Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Нимчорак финал, 19 февраль, соат 00:45. Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия)

ШАЛЬКЕ-04

0 : 2

БАРСЕЛОНА

Роналду (26)
Марсело (79)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
40.Тимон Велленройтер (Д)
22.Ацуто Учида
31.Матия Настасич
04.Бенедикт Хёведес
15.Деннис Аого
12.Марко Хегер
33.Роман Нойштедтер
32.Жоэль Матип
09.Кевин-Принс Боатенг
13.Максим Шупо-Мотинг
25.Клаас-Ян Хунтелаар
  01.Икер Касильяс (Д)
12.Марсело
15.Даниэль Карвахаль
02.Рафаель Варан
03.Пепе
23.Иско
08.Тони Кроос
11.Гарет Бэйл
16.Лукас Силва
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
ЗАҲИРА
28.Кристиан Веткло (Д)
03.Ян Кирхофф
23.Кристиан Фукс
24.Кан Айхан
27.Транквилло Барнетта
07.Максимилиан Мейер
36.Феликс Платт
  13.Кейлор Навас (Д)
17.Альваро Арбелоа
18.Начо Фернандес
24.Асьер Ильяраменди
26.Альваро Медран
20.Хесе
14.Хавьер Эрнандес
САРИҚ КАРТОЧКА
Роман Нойштедтер (45+2)
Ян Кирхофф (63)
 
Тони Кроос (9)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
"Шальке" - "Реал" - 0:2. Мадридликлар жавоб ўйини олдидан жиддий устунлик ҳосил қилишди. Анчелотти жамоаси деярли чорак финалда десак ҳам бўлади.
90+3'
Учрашув якунланди
90+2'
"Шальке" яхши имкониятга эга бўлди. Шупо-Мотинг томон етказилган тўпни ҳужумчи жарима майдончасига кириш пайтида ўтказиб юборди. Натижада вазият йўққа чиқди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
87'
"Шальке" ишончсиз ҳужумлари орқали ҳеч нарса кўрсата олишмаяпти
85'
"Реал"да учинчи ўзгариш: Иско ўрнига Ильярраменди туширилди
82'
"Реал"да ўзгариш: Карвахаль ўрнига Арбелоа туширилди
79'
ГООООООЛ! Марсело! 0:2! Роналду чап қанотда икки футболчи орасидан ўтиб кетди ва жамоадошига пас берди. Марсело 18 метрлардан ўнг оёқда зарба йўллаб, "тўққизлик"ни нишонга олди! Чиройли гол!
78'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Хавьер Эрнандес майдонга тушди
78'
Бензема бирга бир вазиятга чиқди, аммо офсайдда қолганди
75'
"Шальке" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз
74'
Вууууууууҳ! Учидааааа! Япон футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Қайтган тўпни Плат тепди, Касильяс тўпни эгаллаб олди!
73'
Роналдунинг зарбаси жонл деворга тегиб қайтди
73'
Бензема йиқитилди. Дарвозагача 24 метрлардан жарима тўпи
71'
Вууууҳ! Бэйл Искодан тўпни қабул қилди ва тавани билан унинг ўзини зарбавор вазиятга чиқарди. Ярим ҳимоячининг 15 метрлардан йўллаган зарбаси давроза устидан ўтиб кетди
69'
Боатенг олис масофадан кучли зарба йўллади. Икер тўпни қабул қилиб олди
68'
Юқоридан етказилган тўпни "Шальке" дарвозабони баланд сакраганча эгаллаб олди
67'
Вуууҳ! "Шальке" футболчиси жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилиб, олдинга борди, бироқ майдон "тугаб қолди"...
64'
Карвахалга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
63'
Ян Кирхоффга огоҳлантириш берилди
61'
Мезбонларнинг юқоридан жарима майдончасига етказган тўпини ҳимоячилар қайтаришда ва мадридликлар қарши ҳужумга ўтишди. Бэйл тўп билан жарима майдончаси яқинигача етиб келди, аммо Роналдуга аниқ пас бера олмади
57'
Роман Нойштедтер ўрнига Ян Кирхофф туширилди "Шальке"да
56'
"Шальке" ҳозирча ҳужумда ҳеч нарса қила олмаяпти
55'
Бэйл жарима майдончасининг ўнг томонидан дарвозабон майдончасига узатма берди. Тимон тўпни ушлаб олди
53'
Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва марказроққа узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчакдан узатилган тўпни Велленройтер эгаллаб олди
52'
Феликс Плат "Реал" жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди. Карвахаль унга нисбатан ўйин қоидасини бузаётгандек кўринганди, аммо ҳимоячи бу ҳаракатини ўз вақтида тўхтатди ва кейинчалик Пепе тўпни ундан олиб қўйди.
50'
Чап бурчакка яқин жойдан узатилган тўпни Касильяс эгаллаб олди
48'
Бензема жарима майдончаси ташқарисида жамоадоши билан "девор" ўйнаб, ичкарига кирмоқчи бўлганида йиқилди, ҳакам бу ерда қоидабузарлик бор деб ҳисобламади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Шальке-04" - "Реал Мадрид" - 0:1. Танаффус.
45+2'
Роналду деярли майдон марказидан белгиланган жарима тўпини тўғри дарвоза томон тепди. Ноаниқ
45+2'
Роман Нойштедтер огоҳлантирилди, Бенземани футболкасидан тортиб қолгани учун
45+1'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45+1'
БУрчак тўпидан кейин Иско жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба берди
45'
Бэйл ўнг қанотдан очилган Роналдуни тўп билан таъминлади. Криштиану жарима майдончаси ичига кирган Бензема томон пас берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
44'
Шупо-Мотинг чап қанотда Карвахалдан чиройли ўтиб кетди, бироқ жарима майдончаси чизиғи устида турган жамоадошига пас бераётганида Кроос тўпни олиб қўйди
41'
Бу сафар ўнг қанотдан Бэйл жарима майдончасига кириб келди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бироқ Аткинсон тўп Роналдудан майдонни тарк этганини кўрсатди. Табиийки, бундан Роналдунинг жаҳли чиқди
39'
Уууууҳ, Роналду! Марказ бўйлаб юқоридан узатилган тўпни Криштиану жарима майдончаси ичида қабул қилиш чоғида дарвозабон ҳам олдинга чиқиб келди. Криштиану ўнг томонга тўпни олиб ўтди, аммо майдонда олиб қола олмади...
38'
Ўнг қанот узатилган тўпни Варан қайтариб юборди
35'
Вууууҳ, Велленройтер! Роналдунинг зарбаси жуда хавфли бўлди. Дарвозабон юқори бурчакка йўналтирилган зарбани қайтарди. 19 ёшли дарвозабон учун жуда яхши сэйв!
34'
Бугун Кевин-Принс Боатенг "Реал" ҳужумчиси Криштиануга нисбатан жуда қўпол ўйнамоқда. Ҳозирги хатти-ҳаракати учун у сариқ карточка билан жазоланди. Дарвозагача 25 метрлардан жарима зарбаси
33'
Хунтелаар жароҳат олди. Унинг ўрнига Феликс Платт туширилди
31'
ВУууууҳ! Кроос майдон марказидан узатма бериб, Бенземани деярли бирга бир вазиятга чиқарди. Карим жарима майдончаси кирар кирмас зарба берди. Тўп Келленройтернинг оёғига тегиб, дарвоза томон юмалаётганди, посбон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
30'
Яна Карвахаль томонидан ўнг қанотдан узатилган тўпга Роналду чалқанча услубда зарба йўллашга ҳаракат қилди. Тўп унинг оёғига тегмай қолди
26'
ГООООООООЛ! Роналдууууу! 0:1! Карвахаль жарима майдончаси ўнг бурчагидан тўпни ҳаволатиб дарвозабон майдончаси яқинига узатди. Криштиану бош билан дарвозани ишғол қилди!
15'
Вууууҳ! Хунтелааааар! 23 метрлардан кучли зарба йўллади. Касильяс қийинчилик билан зарбани бартараф этди!
24'
Роналду жарима майдончаси чап бурчагидан зарба йўллади. Ноаниқ
20'
Испанияликлар чап қанотда ёлғиз қолган Аогони кўздан қочиришди. Натижада ўнг томондан ташкил қилинган ҳужум натижасида тўп Деннисга етказилди. Аого 15 метрлардан чап оёқда зарбани ўта ноаниқ йўллади
18'
Лукас Силва 25 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Аниқлик етишмади
17'
Аого майдон марказида тўпни мадридлик футболчидан олиб қўйди ва Хунтелаарни бирга бир вазиятга чиқараётганида Варан тўпни тўхтатиб қолишга улгурди
16'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарали чиқмади бу уриниш
14'
Лукас Силва жарима майдончаси ташқарисида ўйин қоидасини бузди. Деннис Аого йўллаган зарба Пепенинг бошига тегиб қайтди
11'
Агар ўхшатиш лозим бўлса, "Шальке" кеча "Бунёдкор" тактика асосида ўйнамода. Футболчилар зич мудофаа чизиғини ҳосил қилиб, тўпни эгаллаган заҳоти тезкор қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишмоқда.
10'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Касильяс эгаллаб олди
9'
Тони Кроос сариқ карточка олди. "Шальке"нинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатгани учун
6'
"Реал" мезбонлар жарима майдончасига яқинлашиб келмоқда. Ўнг томондан дарвозабон майдончаси томон узатмани ҳимоячилар қайтаришди
4'
Карим Бензема офсайдда қолди. Умуман олганда, тўп меҳмонларда, "Шальке" асосан ҳимояланмоқда
2'
Роналду ҳимоячи олдида оёғини баланд кўтаргани учун хавфли ўйин қайд этилди
1'
Ўйин бошланди! "Шальке" тўпни ўйинга киритди
'
"Шальке" кўк-оқ, "Реал" эса оч қизил рангли футболкаларда ўйнайди
'
Дарвоқе, жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган Пепе бугун бошланғич таркибга киритилган
'
Чемпионлар лигаси мадҳияси янграб ўтди.
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Хабарингиз бор, ўтган мавсумда ҳам ушбу жамоалар плей-офф босқичида тўқнаш келишганди. Анчелотти шогирдлари германияликлардан жуда осонлик билан ўтиб кетишганди. Бу сафар бундай бўлмаслигини барча тушуниб турибди. "Мадрид" мухлисларини бир нарса қизиқтирмоқда: жамоа январь ойи ва февраль бошидаги нурсиз ўйинлардан кейин қанчалик ўсишга эришмоқда? Айниқса, бир нечта жароҳатлар фонида захира таркиби уларнинг ўрнини қанчалик боса олади
'
"Шальке" - "Реал" ўйинидан ташкил этилаётган матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришга барчангизни таклиф этамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.