Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«А» гуруҳи, 1-тур, 24 февраль, соат 22:25. Бош ҳакам: Муҳаммад Тақи ал-Жафарий бин Жаҳарий (Сингапур)

АН-НАСР

Фабиан Эстоянофф (51)

1 : 1

БУНЁДКОР

Забиҳилло Ўринбоев (14)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
22.Абдуллоҳ ал-Эназий
4.Умар Иброҳим Усмон
7.Армандо Вила
11.Фабиан Ларри Эстоянофф
12.Холид ал-Ғамдий
13.Муҳаммад ал-Биши
14.Иброҳим Ғолиб
15.Аҳмад ал-Фрайдий
24.Ҳуссайн Сулаймоний
27.Авад ал-Фараж
86.Адриан Мерзежевски
  45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
7.Шокир Зуаги
8.Жавлон Иброҳимов
9.Сато Минори
13.Иван Милошевич
16.Артём Филипосян
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоев
21.Сардор Рашидов
48.Акромжон Комилов
ЗАҲИРА
32.Ҳуссайн Шайан
2.Муҳаммад Ҳасан
8.Яҳё аш-Шеҳри
10.Муҳаммад ас-Саҳлавий
16.Абдулазиз ал-Жебрийн
26.Шая Шараҳли
99.Ҳассан ар-Роҳиб
  25.Муроджон Зухуров
4.Хайрулла Каримов
11.Мирзоҳид Ғофуров
14.Воҳид Шодиев
15.Обид Жўрабоев
20.Самир Бекрич
39.Элдор Шомуродов
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Шокир Зуаги (16)
Сато Минори (60)
Жавлон Иброҳимов (75)

Матн

'
Яна бироз дақиқалардан сўнг бошланадиган "Манчестер Сити" - "Бунёдкор" ўйинидан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
'
"Бунёдкор" кучли рақиб майдонидан бир очко билан қайтадиган бўлди. Ёмон эмас. Кейинги ўйинларда Лушчан жамоасига омад тилаймиз.
90+5'
Сингапурлик ҳакамнинг хуштаги янгради ва ўйин якунланди!
90+3'
Ўнг қанотдан узатилган тўпни Артём бош билан қайтарди
90+2'
Ёмон ҳимояланмаяпмиз
90+1'
Милошевичга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Яна 3 дақиқа қолди...
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
89'
Бурчакдан ўйинга киритилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди. Фрайдийнинг олис масофадан зарбаси эса Бекричга тегиб, майдонни тарк этди
89'
Мезбонлар жарима зарбасини ўйинга киритишди ва бурчак тўпи ишлашди
87'
Уҳҳҳ, Сулаймоний Рашидовни алдаб, жарима майдончага ҳаводан пас берди. Мезбон футболчиси томонидан берилган бош билан берилган зарба аниқ бўлмади, шундай бўлса-да Милошевич тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
86'
Ғофуров чап қанотдан юқоридан узатма берганидан кейин тўп ҳимоячининг бошидан Эназийга бориб тушди
85'
"Наср"да ўзгариш: Аҳмад ал-Фрайдий ўрнига Яҳё аш-Шеҳрий туширилди
84'
Бекрич чап қанотдан жарима майдончага ҳаводан узатма берди. Марказий ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди
82'
Мирзоҳид Ғофуров ҳимояда тўпни рақибга бериб қўйди ва ҳужумчи жарима майдончага бурчакдан кирар-кирмас кучли зарба йўллади! Тўраев зарбани қайтарди!
80'
Юқоридан етказилган тўпни аввал ҳимоячилар қайтаришди. Такрорий узатма пайтида Тўраев эгаллаб, ҳужумга асос солди
80'
Бекрич қанотда ўйин қоидасини бузди
79'
"Ан-Наср"да ўзгариш: Адриан Мерзежевски ўрнига Ҳассан ар-Роҳиб туширилди
78'
Рашидов дарвозанинг яқин бурчагига тўпни айлантирмоқчи бўлди. Ноаниқ
78'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Сато Минори ўрнига Самир Бекрич киритилди
76'
Вуууҳ! Майдон марказидан тўп жарима майдончасига узатилди ва бош билан зарба йўналтирилиши натижасида тўп Тўраевга борди. Акбар аввал тўпни ён томонга уриб, кейин эгаллаб олди
75'
Жавлон Иброҳимовга сариқ карточка кўрсатилди.
72'
Акбар Тўраев унчалик зарурати бўлмаган жойда олдинга чиқди ва тўпни шеригига узатиш чоғида хатога йўл қўйди. Яхшиямки, Комилов Мержезевски билан тўп учун курашди ва тўп майдонни тарк этди
71'
Энди "Наср" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бартараф этдик
70'
Бироз аввал тўпни бурчакдан ўйинга киритган пайтимиз ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
70'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Достон Ҳамдамов ўрнига Воҳид Шодиев майдонга тушади
68'
Вуууууҳ, Сардооор! У чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига кириб келди ва бир ҳимоячини алдаб ўтиб, бирга бир вазиятда зарба беришга чоғланаётганида ён томондан бошқа футболчи келиб, тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди! Рашидов жароҳат олган кўринади. Бурчак тўпи тепамиз
67'
"Ан-Наср" футболчи алмаштириш: Армандо Вила ўрнига Муҳаммад Саҳлавий туширилди
66'
Вууууҳ! Акбар Тўраевнинг кескин эътирозида жон бор! Армандо Вила жарима майдончамиз чизиғи устида тўпни қабул қилди ва айланиб, бирданига зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
64'
Ғофуров майдонга тушиб, қанотни эгаллаганидан кейин ёлғиз ҳужумчи вазифасини бажараётган Рашидов ҳозир офсайдда қолди. Минори деярли ҳимоя чизиғидан Сардорга пас берганди...
63'
Ҳамдамов ўнг қанотдан чап оёқда ҳаводан берган узатмаси ҳимоячи бош билан юқорига қайтарди ва уни даврозабон эгаллаб олди
62'
Эстоянофф 30 метрлардан ерлатиб зарба йўллади. Посбон тўпни эгаллади
60'
Сато Минори сариқ карточка олди
60'
Уҳҳҳ, "Наср" қарши ҳужумга ўтди ва 4 рақиб футболчиси 3 ҳимоячимизга қарши чиқиб борди. Ўнг қанотга узатилган пасни Комилов эгаллаб олди!
58'
Мерзежевски жарима зарбасини кучли йўналтирди. Тўраевга тегиб, тўп ортга қайтди. Адрианни ўзи ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига пас берди. Акбар тўпни эгаллаб олди
57'
Акром Комилов жарима майдончаси бурчагида рақиб ҳужумчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди
53'
Вуууууууҳ! Минориииии! Рашидов ўнг қанотда рақиб футболчисидан жуда чиройли ўтиб кетди ва марказда очилган Сатога узатма берди. Япониялик футболчининг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
51'
ГООООЛ! Фабиан Эстоянофф! 1:1! "Ан-Наср" чиройли гол урди. Фабиан тўпни жарима майдончаси ичида турган Мерзежевскига узатди ва Адриан тавани билан ҳимоячимиздан ўтказиб яхши пас берди. Уругвайлук ҳужумчи олис бурчакни аниқ нишонга олди!
48'
Вуууҳ! Вила чап қанотда Шораҳмедовдан ўтиб кетди ва тўпни Ал-Фрайдийга узатди. Аҳмаднинг 12 метрлардан кучли зарбасини посбонимиз қайтарди. Қайтган тўпга зарба берган Вила эса офсайдда қолганди
46'
Майдон марказидан Рашидов томон етказилган тўпни ҳимоячилар қайтариб қолишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Бунёдкор"да ўзгариш бўлди. Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Мирзоҳид Ғофуров туширилди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ан-Наср" - "Бунёдкор" - 0:1. Танаффус.
45+2'
Вуууҳ! Сато Минори жарима майдончаси ташқарисида олис юқори бурчак томон зарба йўллади! Аммо тўп давроза устидан ўтиб кетди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
44'
Тўраев қарама қарши қанотга тўпни чиқариб юборди. Иккинчи бурчак тўпни Тўраев эгаллаб олди
43'
"Ан-Наср" ўнг қанотдан ҳужум ташкил этди ва бурчак тўпи ишлади
43'
Эҳ, Сардор ўнг қанотда ҳимоячидан ўтиб кета олмади
39'
Бурчак зарбаси бу сафар ҳам хавфли бўлди! Олис устун олдида зарба беришга Филипосян тайёр турганди, аммо сўнгги паллада Эназий қўли билан тўп йўналишини ўзгартира олди
38'
Навбатдаги ҳужум пайтида Сулаймоний тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Рашидов бурчагидан бурчак тўпи
37'
Майдон марказидан етказилган тўпга Рашидов жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни эгаллаб, битта уринишда ҳимоячидан ўтиб кетмоқчи эди, аммо Сулаймоний бунга имкон бермади
35'
Эҳ, Рашидов дарҳол тўпни олдинги чизиққа узатганида, Ҳамдамов офсайдда қолмасди. Сардор бир футболчини алдаб, сўнгра пас берганди...
32'
Мезбонлар футболчиси Мерзежевски олис масофадан зарба йўллади. Тўп Тўраевнинг қўлидан чиқиб кетди ва Милошевич жарима майдончамиз ичида тўпни рақиб ҳужумчисига олдириб қўйди. Қийинчилик билан хавфни бартараф этдик!
31'
Сулаймоний чап қанотдан дарвозабон майдончасига етказган узатмасини Тўраев қайтарди, сўнгра Зуаги уни майдон марказига узоқлаштирди
29'
"Наср" футболчиси Стоянофф 25 метрдан жарима зарбасини тепди. Бурчакка йўналтирилган зарбани Тўраев эгаллаб олди
27'
Тўп назорат қилиш статистикаси - 41/59%. Устунлик "Бунёдкор" томонида
25'
Эҳҳҳҳҳ! Ўринбоев! Рақибнинг бурчак тўплари "Бунёдкор" учун қарши ҳужум учун яхши имконият бўлмоқда. Тўп ўнг қанотдаги Рашидовга етказилди. Сардор бироз олдинроқ бориб, жарима майдончаси чизиғи устида очилаётган Забиҳиллога узатди. Ҳужумчи тўпни тўхтатиб, кейин зарба берса ҳам бўларди, аммо дарҳол зарба беришга қарор қилди. Ижро жуда ёмон чиқди!
24'
"Наср" яна бир марта бурчак тўпини ўйинга киритади
23'
Бурчак тўпидан кейин жамоамиз тўпни эгаллаб ҳужумга ўтишди. Минорига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
22'
Комилов ўз қанотида Эстояноффга ўтиб кетиш имкониятини бермади. Бурчак тўпи.
20'
Олдинга чизиққа етказилган тўпни Акбар Тўраев эгаллаб олди
16'
Мерзежевски томонидан йўлланган жарима зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
16'
Шокир Зуаги огоҳлантириш олди. Ҳужумчини қўли билан тортиб қолгани учун
15'
Рашидов ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо ҳимоячидан ўтиб кета олмади, акс ҳолда бирга бир вазиятга чиқиб кетарди.
14'
ГОООООООООЛ! Забиҳилло Ўринбооееевввв! 0:1!!! Бурчакдан Рашидов тўпни ўйинга киритди. Забиҳилло бош билан тўпни дарвозага жойлади!
13'
Вуууууууҳ! Рашидов бурчак тўпини шундай айлантирдики, Зуаги бош биан зарба беришга чоғланаётганида Иброҳим Ғолиб тўпни майдон ташқарисига буриб юборишга улгурди!
12'
"Бунёдкор" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди ва бурчак зарбаси ишлади
11'
Уҳҳҳҳҳ! Эстоянофнинг жаримадан зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Такрорий ҳужум пайтида мезбон футболчиси чап томондан даврозабон майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўп Филипосяндан майдонни тарк этди!
9'
Чап қанотдан ҳаводан етказилган тўпни ҳимоячиларимиз бош билан қайтаришди. Жарима майдончаси ташқарисида тўп учун сакраган Минори тўпни қўли билан ўйнади. Жарима зарбаси
8'
Минорининг хатоси оқибатида тўпни эгаллаб олган "Наср" футболчиси жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўраев тўпни эгаллаб олди
6'
Сато Минори узатган тўпга Рашидов ета олмади.
5'
"Ан-Наср" бурчак тўпини ўйинга киритди. Вакилларимиз хавфни бартараф этишди
3'
Эҳ, Шораҳмедов ўнг қанотдан узатма беришни қойиллатмади
2'
Иброҳимов қўпол хатога йўл қўйиб, ҳимояда тўпни ошириш чоғида рақиб футболчисига бериб қўйди. Эстоянофф олис масофадан аниқ зарба бера олмади
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
"Бунёдкор" оқ, "Ан-Наср" сариқ-кўк рангли формада ўйнайди
'
Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай. Учрашувни "Бунёдкор" футболчилари бошлаб беришади
'
Жамоалар аллақачон майдонда саф тортишган.
'
Қадрли, футбол мухлислари! "Бунёдкор" иштирокидаги ОЧЛ ўйинини биз билан кузатиб боришга таклиф этамиз. "Қалдирғочлар" бугун Ар-Риёддаги "Қирол Фаҳд" стадионида "Ан-Наср" меҳмони бўлишяпти
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.