Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

Саралаш плей-офф. 17 февраль, соат 17:00. Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)

БУНЁДКОР

Воҳид Шодиев (23)
Сардор Рашидов (52)

2 : 1

АЛ-ЖАЗИРА (БАА)

Али Мабхут (45+3-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
7.Шокир Зуаги
8.Жавлон Иброҳимов
9.Сато Минори
11.Мирзоҳид Ғофуров
13.Иван Милошевич
14.Воҳид Шодиев
16.Артём Филипосян
21.Сардор Рашидов
48.Акромжон Комилов
  36.Ас-Сенаний
5.Мусаллим Фаёз
7.Али Мабхут
8.Жусилей да Сильва
10.Мануэль Ланзини
11.Ян Жонатан Питройпа
13.Хамис Исмоил
18.Абдулла Муса
23.Холид Себил
28.Саиф Халфан
60.Башир Сайид
САРИҚ КАРТОЧКА
Акром Комилов (22)
Сато Минори (61)
Воҳид Шодиев (61)
Жавлон Иброҳимов (61)
 
Башир Сайид (22)
Хамис Исмоил (41)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
 
Абдулла Муса (90+1)

Матн

'
Биз юлдузли таркибга эга бўлган "Жазира"ни мағлуб этди!
'
Учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида Сардор РАШИДОВ тан олинди!
'
БАРЧАНГИЗНИ КЛУБЛАР МИҚЁСИДАГИ АЖОЙИБ СТАРТ БИЛАН ТАБРИКАЙМИЗ! Балли "Бунёдкор", қойил, Лушчан!
90+4'
Ўйин якунланди! "БУНЁДКОР" ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ГУРУҲ БОСҚИЧИГА ЧИҚДИ!!!
90+3'
Қарши ҳужум пайтида Ҳамдамов жармиа майдончаси ичида тўпни эгаллади ва ҳимоячини алдаб ўтиб зарба бериш чоғида бурчак тўпи ишлади!
90+2'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90+1'
Шокир Зуаги томонидан йўлланган зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
90+1'
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Абдулла Мусага! Рақиб ҳимоячисининг бош билан узатмасидан кейин "офсайд"да турган Ҳамдамовнинг тўп билан қочаётганида Муса уни ортидан чалиб йиқитди!
90'
Шомуродов бурчак зарбаси ишлади. БУрчак тўпи пайтида Сардор тўпни йўқотди
88'
Шомуродов майдон марказида туриб, чап қанотдан олдинга ўтаётган Рашидовга пас берди. Сардор тўпни тўхтата олмади, тўп ён чизиқдан майдонни тарк этди
87'
Вуууҳ! Рақиб футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди!
86'
Рашидоооооооооов! Жамоамиз ташкил этган ҳужумни ҳимоячилар жарима майдончаси ичида эгаллаб, энди мудофаадан чиқишаётганида Сато рақибни тўпни олиб қўйди. Тўп парашют услубда ҳимоячининг устидан оширилиб Сардорга берилди. Рашидовнинг зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди, Ҳамдамов тўпга оёқ қўя олмади
85'
Шомуродоооооов!!! Зуаги томонидан етказилган тўпни Элдор бош билан дарвоза томон бурди! Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
85'
"Жазира"да ўзгариш: Хамис Исмоил ўрнига Ёсир Матар туширилди
84'
Қарши ҳужумда битта гол уриб олсак, барчасини ҳал қилиб қўярдик!
83'
Вуууҳ! Ланзини 15 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
82'
Шораҳмедов жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Ноаниқ бўлди. Ушбу вазият қарши ҳужум эвазига юзага келганди
80'
"Жазира" фуболчиси ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. Ҳужумчи Милошевичга нисбатан ўйин қоидасини бузди
79'
Зуаги тўпни Сардорга етказиш орқали қарши ҳужумга асос солди. Сардор етказиб берган тўпни Шомуродов бош билан дарвозага йўллади. Ас-Сенаний тўпни эгаллади
77'
Жамоамиз тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Рашидов чап қанотдан икки марта узатмани амалга оширди. Сато ўнг томонда тўпни йўқотди
76'
Али Мабхут жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп рекшоет ҳолатида майдонни тарк этди
75'
Башир Сайид кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Меҳмон футболчиси дарвоза тўри ортидан тўпни олиб, эркин зарба тепиладиган нуқтага тезда қўйиб берди
74'
Зуаги фол ишлатди. Дарвозагача 28 метр масофа бор
73'
Абу-дабиликлар ўнг қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритишди. Тошкентликлар тўпни қайтаришди. Рашидов майдон марказида тўп учун кураш олиб борди, аммо рақибдан тўпни олиб қўя олмади
71'
"Ал-Жазира" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан берилган дарвоза устидан ўтиб кетди
69'
Вууууҳ! Рашидов! Зуаги олис масофадан узатмасини Шомуродов бош билан жарима майдончаси ичкарисига узатиб берди. Рашидов тўпни эгаллади ва ўткир бурчак остида зарба берди. Сананий зарбани қайтарди
69'
Бўлди Фағонийнинг хатоларини унутамиз, Асабийлашмаймиз! Барчамиз бир жону бир тан бўлиб ғалаба сари ҳаракат қиламиз! Биз ғалаба қозонамиз, насиб қилса!
68'
Мабхут жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Кучсиз чиқди. Тўраев тўпни эгаллади
67'
Вууҳ! Али Мабхут жарима майдончамизга кириб борди ва бирга бир вазиятда зарба йўллади. Бахтимизга унинг зарбаси олис устун ёнидан ўтиб кетди
66'
Жарима зарбаси ноаниқ бўлди
65'
"Жазира" жарима зарбасини тепади
65'
"Бунёдкор"да ўзгариш: воҳид Шодиев ўрнига Элдор Шомуродов туширилди
64'
"Жазира"да ўзгариш: Саиф Халфан ўрнига Ҳасан Амин Абдулла туширилди
63'
Рашидов 30 метрдан зарба йўллади! Дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди. Шодиев тўпга бироз ета олмади
61'
Воооой! Алиризо! Минори Сато икки рақиб ҳимоячиси орасидан ўтиб кетди! Ҳимоячи очиқчасига уни қўли билан тортиб йиқитди! Аммо Фағоний аввал Сатонинг ўзига сариқ карточка, кейинчалик Шодиев ва Иброҳимовга огоҳлантириш берди! Эътирозлар учун
58'
Рашидов яна бир марта рақиб жарима майдончаси ёнида тўпни қабул қилди, аммо яна ҳимоячилардан ўтиб кета олмади
58'
Футболчиларимиз ўнг қанотда тўпни олиб қўйишди ва жарима майдончаси олдидага Рашидовга тўп узатилди. Сардор икки ҳимоячига қарши куришда тўпни олдирди
56'
"Бунёдкор"да дастлабки ўзгариш: Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Достон Ҳамдамов туширилди
56'
Рақибнинг марказ бўйлаб уюштирган ҳужумини Филипосян қайтарди
54'
Абдулла Муса чап қанотда Шораҳмедовдан ўтиб кетди, аммо тўп чизиқни кесиб ўтди
52'
ГОООООООООООЛ! Сардооооорррр! РАшидоооооовв! 2:1!!! Майдон марказида тўп учун курашда Шодиев тўпни Сато Минорига етказиб берди. Япон футболчиси дарҳол олдинга узатма берди ва Сардор тезлик эвазига ҳимоячилардан ўтиб кетди ва дарвозабонни доғда қолдирди!
52'
Майдон марказида кураш кечмоқда. Ташаббус учун кураш
49'
Мабхут ўнг томондан жарима майдончамизга кириб келиб, Милошевичга урилиб йиқилди. Фағоний бу сафар пенальти белгиламади
47'
Рашидов томонидан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
46'
Шодиевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Бунёдкор" - "Ал-Жазира" - 1:1. Танаффус
45+3'
Али Мабхут дарвозбонимизни алдай олди. 1:1!
45+1'
Эҳҳҳ, биринчи бўлим тугашига 20 сония қолганида дарвозамизга пенальти! Питройпа бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва Тўраев билан тўқнашувда йиқилди. Такрорий лавҳа кўрсатдики, Питройпа аввалдан йиқилишни бошлаган экан. Бу ерда пенальти йўқ эди...
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Шодиев майдон марказидан тўпни олдинги чизиқда тепди ва Сардор тўп учун югурди. Тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига тепиб юборди
42'
БААлик дарвозабон тўпни узоқлаштириш пайтида Шодиевга бериб қўйди. Даврозагача масофа узоқ эди, ҳужум пайтида тўп йўқотилди
41'
Олис масофадан берилган узатмадан кейин Рашидов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо офсайд
41'
Хамис Исмоил сариқ карточка олди
38'
Амирлик футболчиси жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллайди. Зарба аниқ чиқмади
34'
Рашидов ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
33'
Рақиб футболчиси офсайдда қолди
33'
Сато Минори бурчакдан узатган тўпни Сенаний эгаллаб олди
32'
Комилов чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи қайтарди. Иккинчи уринишда эса Акромжон бурчак зарбаси ишлади
31'
Эҳҳҳ... Шораҳмедовнинг узатмасидан кейин Рашидов жарима майдончасига кириб борди, тўпни эгаллади, аммо офсайдда қолган экан.
29'
Жарима зарбасини ҳимоячиларимиз қайтаришди. Жавлон майдон марказидан олдинга интилди, аммо жарима майдончаси яқинида икикнчи ҳимоячига тўпни олдирди
28'
"Жазира" чап қанотдан жарима зарбаси ишлади
26'
"Жазира" кетма-кет икки марта ўйинга киритди. Вакилларимиз хавфни бартараф этишди
25'
Яхши, Сардор! Ўнг қанотда тўпни эгаллади ва бироз марказ томон сурилиб, чап оёқда зарба йўллади. Тўп дарвозанинг олис устуни ёнидан ўтиб кетди
23'
ГООООООООЛ! Воҳид Шодиеееввввв! 1:0! Рашидов етказган бурчак тўпини ҳимоячи қайтарди. Сардор тўпни эгаллаб, яна жарима майдончасига узатди. Тўп меҳмон футболчиларига тегиб, дарвозабон томон кетди. Шодиев ўз вақтида олдинга ўтди ва тўпни дарвозага йўллади!
23'
Учинчи бурчак тўпи...
22'
Бурчак тўпи ҳали ўйинга киритилмасидан аввал жой учун курашда бир бирига нисбатан кескин ўйнагани учун Акром Комилов ва "Жазира" футболчиси огоҳлантирилишди
20'
"Бунёдкор" кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритади
19'
Эҳҳҳҳҳ, Рашидоооооов! Сардор дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Даврозабон ўз ўрнини ташлаб чиқди, аммо Рашидов уни алдаб ўтиб кета олмади! Зуаги жамоадошини ажойиб пас билан таъминлаганди!
17'
Шораҳмедов ўнг қанотда икки футболчидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига ҳаводан узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдондан ташқарига чиқараётганида, тўп Ғофуровнинг бошидан майдонни тарк этди
16'
Жамоамиз чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
15'
Ланзинининг ўнг қанот томон узатмасини ноаниқ бўлди. Шериги тўпга ета олмади
15'
Тўп назорати "Жазира" томонида. Ҳозирча улар вакилларимизнинг бўш зонасини топа олишмаяпти
12'
Меҳмонлар тўп билан жарима майдончасига кириб боришди, аммо Минорига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
11'
Рашидовнинг иккинчи узатмасини дарвозабон эгаллаб олди
10'
"Бунёдкор" кетма-кет иккинчи марта тўпни бурчакдан ўйинга киритади
8'
Эҳҳҳҳ, Рашидов! Жамоамиз майдон марказида тўпни олиб қўйиши натижасида жарима майдончасига кириб борган Рашидовни тўп билан таъминлади. Сардор тўпни Зуагига етказди, аммо Шокир зарба бериш ўрнига тўпни Сардорнинг ўзига қайтарди. Ярим ҳимоячининг кейинги узатмасини ҳимоячилар қайтаришди
6'
Шораҳмедов ўнг томондан тўп билан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва Шодиев томон аниқ узатма бера олмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
5'
БАА футболчилари ўнг қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритишди. Тўраев мушти билан тўпни уриб юборганидан кейин вакилларимиз тўпни эгаллашди ва тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Рашидов рақиб жарима майдончаси чап томонида бир ҳимоячини алдай олмади ва тўпни йўқотди
4'
"Жазира"нинг ҳужуми. Жусилей жарима майдончаси ташқарисида дарвозабон майдончасининг ўнг томонига пас берди. Ҳужумчи тўпга ета олмади - тўп майдонни тарк этди
1'
"Бунёдкор"нинг илк хавфли ҳужуми! Зуаги жарима майдончаси чизиғи устида тўпни эгаллаб, чапда очилган Ғофуровга етказди. У дарвозабон майдончасига пас берди. Аммо посбонга нисбатан ўйин қоидаси бузилди деб топилди
1'
Меҳмонлар тўпни марказдан ўйинга киритган заҳоти чап қанотдан ҳужум ташкил қилишга қарор қилди, аммо Шораҳмедов тўпни эгаллаб, ҳужумга асос солди. Рашидовнинг рақиб жарима майдончасига узатмасини дарвозабон эгаллаб олди
1'
Алиризо Фағонийнинг хуштаги янгради ва ўйин бошланди!
16:59'
Ўйинни "Ал-Жазира" бошлаб берадиган бўлди
16:58'
Жамоалар айлана ҳосил қилиб, ўйинга сўнгги руҳий тайёргарликни олиб боришмоқда
16:56'
"Бунёдкор" оқ, "Жазира" қизил-оқ йўл-йўл кийимда ўйнайди. Ҳакамлар эса сариқ рангли формани танлашган.
16:55'
Чемпионлар лигаси мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Футболчилар машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди. Яна 10 дақиқадан кейин улар майдонга қайтишади
'
Ушбу ўйин ғолиби ОЧЛнинг "А" гуруҳига бориб жойлашади. Бу гуруҳда "Ан-Наср" (Саудия), "Лахвия" (Қатар), "Персеполис" (Эрон) жамоалари жой олишади
'
Жамоалар майдонда чигалёзди машғулотини ўтказишмоқда.
'
Юртимизда клублар миқёсида халқаро ўйинлар бошланмоқда. "Бунёдкор" Тошкентда БААнинг "Ал-Жазира" клубини қабул қилмоқда.
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.