Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

24-тур, 21 февраль, соат 20:00

БАРСЕЛОНА

0 : 1

МАЛАГА

Хуанми (7)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Клаудио Браво
Даниэль Алвес
Херард Пике
Жереми Матье
Хорди Альба
Серхио Бускетс
Рафинья
Андрес Иниеста
Лионель Месси
Луис Суарес
Неймар
  Идрисс Камени
Роберто Росалес
Маркос Анхелери
Велигтон
Мигель Торрес
Хосе Ресио
Серхи Дардер
Самуэль
Рикарду Орта
Самуэль Кастильехо
Хуанми
ЗАҲИРА
Марк-Андре тер Штеген
Адриано Коррейя
Марк Бартра
Хавьер Маскерано
Хави Эрнандес
Иван Ракитич
Педро Родригес
  Гильермо Очоа
Артур Бока
Егор Филипенко
Фернандо Тиссоне
Дуда
Хуанпи
Хави Герра

Матн

90+5'
Ўйин тугади! Барселона ўз уйида кутилмаганда Малагага мағлуб бўлди. Реал билан орадаги фарқ эса сақланиб қолди.
90+4'
Мезбонларнинг сўнгги ҳужумларидан бири. Бу сафар ҳам самарасиз. Малага ҳимоячиларига тасанно!
90+2'
Суареснинг зарбасини Камени қайтарди. Вақт ўтиб бормоқда. Барселона ҳисобни тенглаштириш учун бутун жамоа бўлиб олдинда.
4'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Малага сўнгги дақиқаларда рақиб жарима майдони атрофида фол ишлади.
87'
Неймар ҳам огоҳлантирилди. Асаблар, асаблар....
86'
Бугун Малага ҳимоячилари ажойиб тарзда ҳимояланишмоқда. Барселона футболчилари уларга қарши ҳеч нарса ўйлаб топа олишмаяпти....
84'
Пике огоҳлантирилди.
82'
Педроооооо!!!!! Ажойиб имкониятдан фойдалана олмади!
80'
Майдонда футболчилар асабийлашишни бошлашди. Барселона босимни оширмоқда.
75'
Камени дарвозаси олдида Барселона анчадан бери ҳужум уюштирмади.
72'
Мезбонлар тўпга эгалик қилиш борасида ҳар қанча устунлик қилмасин, рақиб жарима майдонида шунчалик омади келмаяпти.
71'
Дани Алвес ўрнига Хавьер Маскерано майдонга тушди.
69'
Кастельехо ўз жарима майдонида тўпни Мессидан олиб қўйди ва қарши ҳужумга юугуриб кетди, орада Альбани ҳам ортда қолдирган Малага футболчисини Матье тўхтатиб қолди. Малага қарши ҳужумда рақиб ҳимоячиларини шошириб қўймоқда.
67'
Андрес Иньеста ўрнига Педро майдонга тушмоқда. Барселона қолган дақиқаларни тўртта номинал ҳужумчи билан ўйнайди.
65'
Ресиога сариқ карточка. Барселона эса ҳужумда....
64'
Рафинья ўрнига Ракитич майдонга тушмоқда.
62'
Келаси ҳафта Барселона ЕЧЛ нимчорак финали дастлаби ўйини доирасида сафарда Манчестер Сити билан ўйнайди. Балки Луис Энрике шогирдлари шунинг учун катта куч сарфламай ўйнамоқдами? Тушуниш қийин. Реалга энди етиб олай деганда Малага қаршилигини синдира олмаса, Ла Лигадаги аҳволи қийинлашиши мумкин.
61'
Аввалги турда Левантени йирик ҳисобда мағлуб этган Барселона, Малага ҳимоясини ёриб ўта олмаяпти. Месси-Неймар-Суарес учлиги бугун Малага ҳимоячиларига қарши ҳеч нарса қила олмаяпти.
60'
Ҳафвли вазият!!!! Иньеста қанотдан Месси узатган тўпга бир сония кеч қолди....
56'
Малага яна бир марта мезбонларни қарши ҳужумда ушлади, аммо бу ҳужум Ортанинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.
52'
Бу орада учрашувдаги ягона бўлиб турган гол муаллифи Хуанми жароҳати туфайли алмаштирилмоқда. Унинг ўрнига эса Хуанпи майдонга тушмоқда. Хуанми ўрнига Хуанпи! Худди шундай.
51'
Мессининг жарима тўпини ҳимоячилар бартараф этишди ва дарҳол қарши ҳужумга қочиб кетишди. Аммо, Малага футболчиси рақиб жарима майдонига кирмай тўпни Бравонинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди. Ноаниқ!
49'
Месси ўнг қанотдан жарима тўпини амалга оширади.
47'
Малага футболчилари 3 4 киши бўлиб рақиб ҳужумчиларига қарши чиқишмоқда. Мезбонлар бунга ҳам тайёр эмас шекилли?!
46'
Неймар Суаресга тўпни оширди, аммо Суареснинг якуний тўп ошириши ноаниқ.
'
Иккинчи тайм бошланди!
'
Биринчи бўлимдан сўнг Камп Ноудаги таблода 0:1 ҳисоби! Кутганмидингиз?! Иккинчи бўлимда ўйин анча қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.
45'
Учрашув ҳаками Хуан Мартинес Мунуэра биринчи бўлимга бир дақиқа ҳам қўшмади.
43'
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Малага кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.
40'
Малага футболчиларининг яна бир ҳавфли қарши ҳужуми. Пике чаққонроқ ҳаракат қилди ва ҳужумни бартараф этди.
36'
Альбанинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Навбатдаги бурчак тўпи. Ҳисобда ҳам адашиб кетдик....
35'
Суарес ҳужумда фол ишлатди. Малага ҳимоячилари шошмасдан тўпни ўйинга киритишмоқда.
32'
Малага ўйиндаги иккинчи ҳавфли ҳужумида бурчак тўпини ишлаб олишди. Мана буни ўйин деса бўлади. Уларнинг илк ҳавфли ҳужуми гол билан якунланган эди. Иккинчисида эса Браво қаҳрамонлик кўрсатди.
31'
Альба қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди, аммо унинг тўп оширишини Камени чаққонлик қилиб эгаллаб олди.
29'
Мессининг жарима зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди. Камени шошмасдан тўпни ўйинга киритса ҳам бўлади.
28'
Месси учун имконият. Чамаси 25 метрлардан жарима тўпи!
27'
Мезбонларнинг навбатдаги бурчак тўпи ҳам ҳеч қандай самара бермади. Малага яхши ҳимояланмоқда.
25'
Рақиб совғасидан фойдаланиб гол уриб олган меҳмонлар бутун жамоа бўлиб ўз жарима майдонларига яхшилаб жойлашиб олишди. Бунақасини Барселона футболчилари кутмаган кўринишади.
20'
Ҳозирча мезбонлар рақиб дарвозасига зарба бера олиш йўлларини топа олмаяпти. Иньеста - ҳозирча майдонда энг кўп тер тўкаётган футболчи.
19'
Тўпга эгалик қилиш бўйича Барселона катта устунлик билан олдинда: 80%-20%. Аммо, бу устунлик ҳозирча ҳеч қандай ёрдам бераётгани йўқ. Чунки таблода ҳисоб - 0:1.
15'
Барселона ҳимоячилари кутилмаганда кўп хатога йўл қўймоқдалар. Малага қаттиқ прессинг қўлламоқда. Бу прессингдан чиқиш вақтида эса мезбонлар хатога йўл қўймоқдалар.
12'
Бу орада рақибига нисбатан очиқчасига қоида бузган Рафинья огоҳлантирилди.
11'
Рафиньянинг зарбасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячисининг қўлига теккандек кўринди. Аммо, ҳакам бурчак тўпини кўрсатди. Бундай вазият учун пенальти белгилаш қийин.
9'
Ўтказиб юборилган голдан сўнг Барселона футболчилари кетма-кет учта бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳозирча самарасиз
7'
ГОООЛ! Малага ҳисобни очмоқда! Хуанми!! Дани Алвес кутилмаганда рақибига тўпни совға қилиб юборди, Хуанми эса бундай вазиятдан фойдаланмаса бўлмас эди.
7'
Неймар яна бир бор рақиб жарима майдонида Суаресга тўпни узатди, аммо ҳужумчи тўпни эгаллаб зарба бергунича ҳимоячилар унга ёпишиб олишди ва имкон беришмади....
4'
Неймар қанотда икки футболчини алдаб ўтди ва Суаресга тўпни оширди. Аммо, уругвайлик ҳужумчи Неймарнинг бундай тўп оширишга тайёр эмас эди. Тўп ҳамон Барселона футболчиларида.
3'
Ўйиннинг илк дақиқаларида кутилганидек Барселона футболчилари рақиб жарима майдонига ўрнашиб олишди. Ҳозирча дарвоза томон зарбагача етиб бормади.
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг учрашув бошланади. Бизнинг он-лайндан узоқлашманг!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.