'
Бускетснинг зарбаси Мессининг оёғидан рекошет ҳолатида дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
5'
Шуметра ўнг қанотда Масеранодан ўтиб кетиб, жарима майдончаси чизиғи устида турган шеригига пас берди. Аммо ҳужумчининг зарбаси анча ноаниқ бўлди
4'
"Барса" бугун ўзининг "кўк-анорранг" формасида, "Леванте" эса яшил рангли футболкада ҳаракат қилмоқда
2'
Педро ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
1'
Ўйин бошланди!
'
Энрике бу сафар Алвес ва Суаресни захирада олиб қолиб, Монтойя ва Педрони туширишга қарор қилди. Шунингдек, Пике ва Хорди Альбага ҳам дам берилган
'
Испания чемпионатининг 23-турида "Барселона" ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилмоқда. Мазкур учрашувдан матнли онлайн трансляцияни эътиборингизга ҳавола қиламиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.